Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
Ишлаб чиқариш шакли: 60 капсула /120 капсула
Таркиби ва дозаланиши 1 капсула
Тавсия этилган кунлик доза
(3 капсула)
Глюкозамин гидрохлорид
166,66 мг 500 мг
Хондроитин сульфат 133,33 мг 400 мг
омега-3 ёғ кислота концентрати 100 мг 300 мг
Коллаген II тури 20 мг 60 мг
Гиалурон кислота 20 мг 60 мг
Таркиби: глюкозамин гидрохлориди, хондроитин сульфати, омега-3 тўйинган ёғ кислоталарини балиқлардан олинган концентрати (ЭПК– 18%, ДГК – 12%), гиалурон кислотаси, балиқлардан олинган коллаген II тури, фибрекс (лавлаги клетчаткаси), желатин (капсула қобиғи), магний стеарати (ёпишиб кетишга қарши агент), темир оксиди (ранг), титан диоксиди (ранг).
Фаол моддаларни хусусиятлари:
Глюкозамин гидрохлориди – бўғимларнинг тоғай тўқимаси томонидан ишлаб чиқариладиган модда. Хондроитин компоненти ҳисобланади ва синовиал суюқлик таркибига киради, шунинг учун уни қўллаш тоғай тўқимани тикланишига ёрдам беради. Глюкозаминни асосий манбаи тоғайлар ва юқори миқдорда глютамин сақловчи маҳсулотлар ҳисобланади – гўшт ва пишлоқ. Глюкозамин гидрохлориди синовиал қобиқни тиклашда ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ферментатив жараёнларни нормаллаштиришда иштироқ этади.
Хондроитин сульфати – тоғайнинг ўзига ҳос компоненти, коллаген билан бирга тоғай матриксини ташкил қилади. Хондроитин сульфат ҳайвон тоғайлари, пайлари, териси ва акула сузгичлари таркибида кўп миқдорда мавжуд. Синовиал қобиқни хосил бўлишида, тоғай тўқимасида ферментатив жараёнларни нормаллаштиришда ва янги тоғай тўқимасини хосил бўлишида иштироқ этади.
Омега-3 ёғ кислоталари концентрати – бу муҳим ёғ кислоталари гуруҳи бўлиб, одам организмида ишлаб чиқарилмайди ва ташқаридан овқат билан бирга ёки биологик фаол қўшимчалар билан кириши керак. Омега-3нинг энг қулай манбаси бўлиб балиқ ёғи, зиғир уруғи, ёнғоқ, буғдой ва сули куртаги, ловия ва бошқа сабзавотлар, бошоқлилар, кўкатлар ҳисобланади. Омега 3 ли Артроверон 5 таси 1 да, юқори концентрланган микрокапсулали балиқ ёғи ва Omega 3 ишлатилади. Бундай шакл янада кўпроқ биокираолишликка эга, демак, Омега-3ни одам организмида яхши сўрилишини таъминлайди.
Омега-3 ёғ кислоталари комплекси бўғимлар ҳаракатчанлигини оширишда, яллиғланиш ва деградация жараёнларини олдини олишда иштироқ этади.
Гиалурон кислотаси – ҳужайра ташқариси матриксини асосий компонентларидан бири бўлиб, кўп биологик суюқликларда (сўлакда, синовиал суюқликда ва б.) сақланади, тери таркибига киради ва тўқималар регенерациясида иштирок этади, тоғай тўқимасини таранглиги учун зарур модда ҳисобланади. Гиалурон кислотаси синовиал суюқликни ёпишқоқлигини оширишда, тоғай таранглигини оширишда, яллиғланишни олдини олишда ва тоғайни тикланиш жараёнини тезлаштиришда иштироқ этади ва бўғимларда силлиқловчи ва амортизацияловчи функцияларни бажаради.
Коллаген II тури – организмнинг барча бириктирувчи тўқималари асосини ташкил қилувчи маҳсус оқсил. Катта миқдорда денгиз карамида ва оқсилга бой маҳсулотлар - мол гўшти, товуқ ва балиқ таркибида сақланади. Коллаген II тури фибрилляр толани ҳосил бўлишида ва бўғимлар мустаҳкамлигини оширишда, бўғимлар таранглигини оширишда, механик юкламаларда шикастланишларни олдини олишда иштироқ этади.
Қўлланилиши:
Омега-3 ли Артроверон 5 таси 1 да таркибида табиий фаол моддалар: глюкозамин гидрохлориди, хондроитин сульфати, Омега-3, гиалурон кислотаси ва коллагенни сақловчи комплекс бўлиб, тоғай тўқимасини хосил бўлишида, синовиал суюқликни ишлаб чиқарилишида, тоғай туқимасини физиологик емирилиши жараёнларини тухтатишида, бўғимларни ҳаракатчанлигини ва бўғим тўқималарини эластиклигини оширишда, бўғимларни нормал харакатланиши ва юқори жисмоний зўриқишларга қаршилигини оширишда иштироқ этади.
Комплексни қўлланилиши тоғай тўқимасида суюқликни сақланишини таъминлаб беради ва бу ўз навбатида бўғимларга катта босимдаги зўриқиш кузатилганда яхши амортизация эффектини таъминлайди.
Спортчиларга, юқори вазнли шахсларга бўғимларни дегенератив шикастланишлардан таббий химоя қилиш, тоғай хужайраларини яллиғланишга таъсирчанлигини камайтириш ва бўғимларни физиологик қариш жараёнларини камайтириш мақсадида тавсия этилади.
Қўллаш усули: катталарга 1 капсуладан кунига 3 маҳал, овқатланишдан қатъий назар. Қўллаш давомийлиги 1-2 ой.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: маҳсулот таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик холатларида, эмизиш даврида ва болаларда қўллаш мумкин эмас. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Сотиш шартлари: дорихона тармоқлари ва махсус дўконлар, савдо тармоқлари бўлимлари орқали.
Болалар ололмайдиган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати — 2 йил.
Овқатга биологик фаол қўшимча. Дори воситаси ҳисобланмайди.
Чиқарилиш шакли: 499 мг дан капсулалар.
Ишлаб чиқарувчи: Solepharm LTD, Plienciema 16, Marupe, LV-2167, Латвия, Европа иттифоқи.
Импорт қилувчи/Истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот:
«ASNA ASIA VOSTOK» МЧЖ
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.