×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28

Kategoriya:
- Yurak-qon tomir
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Валсартан, Амлодипина бесилат
Qadoqda soni:
- 28
Ishlab chiqaruvchi:
- ИП ООО «Novugen Pharma»
Vakil:
- Novugen Pharma
ATX kodi:
- С09DB01
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 66 ta dorixonasida topildi

ico 58 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 80 000 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 58 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

KARDIOMAGNIL tabletkalari 150 mg+30,39 mg N100 Takeda Osteurope Holding GmbH Daniya
53 800 s`om dan
AMVASTAN tabletkalari 10mg N30 Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S. Turkiya
AMLORUS tabletkalari 10mg N30 Синтез, ОАО Rossiya Federatsiyasi
9 000 s`om dan
TIREGIS tabletkalari 80mg N28 Egis Pharmaceuticals Private Limited Company Vengriya
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

6,95 мг амлодипин бесилати (5 мг амлодипинга эквивалент) ва валсартан 80 мг;

6,95 мг амлодипин бесилати (5 мг амлодипинга эквивалент) ва 160 мг валсартан; 
13,9 мг амлодипин бесилати (10 мг амлодипинга эквивалент) ва 160 мг валсартан;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, кросповидон, повидон, тозаланган сув, коллоидли кремний диоксиди, Opadry II yellow қобиғи.

14 ёки 28 таблеткадан ўрамда.

Валун эссенциал гипертензияси бўлган пациентларда артериал босимнинг назоратини қўшимча механизмлари бўлган икки антигипертензив компонентлар сақлайди: амлодипин кальций антагонистлари синфига, валсартан эса - ангиотензин II антагонистлари синфига мансуб. Бу икки ингридиентларнинг мажмуаси, алоҳида хар бир компонентга қараганда кўпроқ нисбатда артериал босимни пасайтириб, аддитив антигипертензив самарага эга.

Амлодипин

Амлодипин юрак ва қон томирларнинг силлиқ мушакларига кальций ионларини мембрана орқали киришини сусайтиради. Амлодипиннинг антигипертензив таъсир механизми қон томирларнинг силлиқ мушакларига бевосита бўшаштирувчи таъсири билан боғлиқ, бу периферик қон томирлар қаршилигини камайишига сабаб бўлади ва артериал босимни пасайишига олиб келади. Экспериментал маълумотлар амлодипинни дигидропиридинли ва нодигидропиридинли боғланиш жойлари билан боғланишини тасдиқлайди. Юрак мушаги ва қон томирларнинг силлиқ мушакларини қисқарувчанлик жараёнлари хужайрадан ташқари кальцийни бу хужайраларга специфик ион каналлари орқали киришига боғлиқ.

Эссенциал гипертензияси бўлган пациентларга терапевтик дозалар юборилганидан кейин амлодипин вазодилатацияни чақиради, бу эса беморда ётган ва турган ҳолатларда артериал босимни пасайишини чақиради. Препаратни давомли қабул қилганда артериал қон босимни бундай пасайиши юрак қисқариш сонини ёки плазмадаги катехоламинларнинг даражаларини аҳамиятли ўзгаришлари билан бирга кечмайди.

Самарадорлилик ёшлар ва кекса пациентларда плазмадаги концентрациялари билан ўзаро боғланади.

Буйрак функцияси нормал бўлган пациентларда амлодипиннинг терапевтик дозалари буйрак қон томирларининг қаршилигини пасайишига ва гломеруляр фильтрациянинг даражасини ошишига, шунингдек фильтрланаётган фракцияни ёки протеинурияни ўзгаришисиз плазмани буйрак бўйлаб самарали оқишига олиб келади.

Амлодипин билан даволанган, юрак қоринчалари функцияси нормада бўлган пациентларда тинч ҳолатда ва юкламада юрак функциясининг гемодинамикасини ўзгаришлари, умуман dp/dt ёки юрак чап қоринчага ва диастолик босим ёки ҳажмга аҳамиятли таъсирсиз, юрак индексини бироз ошишини кўрсатади. Гемодинамик текширишларда амлодипин интакт ҳайвонлар ва одамларда, ҳатто бета-блокаторлар билан юборилганида ҳам, манфий инотроп самара кўрсатмаган.

