×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- Belgiya
Faol modda:
Норэпинефрин
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Sterop Laboratories
Vakil:
- Allmed PL
ATX kodi:
- C01CA03
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
40 000 s`om dan
PREDIZIN tabletkalari 35mg N60 Гедеон Рихтер, ОАО, Венгрия произведено: Гедеон Рихтер, ООО Polsha
63 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Норепайн – шифокорлар томонидан стационар шароитида ишлатиладиган препаратдир.

1 мл Норепайн 1 мг норэпинефрин сақлайди. У эритма кўринишида чиқарилади ва фақат суюлтирилганидан кейингина вена ичига юбориш учун мўлжалланган.

-    Фаол модда – норэпинефрин асоси (норэпинефрин битартрат кўринишида) (1 мг/мл норэпинефрин асоси 2 мг/мл норэпинефрин битартратига тўғри келади);

-    Бошқа компонентлар: натрий хлориди, натрий метабисульфити, узум кислотаси ва инъекция учун сув.

Норепайн – бу инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентратдир (Стерил концентрат).

Ўрами: 4 мл эритма сақловчи 5 мл ли I типидаги ампула

Ампулалар бир ампулани сақловчи пластик блистерларга жойланган бўлиши мумкин.

Қути 5, 10, 20, 50 ёки 100 ампула сақлайди.

Норепайн - стерил, тиниқ, рангсиз ёки сарғиш, кўринарли заррачаларни сақламайдиган, инфузия учун сувли эритмадир.

Ножўя самаралар бўйича ҳисоботлар

Агар сизда қандайдир ножўя самаралар намоён бўлса, шифокорга хабар беринг. Бу ушбу йўриқномада келтирилмаган ҳар қандай ножўя самараларни ўз ичига олади. Сиз шунингдек ножўя самаралар тўғрисида қуйидаги манзилларга хабар беришингиз мумкин:

Дорилар ва тиббий маҳсулотлар бўйича Федерал Агентлик

Фармакоогоҳлик бўлими

EUROSTATION building, block 2

place Victor Horta, 40/40

B-1060 Brussels

e-mail: patientinfo@fagg-afmps.be.

Ножўя самаралар тўғрисида хабар бериб, Сиз ушбу препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот тўпланишига ёрдам беришингиз мумкин.

Препарат шифокор рецепти бўйича сотилади.
Қуйидагиларда Норепайнни қўллашдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг:

-       Юрак-қон томир тизими касалликларида, гипертонияга йўл қўймаслик мақсадида Сизнинг қон босимингиз ва препаратни юбориш тезлиги тез-тез текшириб турилиши лозим (4-бўлимга қаранг).

-       Кислород етишмовчилиги ёки карбонат ангидридининг концентрациясини хаддан ташқари ошиб кетиши билан кечувчи қон касалликларида й мив случае болезни крови с нехваткой кислорода или чрезмерной концентрацией Норепайнни ишлатилиши юрак ритмини бузилишиларига (пульсни тезлашиши ёки юракни мувофиқлашмаган ва самарасиз қисқаришларига) олиб келиши мумкин (4-бўлимга қаранг).

-       Норэпинефрин – тўқималарни кучли таъсирловчи моддадир, шунинг учун препаратнинг фақат суюлтирилган эритмалари ишлатилиши лозим.

Агар Сиз инъекция қилинган жойда ачишиш ёки оғриқ сезсангиз, зудлик билан шифокорга хабар беринг, чунки бу экстравазация (эритмани қон томирларидан тўқималарга ўтишини) белгиси бўлиши мумкин (4-бўлимга қаранг).

-       Агар Сиз гипертиреоз, қандли диабет, ёпиқ бурчакли глаукома ёки простата бези гипертрофияси билан хасталанган бўлсангиз, шифокорингизга хабар беринг.

-       Катехоламинлар, шу жумладан норэпинефрин, оғир ўткир зўриқишдан кейин юрак мушагини тўсатдан вақтинчалик кучсизланиб қолишини (Tako-Tsubo кардиомиопатиясини) ривожланишида муҳим роль ўйнаши мумкин (4-бўлимга қаранг).

-       Инсулиннинг сезувчанлиги анамнезида қандли диабети ёки гипертонияси бўлмаган озғин катта ёшдаги пациентларда норэпинефрин юборилганидан кейин камайиши мумкинлиги аниқланган. Норэпинефрин юборилганда инсулиннинг дозалари миқдорини ошириш ва норэпинефринни ишлатиш тўхтатилганида эса камайтириш таклиф этилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қонда глюкоза даражасининг ҳар қандай ўзгаришларига йўл қўймаслик учун шифокор даволаш вақтида пациентнинг қонида глюкоза даражасини мунтазам текшириши ва клиник ҳолатни мониторлаши керак (4-бўлимга қаранг).

Қон босимини тиклаш чоралари

Ўткир гипотензив ҳолатларда:

Қон ҳажмини пасайиши, ҳар қандай вазопрессор препарат юборилишидан олдин, иложи борича тўлиқроқ тузатилиши лозим. Норэпинефринни қон ҳажми тикланаётган вақтда хам юбориш мумкин.

Эритиш:

Норепайннинг бир ампуласини инфузия учун 5% ли глюкоза эритмаси ёки 5% ли глюкоза ва 0,9% ли натрий хлориди сақлаган инфузия учун эритманинг 1000 мл га қўшилади.

Паст тузли парҳезга амал қилаётган пациентлар учун фақат инфузия учун 5% ли глюкоза эритмаси ишлатилиши лозим.

Одатдаги дозалаш:

4 мл ҳажмга эга ампулани (4 мг норэпинефрин асосини) инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасининг 1000 мл га қўшинг. Бу эритманинг ҳар бир мл 4 микрограмм норэпинефрин асосини сақлайди.

Суюлтиришлар жадвали:

Қуйидаги жадвал норэпинефриннинг талаб концентрацияларини олиш учун зарур бўлган ампулалар сонини ҳисоблаб чиқиш учун мисол сифатида ишлатилиши мумкин.

Норэпинефриннинг талаб концентрация

Олиш лозим бўлган ампулалар сони

Эритманинг ҳажми

4 мкг/мл

1

1 л

8 мкг/мл

2

1 л

12 мкг/мл

3

1 л

16 мкг/мл

4

1 л

20 мкг/мл

5

1 л

Препаратни бошланғич дозада – минутига 2-3 мл суюлтирилган эритма (8-12 мкг норэпинефрин асоси) (ёки минутига 0,11-0,17 мкг/кг) тезлигида юборинг ва реакцияни кузатинг. Ҳаётий муҳим аъзоларда қон айланишини қўллаб-қувватлаб туриш учун етарли ҳисобланган нормал қон босими (одатдаги систолик босим 80-100 mm Hg) ни бир маромда сақлаб туриш мақсадида эритма оқимини бошқариб туриш керак.

Гипертонияси бўлган пациентларда қон босимини мавжуд систолик босимга нисбатан, кўпи билан яна 40  mm Hg га ошириш тавсия қилинади.

