×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10

Kategoriya:
- Ginekologik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Метронидазол, Нистатин, Неомицина сульфат
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- BLISS GVS PHARMA LTD.
Vakil:
- Spey Medical
ATX kodi:
- G01A
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 8 ta dorixonasida topildi

ico 88 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 120 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

KLOMEZOL suppozitorii N10 Farmaprim S.R.L Moldova
64 000 s`om dan
KLOTRIMAZOL eritma 30ml 1% Арпимед Armaniston
25 800 s`om dan
GINO PLYUS tabletkalari 100mg/100mg N10 Akriti Pharmaceuticals Pvt. Ltd Hindiston
PRIMIGIN gel 3g 0,5mg Brassica Pharma Pvt. Ltd Hindiston
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: вагинал суппозиторийлар

Таркиби:

Ҳар вагинал суппозиторийлар қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

метронидазол BP 500 мг;

неомицин сульфати BP 65 000 ХБ;

нистатин BP 100 000 ХБ.

ёрдамчи моддалар: полиэтиленгликоль 1500, полиэтиленгликоль 6000, метилпарабен, пропилпарабен, бутилгидрокситолуол.

5 вагинал суппозиторийлар хар бир ПВХ/ПЭ стрипларда.

2 стрипдан давлат ва рус тилидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

 

 

Гинекологияда маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг хусусиятларига боғлиқ.

Метронидазол – 5-нитроимидазол ҳосиласи бўлиб, микробга қарши таъсир кўрсатади, содда организмларга нисбатан самаралидир. Микроорганизмларнинг протеинлари билан ўзаро таъсирлашганда метронидазолнинг 5-нитрогуруҳи тикланади ва нуклеин кислотасининг синтезига тўсқинлик қилади. Нуклеин кислоталарининг синтезини сусайиши микроорганизмларни ДНК сини бузилишига ва нобуд бўлишига олиб келади. Метронидазол микроорганизмларнинг ва вагинал инфекцияларнинг сабабчиси бўлган содда организмларнинг кенг спектрига, шу жумладан Trichomonas vaginalis, Gardnerella vaginalis, Giardia intestinalis, Entamoeba histolytica, облигат анаэроб бактериялар: Bacteroides spp. (шу жумладан Bacteroides fragilis, Bacteroides distasonis, Bacteroides ovatus, Bacteroides thetaiotaomicron, Bacteroides vulgatus), Fusobacterium spp., Veillonela spp.; айрим граммусбат  бактерияларни: Eubacterium spp., Clostridium spp., Peptococcus spp., Peptostreptococcus spp. нисбатан самарали.

Неомицин сульфати – аминогликозидлар гуруҳи кенг таъсир доирасига эга антибиотик ҳисобланади. Бактерицид таъсир қилади. Граммусбат (Staphylococcus spp., Streptococcus pneumoniae) ва грамманфий (Escherichia coli, Shigella dysenteria, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Proteus spp.) микроорганизмларга нисбатан фаол. Микроорганизмларни неомицинга чидамлилиги секин ва кам даражада  ривожланади. Шиллиқ қават орқали деярли сўрилмайди.

Нистатин – Candida авлодига мансуб аччитқисимон замбуруғларга нисбатан фаол. Антибиотик структурасида замбуруғларнинг ҳужайра мембранасини стерол структурасига юқори яқинликка эга бўлган икки ёқлама боғлиқ мавжуд, бу ҳужайра мембранасида препарат молекуласини шаклланишига ва кўп сонли каналларни ҳосил бўлишига ёрдам беради, у орқали электролитларни назоратсиз ташилиши амалга ошади; ҳужайра ичида осмолярликни ошиши уни нобуд бўлишига олиб келади. Резистентлик жуда секин ривожланади.

Метронидазол интравагинал юборилганда яхши сўрилади. Метронидазол организмни кўпчилик ҳужайра ва суюқликларида тақсимланади. Шунингдек йўлдош тўсиғи орқали ва кўкрак сутига ўтади. Буйрак ва жигар функцияси нормал бўлган катталарда биологик ярим парчаланиш даври 6-8 соатни ташкил этади. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда метронидазолни ярим парчаланиш даври ошиши мумкин. Метаболизм жигарда метаболизмга учрайди. Метаронидазол ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Буйраклар орқали 40-70% (ўзгармаган шаклда тахминан 20%) чиқарилади. Препаратни организмдан гемодиализ йўли орқали чиқариш мумкин.

Неомицин – сўрилган унчалик кўп бўлмаган фракция тўқималарга тез тақсимланади ва буйраклар орқали чиқарилади. Неомицинни сўрилмаган қисми (97%) асосан ахлат билан ўзгаришларсиз чиқарилади. Неомицинни тўқималарга ўтказиладиган тизимли сўрилган неомицинни миқдори, такроран юборилганда буйракларни асосий чиқарув йўли орқали юборилганда кумулятив ошади.