Амлодипин соғлом ҳайвонлар ёки одамда бўлмачанинг синус тугунини ёки бўлмача-қоринча ўтказучанлик функциясини ўзгартирмайди. Эссенциал гипертензияси ёки стенокардияси бўлган пациентларда амлодипин бета-блокаторлар билан мажмуада қўлланган клиник тадқиқотларда, электрокардиограмма кўрсаткичларини ўзгаришлари аниқланмаган.

Сурункали стабил стенокардияси, вазоспастик стенокардияси ва ишемик касаллиги бўлган пациентларда амлодипинни ангиографик текширувларда ижобий клиник самаралари кузатилганлиги тасдиқланган.

Валсартан

Валсартан ичга қўллаш учун мўлжалланган ангиотензин II рецепторларининг фаол ва специфик антагонисти ҳисобланади. У кам тарқалган ва ангиотензин II нинг самараларига жавобгар бўлган АТ1 рецепторларига танлаб таъсир қилади. Валсартан томонидан АТ1-рецепторларининг блокадаси оқибатида ангиотензин II нинг юқори даражалари эркин АТ2-рецепторларини рағбатлантира олмайди, бу АТ1-рецепторларининг самараларини тенглаштиради. Валсартан АТ1-рецепторларига нисбатан агонистни бирон-бир қисман фаоллигига эга эмас ва АТ2-рецепторларига нисбатан АТ1-рецепторлари билан анча катта (тахминан 20000 марта) яқинликка эга.

Валсартан ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирадиган ва брадикининни парчалайдиган, шунингдек кининаза II номи билан маълум бўлган ААФ ни сусайтирмайди. Брадикинин сабабли келиб чиқувчи ҳеч қандай ножўя таъсирни юзага келтирмайди. Валсартан ААФ ингибитори билан солиштирма клиник тадқиқотларда, қуруқ йўтал холларининг тез-тезлиги валсартан билан даволанган пациентларда, ААФ ингибиторини қабул қилган пациентларга қараганда анча камроқ (Р<0,05) бўлган (мувофиқ 7,9% билан солиштирганда 2,6%). Илгари ААФ ингибитори билан даволанган пациентларда қуруқ йўтал ривожланган, валсартан билан даволашда бу асорат 19,5% ҳолларда, тиазидли диуретик билан даволашда эса - 19% ҳолларда, айни вақтда эса ААФ ингибиторлари билан даволанган пациентлар гуруҳида йўтал 68,5% холларда кузатилган (Р<0,05). Валсартан юрак-қон томир тизимининг функциясини бошқарилишида муҳим роль ўйновчи бошқа гормонларнинг рецепторлари ёки кальций каналлари билан ўзаро таъсирга киришмайди ва блокламайди.

Артериал гипертензияси бўлган пациентларга валсартанни буюриш, пульс частотасига таъсир қилмасдан, артериал босимни пасайишига олиб келади.

Препаратнинг бир марталик дозаси ичга буюрилганидан кейин кўпчилик пациентларда антигипертензив фаолликни бошланиши 2 соат чегараларида аниқланади, артериал босимни максимал пасайишига эса 4-6 соатлар чегарасида эришилади.

Бир марталик доза қабул қилинганидан кейин антигипертензив самара 24 соатдан кўпроқ сақланади. Препаратни мунтазам қўллаш шароитида максимал терапевтик самарага одатда 2-4 ҳафта давомида эришилади ва давомли даволаш давомида эришилган даражада тутиб турилади. Валсартанни бирдан бекор қилиш артериал гипертензияни қайталанишига ёки бошқа ножўя клиник кўринишларга олиб келмайди.

Сурункали юрак етишмовчилиги (NYHA II-IV синфи) бўлган пациентларда госпитализация даражасини ахамиятли пасайтириши аниқланган. ААФ ингибиторларини ёки бета-блокаторларни қабул қилмаган пациентларда аҳамиятлироқ самарага эришилган. Шунингдек чап қоринча патологияси ёки миокард инфарктидан кейинги чап қоринча дисфункцияси бўлган клиник турғун пациентларда, валсартанни юрак-қон томир касалликлари оқибатидан ўлим ҳолатларининг камайиши ҳам аниқланган.

Пропорционалик

Валсартан ва амлодипин фармакокинетикани тўғри пропорционаллилигини намоён қилади.

