×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

R.B.TON kapsulalar N30

Kategoriya:
- Vitaminlar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Фолиевая кислота, Цианокобаламин, Цинка сульфат, Железа глюконат
Qadoqda soni:
- 30
Ishlab chiqaruvchi:
- Medley Pharmaceuticals Ltd.
Vakil:
- Hindfarm Group
ATX kodi:
- A11AA
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

45 000 s`om dan
MAGNE V6 tabletkalari 5mg N50 Sanofi Aventis France, Франция произведено: Sanofi Winthrop Industrie Frantsiya
36 000 s`om dan
SUPRADIN KIDS VOLSHEBNIYe draje N60 Bayer Consumer Care AG Germaniya
100 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди (пеллетлар шаклида):

Темир глюконати пеллетларининг таркиби:

фаол модда: темир глюконати                              259 мг;

ёрдамчи моддалар: гидроксипропилметил целлюлоза Е-5, микрокристалл целлюлоза (оддий), маккажўхори мойи (тозаланган), полисорбат 80, Понсо 4R супра, тозаланган тальк, тозаланган сув.

В12 витамини пеллетларининг таркиби:

фаол модда: цианокобаламин (B12 витамини)      2,5 мкг;

ёрдамчи моддалар: икки асосли кальций фосфати (дигидрати), микрокристалл целлюлоза (оддий), гидроксипропилметилцеллюлоза Е-5, Понсо 4R супра, карамель, тозаланган тальк, тозаланган сув.

Фолат кислотаси пеллетларининг таркиби:

фаол модда: фолат кислотаси                               0,5 мг;

ёрдамчи моддалар: икки асосли кальций фосфати (дигидрати), микрокристалл целлюлоза (оддий), гидроксипропилметилцеллюлоза Е-5, натрий гидроксиди, тозаланган тальк, тозаланган сув.

Рух сульфати пеллетларининг таркиби:

фаол модда: рух сульфати гептагидрати                         33 мг;

ёрдамчи моддалар: икки асосли кальций фосфати (дигидрати), микрокристалл целлюлоза (оддий), гидроксипропилметилцеллюлоза Е-5, тозаланган тальк, тозаланган сув.

Икки асосли кальций фосфати (дигидрати)          100 мг;