Препаратни минутига 0,5-1 мл суюлтирилган эритма (ёки минутига 0,03-0,06 мкг/кг) тезлигида юборилган ўртача оқими одатда қон босимининг қониқарли даражаларига эришишга олиб келади.

Препаратнинг юқори дозалари:

Юқорида эслатилган дозалаш тартиби пациентнинг юрак фаолиятини ҳолати ва қон томир касалликларига қараб, ўзгартирилиши мумкин. Дори воситасига бўлган сезувчанлик пациентларга қараб, анча фарқ қилиши мумкин.

4 мл дан 17 ампулани 24 соат давомида юборилиши (минутига 0,67 мкг/мл га тўғри келади), агар гипотония сақланиб турса, зарур бўлиши мумкин, лекин қон ҳажми заруратга қараб, доимо тўғрилаб турилиши лозим.

Марказий венадаги босимни назорат қилиш кўпинча ушбу вазиятни аниқлаш ва бартараф этиш учун зарур ҳисобланади.

Қон ҳажмини тўлдириш:

Эритмаларни юбориш даражаси пациентнинг суюқликларга бўлган клиник эҳтиёжига боғлиқдир.

Агар катта ҳажмда суюқлик юбориш зарур бўлса, маълум вақт бирлигида норэпинефриннинг ҳаддан ташқари юқори дозасини юборишдан сақланиш лозим, эритмани кўпроқ суюлтириш талаб этилади. Бошқа томондан, катта ҳажмда суюқликни юбориш клиник жиҳатдан лозим бўлмаса, 4 мкг/мл дан ортиқ концентрация зарур бўлиши мумкин.

Даволаш давомийлиги:

Даволаш давомийлиги ҳар бир клиник вазиятга боғлиқ бўлиб, бир неча соатдан олти кунгача ўзгариб туриши мумкин.

Қон босими ва юбориш жойидаги тўқималар нормал ҳолда қолмагунича, препаратни қуйишни давом эттириш керак. Препаратни қўллашни ҳар қандай кескин тўхтатилишида мумкин бўлган нохуш таъсирлардан сақланиш учун, норэпинефринни томчилаб қуйиш аста-секин камайтирилиши лозим.

Юрак тўхтаб қолганда қўшимча терапия

Юрак фаолиятини реанимацияси вақтида, самарали юрак уриши ва нафас фаолияти бошқа воситалар ёрдамида тикланганидан сўнг, норэпинефринни қуйиш нормал қон босимини тикланиши ва бир маромда сақлаб турилиши учун амалга оширилади.

Одатдаги дозалаш:

Юрак тўхтаб қолганда тизимли қон босимини қўллаб туриш учун норэпинефрин “Қон босимини тиклаш” бандида таърифланганидек тарзда ишлатилади.

Алоҳида гуруҳ пациентлари юзасидан маълумотлар.

Янги туғилган чақалоқлар:

Янги туғилган чақалоқларда норэпинефриннинг ўзига хос самаралари маълум эмас.

Болалар:

Бошланғич доза – қон босими назорати остида минутига 0,05 мкг/кг норэпинефринни, эритманинг оқим тезлиги - минутига 0,5 мкг/мл гачани ташкил этади.

Кекса ёшли пациентлар:

Кексалар симпатомиметикларнинг самараларига айниқса сезувчандирлар, шунинг учун норэпинефрин эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим.

Буйрак ва жигар етишмовчилиги

Норэпинефриннинг фармакокинетикаси жигар ва буйрак касалликларида бироз ўзгариши мумкин. Бироқ симпатомиметиклар ишлатилганида жигар ва буйракда қон оқими даражаси пасайиши туфайли, жигар ва буйрак касалликлари бўлган пациентларда бундай препаратлар эҳтиёткорлик билан қўлланиши лозим.

 

Норепайн – қон томирларини торайтирувчи ва юрак ишини кучайтирувчи препаратдир.

Норепайн тез ёрдам воситаси сифатида:

-       қон ҳажми танқислигисиз кечувчи ўткир гипотонияда (қон босими пасайганида);

-       юрак-қон томир коллапсида (юрак ва қон томирлари организмнинг барча тўқималарига етказиб бера олмаслиги оқибатидаги ўткир кризис) қўлланилади.

Норепайн юборилишидан олдин инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши лозим.

Норепайн битта катта венага, яхшиси билак венасига юборилади.

Норепайннинг дозасини пациентнинг ҳар бир ҳолатига қараб, шифокор танлайди.

Норэпинефринга ёки ушбу препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига (6-бўлимда келтирилган) аллергия бўлган ҳолларда ишлатиш мумкин эмас.

-       Гипертония (қон босими юқори) бўлган ҳолларда, чунки пациентлар қон босими ошганида норэпинефриннинг самараларига сезувчанроқ бўлиб қоладилар.

-       Қон ҳажмини танқислиги туфайли гипотония (босим паст) бўлган ҳолларда.

-       Қонда карбонат ангидриди гази ортиқча (гиперкапния) бўлган, тўқималарда кислород танқислиги (гипоксия) бўлган ҳолларда ва қон томирларининг окклюзион касаллигида.

-       Гипертиреоз (қалқонсимон без фаоллиги юқори) бўлган ҳолларда, чунки бундай пациентлар норэпинефриннинг самараларига жуда ҳам сезувчан бўлиб, токсиклик ҳатто паст дозаларда ҳам кузатилиши мумкин.

-       Принцметал стенокардияси (тинч ҳолатдаги стенокардия) бўлган ҳолларда, чунки коронар тромбоз (юрак-қон томирларини тромбози) ва қон оқими миокард инфаркти (юрак хуружи) юз бериши мумкин бўлган даража ва давомийликкача камайиши мумкин.

-       Хлороформ, циклопропан ёки галотан билан наркоз берилган ҳолларда қўллаш мумкин эмас (Бошқа дори воситалар ва Норепайн бўлимига қаранг).

Агар Сиз ҳар қандай бошқа препаратларни ишлатаётган, яқинда ишлатган бўлсангиз ёки ишлатишингиз мумкин бўлса, шифокорга хабар беринг.

Анестезия учун ишлатиладиган воситалар (хлороформ, циклопропан, галотан) нинг хатто жуда оз миқдорини ишлатиш Норепайнни ишлатиш учун қарши кўрсатма бўлиб хизмат қилади, чунки ушбу препарат юрак мушагининг қўзғалувчанлигини ошириши ҳамда юракни тез ва номунтазам қисқаришларини чақириши мумкин (2-бўлимга қаранг).

