×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

LANGENA kapsulalar N30

Kategoriya:
- Asab tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Bolgariya
Faol modda:
Гинкго двулопастного листьев экстракт, коэнзим Q10, Женьшень
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Ltd Sirketi, Турция произведено: Adipharm Ltd.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- N07XX
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 78 ta dorixonasida topildi

ico 68 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 78 400 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

GAMALATE V6 tabletkalari N20 Ferrer Internacional S.A. Ispaniya
60 000 s`om dan
AMITRIPTILIN tabletkalari 25mg N48 Арпимед O'zbekiston
25 000 s`om dan
KAVINTON eritma 25mg/5ml N10 Gedeon Richter PLC Vengriya
81 800 s`om dan
AMARIL tabletkalari 4mg N30 Санофи С.п.А. Italiya
43 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: қаттиқ желатин капсулалар.

Таркиби

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

қуйидаги ўсимликларнинг қуруқ экстрактлари:

женьшень илдизи (Panax ginseng)                                    40 мг;

икки парракли гинкго барглари (Ginkgo biloba)                        40 мг;

қора смородина мевалари (Ribes nigrum)                                    30 мг;

Коэнзим Q10                                                                        50 мг;

ёрдамчи моддалар: кальций карбонати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, сувсиз кальций гидрофосфати.

капсуланинг қобиғини таркиби: титан диоксиди, азорубин, индиготин, желатин.

Қаттиқ желатин капсулалар. 15 капсула блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Лангена қувватни, шунингдек кекса ёшида қувватни, оптимал сақлаб туришга ёрдам беради. Жисмоний ва ақлий фаолликни ушлаб туради, юрак қон-томир тизимининг фаолиятини, қонни организмда айланиб юришини ва вена қон-томирлари тонусини яхшилайди. Узоқ вақт давомида қўлланганида терини бўшашишини ва организмни эрта қаришини олдини олади.

Женьшень илдизини қуруқ экстракти таркибида сапонин гликозид-гинсенозидлари, эфир мойлари, стирол, пептидлар, витаминлар ва минераллар сақлайди. Женьшень экстракти марказий нерв тизимига рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини оширади. Моддалар ва энергия алмашинуви, ҳужайраларнинг фаоллигини стимуллайди, организмнинг ҳужайралари томонидан кислородни ўзлаштирилишини яхшилайди ва шу билан одамнинг энергетик имкониятларини аҳамиятли даражада оширади. Женьшень экстракти ички секреция безларининг фаолиятини бошқаради, артериал босимни бироз оширади, шунингдек қон зардобида холестерин ва глюкозанинг даражасини пасайтиради (гипогликемик таъсир кўрсатади). Ташқи муҳитнинг нохуш омиллари ва стресс ҳолатларига организмнинг қаршилигини оширади. Организмнинг носпецифик резистентлигини оширади.

Препаратнинг таркибига кирувчи икки парракли гинкго баргларининг қуруқ экстракти, унинг таркибидаги флавоноид гликозидлари ва терпен лактонлари қон-томирлар деворини мустаҳкамлашишига ва эластиклигини ошишига ёрдам беради, қоннинг реологик ҳусусиятларини тиклайди. Микроциркуляцияни ва бош мия ва периферик тўқималарни кислород ва глюкоза билан таъминланишини яхшилайди. Икки парракли гинкго экстракти ҳужайраларда моддалар алмашинувини нормаллаштиради, эритроцитларни агрегациясига тўсқинлик қилади, тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади, веналарнинг тонусини оширади ва қон-томирларни қон билан тўлишини бошқаради.

Қора смородина меваларини қуруқ экстракти флавоноидлар (антоцианлар), линолен кислотаси, С, А, В6, В12, Е витаминлари, минераллар ва антиоксидантларга бойдир. Менопауза, тери касалликлари (экзема, псориаз) ва артритларнинг симптомларини енгиллаштиради. Сочлар, тишлар ва милкларнинг ҳолатини яхшилайди. Катарактани ривожланишини олдини олади.