15 капсуладан блистерда. 1, 2, 3, 5 блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Р.Б.ТОН – мажмуавий препаратдир. Препаратнинг таркибига темир глюконати, цианокобаламин, фолат кислотаси ва рух сульфати киради.
Препарат турли генезли темир танқислиги анемияларида организмдаги темир ионлари танқислигини тўлдиради ва эритропоэзни рағбатлантиради. Темир гемоглобиннинг таркибига киради, кислородни тўқималарга ташилишини таъминлайди, кўпгина ферментлар тизимининг коферменти ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, пубертат ёшдаги қизларда ҳайз кўриш цикли ошганида, болаларда жадал ўсиш даврида, сурункали қон кетишларда, шунингдек темирни сўрилиш жараёнларини бузилиши билан кечувчи меъда-ичак йўллари касалликларида темирга бўлган талаб ошади. Препарат билан бир курс даволашда анемиянинг клиник симптомлари (ҳолсизлик, толиқиш, бош айланиши, тахикардия, оғриқ, тери қопламларини қуриши) ва лаборатор кўрсаткичларни аста-секин регрессияси кузатилади.
Организмда фолат кислотаси турли метаболик жараёнларда иштирок этувчи, кофермент ҳисобланган тетрагидрофолат кислотасигача қайтарилади. У мегалобластларнинг нормал етилиши ва нормабластларнинг ҳосил бўлиши учун зарур. Эритропоэзни рағбатлантиради, аминокислоталар (метионин, серин ва бошқ.), нуклеин кислоталари, пурин ва пиримидинлар синтезида, холин алмашинувида иштирок этади. Ҳомиладорлик даврида тератоген омилларнинг таъсирига нисбатан маълум даражада ҳимоя функциясини бажаради.
В12 витамини иммуномодулятор, аллергияга қарши, антиатеросклеротик таъсирларга эга, артериал қон босимини нормаллаштиради, нерв тўқимасининг структурасини тиклайди, репродуктив фаолиятни яхшилайди, иштаҳани оширади. В12 витамини турли аминокислоталар синтезида иштирок этади, нерв тизимига, жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади, углеводлар ва липид алмашинуви, қон ивиш жараёнларини фаоллаштиради.
Рух сульфати микроэлемент сифатида қатор ферментларнинг таркибига киради, АТФ нинг даражасини ошишига олиб келади, оқсиллар ва нуклеин кислоталари синтезини оширади, қон яратиш жараёнлари, лимфоид тўқиманинг нормал фаолияти учун керак бўлган тўқималар регенерациясини яхшилайди. Рух ҳужайраларни тикланишида ва суяк тўқимасини шаклланишида иштирок этади. Организмда углеводларни парчаланиши орқали энергия ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун муҳимдир. Рух организмни шамоллаш касалликларига нисбатан қаршилигини оширади.
Кальций нерв импульсларини ўтказилишида, силлиқ ва скелет мушакларини қисқаришида, миокарднинг функциясида, қон ивишида қатнашадиган кальций ионларининг манбаи ҳисобланади; улар суяк тўқимасини шаклланиши учун, бошқа тизим ва аъзоларнинг функцияси кўрсаиши учун зарур.
Препаратнинг фармакокинетикаси компонентларининг биргаликдаги таъсири билан ифодаланади.

МИЙ томонидан: жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши ва қусиш, меъданинг юқори бўлимида дискомфорт, қабзият ёки диарея темир препаратларига сезгир бўлган пациентларда юз бериши мумкин.

Ножўя самаралар препаратни овқат билан ёки овқатдан кейин қабул қилиш билан камайтирилиши мумкин. Темир глюконати ахлатни тўқлашишига олиб келиши мумкин.

Аллергик реакциялар: экзематоз кўринишлар, эшакеми, анафилактик шок, анафилактоид реакциялар бўлиши мумкин.

Рецепт бўйича.
Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас.

Препаратнинг самарасини бўлмаслиги ичакда темирни сўрилиш жараёнларини бузилиши, гемопоэзни сусайиши, айрим дори воситалари (антиметаболитлар) ни юборилиши, шунингдек бошқа витаминлар танқислиги билан чақирилиши мумкин. Темир танқислиги анемияси яширин қон кетиши билан ифодаланиши мумкин, унинг сабабини даволаш бошлангунигача аниқлаш керак.

Ахлатни тўқлашиши сўрилмаган темирни чиқарилиши билан ифодаланади ва ҳеч қандай клиник аҳамиятга эга эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажаришдан сақланиш керак.

Сурункали қон кетиши (меъдадан, ичакдан қон кетиши, қовуқдан, геморроидал тугунлардан қон кетиши, мено­метроррагия) оқибатидаги темир­фолат кислотаси В12­танқислиги анемияси, шунингдек сурункали алкоголизм, инфекциялар, тиришишга қарши ва перорал контрацептив препаратларни қабул қилиш; ҳомиладорлик ва эмизиш давридаги анемияда қўлланади.

Ҳомиладорликнинг иккинчи ва учинчи уч ойликларида, туғуруқдан кейинги даврда, эмизиш даврида темир ва фолат кислотаси танқислигини олдини олиш учун қўлланади.

-      Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;

-      темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (масалан, гемолитик анемия);

-      жигар етишмовчилиги;

-      организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (масалан, гемосидероз, гемохроматоз);

-      темирни утилизация механизмларини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия) да қўллаш мумкин эмас.