Норепайн қуйидаги препаратлар ишлатилганида эҳтиёткорлик билан юборилиши лозим:

-       атропин сульфати (тез ёрдам кўрсатишда ишлатиладиган препарат);

-       трициклик антидепрессантлар (имизин) ва моноаминоксидаза ингибиторлари каби депрессияга қарши препаратлар;

-       антигистамин препаратлар, яъни антиаллергик воситалар (масалан, дифенгидрамин, трипеленнамин, дексхлорфенирамин);

-       эрготамин типидаги айрим алкалоидлар, масалан гвайнетидин ёки метилдопа;

-       юрак касалликларини даволашда қўлланиладиган дигиталис ва хинидин препаратлари;

-       сийдик ҳосил бўлишини оширувчи препаратлар, масалан фуросемид ёки бошқа сийдик ҳайдовчи воситалар.

-       энтакапон.

-       милнаципран.

Қуйидаги дори воситалари: фентоламин мезилати ва пропранолол норэпинефриннинг самарасини ўзгартириши мумкин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Норепайн ампулалари ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгунича совутгичда 2 дан 8°C гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақланиши лозим.

Инфузион юбориш учун мўлжалланган ва “Ишлатиш, юбориш ва утилизацияси бўйича йўриқнома” га (фақат тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган бўлим) мувофиқ тайёрланган суюлтирилган эритмалар 5% ли глюкозанинг 0,9% ли натрий хлориди эритмаси билан ёки усиз (аралашма 50/50 ҳ/н) эритмаларида атроф-муҳит ҳароратида (15-25°C) 24 соат давомида барқрор бўлиб қолади. Қути ва ампулалардаги “EXP” ёзувидан кейин келтирилган яроқлилик муддати санасидан кейин бу препаратни ишлатманг. Яроқлилик муддатини тугаши кўрсатилган ойнинг охирги кунига тўғри келади.

Дориларни оқар сувларга ёки уй чиқиндиларига ташлаб юборманг. Шифокордан энди ишлатилмайдиган дориларни қандай ташлаб юборишни сўранг. Бу чоралар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ёрдам беради.

Барча дори воситалари каби, бу препарат ҳам, гарчи улар барча пациентларда намоён бўлмаса-да, ножўя самараларни чақириши мумкин.

Ножўя самаралар тез-тезлиги қуйидагича белгиланади:

-    жуда кенг тарқалган: 10 нафардан бир пациентдан кўп ҳолат

-    кенг тарқалган: 100 нафардан 1-10 пациент

-    ғайри оддий: 1000 нафардан 1-10 пациент

-    кам учрайдиган: 10000 нафардан 1-10 пациент

-    жуда кам учрайдиган: 10000 нафардан 1 пациентдан кам ҳолат

-    номаълум: тез-тезлигини мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди.

Ҳаёт учун потенциал хавфли ноҳуш ножўя самаралар:

-    бош мияга қон қуйилиши ва ўпка шиши билан кечувчи ўткир гипертония.

Норепайн билан даволаш вақтида қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин:

Жуда кенг тарқалган ножўя самаралар:

-    анатомик жиҳатдан шунга мойил пациентларда ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).

-    артериал гипертония (юқори қон босими) (2-бўлимга қаранг);

-    тўқималар гипоксияси (тўқималарга кислородни тушишини камайиши);

-    ўта кучли вазоконстриктор таъсири туфайли шикастланиш (тўқималарни қон билан таъминланишини камайиши).

Кенг тарқалган ножўя самаралар:

-    тахикардия (юрак ритмини тезлашиши) (2-бўлимга қаранг);

-    брадикардия (юрак ритмини секинлашиши) (2-бўлимга қаранг);

-    аритмия (юрак римида ўзгаришлар) (2-бўлимга қаранг);

-    юрак бўлмачаларини липпилаши;

-    юрак мушакларини қисқарувчанлигини ошиши;

-    ўткир юрак етишмовчилиги.

Ғайри оддий ножўя самаралар:

-    безовталик;

-    уйқусизлик;

-    онгни чалкашиши;

-    бош оғриғи;

-    психотик статус (хулқ-атворни бузилиши);

-    ҳолсизлик;

-    тремор

-    диққатни жамлашни пасайиши;

-    анорексия (иштаҳани йўқолиши);

-    кўнгил айниши;

-    қусиш;

-    нафас олишни қийинлашиши;

-    диспноэ (ҳансираш);

-    юбориш жойда таъсирланиш ва некрозни юз бериши мумкинлиги;

-    юзни оқириши ва қон томирларни трайиши;

-    ўткир глаукома (кўз тўқималарида босимни ошиши) (2-бўлимга қаранг).

Номаълум ножўя самаралар:

-    юракни тўхтаб қолиши,

-    юрак оқибатида тўсатдан ўлим,

-    тромбозга олиб келувчи қонда тромбоцитлар даражасини ошиши,

-    қўрқув,

-    жиззакилик,

-    сийдик тутлиши,

-    креатинин индексини пасайиши

-    глюкоза метаболизмини ўзгариши (инсулинга сезувчанликни камайиши) (2-бўлимга қаранг).

-    жадал стресс таъсир туфайли юрак мушагини издан чиқиши (Tako-Tsubo кардиомиопатияси) (2-бўлимга қаранг).

Доза ошириб юборилганда ёки ўта сезувчан пациентларда одатдаги дозалар қўлланганда қуйидаги ноҳуш самаралар кўпроқ пайдо бўлади:

-    тери қопламаларини оқариши;

-    кучли терлаш;

-    қусиш;

-    кўкракда оғриқ;

-    стенокардия;

-    гипертония;

-    ёруғликка қарай олмаслик.

Қон босимини бир маромда ушлаб туриш учун норэпинефринни узлуксиз юбориш, қон ҳажмини ўрни қопланмаган ҳолларда  қуйидаги белшилар юз бериши мумкин:

-    қон томирларни жиддий периферик ва рефлектор торайиши;

-    буйракда қон оқими ҳажмини камайиши;

-    сийдикни ҳосил бўлишини камайиши;

-    тўқималарда кислород етишмовчилиги;

-    қонда сут кислотаси даражасини ошиши.

Норэпинефринни экстравазацияси (эритмани қон томирларидан тўқималарга ўтиши) эритмани қуйиш жойида некрозга олиб келади. Препаратни узоқ муддат қуйиш натижасида қўл-оёқлар гангренаси юз бериши мумкин. Юбориш жойидаги реакциялар иссиқ компресслар ёрдамида ва юбориш соҳасини фентоламин билан ишлов бериш билан камайтириш мумкин (2-бўлимга қаранг).

Норэпинефрин каби ҳар қандай кучли вазопрессор препаратни узоқ муддат давомида юбориш қон ҳажмини камайишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат тегишли сувли эритмаларни узлуксиз қуйиш ва электролитлар билан ўринбосар даволаш ёрдамида тузатилиши лозим. Агар қон ҳажми мувофиқлаштирилмаса, норэпинефринни юбориш тўхтатилганидан кейин гипотония юз бериши мумкин ёки қон босими қон ҳажми пасайиши шароитида оғир периферик ва висцерал вазоконстрикция хавфи билан тутиб турилади.

 

1.      Инфузион эритманинг концентрати инфузия учун 5% ли глюкоза эритмасида эритилиши лозим. Вена ичига юбориш учун Норепайнни эритиш вақтида стерил техникани ишлатинг.