Неомицинни тўқималар билан боғлиқ ажралиши дозалаш тўхтатилгандан кейин секин бир неча ҳафта давомида юз беради.

Аминогликозид оқсиллари билан боғланиш даражаси тестлаш учун паст бўлиб, қўлланиладиган усулларга боғлиқ ҳолда, у 0 дан 30% гачани ташкил этади.

Нистатин – тетраен макролид ҳисобланади. Фармакокинетикаси ҳақида маълумотлар жуда кам, чунки у меъда-ичак йўллари, тери ёки қин орқали сўрилмайди ва у асосан маҳаллий қўлланади.

Сўрилиши:

Тизимли сўрилиши эхтимоли кам; шикстланмаган тери ва шиллиқ қавати орқали ёмон сўрилади.

Нистатинни меъда-ичак йўллари орқали сўрилиши ахамиятсиз.

Тақсимланиши:

Ички аъзоларда ва тўқималарда тарқалмайди.

Метаболитзми:

Тизимли намойон вагинал юборилганда сўнг минимал бўлади.

Нистатин метаболимзми асосан жигарда бўлади.

Маҳаллий реакциялар: кам ҳолларда – ачишиш ҳисси бўлиши, маҳаллий ачиштириши-қичиштириши (айниқса даволаш бошланишида) мумкин.

Бошқалар: жуда кам ҳолларда – аллергик реакциялар.

Вагинитларда ва трихомониазда такрорий юқтириш хавфи туфайли бир вақтда жинсий шерикни ҳам даволаш зарур.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида

Метровенс Гино препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат она учун потенциал фойда ҳомила ёки гўдак учун хавфдан ортиқ бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин.

Беморларнинг, айниқса транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ва бошқа механизмлар билан ишловчи шахсларнинг диққат-эътиборини препаратни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган бош айланиши пайдо бўлиши эҳтимолига қаратиш лозим.

Препаратга сезувчан бўлган микроорганизмлар келтириб чиқарадиган вагинитларни:

·    бактериал вагиноз;

·    банал пиоген ёки шартли патоген таёқчали микрофлора келтириб чиқарадиган бактериал вагинитлар;

·    қин трихомонози;

·    Candida оила туркумидаги замбуруғлар келтириб чиқарадиган вагинилар;

·    аралаш вагинитларни даволашда қўлланилади.

Вагинитларни олдини олишда:

·    гинекологик операциялар олдидан;

·    туғруқдан ёки бола олдиришдан олдин;

·    ВМС ўрнатилишига қадар ва ундан кейин;

·    бачадон бўйинчаси диатермокоагуляцияга қадар ва ундан кейин;

·    гистерография олдидан қўлланилади.

·    препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

 

Сульфаниламидлар ва антибиотиклар билан мос келади. Метронидазол билан даволанганда алкоголни истеъмол қилишдан тийилиш лозим (дисульфирамга ўхшаш равишда алкоголь таъсирини кўтараолмасликни келтириб чиқаради). Метронидазолни дисульфирам билан мажмуада қўллаш керак эмас, чунки ушбу препаратлар ўзаро таъсирлашганида онг фаолиятини сўндирилиши, руҳий бузилишлар ривожланиши мумкин.

Варфарин ва бошқа тўғридан-тўғри бўлмаган антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганида метронидазол уларнинг таъсирини кучайтиради, бу протромбин вақтининг ошишига олиб келади. Деполяризация қилмайдиган миорелаксантлар (векуроний бромиди) билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Барбитуратлар таъсири остида метронидазол таъсири пасайиши мумкин, чунки унинг жигарда инактивацияси тезлашади.

Циметидин метронидазол метаболизмини сўндиради, бу қон зардобида унинг концентрацияси ошишига ва ножўя реакциялар ривожланиши хавфи ортишига олиб келиши мумкин. Литий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганида плазмада литий концентрацияси ошиши мумкин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Сақлаш муддати

2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Уйқудан олдин 1 та суппозиторийдан буюрилади. Даволаш курсининг ўртача давомийлиги – 10 кун; тасдиқланган микоз бўлган ҳолларда даволаш 20 кунгача узайтрилиши мумкин. Ҳайз даврида даволашни тўхтатмаслик лозим.

Қинга ётган ҳолда чуқур киритилади. Киритилганидан кейин 10-15 минут давомида горизонтал ҳолатда бўлиш зарур.

 

Тизимли қон оқимига сўрилиши даражаси паст бўлиши муносабати билан дозани ошириб юборилиши эҳтимоли кам.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10 dori vositasi BLISS GVS PHARMA LTD. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
METROVENS GINO suppozitorii 500mg/65000me/100000me N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9