Препарат метилдопа, пенициллин, хинолин қатори препаратлари, тетрациклинлар билан бир вақтда қабул қилинганида кўрсатилган препаратларнинг сўрилиши пасайиши мумкин. Препаратни тироксин билан бир вақтда қабул қилиш қонда тиреотропиннинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин.

Органик кислоталар, кальций тузлари, фосфатлар, фитин, холестирамин, шунингдек алюмин, магний, кальций сақловчи антацид препаратлар эримайдиган комплексларни ҳосил қилиши натижасида темирни сўрилишини издан чиқаради. Меъда ости бези ферментларини сақловчи препаратлар темирни сўрилишини камайтириши мумкин.

Фенобарбитал, карбамазепин, вальпроат, сульфасалазин, гормонал контрацептивлар, фолат кислотасининг антагонистлари, триметоприм, пириметамин ва триамтерен бир вақтда қўлланганида фолат кислотасини ўзлаштирилиши камаяди.

Темир тузлари тетрациклин гуруҳи антибиотикларини меъда­ичак йўлларида сўрилишини бузади.

Қаттиқ таом, нон, хом бошоқли ўтлар, сут маҳсулотлари, тухум темирни сўрилишини камайтиради, тетрациклин гуруҳи антибиотиклари, ҳамда пенициллинамин билан бир вақтда буюрилганда, темирни сўрилишини камайтирувчи ва антибиотикларнинг микробга қарши фаоллигини пасайтирувчи комплекс бирикмалар ҳосил бўлади.

Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

«0» ўлчамли, қизил рангли, қопқоқчаси тиниқ, RB Tone® ёзуви бўлган ва асоси тиниқ қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси: оч жигарранг рангдан жигарранг ранггача, оқ рангдан деярли оқ ранггача, оч қизил рангдан қизил ранггача ва оч сариқ рангдан сариқ ранггача бўлган пеллетлар.
Катталарга суткада 1 капсуладан ичга, овқат вақтида ёки овқатдан кейин, сув билан бирга қабул қилинади. Зарурати бўлганида дозани суткада 2 капсулагача ошириш мумкин. Болаларга шифокор дозани индивидуал равишда белгилайди.

Р.Б.ТОН препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган.

Темир юқори дозаларда қабул қилинганида қатор симптомлар, кўнгил айнишидан бошлаб комагача бўлган ўткир интоксикация симптомлари билан намоён бўлади. Темир билан заҳарланиш абдоминал оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қора рангли ахлат, мелена, гематемезис, гипотония, тахикардия, метаболик ацидоз, гипергликемия, сувсизланиш, уйқучанлик, оқариш, цианоз, толиқиш, тиришишлар, шок ва кома билан характерланади.

Ушбу препаратнинг бошқа компонентлари токсик ҳисобланмайди.

Даволаш: специфик даволашни ўтказишдан олдин – меъдани ювиш, сут истеъмол қилиш. Қон зардобида темирнинг миқдори аҳамиятли ошганида специфик даволаш дефероксаминни ичга қабул қилиш ва парентерал буюришдан иборат бўлади. Гемодиализ темирни чиқариш учун самарали эмас, аммо препаратнинг бошқа компонентларини чиқариш учун буюрилиши мумкин.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

R.B.TON kapsulalar N30 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
R.B.TON kapsulalar N30 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
R.B.TON kapsulalar N30 dori vositasi Medley Pharmaceuticals Ltd. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
R.B.TON kapsulalar N30 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
R.B.TON kapsulalar N30 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
MOTINORM tomchilar dlya priema vnutr 5ml
R.B.TON sirop 200ml
ONSET eritma dlya priema vnutr 60ml 5mg/5ml
MELIFITIN sirop 100ml 2,5mg/5ml
MOTINORM 10mg N10
MOTINORM sirop 30ml 5mg/5ml
KOLDFRI sirop 100ml
Narh: 33 600 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
R.B.TON sirop 200ml
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9