2.      Инъекция учун препарат доимо визуал кўриб чиқилиши лозим ва агар заррачалар борлиги ёки ранги ўзгаргани аниқланса, ишлатилмаслиги керак.

3.      Норэпинефрин фақат вена ичига инфузия учун ишлатилади. Норэпинефринни вена ичига юборилиши катта венага, хусусан билак венасига амалга оширилиши лозим, чунки бундай ҳолатларда қон томирларни узоқ муддат давомида торайиши оқибатида яқинда жойлашган тўқималарнинг некрози хавфи пасаяди. Оёқ веналарига юборишдан сақланиш керак.

4.      Вена ичига қўйиладиган катетерни игна орқали қўйинг, марказий венага ўрнатинг ва лейкопластир билан мустаҳкамланг.

5.      Эритмани қуйиш жойида эркин оқим бўлиши юзасидан тез-тез текшириб турилиши лозим.

6.      Қон босимининг назоратини мунтазам ўтказиб туриш лозим, у препаратни юборишни бошида, исталган қон босимига эришилгунга қадар ҳар икки минутда ўтказилиши лозим. Сўнгра қон босимининг назорати эритмани қуйиш вақтида ҳар беш минутда ўтказилиши лозим.

7.      Юборилаётган эритмани сарф этилиши юбориш тизими орқали мунтазам текшириб турилиши, пациент эса назорат остида бўлиши лозим. Ҳар қандай ишлатилмаган препарат маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши лозим.

Норэпинефриннинг дозасини ошириб юборилиши қуйидаги белгиларни чақириши мумкин:

-    бош оғриғи;

-    тери қопламаларини оқариши;

-    қон босимини жуда ошиб кетиши;

-    пульсни ҳаддан ташқари секинлашиши;

-    периферик қон томир қаршилигини кучли ошиши ва юракдан қон отилиб чиқишини камайиши.

Норепайнни қўллаш тўхтатилганидан кейин даволашни охирида гипотония симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик

Норепайн ҳомиладорлик вақтида фақат ўта зарур бўлган ҳоллардагина ишлатилиши лозим. Бу, норэпинефринни ўта зарур ҳолларда, ҳомиладор аёлларни реанимациясида, агар она учун клиник афзалликлар ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда ишлатган афзаллигини англатади.

Эмизиш даври

Норепайнни кўкрак сутига ўтиш-ўтмаслиги номаълум. Янги туғилган чақалоқлар/гўдаклар учун хавф инкор этилиши мумкин эмас. Норепайн билан даволаш вақтида эмизиш тўхтатилиши лозим.

Фертиллик

Етарли маълумотлар йўқ.

Норепайн ёрдамчи ингредиент сифатида натрий метабисульфитини сақлайди, у кам ҳолларда, айниқса сульфитларга сезувчан бўлган пациентларда жиддий аллергик реакциялар ва бронхоспазм чақириши мумкин (2-бўлимга қаранг).

Дори препарати 1 мл да 1 ммоль (23 мг) дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли натрий сақламайди.

 

NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar

YO‘RIQNOMA-ILOVA: PASIENT UCHUN MA‘LUMOT

NOREPAYN 1 mg/ml

infuziya uchun eritma tayyorlash uchun konsentrat

Norepinefrin

 

Preparatni qo‘llashni boshlash oldidan yo‘riqnomani diqqat bilan o‘qib chiqing, chunki u muhim ma‘lumot saqlaydi.

  • Bu yo‘riqnomani saqlab qo‘ying. Siz uni yana o‘qib chiqishingiz mumkin..
  • Agar sizda savollar tug‘ilsa yoki tushunarsiz holatlar paydo bo‘lsa, shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing.
  • Ushbu dori preparati faqat siz uchun mo‘ljallangan va siz uni kimgadir berib yubormang. Preparat, xatto agar boshqa odamning simptomlari xuddi siznikiga o‘xshasa ham, unga ziyon keltirishi mumkin.
  • Agar qandaydir nojo‘ya ta‘sirlar, ayniqsa ushbu yo‘riqnomada keltirilmagan nojo‘ya ta‘sirlar namoyon bo‘lsa shifokorga xabar bering. (4-bo‘limga qarang).

 

Yo‘riqnomaning mazmuni

  1. Norepayn o‘zi nima va u nima uchun qo‘llaniladi
  2. Norepaynni ishlatishni boshlashdan oldin nimalarni bilish kerak
  3. Norepaynni qanday qo‘llash kerak
  4. Bo‘lishi mumkin bo‘lgan nojo‘ya ta‘sirlar
  5. Norepaynni qanday saqlash kerak
  6. O‘ram ichidagisi va qo‘shimcha ma‘lumotlar

 

  1. NOREPAYN O‘ZI NIMA VA U NIMA UCHUN QO‘LLANILADI

Norepayn – shifokorlar tomonidan stasionar sharoitida ishlatiladigan preparatdir.
1 ml Norepayn 1 mg norepinefrin saqlaydi. U eritma ko‘rinishida chiqariladi va faqat suyultirilganidan keyingina vena ichiga yuborish uchun mo‘ljallangan.

Norepayn – qon tomirlarini toraytiruvchi va yurak ishini kuchaytiruvchi preparatdir.

Norepayn tez yordam vositasi sifatida:

  • qon hajmi tanqisligisiz kechuvchi o‘tkir gipotoniyada (qon bosimi pasayganida);
  • yurak-qon tomir kollapsida (yurak va qon tomirlari organizmning barcha to‘qimalariga yetkazib bera olmasligi oqibatidagi o‘tkir krizis) qo‘llaniladi.

  1. NOREPAYNNI ISHLATISHNI BOSHLASHDAN OLDIN NIMALARNI BILISH KERAK

Norepaynni quyidagi holatlarda ishlatish mumkin emas

Norepinefringa yoki ushbu preparatning har qanday boshqa komponentiga (6-bo‘limda keltirilgan) allergiya bo‘lgan hollarda ishlatish mumkin emas.

  • Gipertoniya (qon bosimi yuqori) bo‘lgan hollarda, chunki pasientlar qon bosimi oshganida norepinefrinning samaralariga sezuvchanroq bo‘lib qoladilar.
  • Qon hajmini tanqisligi tufayli gipotoniya (bosim past) bo‘lgan hollarda.
  • Qonda karbonat angidridi gazi ortiqcha (giperkapniya) bo‘lgan, to‘qimalarda kislorod tanqisligi (gipoksiya) bo‘lgan hollarda va qon tomirlarining okklyuzion kasalligida.
  • Gipertireoz (qalqonsimon bez faolligi yuqori) bo‘lgan hollarda, chunki bunday pasientlar norepinefrinning samaralariga juda ham sezuvchan bo‘lib, toksiklik hatto past dozalarda ham kuzatilishi mumkin.
  • Prinsmetal stenokardiyasi (tinch holatdagi stenokardiya) bo‘lgan hollarda, chunki koronar tromboz (yurak-qon tomirlarini trombozi) va qon oqimi miokard infarkti (yurak xuruji) yuz berishi mumkin bo‘lgan daraja va davomiylikkacha kamayishi mumkin.
  • Xloroform, siklopropan yoki galotan bilan narkoz berilgan hollarda qo‘llash mumkin emas (Boshqa dori vositalar va Norepayn bo‘limiga qarang).

