90 700 s`om dan
Dorixonalardan izlash102 000 s`om dan
Bron qilish1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Таъсир этувчи модда:
Бета-аланин ……………………….........400 м г
Ёрдамчи моддалар:
Магний стеарати………………………………..8,0 мг
Глицерин пальмитил стеарати……………….31,2 мг
Сувсизлантирилган кремний…………………..36 мг
Буғдой крахмали........…………………………304,80 мг
10 таблеткадан блистерда (ПВХ-алюминий), 3 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
15 таблеткадан блистерда (ПВХ-алюминий), 2 блистерлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Бета-аланин терининг периферик вазодилятациясига бевосита таъсир кўрсатади, бу вегетатив “қон оқиб келиши”, илиқлик, иссиқлик ҳисси, бош оғриғи билан изоҳланади. Вазомотор «қон оқиб келишлар» гипоталамусда терморегулятор марказларнинг фаоллиги билан изоҳланади, бу периферик тери вазодилятациясига олиб келади.
Бу тухумдонлар томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг секрецияси тўхтагандан кейин бошланадиган церебрал нейротрансмиттерлар мувозанатини бузилишида содир бўладиган реакцияларнинг оқибати ҳисобланади.
Препарат ушбу жараёнда иштирок этувчи нейротрансмиттерларнинг периферик рецепторларини тўйинтириш қобилиятига эга.
Жуда кам ҳолларда: одатда оёқ-қўл бармоқларида ўтиб кетувчи парестезиялар кузатилиши мумкин.
Автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобиль ва бошқа транспорт воситаларини бошқариш қобилиятига препаратнинг салбий таъсири бўйича маълумотлар йўқ.
Глютенга юқори сезувчанлик ёки ўзлаштираолмасликда (препаратнинг таркибида буғдой крахмали борлиги сабабли) қўллаш мумкин эмас.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
1-2 таблеткиадан ҳар куни. Доза кунига 3 таблеткагача оширилиши мумкин.
Даволаш давомийлиги – “қон оқиб келиши” тугагунигача 5–10 кун. Симптомлар янгиланса даволашнинг такрорий курсини ўтказиш лозим.