Мамарин

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

Mamarin

Mavjudligini aniqlashtiring
Kelishilgan narx

Таркиби:

Фаол модда: Занжабил илдиз танаси (Zingiber officinale) экстракти – 50мг, витамин В6 (пиридоксин гидрохлориди) – 1мг.

Ёрдамчи моддалар: Микрокристаллик целлюлоза, магний стеарати, кремний диоксиди.

Фармокологик хусусиятлари

МАМАРИН – занжабил илдиз танасидан тайёрланган экстрактни, ҳамда пиридоксин гидрохлоридини ўзида мужассамлаштирувчи биологик актив қўшимча.

Таркибдаги В6 витамини организмнинг гормонал фаолиятидаги мувозанатини тартибга солади, асаб тизимининг фаолиятини тўғри ишлашига сабаб бўлади, ҳомиладорлик даврида кўнгил айниш симптомларини бартараф этади. В6 витамини ҳомиладор аёлларнинг психологик функцияларининг тўғри содир бўлишини таъминлайди.

Қўлланилиши

Биологик Актив Қўшимча МАМАРИН – хомиладор аёлларга чарчоқни енгишда, кўйин айнишни ҳамда ҳомиладорлик билан боғлиқ ноқулайликларни бартараф қилишда кўмаклашади. Ҳомиладор бўлишни режалаштираётган аёлларга ҳам репродуктив функцияларининг профилактикаси мақсадида тавсия этилади.

Қўллаш усули ва дозалари

1 суткада 1 таблеткадан, 1-2 марта. Ўриндан туришдан олдин суюқлик истеъмол қилган ҳолда қўлланилиши тавсия қилинади. Узоқ муддатли истеъмолда 1 суткада 1 марта қўлланилади.

Махсус кўрсатмалар

Бир сутка учун тавсияқилинган дозани ошириш катъиян тавсия қилинмайди. Биологик Актив Қўшимчалар мувозанати сақланган озуқани ва соғлом турмуш тарзи ўринларини боса олмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Чиқарилиш шакли

30 таблетка (3,6г).

Сақлаш шароити

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ёш болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.

Ишлаб чиқарувчи

“PHARMACY Laboratories s.c.”,

57, Виселки кучаси, Варшава, Полша.

Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish
Yetkazib beruvchi :