Ogohlantirishlar va ehtiyotkorlik choralari

Quyidagilarda Norepaynni qo‘llashdan oldin shifokor yoki farmasevt bilan maslahatlashing:

  • Yurak-qon tomir tizimi kasalliklarida, gipertoniyaga yo‘l qo‘ymaslik maqsadida Sizning qon bosimingiz va preparatni yuborish tezligi tez-tez tekshirib turilishi lozim (4-bo‘limga qarang).
  • Kislorod yetishmovchiligi yoki karbonat angidridining konsentrasiyasini xaddan tashqari oshib ketishi bilan kechuvchi qon kasalliklarida y miv sluchae bolezni krovi s nexvatkoy kisloroda ili chrezmernoy konsentrasiey Norepaynni ishlatilishi yurak ritmini buzilishilariga (pulsni tezlashishi yoki yurakni muvofiqlashmagan va samarasiz qisqarishlariga) olib kelishi mumkin (4-bo‘limga qarang).
  • Norepinefrin – to‘qimalarni kuchli ta‘sirlovchi moddadir, shuning uchun preparatning faqat suyultirilgan eritmalari ishlatilishi lozim.

Agar Siz in‘eksiya qilingan joyda achishish yoki og‘riq sezsangiz, zudlik bilan shifokorga xabar bering, chunki bu ekstravazasiya (eritmani qon tomirlaridan to‘qimalarga o‘tishini) belgisi bo‘lishi mumkin (4-bo‘limga qarang).

  • Agar Siz gipertireoz, qandli diabet, yopiq burchakli glaukoma yoki prostata bezi gipertrofiyasi bilan xastalangan bo‘lsangiz, shifokoringizga xabar bering.
  • Katexolaminlar, shu jumladan norepinefrin, og‘ir o‘tkir zo‘riqishdan keyin yurak mushagini to‘satdan vaqtinchalik kuchsizlanib qolishini (Tako-Tsubo kardiomiopatiyasini) rivojlanishida muhim rol o‘ynashi mumkin (4-bo‘limga qarang).
  • Insulinning sezuvchanligi anamnezida qandli diabeti yoki gipertoniyasi bo‘lmagan ozg‘in katta yoshdagi pasientlarda norepinefrin yuborilganidan keyin kamayishi mumkinligi aniqlangan. Norepinefrin yuborilganda insulinning dozalari miqdorini oshirish va norepinefrinni ishlatish to‘xtatilganida esa kamaytirish taklif etiladi. Har qanday holatda ham qonda glyukoza darajasining har qanday o‘zgarishlariga yo‘l qo‘ymaslik uchun shifokor davolash vaqtida pasientning qonida glyukoza darajasini muntazam tekshirishi va klinik holatni monitorlashi kerak (4-bo‘limga qarang).

Boshqa preparatlar va Norepayn

Agar Siz har qanday boshqa preparatlarni ishlatayotgan, yaqinda ishlatgan bo‘lsangiz yoki ishlatishingiz mumkin bo‘lsa, shifokorga xabar bering.

Anesteziya uchun ishlatiladigan vositalar (xloroform, siklopropan, galotan) ning xatto juda oz miqdorini ishlatish Norepaynni ishlatish uchun qarshi ko‘rsatma bo‘lib xizmat qiladi, chunki ushbu preparat yurak mushagining qo‘zg‘aluvchanligini oshirishi hamda yurakni tez va nomuntazam qisqarishlarini chaqirishi mumkin (2-bo‘limga qarang).

Norepayn quyidagi preparatlar ishlatilganida ehtiyotkorlik bilan yuborilishi lozim:

  • atropin sulfati (tez yordam ko‘rsatishda ishlatiladigan preparat);
  • trisiklik antidepressantlar (imizin) va monoaminoksidaza ingibitorlari kabi depressiyaga qarshi preparatlar;
  • antigistamin preparatlar, ya‘ni antiallergik vositalar (masalan, difengidramin, tripelennamin, deksxlorfeniramin);
  • ergotamin tipidagi ayrim alkaloidlar, masalan gvaynetidin yoki metildopa;
  • yurak kasalliklarini davolashda qo‘llaniladigan digitalis va xinidin preparatlari;
  • siydik hosil bo‘lishini oshiruvchi preparatlar, masalan furosemid yoki boshqa siydik haydovchi vositalar.
  • entakapon.
  • milnasipran.

Quyidagi dori vositalari: fentolamin mezilati va propranolol norepinefrinning samarasini o‘zgartirishi mumkin.

Homiladorlik, emizish va fertillik

Homiladorlik

Norepayn homiladorlik vaqtida faqat o‘ta zarur bo‘lgan hollardagina ishlatilishi lozim. Bu, norepinefrinni o‘ta zarur hollarda, homilador ayollarni reanimasiyasida, agar ona uchun klinik afzalliklar homila uchun potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollarda ishlatgan afzalligini anglatadi.

Emizish davri

Norepaynni ko‘krak sutiga o‘tish-o‘tmasligi noma‘lum. Yangi tug‘ilgan chaqaloqlar/go‘daklar uchun xavf inkor etilishi mumkin emas. Norepayn bilan davolash vaqtida emizish to‘xtatilishi lozim.

Fertillik

Yetarli ma‘lumotlar yo‘q.

Norepayn yordamchi ingredient sifatida natriy metabisulfitini saqlaydi, u kam hollarda, ayniqsa sulfitlarga sezuvchan bo‘lgan pasientlarda jiddiy allergik reaksiyalar va bronxospazm chaqirishi mumkin (2-bo‘limga qarang).

Dori preparati 1 ml da 1 mmol (23 mg) dan kamroq natriy saqlaydi, ya‘ni deyarli natriy saqlamaydi.

  1. NOREPAYNNI QANDAY ISHLATISH KERAK

Norepayn yuborilishidan oldin infuziya uchun 5% li glyukoza eritmasida suyultirilishi lozim.

Norepayn bitta katta venaga, yaxshisi bilak venasiga yuboriladi.

Norepaynning dozasini pasientning har bir holatiga qarab, shifokor tanlaydi.

Agar Norepaynning katta dozasi yuborilgan bo‘lsa

Norepinefrinning dozasini oshirib yuborilishi quyidagi belgilarni chaqirishi mumkin:

  • bosh og‘rig‘i;
  • teri qoplamalarini oqarishi;
  • qon bosimini juda oshib ketishi;
  • pulsni haddan tashqari sekinlashishi;
  • periferik qon tomir qarshiligini kuchli oshishi va yurakdan qon otilib chiqishini kamayishi.