Амлодипин

Сўрилиши. Амлодипин терапевтик дозаларда ичга қўлланганидан кейин, унинг плазмадаги чўққи концентрациясига 6-12 соат давомида эришилади. Ҳисобланган мутлоқ биокираолишлиги 64% дан 80% гачани ташкил қилади. Овқат амлодипиннинг биокираолишлигига аҳамиятсиз таъсир қилади.

Тақсимланиши. Тақсимланиш ҳажми тахминан 21 л/кг ни ташкил қилади. Амлодипиннинг in vitro шароитдаги текширишларида эссенциал гипертензияси бўлган пациентларда айланиб юрувчи препаратнинг тахминан 97,6% плазма оқсиллари билан боғланиши исботланган.

Биотрансформацияси. Амлодипин жигарда жадал (тахминан 90%) фаол бўлмаган  метаболитларигача метаболизмга учрайди.

Чиқарилиши. Амлодипинни плазмадан чиқарилиши тахминан 30-50 соат ярим чиқарилиш даври билан икки фазали. Плазмадаги мувозанат даражаларига 7-8 кун давомида доимо юборилганидан кейин эришилади. Бошланғич амлодипинни 10% ва амлодипиннинг метаболитларини 60% сийдик билан чиқарилади.

Валсартан

Сўрилиши. Валсартан ичга қабул қилинганидан кейин, валсартаннинг плазмадаги чўққи концентрациясига 2-4 соат давомида эришилади. Препаратнинг мутлоқ биокираолишлигини ўртача катталиги 23% ни ташкил қилади. Валсартаннинг фармакокинетик эгри чизиғи пастга тушувчи мультиэкспоненциал характерга эга (ярим чиқарилиш вақти Т1/2ά < 1 соат ва Т1/2β тахминан 9 соат). AUC (плазмадаги концентрация-вақт) кўрсатилишича овқат валсартаннинг экспозициясини тахминан 40% га, плазмадаги концентрациясини чўққиси (Сmax) эса - 50% га пасайтиради, гарчи қўлланганидан кейин 8 соат ўтгач плазмадаги валсартаннинг концентрацияси, препаратни оч қоринга қабул қилган гуруҳлар ва препаратни овқатдан кейин қабул қилган пациентлар гуруҳлар учун бир хил бўлган. AUC ни пасайиши терапевтик самарасини клиник аҳамиятли пасайиши билан бирга кечмайди, шунинг учун валсартанни овқат қабул қилишдан қатъий назар қабул қилиш мумкин.

Тақсимланиши. Вена ичига юборилганидан кейин валсартанни тақсимланишининг мувозанат хажми тахминан 17 л ни ташкил қилади, бу валсартанни тўқималарда жадал бўлмаган тақсимланишини кўрсатади. Валсартан плазма оқсиллари билан, асосан зардоб альбумини билан мустаҳкам боғланади.

Биотрансформацияси. Валсартан аҳамиятли даражада трансформацияга учрамайди, чунки дозанинг фақат 20% метаболитларига ўтади. Плазмада паст концентрацияларда (валсартаннинг AUC дан 10% дан камроқ) гидроксиметаболити аниқланган, у фармакологик фаол эмас.

Чиқарилиши. Валсартан асосан ўзгармаган ҳолда ахлат билан (дозанинг тахминан 83%) ва сийдик билан (дозанинг тахминан 13%) чиқарилади. Вена ичига юборилганидан кейин валсартаннинг плазмадаги клиренси тахминан соатига 2 л, унинг буйрак клиренси эса – тахминан соатига 0,62 л (умумий клиренсидан тахминан 30%) ташкил қилади. Валсартаннинг ярим чиқарилиш даври - 6 соат.

Валсартан/Амлодипин

Валун перорал қабул қилинганидан кейин плазмадаги валсартан ва амлодипиннинг чўққи концентрацияларига мувофиқ равишда 3 ва 6-8 соатларда эришилади. Валунни сўрилиш тезлиги ва даражаси валсартан ва амлодипиннинг биокираолишлигига эквивалент.

Ёшга доир маҳсус кўрсатмалар

Болалар. Болаларда препаратнинг фармакокинетикаси тўғрисида маълумотлар йўқ.

