Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
Evitest
Ҳомиладорликни аниқлаш учун экспресс-тест
Ўз-ўзини текшириш учун
Сезувчанлик (аналитик): 20 мҲБ/мл.
Аниқлик: 99%.
Спецификлик (аналитик) / кечишган реакциялар: 300 мҲБ/мл ЛГ, 300 мҲБ/мл ФСГ, 1000 мҲБ/мл ТТГ кўрсатилган концентрацияларда гормонлар билан кесишган реактивлик кузатилмайди.
Интерферирловчи модданинг эҳтимолий таъсири: қуйидаги тестларнинг натижаларига таъсири кузатилмайди: ацетаминофен 20 мг/дл, ацетилсалицил кислотаси 20 мг/дл, аскорбин кислотаси 20 мг/дл, атропин 20 мг/дл, кофеин 20 мг/дл, глюкоза 2г/дл, тетрациклин 20 мг/дл, ампициллин 20 мг/дл, билирубин 2 мг/дл.
Экспресс-тест ҳомиладорликни эрта диагностикаси учун сийдикда одам хорионик гонадотропинини (ОХГ) сифат жиҳатидан аниқлаш учун қўлланади.
Таъсир принципи:
Экспресс-тест сийдикда махсус “ҳомиладорлик гормони” – хорионик гонадотропини (ОХГ) мавжудлигини аниқлайди, у уруғлангандан кейиноқ ривожланаётган йўлдош томонидан ишлаб чиқарилишни бошлайди. Хорионик гонадотропинни сийдик билан ажралиб чиқиши ҳомиладорликнинг 2-чи хафтасидан бошланади ва кўпинча 100 мҲБ/мл дан ошади ва 100 000 дан 200 000 мҲБ/мл гачани ташкил қилувчи максимумга ҳомиладорликнинг 12-хафтасида эришади. Ташувчи сийдикда мавжуд бўлган гормон билан ўзаро таъсири натижасида специфик бўялувчи реагентларни сақлайди.
Тест қачон ўтказилади:
Ҳар қандай сийдик намунаси тест ўтказиш учун яроқли, аммо сийдикнинг биринчи эрталабки намунаси оптимал бўлиб ҳисобланади, чунки ОХГ нинг энг юқори концентрациясини сақлайди.
Агар Сизда сийдик намунасини дарҳол ишлатиш имконияти бўлмасча, у 4°С ҳароратда сақланиши ва қўллашдан олдин хона ҳароратигача тикланиши керак. 6 соатдан ортиқ сақланган сийдик намунаси қўллаш учун яроқсиз. Янги сийдикни қўллаш тавсия этилади.
Ҳомиладорликни аниқлаш учун экспресс-тест (тест-тасмача)
Evitest One
Тўплам:
1 индивидуал ўрам тест-тасмача ва намликни сўриб олувчи моддали пакет (фақат сақлаш учун хизмат қилади ва тестни қўллаш учун керак эмас), қўллашга доир йўриқномасини сақлайди.
Evitest Plus
Тўплам:
Ҳар бири тест-тасмача ва намликни сўриб олувчи моддали пакет (фақат сақлаш учун хизмат қилади ва тестни қўллаш учун керак эмас), қўллашга доир йўриқномасини сақлайдиган 2 индивидуал ўрамлар.
Қўллаш усули:
• Муҳрланган пакетдан тест-тасмачани олинг.
• Тест-тасмачани чизиқча билан белгиланган даражагача сийдик сақловчи идишга вертикал ҳолатда туширинг. 3 секунддан кейин тестни чиқаринг ва тоза, қуруқ, сўрмайдиган горизонтал юзага (масалан сийдик сақловчи контейнернинг қиррасига) қўйинг.
• Ижобий натижани 1 минутдан кейин баҳолаш мумкин. Аммо манфий натижани тасдиқлаш учун 3 минут реакциянинг тўлиқ вақти талаб этилади. 5 минутдан кўпроқ вақтдан кейин натижани баҳолаш мумкин эмас.
Тест манфий (ҳомиладор эмас):
Назорат соҳасида (С) фақат битта рангли чизиқча пайдо бўлади. Тест соҳасида (Т) аниқ чизиқча мавжуд эмас. Бу ҳомиладорлик аниқланмаганлигини кўрсатади.
Тест мусбат (ҳомиладор):
Назорат ва тест соҳаларида аниқ рангли чизиқлар пайдо бўлади. Бу Сиз ҳомиладор эканлигингизни кўрсатади.
Тест ҳақиқий эмас:
Кўринарли чизиқлар умуман мавжуд эмас ёки кўринарли чизиқча фақат тест соҳасида мавжуд ва назорат соҳасида мавжуд эмас. Тестни такрорланг. Агар тест аввалгидек ҳақиқий бўлмаса, партия рақимини кўрсатиб тест харид қилган дорихонага мурожаат этинг.
Агар Сиз натижани билмасангиз нима қилиш керак?
Агар натижа мусбат бўлса (иккита чизиқ)
Шифокорга мурожаат этинг, у барча клиник ва лаборатор текширувларни баҳолагандан кейин Сизнинг ҳомиладорлигингизни тасдиқлаши керак. Маълум шароитларда тест сохта мусбат натижа кўрсатиши мумкин. Шифокор шунингдек ҳомиладорлик масалалари бўйича кейинги маълумотлар ва маслаҳатлар беради.
