Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
Фойдаланувчи қўлланмасини диққат билан ўқинг, чунки у Сиз учун муҳим бўлган маълумотни сақлайди.
Olefar® DUO Oil Spray дан доим шу фойдаланувчи қўлланмасида тасвирланганидек ёки Сизга шифокор ёки фармацевт тавсия қилганидек фойдаланинг. Тиббий буюм ўсимликлар мойи аралашмаси тўлдирилган пуркагичли помпали қаҳрабо рангли шиша флакондир.
Олефар Дуо мойли спрейи томоқ учун спрей кўринишидаги ўсимликлардан олинган табиий мойлар мажмуасини сақлайди.
Олефар Дуо мойли спрейини қўллаш усули: спрейни чайқатиб аралаштиринг. Пуркагични оғиз бўшлиғига йўналтириб ва пуркаш механизмини 2-3 марта босинг (бунда 250 мг атрофидаги препарат пуркалади). Кунига 3 марта ишлатиш тавсия қилинади.
1. Спрейни учини 90 градусга буринг.
2. Томоқ шиллиқ қаватига кўп бўлмаган миқдорда сепинг.
Таркиби ва дозаланиши: 250 мг (битта доза) 750 мг (кунлик доза)
Чаканда мойи
(Ol. Hippophaes) 30 мг 90 мг
Календула мойи
(Ol. Calendulae) 15 мг 45 мг
Чой дарахти мойи
(Ol. Melaleucae) 5 мг 15 мг
Долчин мойи
(Ol. Cinnamomi) 5 мг 15 мг
Компонентлари: чаканда мойи, календула мойи, долчин мойи, чой дарахти мойи, қалампир ялпиз мойи, рапс мойи.
Озуқавий қиймати: оқсил-0,63 г, ёғ-2,54 г, углевод-17,7 г.
100 г маҳсулотни энергетик қиймати: 96 ккал (401,7 кДж).
Табиий мойларнинг махсус ишлаб чиқилган мажмуаси хусусиятлари:
• Шиллиқ қаватни қоплаб олади
• Оғриқни пасайтиради
• Яраларни битиради, шикастланган тўқималарни регенерация қилади
• Антибактериал таъсирга эга
• Яллиғланишга қарши хусусиятларга эга
• Спазмолитик хусусиятга эга
Чаканда мойи (Ol. Hippophaes):
• Томоқни шиллиқ қаватини ва уни микро яраларини қоплаб олади
• Соғайиш жараёнига ёрдам беради
• Шишни камайтиради ва оғриқни пасайтиради
• Касалликни жойлашувини аниқлайди ва уни тарқалишини олдини олади
• Тўқималар иммунитетини мустаҳкамлайди
Календула мойи (Ol. Calendulae):
• Спазмолитик хусусиятга эга
• Аналгетик хусусиятга эга
• Антисептик хусусиятга эга
• Антибактериал хусусиятга эга
• Яллиғланишга қарши хусусиятларга эга
• Яраларни битиради, шикастланган тўқималарни регенерация қилади
• Томоқда оғриқни камайтиради
• Инфекцияни кейинги тарқалишини олдини олади ва шишни камайтиради
• Томоқда қичишишни камайтиради, оғриқсиз ютинишга ёрдам беради
Долчин мойи (Ol. Cinnamomi):
• Спазмолитик хусусиятга эга
• Аналгетик хусусиятга эга
• Антисептик хусусиятга эга
• Антибактериал хусусиятга эга
• Яллиғланишга қарши хусусиятга эга
• Яраларни битиради, шикастланган тўқималарни регенерация қилади
• Томоқда оғриқни камайтиради
• Инфекцияни кейинги тарқалишини олдини олади ва шишни камайтиради
• Томоқда қичишишни камайтиради, оғриқсиз ютинишга ёрдам беради
Чой дарахти мойи (Ol. Melaleucae):
• Антибактериал хусусиятга эга
• Антисептик хусусиятга эга
• Вирусга қарши хусусиятга эга
• Иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади
Қалампир ялпиз мойи (Ol. Menthae piperitae):
• Шиллиқни суюлтиришга ёрдам беради
• Йўтални енгиллаштиради
• Маҳаллий анестезик таъсир кўрсатади
• Йўтал рефлексни бостиради
• Микробларга қарши таъсир кўрсатади
Қўлланилиши: томоқ учун спрей кўринишидаги ўсимликлардан олинган табиий мойлар мажмуасини сақлайди.
Препарат таркибига кирувчи компонентлар оғиз ва томоқ бўшлиғининг яллиғланиш ва инфекцион касалликларида, тонзиллит, фарингит, оғиз ва томоқ бўшлиғида операциядан олдин ва кейин, стоматит (оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиши), афтоз яралар (тўқималарнинг устки дефектлари билан оғриқли яллиғланишлар) да самарали бўлиши мумкин.
Қўлланилишидаги чекловлар: препарат компонентларини индивидуал ўзлаштиролмаслик (аллергия). Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида – шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашгандан сўнг.
Эҳтиёткорлик чоралари:
Болаларда 2 ёшдан қўллаш мумкин.
Хона ҳароратида қоронғи жойда сақлансин, болалар ололмайдиган жойда мустаҳкам ёпилган оригинал қадоқда сақлансин.
Чиқарилиш шакли: спрей, 20 мл.
Реализация қилиш шартлари: дорихона тармоқлари ва махсус дўконлар, савдо тармоқлари бўлимлари орқали.
Яроқлилик муддати: ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.
Ишлаб чиқарувчи: Solepharm Ltd, Alksnu 4, Jaunmarupe, district of Marupe, LV-2166, Латвия, Европа иттифоқи.
Истеъмолчилардан эътирозларни қабул қилувчи ташкилот:
"ASNA ASIA VOSTOK" МЧЖ
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.