Кекса беморлар ( 65 ёшдан катта). Қон плазмасидаги амлодипиннинг Сmax га эришиш вақти ёш ва кекса беморларда тахминан бир хил бўлади. Қарияларда амлодипиннинг клиренси пасайиш тенденциясига эга, бу эса AUC ва T ½ нинг ошишига олиб келади. Кексалардаги валсартаннинг ўртача тизимли AUC даражаси ёш беморларга қараганда 70% юқори, шунинг учун дозани оширишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Буйрак етишмовчилигида.

Буйрак функциясини бузилиши амлодипиннинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир қилмайди. Буйрак функциясини турли даражали бузилишлари бўлган пациентларда, буйрак функциясининг ҳолати (креатинин клиренси бўйича ўлчанади) ва экспозицияси (AUC бўйича аниқланади) орасида реал корреляция йўқ. Шунинг учун буйрак функциясини кучсиз ва ўртача бузилишлари бўлган пациентлар одатда бошланғич дозани қабул қиладилар.

Жигар функциясини бузилишларида.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда амлодипиннинг клиренси пасаяди, бу AUC ни тахминан 40-60% га ошишига олиб келади. Жигарнинг кучсиз ва ўртача сурункали касалликлари бўлган пациентларда валсартаннинг экспозицияси (AUC қийматлари бўйича аниқланган) соғлом кўнгиллилардагидан ўртача икки марта юқори (ёш, жинс ва тана вазни бўйича танлаб олинган). Жигар касалликлари бўлган пациентларда препарат қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Қуйида келтирилган ножўя таъсирлар аъзолар, тизимлар ва пайдо бўлишини частотаси бўйича таснифланади,  бунда энг кенг тарқалганлари биринчи кўрсатилган. Ножўя таъсирлар ривожланиш тезлиги бўйича қуйидагича тақсимланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан ягона ножўя таъсирлар ҳам инобатга олинган. Ҳар бир груҳдаги ножўя таъсирлар жиддийлигига қараб, камайиб бориш тартибида жойлаштирилган.

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда

Ўта юқори сезувчанлик

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда

Кўришни бузилиши

Руҳият томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда

Қўзғалиш

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез

Тез-тез эмас

Бош оғриғи

Бош айланиши, уйқучанлик, постурал бош айланиши, парестезия

Эшитиш аъзоси томонидан

Тез-тез эмас

Кам ҳолларда

Вертиго

Қулоқларда шовқин

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Тахикардия, юракни тез уриши

Қон томирлар томонидан бузилишлар

Тез-тез эмаса

Кам ҳолларда

Ортостатик гипотензия

Артериал гипотензия

Нафас тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Йўтал, томоқ ва халқумда оғриқ

Гастроинтестинал бузилишлар

Тез-тез эмас

Диарея, кўнгил айниши, қорин оғриғи, қабзият, оғизни қуриши

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Тез-трез эмас

Кам ҳолларда

Тошмалар, эритема

Кўп терлаш, экзантема, қичишиш

Суяк-мушак тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Кам ҳолларда

Бўғимларни шиши, белда оғриқ, артралгия

Мушак тиришишлари, оғирлик ҳисси

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда

Тезғтез сийиш, сийдикни ажралишининг кўпайиши, мочевина азотини кўпайиши

Репродуктив тизимининг бузилишлари

Кам ҳолларда

Эректил фаолиятни бузилиши

Умумий бузилишлар

Кам ҳолларда

Шишлар, енгил шиш, юзни шиши, оёқларнинг шиши, толиқиш, устидан сув қуйилиш ҳисси, астения, қизиб кетиш ҳисси

Компонентлари бўйича қўшимча маълумот

Валун қабул қилганда, хатто агар клиник синовларда бундай реакциялар кузатилмаган бўлса ҳам, компонентлардан бири учун илгари аниқланган ножўя реакцияларни чақириши мумкин.

Амлодипин

Амлодипин билан монотерапиядаги клиник синовларда аниқланган, ўрганилган препарат билан сабаб-оқибат алоқасидан қатъий назар, қўшимча ножўя реакциялари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Амлодипиннинг клиник синовлари кенг доира вариациялар шароитида ўтказилганлиги туфайли, препаратни клиник синовларида кузатилган ножўя реакциялари ҳақидаги маълумотлар, бошқа препарат клиник синовларини маълумотлари билан бевосита қиёслаш мумкин эмас ва амалиётда кузатилган маълумотларга мувофиқ келмаслиги мумкин.

