Артростав

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

Artrostav

Mavjudligini aniqlashtiring
Kelishilgan narx

Препаратнинг савдо номи: АРТРОСТАВ

Дори шакли: таблеткалар

Таркиби

фаол модда: глюкозамин сульфати 125 мг, витамин С (L-аскорбин кислотаси) 80 мг, хондроитин сульфати 75 мг, Bosswelia serrate дан олинган (40% босвелий кислоталарига стандартланган) қуруқ экстракти 50 мг, гиалурон кислотаси 5 мг, гидролизланган коллаген 4 мг.

ёрдамчи моддалар: микрокристал целлюлоза, крахмал, магний стеарати, кремний диоксиди, талк.

Фармакологик ҳусусиятлари

АРТРОСТАВ биологик фаол қушимча бўлиб, гиалурон кислотаси, коллаген, глюкозамин, хондроитин, витамин С ва Bosswelia serrate дан олинган (40% босвелий кислоталарига стандартланган) қуруқ экстракт манбасидир. Витамин С коллаген хосил бўлишини такомиллаштиради ва бўғинларни фаолиятини яхшилашга олиб келади, хада барча аъзоларни оксидант стрессдан химоялайди. Табий коллагенни хосил булиши – бўғинларни химоя қилиб нормал фаолиятини ва эластик хусусиятини яхшилаштиради.

 Қўлланилиши

АРТРОСТАВ бўғинларнинг нормал фаолиятини сақлаш ва уларни мослашувчанлигини таъминлаб беришини истаган инсонларга тавсия қилинади, хамда оғир жисмоний фаолият олиб борадиган, спорт билан шуғулланадиган инсонларга тавсия қилинади. АРТРОСТАВ бўғинларни шикастланганидан сўнг реабилитация жараёнида тавсия қилинади. Менопаузадаги аёллар учун чарчоқни камайтириш учун тавсия қилинади.

Қўллаш усули ва дозалари

Суткасига 1-2 таблеткадан ичиш тавсия этилади.

Махсус кўрсатмалар

Бир сутка учун тавсия қилинган дозани ошириш катъиян тавсия қилинмайди. Биологик Фаол Қўшимчалар муваззанати сақланган озуқани ва соғлом турмуш тарзи уринларини боса олмайди.

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

30 таблетка.

Сақлаш шароити

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ёш болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Ишлаб чиқарувчи

“PHARMACY Laboratories s.c.”,

57, Вислеки кучаси, Варшава, Полша.

 

Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish
Yetkazib beruvchi :