Norepaynni qo‘llash to‘xtatilganidan keyin davolashni oxirida gipotoniya simptomlari paydo bo‘lishi mumkin.

  1. BO‘LISHI MUMKIN BO‘LGAN NOJO‘YA SAMARALARI

Barcha dori vositalari kabi, bu preparat ham, garchi ular barcha pasientlarda namoyon bo‘lmasa-da, nojo‘ya samaralarni chaqirishi mumkin.

Nojo‘ya samaralar tez-tezligi quyidagicha belgilanadi:

  • juda keng tarqalgan: 10 nafardan bir pasientdan ko‘p holat
  • keng tarqalgan: 100 nafardan 1-10 pasient
  • g‘ayri oddiy: 1000 nafardan 1-10 pasient
  • kam uchraydigan: 10000 nafardan 1-10 pasient
  • juda kam uchraydigan: 10000 nafardan 1 pasientdan kam holat
  • noma‘lum: tez-tezligini mavjud ma‘lumotlar asosida baholab bo‘lmaydi.

Hayot uchun potensial xavfli nohush nojo‘ya samaralar:

  • bosh miyaga qon quyilishi va o‘pka shishi bilan kechuvchi o‘tkir gipertoniya.

Norepayn bilan davolash vaqtida quyidagi nojo‘ya ta‘sirlar kuzatilishi mumkin:

Juda keng tarqalgan nojo‘ya samaralar:

  • anatomik jihatdan shunga moyil pasientlarda o‘tkir glaukoma (ko‘z to‘qimalarida bosimni oshishi) (2-bo‘limga qarang).
  • arterial gipertoniya (yuqori qon bosimi) (2-bo‘limga qarang);
  • to‘qimalar gipoksiyasi (to‘qimalarga kislorodni tushishini kamayishi);
  • o‘ta kuchli vazokonstriktor ta‘siri tufayli shikastlanish (to‘qimalarni qon bilan ta‘minlanishini kamayishi).

Keng tarqalgan nojo‘ya samaralar:

  • taxikardiya (yurak ritmini tezlashishi) (2-bo‘limga qarang);
  • bradikardiya (yurak ritmini sekinlashishi) (2-bo‘limga qarang);
  • aritmiya (yurak rimida o‘zgarishlar) (2-bo‘limga qarang);
  • yurak bo‘lmachalarini lippilashi;
  • yurak mushaklarini qisqaruvchanligini oshishi;
  • o‘tkir yurak yetishmovchiligi.

G‘ayri oddiy nojo‘ya samaralar:

  • bezovtalik;
  • uyqusizlik;
  • ongni chalkashishi;
  • bosh og‘rig‘i;
  • psixotik status (xulq-atvorni buzilishi);
  • holsizlik;
  • tremor
  • diqqatni jamlashni pasayishi;
  • anoreksiya (ishtahani yo‘qolishi);
  • ko‘ngil aynishi;
  • qusish;
  • nafas olishni qiyinlashishi;
  • dispnoe (hansirash);
  • yuborish joyda ta‘sirlanish va nekrozni yuz berishi mumkinligi;
  • yuzni oqirishi va qon tomirlarni trayishi;
  • o‘tkir glaukoma (ko‘z to‘qimalarida bosimni oshishi) (2-bo‘limga qarang).

Noma‘lum nojo‘ya samaralar:

  • yurakni to‘xtab qolishi,
  • yurak oqibatida to‘satdan o‘lim,
  • trombozga olib keluvchi qonda trombositlar darajasini oshishi,
  • qo‘rquv,
  • jizzakilik,
  • siydik tutlishi,
  • kreatinin indeksini pasayishi
  • glyukoza metabolizmini o‘zgarishi (insulinga sezuvchanlikni kamayishi) (2-bo‘limga qarang).
  • jadal stress ta‘sir tufayli yurak mushagini izdan chiqishi (Tako-Tsubo kardiomiopatiyasi) (2-bo‘limga qarang).

Doza oshirib yuborilganda yoki o‘ta sezuvchan pasientlarda odatdagi dozalar qo‘llanganda quyidagi nohush samaralar ko‘proq paydo bo‘ladi:

  • teri qoplamalarini oqarishi;
  • kuchli terlash;
  • qusish;
  • ko‘krakda og‘riq;
  • stenokardiya;
  • gipertoniya;
  • yorug‘likka qaray olmaslik.

Qon bosimini bir maromda ushlab turish uchun norepinefrinni uzluksiz yuborish, qon hajmini o‘rni qoplanmagan hollarda  quyidagi belshilar yuz berishi mumkin:

  • qon tomirlarni jiddiy periferik va reflektor torayishi;
  • buyrakda qon oqimi hajmini kamayishi;
  • siydikni hosil bo‘lishini kamayishi;
  • to‘qimalarda kislorod yetishmovchiligi;
  • qonda sut kislotasi darajasini oshishi.

Norepinefrinni ekstravazasiyasi (eritmani qon tomirlaridan to‘qimalarga o‘tishi) eritmani quyish joyida nekrozga olib keladi. Preparatni uzoq muddat quyish natijasida qo‘l-oyoqlar gangrenasi yuz berishi mumkin. Yuborish joyidagi reaksiyalar issiq kompresslar yordamida va yuborish sohasini fentolamin bilan ishlov berish bilan kamaytirish mumkin (2-bo‘limga qarang).

Norepinefrin kabi har qanday kuchli vazopressor preparatni uzoq muddat davomida yuborish qon hajmini kamayishiga olib kelishi mumkin, bu holat tegishli suvli eritmalarni uzluksiz quyish va elektrolitlar bilan o‘rinbosar davolash yordamida tuzatilishi lozim. Agar qon hajmi muvofiqlashtirilmasa, norepinefrinni yuborish to‘xtatilganidan keyin gipotoniya yuz berishi mumkin yoki qon bosimi qon hajmi pasayishi sharoitida og‘ir periferik va visseral vazokonstriksiya xavfi bilan tutib turiladi.

Nojo‘ya samaralar bo‘yicha hisobotlar

Agar sizda qandaydir nojo‘ya samaralar namoyon bo‘lsa, shifokorga xabar bering. Bu ushbu yo‘riqnomada keltirilmagan har qanday nojo‘ya samaralarni o‘z ichiga oladi. Siz shuningdek nojo‘ya samaralar to‘g‘risida quyidagi manzillarga xabar berishingiz mumkin:

  1. NOREPAYNNI QANDAY SAQLASH KERAK

Bolalar ololmaydigan joyda saqlansin.

Norepayn ampulalari o‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tgunicha sovutgichda 2 dan 8°C gacha haroratda, yorug‘likdan himoyalangan joyda saqlanishi lozim.