Коэнзим Q10 (убихинон) ҳужайраларда оксидланиш фосфорланиш жараёнларини рағбатлантиради. Энергия алмашинуви ва ҳужайраларни нормал ҳаёт фаолияти учун зарурдир. Одам тахминан 30 ёшдан ошгандан сўнг организмида Коэнзим Q10 нинг даражаси пасаяди. Коэнзим Q10 мунтазам равишда қабул қилинганида, у организмдаги етилган ҳужайраларнинг фаол ҳаёт фаолиятини узайтиради, қариётган ҳужайраларнинг фаолиятини тиклайди, ортиқча юкламалар, стресслар ва бошқа салбий таъсирларга нисбатан ҳужайраларнинг иммун жавоб реакцияси кучини ва уларнинг чидамлилигини оширади, юрак қон-томир тизимининг аъзолари ва тўқималари, жигар, буйраклар, терининг иш фаолиятини яхшилайди; биологик қариш жараёнларини секинлаштиради.

Лангена препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларни умумий ҳусусиятлари билан ифодаланади, шунинг учун кинетик текширишларни ўтказиш имкони йўқ.

Препарат яхши ўзлаштирилади, ножўя самаралар кам ривожланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспептик бузилишлар, кўнгил айниши;

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши.

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, терини қичишиши.

Бошқалар: қон ивишини пасайиши (узоқ вақт давомида қўлланганидан сўнг) бўлиши мумкин.

 

Препаратни қабул қилиш вақтида (айниқса оқ танли пациентларга) қуёш нури остида ва солярийларда узоқ вақт бўлишдан сақланиш керак.

Бир вақтда фотосенсибилизацияни чақириши мумкин бўлган дори воситаларни қўллашдан сақланиш керак.

Режалаштирилаётган жарроҳлик аралашувидан 2 ҳафта олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Лангена препаратини МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Лангена препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

•       диққат ва/ёки хотирани пасайиши, интеллектуал ҳусусиятларни бузилиши, ҳавотирлик, қўрқув ҳисси, уйқуни бузилиши билан кечувчи турли этиологияли дисциркулятор энцефалопатия;

•       вегетатив дистония синдроми;

•       турли этиологияли астеник ҳолатлар, астеник синдром;

•       периферик қон айланишини ва микроциркуляцияни бузилишлари;

•       нейросенсор бузилишлар (бош айланиши, қулоқларни шанғиллаши, гипоакузия, сариқ танани кексалик оқибатидаги дегенерацияси, диабетик полинейропатия);

•       кўришни ёмонлашиши (катаракта, ретинопатия);

•       айниқса ўтказилган оғир касалликлардан сўнг ёки жисмоний, ақлий ва эмоционал юкламаларда (шу жумладан, стресс ҳолатларида) организмнинг қаршилигини ошириш, иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида;

•       эркаклар ва аёллар бепуштлигида комплекс даволашда; эректил дисфункцияда (импотенцияда);

•       климактерик ва ҳайз кўриш циклидан олдин кузатиладиган синдромни комплекс даволашда;

•       организмни қаришини олдини олиш учун ва муддатдан олдин қаришни бартараф қилиш учун;

•       тери ҳужайраларини регенерацияси ва ёшариши учун, ажинларни ҳосил бўлиши, терини бўшашишини олдини олиш учун;

•       тана вазнини пасайтириш бўйича дастурларда;

•       милк касаллиги (пародонтит) ни даволашда қўлланади.

•       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;

•       қон ивиши пасайганида;

•       меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида;

•       бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида;

•       юрак қон-томир тизимини оғир касалликларида (ўткир коронар синдром, юрак ритмини бузилиши);

•       тутқаноқ, тиришиш ҳолатларида;

•       ҳомиладорлик ва лактация даврида;

•       12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат уйқу ва анальгетик дори воситалари ҳамда спазмолитикларнинг таъсирини кучайтиради.

     

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Лангена препарати ичга 1-2 капсуладан овқатланиш вақтида ёки овқатдан сўнг куннинг биринчи ярмида етарли миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. Даволаш давомийлиги 2 ҳафтадан 2 ойгача бўлган даврни ташкил этади, шундан сўнг икки ҳафталик танаффус қилиш керак.

Лангена препаратини 12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида марказий нерв тизимининг фаолияти сусайиши, уйқучанлик бўлиши мумкин.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

LANGENA kapsulalar N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
LANGENA kapsulalar N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
LANGENA kapsulalar N30 dori vositasi Dr Sertus Ilac Sanayi ve Ticaret Ltd Sirketi, Турция произведено: Adipharm Ltd. tomonidan Bolgariya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
LANGENA kapsulalar N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
LANGENA kapsulalar N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9