×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

DRAMINA 0,05 tabletkalari N10

Kategoriya:
- Antiallergik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Xorvatiya
Farmakoterapevtik guruh:
- чайқалиш синдромига қарши восита
Faol modda:
Дименгидринат
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- ЯДРАН-ГАЛЕНСКИ ЛАБОРАТОРИЙ а.о.
ATX kodi:
- R06AХ
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

FENISTIL NYu tomchilar dlya priema vnutr 20ml 0,1% Novartis Consumer Health S.A. Shveytsariya
55 000 s`om dan
ZODAK tabletkalari 10mg N30 Zentiva k.s. Chexiya
75 000 s`om dan
KETOTIFEN tabletkalari 1mg N30 Ирбитский химфармзавод, ОАО Rossiya
4 000 s`om dan
Saqlash shartlari 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Yaroqlilik muddati (oy) 5 йил.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
думалоқ, ясси ва силлиқ юзали, оқ рангли, фаскали, бир томони рискали, ҳидсиз, aччиқ таъмли таблеткалар.

Марказий нерв тизимидаги гистамин H1-рецепторлари ва м-хлоринорецепторларни блоклайди. MНT (марказий нерв тизими) ни сусайтиради, биринчи навбатда oтoлитларга таъсир қилиб ва юқори дозаларда ярим ойсимон каналларга таъсир қилиб, вестибуляр рағбатлантириш оқибатларини сусайтиради. Қусишга қарши, кўнгил айнишига қарши, седатив, ўртача аллергияга қарши таъсир кўрсатади, бош оғриғини бартараф қилади.

Препарат ичга қабул қилингандан сўнг яхши сўрилади, аъзо ва тўқималар бўйича тақсимланади. Препаратнинг таъсири 15-30 минутдан сўнг намоён бўлади ва 3-6 соат давомида сақланади. Юқори концентрацияларда гемоэнсефалик ва йўлдош тўсиғидан ўтади. 24 соат давомида организмдан сийдик билан деярли тўлиқ чиқарилади. Оз миқдори кўкрак сути билан чиқарилади. Узоқ вақт истеъмол қилинса дименгидринатга толерантлик ривожланиши мумкин.

- бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, умумий холсизлик, толиқиш, диққатни
жамлашни бузилиши, безовталик, асабийлашиш, уйқусизлик, кам ҳолларда – кечки кўриш ва ранг ажратиш қобилиятини сусайиши, кўришни хиралашиши, аккомодацияни бузилиши,
- оғиз қуриши, иштаҳани пасайиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, эпигастрий соҳасида оғриқ,
- бурун ва томоқ шиллиқ қаватларини қуриши, бронх секретини қуюқлашиши
- aртериал босимни пасайиши, тахикардия, аритмия
- гемолитик анемия
- тери тошмаси, ангионевротик шиш, бронхоспазм, кам ҳолларда – медикаментоз дерматит
- сийишни қийинлашиши
Барча ножўя таъсирлар ҳақида шифокорга хабар бериш лозим.

Рецептсиз.



- денгиз ва кессон касаллиги

- вестибуляр ва лабиринт бузилишлари белгиларини олдини олиш ва даволаш (бош айланиши, кўнгил айниши, ич кетиши), ўсмаларга қарши даволаш белгиларидан ташқари

- Меньер касаллигида қўлланади.

- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик
- тутқаноқ
- тиришиш синдроми (шу жумладан анамнезида)
- ўткир экссудатив ва вазикуляр дерматозлар
- 1 ёшгача бўлган болалар
- ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Aтропин, трициклик антидепрессантлар, катехоламинлар, барбитуратлар, алкоголь, седатив ва ухлатувчи воситалар, нейролептиклар таъсирини кучайтиради, кортикостероидлар, антикоагулянтлар таъсирини сусайтиради. Апоморфинга реакцияни пасайтиради. Ацетилхолиннинг юрак мушакларига депрессив таъсирини камайтиради. Висмут, скополамин, оғриқ қолдирувчи ва психотроп воситалар билан бирга қўлланганида кўришни бузилиши эҳтимолини оширади. Ототоксик антибиотиклар билан (cтрептомицин, неомицин, виомицин, амикацин, канамицин), номутаносиб, чунки oтотоксиклик белгиларини ниқоблаши ва эшитишни қайтмас бузилишини ривожланишига олиб келиши мумкин. Заҳарланишларда қустирувчи дори воситаси сифатида буюрилган апоморфин самарасини пасайтириши мумкин.

Ичга, овқатдан олдин қабул қилинади.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: ¼-½ таблеткадан суткада 2-3 марта.

7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: ½-1 таблеткадан суткада 2-3 марта.

Катталарга 1-2 таблеткадан суткада 2-3 марта.

Катталар учун максимал суткалик доза 6 таблеткадан ошмаслиги керак.

1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун максимал доза – мувофиқ равишда ½ таблетка ва 1 таблеткa, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлганларга - мувофиқ равишда 1 таблетка ва 2 таблеткa.

Кинетозларни олдини олиш учун йўлга чиқишдан 30 минут олдин 1-2 таблетка қабул қилиш керак.

Даволаш курсининг давомийлигини даволовчи шифокор белгилайди.
Симптомлари: оғиз, бурун ва томоқ қуриши, юзни қизариши, нафасни секинлашиши ва қийинлашиши, онгни чалкашиши, болаларда – тиришишлар, галлюцинациялар. Кўрсатилган симптомлар пайдо бўлганда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Даволаш: меъдани фаоллаштирилган кўмир аралашмаси билан ювиш (20–30 г), тузли сурги воситасини буюриш (10–15 г натрий сульфати), симптоматик даволаш, болалардаги тиришишларда – фенобарбитал (5-6 мг/кг), диазепам.
Tиришиш синдромида, ёпиқ бурчакли глаукомада, очиқ бурчакли глаукомада, простата бези гиперплазиясида, бронхиал астмада, юрак-қон томир касалликлари, гипертиреоз, стенозланувчи пептик яра, пилородуоденал обструкция ва қовуқ бўйни обструкциясида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратни автотранспорти ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиш хусусияти Юқори диққат ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи машғулотларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин!

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

DRAMINA 0,05 tabletkalari N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
DRAMINA 0,05 tabletkalari N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
DRAMINA 0,05 tabletkalari N10 dori vositasi ЯДРАН-ГАЛЕНСКИ ЛАБОРАТОРИЙ а.о. tomonidan Xorvatiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
DRAMINA 0,05 tabletkalari N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
DRAMINA 0,05 tabletkalari N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
NOVAGO tabletkalari 50mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Дименгидринат ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Industria Farmaceutica Nova Argentina S.p.A.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9