Infuzion yuborish uchun mo‘ljallangan va “Ishlatish, yuborish va utilizasiyasi bo‘yicha yo‘riqnoma” ga (faqat tibbiyot xodimlari uchun mo‘ljallangan bo‘lim) muvofiq tayyorlangan suyultirilgan eritmalar 5% li glyukozaning 0,9% li natriy xloridi eritmasi bilan yoki usiz (aralashma 50/50 h/n) eritmalarida atrof-muhit haroratida (15-25°C) 24 soat davomida barqror bo‘lib qoladi. Quti va ampulalardagi “EXP” yozuvidan keyin keltirilgan yaroqlilik muddati sanasidan keyin bu preparatni ishlatmang. Yaroqlilik muddatini tugashi ko‘rsatilgan oyning oxirgi kuniga to‘g‘ri keladi.

Dorilarni oqar suvlarga yoki uy chiqindilariga tashlab yubormang. Shifokordan endi ishlatilmaydigan dorilarni qanday tashlab yuborishni so‘rang. Bu choralar atrof-muhitni muhofaza qilishga yordam beradi.

  1. O‘ram ichidagi modda va boshqa ma‘lumotlar

Norepayn tarkibida nimalar saqlanadi

  • Faol modda – norepinefrin asosi (norepinefrin bitartrat ko‘rinishida) (1 mg/ml norepinefrin asosi 2 mg/ml norepinefrin bitartratiga to‘g‘ri keladi);
  • Boshqa komponentlar: natriy xloridi, natriy metabisulfiti, uzum kislotasi va in‘eksiya uchun suv.

Norepayn – bu infuziya uchun eritma tayyorlash uchun konsentratdir (Steril konsentrat).

O‘rami: 4 ml eritma saqlovchi 5 ml li I tipidagi ampula

Ampulalar bir ampulani saqlovchi plastik blisterlarga joylangan bo‘lishi mumkin.

Quti 5, 10, 20, 50 yoki 100 ampula saqlaydi.

Norepayn – steril, tiniq, rangsiz yoki sarg‘ish, ko‘rinarli zarrachalarni saqlamaydigan, infuziya uchun suvli eritmadir.

Preparat shifokor resepti bo‘yicha sotiladi.

 

Quyidagi ma‘lumotlar faqat tibbiyot xodimlariga mo‘ljallangan:

 

Ishlatish, yuborish va utilizasiyasi bo‘yicha yo‘riqnoma:

  1. Infuzion eritmaning konsentrati infuziya uchun 5% li glyukoza eritmasida eritilishi lozim. Vena ichiga yuborish uchun Norepaynni eritish vaqtida steril texnikani ishlating.
  2. In‘eksiya uchun preparat doimo vizual ko‘rib chiqilishi lozim va agar zarrachalar borligi yoki rangi o‘zgargani aniqlansa, ishlatilmasligi kerak.
  3. Norepinefrin faqat vena ichiga infuziya uchun ishlatiladi. Norepinefrinni vena ichiga yuborilishi katta venaga, xususan bilak venasiga amalga oshirilishi lozim, chunki bunday holatlarda qon tomirlarni uzoq muddat davomida torayishi oqibatida yaqinda joylashgan to‘qimalarning nekrozi xavfi pasayadi. Oyoq venalariga yuborishdan saqlanish kerak.
  4. Vena ichiga qo‘yiladigan kateterni igna orqali qo‘ying, markaziy venaga o‘rnating va leykoplastir bilan mustahkamlang.
  5. Eritmani quyish joyida erkin oqim bo‘lishi yuzasidan tez-tez tekshirib turilishi lozim.
  6. Qon bosimining nazoratini muntazam o‘tkazib turish lozim, u preparatni yuborishni boshida, istalgan qon bosimiga erishilgunga qadar har ikki minutda o‘tkazilishi lozim. So‘ngra qon bosimining nazorati eritmani quyish vaqtida har besh minutda o‘tkazilishi lozim.
  7. Yuborilayotgan eritmani sarf etilishi yuborish tizimi orqali muntazam tekshirib turilishi, pasient esa nazorat ostida bo‘lishi lozim. Har qanday ishlatilmagan preparat mahalliy talablarga muvofiq utilizasiya qilinishi lozim.

Qon bosimini tiklash choralari

O‘tkir gipotenziv holatlarda:

Qon hajmini pasayishi, har qanday vazopressor preparat yuborilishidan oldin, iloji boricha to‘liqroq tuzatilishi lozim. Norepinefrinni qon hajmi tiklanayotgan vaqtda xam yuborish mumkin.

Eritish:

Norepaynning bir ampulasini infuziya uchun 5% li glyukoza eritmasi yoki 5% li glyukoza va 0,9% li natriy xloridi saqlagan infuziya uchun eritmaning 1000 ml ga qo‘shiladi.

Past tuzli parhezga amal qilayotgan pasientlar uchun faqat infuziya uchun 5% li glyukoza eritmasi ishlatilishi lozim.

Odatdagi dozalash:

4 ml hajmga ega ampulani (4 mg norepinefrin asosini) infuziya uchun 5% li glyukoza eritmasining 1000 ml ga qo‘shing. Bu eritmaning har bir ml 4 mikrogramm norepinefrin asosini saqlaydi.

 

Suyultirishlar jadvali:

Quyidagi jadval norepinefrinning talab konsentrasiyalarini olish uchun zarur bo‘lgan ampulalar sonini hisoblab chiqish uchun misol sifatida ishlatilishi mumkin.

Norepinefrinning talab konsentrasiya Olish lozim bo‘lgan ampulalar soni Eritmaning hajmi
4 mkg/ml 1 1 l
8 mkg/ml 2 1 l
12 mkg/ml 3 1 l
16 mkg/ml 4 1 l
20 mkg/ml 5 1 l

 

Preparatni boshlang‘ich dozada – minutiga 2-3 ml suyultirilgan eritma (8-12 mkg norepinefrin asosi) (yoki minutiga 0,11-0,17 mkg/kg) tezligida yuboring va reaksiyani kuzating. Hayotiy muhim a‘zolarda qon aylanishini qo‘llab-quvvatlab turish uchun yetarli hisoblangan normal qon bosimi (odatdagi sistolik bosim 80-100 mm Hg) ni bir maromda saqlab turish maqsadida eritma oqimini boshqarib turish kerak.

Gipertoniyasi bo‘lgan pasientlarda qon bosimini mavjud sistolik bosimga nisbatan, ko‘pi bilan yana 40  mm Hg ga oshirish tavsiya qilinadi.

Preparatni minutiga 0,5-1 ml suyultirilgan eritma (yoki minutiga 0,03-0,06 mkg/kg) tezligida yuborilgan o‘rtacha oqimi odatda qon bosimining qoniqarli darajalariga erishishga olib keladi.

Preparatning yuqori dozalari:

Yuqorida eslatilgan dozalash tartibi pasientning yurak faoliyatini holati va qon tomir kasalliklariga qarab, o‘zgartirilishi mumkin. Dori vositasiga bo‘lgan sezuvchanlik pasientlarga qarab, ancha farq qilishi mumkin.