Агар натижа манфий бўлса (битта чизиқ)
Агар Сиз ҳомиладор эканлигингизни тахмин қилиш учун асос бўлса (масалан ҳайз қон кетиши бўлмаса), Сиз бир неча кундан кейин тестни такрорлашингиз мумкин. Агар тест аввалгидек манфий бўлса, маслаҳат учун шифокорга мурожаат этинг.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
Сўнги маълумотларга кўра қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмаган.
Қўшимча маълумот:
Ўз-ўзини диагностика қилишнинг ҳар қандай муолажаси каби фақат шифокор барча клиник ва лаборатор текширувларни баҳолагандан кейин ҳомиладорликни тасдиқлаши керак. Агар сийдик ҳаддан ташқари суюлтирилган бўлса (яъни нисбий вазни паст бўлса), у ОХГ нинг характерли даражасини сақламаслиги мумкин. Агар ҳомиладорликка гумон бўлса, кейинги тестни 48 соатдан кейин ўтказиш тавсия этилади. Ҳомиладорликнинг эрта муддатларида ОХГ нинг паст концентрациялари манфий натижа бериши мумкин. Бундай ҳолатларда такрорий тестни 48 соатдан кейин ўтказиш тавсия этилади. Ҳомиладорликнинг ташқари бир қанча сабаблар туфайли, ОХГ даражаси ошиши мумкин. Шунинг учун сийдик намунасида ОХГ ни мавжудлигини, уни ошишининг бошқа сабаблари инкор этилгандан кейин ҳомиладорликни диагностика қилиш учун ишлатиш мумкин. Фақатгина ОХГ даражаси асосида физиологик ҳомиладорликни бачадондан ташқари ҳомиладорликдан фарқлаш мумкин эмас. Бундан ташқари, ўз-ўзидан бола ташлаш тест натижаларини нотўғри интерпретациясига олиб келиши мумкин. ОХГ қўллаш билан бепуштликни даволаш сохта натижаларга олиб келиши мумкин. Шифокорга мурожаат этинг.
Кутилган натижалар: Соғлом ҳомиладор аёлларда манфий натижалари кутилади. Гарчи физиологик ҳомиладор бўлган аёлларда эрта муддатларда ОХГ даражалари турлича бўлишига қарамай, Evitest ҳайзни тутилишининг биринчи кунидан ҳомиладорликни аниқлаши мумкин.
Саволлар ва жавоблар:
1. Иккита тестларнинг назорат чизиқлари орасида катта фарқ сезилмоқда. Нимадир нотўғрими? Йўқ, назорат чизиғининг рангини ўзгариши тест натижасига таъсир кўрсатмайди.
2. 5 минутдан кейин натижани баҳолаш мумкинми? Йўқ. Тест натижалари 5 минут давомида баҳоланиши керак. Гарчи ижобий натижа бир неча кун давомида ўзгармаслиги кераклигига қарамай, тест даври якунлангандан кейин бир неча минут давомида манфий натижа сохтамусбат натижага ўзгариши мумкин ва тест натижаси ноаниқ бўлади. Натижани 5 минут давомида баҳолаган афзал, сўнгра англашинмовчиликлардан сақлаш учун тестни ташлаб юбориш керак.
3. Тест вақтида натижалар соҳаларида пушти фон ва вертикал чизиқчалар пайдо бўлди. Нимадир нотўғрими? Йўқ. Ҳар бир сийдикни намунасининг кимёвий таркиби, тест ўтказилаётган хонадаги хавонинг намлиги каби фарқ қилиши мумкин. Физик шароитларни бундай ўзгаришлари вертикал чизиқчалар ва/ёки фонни пушти ранги пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, аммо тест натижаларига таъсир кўрсатмайди. Агар назорат чизиғи 5 минут давомида пайдо бўлса, тест тўғри ишлаяпти.
Эҳтиёткорлик чоралари:
Фақат сиртга қўллаш учун. Тест фақат бир марта қўлланилсин. Қўлланилгандан кейин ташлаб юборилсин. Яроқлилик муддати ўтган тест қўлланилмасин. Индивидуал ўрамининг бутунлигини бузилиши бўлган тест қўлланилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Кафолат мажбуриятлари:
Яроқлилик муддати даврида ҳаққоний шикоятлар келиб тушган буюмлар савдодан қайтарилиб олинади ва ишлаб чиқарувчининг ҳисобига алмаштириб берилади.
Сақлаш шароити:
+4°С дан + 30°С гача ҳароратда, яроқлилик муддати ўтгунча муҳрланган пакетда сақлансин. Бевосита қуёш нурлари, намлик ва иссиқликдан ҳимоялансин. Музлатилмасин. Ўрамни бевосита қўллашдан олдин очиш тавсия этилади. -20°С дан +50°С гача ҳароратда 35 кунгача ташиш мумкин. Ташиш ва сақлаш вақтида эҳтиёткорлик билан муомала қилиш ва ўрамга ҳаддан ташқари кучли босимдан сақланиш керак. +4°С дан +30°С гача ҳароратда сақланганда 2,5 йил яроқлилик муддати тасдиқланган.
Утилизация қилиш шартлари:
Миллий қонунчиликка кўра маиший чиқинди сифатида утилизация қилинсин.
Ишлаб чиқарувчи: Санавита Фармасьютикал ГмбХ (Sanavita Pharmaceuticals GmbH), Шпалдингштрассе 110B, 20097, Гамбург, Германия.
Ваколатли ташкилот / импортер: «Рекитт Бенкизер Хэлскэр» МЧЖ, Россия, 115114, Москва ш., Шлюзовая набережная, 4 уй, 3 қават
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.