Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
Препаратнинг савдо номи: УРАГИН
Дори шакли: таблеткалар
Таркиби
фаол модда: Vacciuium macrocarpon дан олинган қуруқ экстракт 250 мг, витамин С (L-аскорбиновая кислота) 50 мг, Equisetem Arvense дан олинган қуруқ экстракти 100 мг.
ёрдамчи моддалар: микрокристал целлюлоза, крахмал, магний стеарати, кремний диоксиди, талк.
Фармакологик ҳусусиятлари
УРАГИН биологик фаол қушимча бўлиб, клюква ва қирқбуғин экстракти, витамин С манбасидир. Организм хужайра ва тўқималарини оксидант стрессдан химоялайди, буйрак ва сидик йўлларини нормал фаолиятини таъминлайди и иммун химоя тизимини яхшилайди.
Қўлланилиши
УРАГИН витаминар ва биологик фаол моддалар манбаси ва буйрак, сидик йўлларини соғломлаштириш каби мақсадларда қўллаш тавсия қилинади. Чарчоқни камайтиради ва сусайган иммун тизимини кучайтиради.
Қўллаш усули ва дозалари
Суткасига 1 таблеткадан ичиш тавсия этилади.
Махсус кўрсатмалар
Бир сутка учун тавсия қилинган дозани ошириш катъиян тавсия қилинмайди. Биологик Фаол Қўшимчалар муваззанати сақланган озуқани ва соғлом турмуш тарзи уринларини боса олмайди.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Чиқарилиш шакли
30 таблетка.
Сақлаш шароити
Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ёш болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Ишлаб чиқарувчи
“PHARMACY Laboratories s.c.”,
57, Вислеки кучаси, Варшава, Полша.
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.