4 ml dan 17 ampulani 24 soat davomida yuborilishi (minutiga 0,67 mkg/ml ga to‘g‘ri keladi), agar gipotoniya saqlanib tursa, zarur bo‘lishi mumkin, lekin qon hajmi zaruratga qarab, doimo to‘g‘rilab turilishi lozim.

Markaziy venadagi bosimni nazorat qilish ko‘pincha ushbu vaziyatni aniqlash va bartaraf etish uchun zarur hisoblanadi.

Qon hajmini to‘ldirish:

Eritmalarni yuborish darajasi pasientning suyuqliklarga bo‘lgan klinik ehtiyojiga bog‘liqdir.

Agar katta hajmda suyuqlik yuborish zarur bo‘lsa, ma‘lum vaqt birligida norepinefrinning haddan tashqari yuqori dozasini yuborishdan saqlanish lozim, eritmani ko‘proq suyultirish talab etiladi. Boshqa tomondan, katta hajmda suyuqlikni yuborish klinik jihatdan lozim bo‘lmasa, 4 mkg/ml dan ortiq konsentrasiya zarur bo‘lishi mumkin.

Davolash davomiyligi:

Davolash davomiyligi har bir klinik vaziyatga bog‘liq bo‘lib, bir necha soatdan olti kungacha o‘zgarib turishi mumkin.

Qon bosimi va yuborish joyidagi to‘qimalar normal holda qolmagunicha, preparatni quyishni davom ettirish kerak. Preparatni qo‘llashni har qanday keskin to‘xtatilishida mumkin bo‘lgan noxush ta‘sirlardan saqlanish uchun, norepinefrinni tomchilab quyish asta-sekin kamaytirilishi lozim.

Yurak to‘xtab qolganda qo‘shimcha terapiya

Yurak faoliyatini reanimasiyasi vaqtida, samarali yurak urishi va nafas faoliyati boshqa vositalar yordamida tiklanganidan so‘ng, norepinefrinni quyish normal qon bosimini tiklanishi va bir maromda saqlab turilishi uchun amalga oshiriladi.

Odatdagi dozalash:

Yurak to‘xtab qolganda tizimli qon bosimini qo‘llab turish uchun norepinefrin “Qon bosimini tiklash” bandida ta‘riflanganidek tarzda ishlatiladi.

Alohida guruh pasientlari yuzasidan ma‘lumotlar.

Yangi tug‘ilgan chaqaloqlar:

Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda norepinefrinning o‘ziga xos samaralari ma‘lum emas.

Bolalar:

Boshlang‘ich doza – qon bosimi nazorati ostida minutiga 0,05 mkg/kg norepinefrinni, eritmaning oqim tezligi – minutiga 0,5 mkg/ml gachani tashkil etadi.

Keksa yoshli pasientlar:

Keksalar simpatomimetiklarning samaralariga ayniqsa sezuvchandirlar, shuning uchun norepinefrin ehtiyotkorlik bilan qo‘llanishi lozim.

Buyrak va jigar yetishmovchiligi

Norepinefrinning farmakokinetikasi jigar va buyrak kasalliklarida biroz o‘zgarishi mumkin. Biroq simpatomimetiklar ishlatilganida jigar va buyrakda qon oqimi darajasi pasayishi tufayli, jigar va buyrak kasalliklari bo‘lgan pasientlarda bunday preparatlar ehtiyotkorlik bilan qo‘llanishi lozim.

Ishlatishda va utilizasiya qilishda ehtiyotkorlik choralari

Norepinefrin  quyidagi eritmalar va dori preparatlari: ishqoriy eritmalar yoki oksidativ moddalar, barbituratlar, xlorfeniramin, xlorotiazid, novobiosin, nitrofurantoin, fenitoin, natriy bikarbonati, natriy yodidi, streptomisin, qon yoki plazma, sefamandol, sefoksitin, moksalaktam bilan nomutanosib.

Norepaynni plazma yoki qon bilan aralashtirmang. Agar qon hajmini oshirishga ko‘rsatma bo‘lsa, Norepaynni plazma yoki qondan alohida, masalan Y tipidagi tizimni qo‘llagan holda quyish kerak.

Preparatni quyish joyini tez-tez tekshirib turish lozim. Tomchilab quyish uchun tanlangan venani atrofini o‘rab turgan to‘qimalarni nekrozini chaqirmasligi uchun ekstravazasiyaga (eritmani venadan tashqariga chiqishiga) yo‘l qo‘ymaslik lozim.

Ekstravazasiya vaqtida yoki ignani venadan chiqarib olishda, to‘qimalarni ta‘sirlanishi dori preparatining qon tomirlariga bo‘lgan vazokonstriktor (tomirlarni toraytiruvchi) ta‘siri oqibatida yuz berishi mumkin.

Venalarning devorini torayishi tufayli, keyinchalik qon tomirini o‘tkazuvchanligini oshishi oqibatida tomchilab quyish uchun ishlatilgan norepinefrinni venani o‘rab turgan to‘qimalarga, garchi bevosita ekstravazasiya oqibatida yuz bermasa-da, sizib chiqishi yuz berishi mumkin va to‘qimalarni ta‘sirlashi mumkin. Demak, to‘qimalarni ta‘sirlanishi yuz bersa, to‘qimalarga salbiy ta‘sirlarni kamaytirish maqsadida, eritmani yuborish joyini vaqti-vaqti bilan o‘zgartirib turish kerak.

 

 

 

Ekstravazasiya oqibatidagi ishemini davolash

Eritma yuborilgan sohaga iloji boricha tezroq 5 – 10 mg fentolamin mezilatini saqlagan in‘eksiya uchun 0.9 % li natriy xloridi eritmasining 10-15 ml ni yuborish kerak. Bu maqsadlarda ingichka ignali shpris ishlatish va eritmani mahalliy yuborish lozim.

Qon aylanishini boshqa buzilishlarini davolash

Eritmani quyish joyidagi ekstravazasiya bilan yoki usiz kechuvchi qon aylanishini buzilishi issiq kompresslar yordamida va shu sohaga 5 mg fentolamin mezilatini saqlagan in‘eksiya uchun 0.9% li natriy xloridi eritmasini yuborish bilan bartaraf etilishi mumkin.

Agar buyurilganiga nisbatan, Norepaynning ko‘proq miqdori yuborilgan bo‘lsa

Pasientning ahvoli barqarorlashmaguncha, preparatni yuborishni darhol to‘xtating.

Antidot sifatida vena ichiga alfa-blokator, masalan fentolamin mezilati (5-10 mg) ni yuborish mumkin.

Bu doza zarurat bo‘lgan hollarda takroran yuborilishi mumkin.

Laboratoriya sinamalariga ta‘siri

Norepayn qonda gliserin, asetoasetat, β-gidroksibutirat va glyukoza darajasini oshiradi. Laktat, piruvat va alanin darajalari esa, Norepayn yuborilganda pasayadi.

Ulashish:

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 dori vositasi Sterop Laboratories tomonidan Belgiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
NOREPAYN eritma 4ml 1mg/ml N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9