Амлодипин билан монотерапиядаги ножўя реакциялар ҳақидаги маълумотлар

Кўриш томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Диплопия

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Тромбоцитопения, лейкоцитопения

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Аллергик реакциялар

Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Гипергликемия

Рухий бузилишлар

Тез-тез эмас

Уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Тремор, гипоэстезия, дисгвезия

Жуда кам ҳолларда

Периферик невропатия, гипертония

Кардиологик бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Аритмия, брадикардия, юрак бўлмачаларининг фибрилляцияси, юрак қоринчаси тахикардияси, миокард инфаркти

Томирли бузилишлар

Жуда кам ҳолларда

Васкулит

Нафас, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Ҳансираш, ринит

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Қусиш, диспепсия

Жуда кам ҳолларда

Панкреатит, гастрит, милкнинг гиперплазияси

Гепатобилиар тизими томонидан

Жуда кам ҳолларда

Гепатит, сариқлик

Тери ва тери ости тўқималари томонидан

Тез-тез эмас

Алопеция, пурпура, тери рангини ўзгариши, фотосенсибилизация

Жуда кам ҳолларда

Ангионевротик шиш, эшакеми, мультиформ  эритема, Стивенс-Джонсон синдроми

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Миалгия

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Сийишни бузилиши, никтурия

Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас

Гинекомастия

Умумий бузилишлар ва юборилган жойнинг холати

Тез-тез эмас

Оғриқ, лоҳаслик, кўкракда оғриқ

Текширишларнинг маълумотлари бўйича бузилишлар

Тез-тез эмас

Тана вазнини камайиши, тана вазнини ошиши

Жуда кам ҳолларда

Жигар ферментларини ошиши (кўпинча холестаз оқибатида)

Валсартан

Валсартан билан клиник синовларда, ўрганилаётган препарат билан сабаб-оқибат алоқасидан қатъий назар, аниқланган қўшимча ножўя кўринишлар қуйидаги жадвалда келтирилган.

Пост-маркетинг тадқиқотларда қайд қилинган ва лаборатория кўрсатгичлари бўйича барча ножўя реакциялар учун, ножўя реакцияларнинг учраш частостасини кўрсатишни иложи йўқ, демак бундай реакциялар «номаълум» частоталик билан кўрсатилади.

Валсартан билан монотерапияда препаратга ножўя реакциялар

Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар

Номаълум

Гемоглобинни пасайиши, гематокритни пасайиши, нейтропения, тромбоцитопения

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Номаълум

Ўта юқори сезувчанлик, шу жумладан зардоб касаллиги

Метаболизм ва овқатланиш томонидан бузилишлар

Номаълум

Қон зардобида калий даражасини ошиши

Томирли бузилишлар

Номаълум

Васкулит

Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар

Номаълум

Жигар функциясининг кўрсатгичларини ошиши, шу жумладан қон зардобидаги билирубинни ошиши

Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар

Номаълум

Ангионевротик шиш, буллёз дерматит

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар

Номаълум

Миалгия

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар

Номаълум

Буйрак етишмовчилиги ва буйрак функциясини ёмонлашиши, қон зардобида креатининнинг даражасини ошиши

Текширилаётган препарат билан уларни сабаб алоқасидан қатъий назар, гипертония касаллиги бўлган пациентларда клиник синовлар вақтида шунингдек, қуйидаги ножўя реакциялар ҳам кузатилган: уйқусизлик, либидони пасайиши, фарингит, ринит, синусит, юқори нафас йўлларининг инфекциялари, вирусли инфекциялар.
Рецепт бўйича.
Организмида натрий ва/ёки айланаётган қон хажмини танқислиги бўлган пациентлар

Ангиотензин-рецепторларининг блокаторларини қабул қилаётган, асоратланмаган артериал гипертензияси бўлган пациентларда хаддан зиёд гипотензия кузатилган. Ренин-ангиотензин тизими фаоллашган пациентларда (натрий ва/ёки айланаётган қон хажми паст бўлган ва диуретикларнинг юқори дозаларини қабул қилаётган), симптоматик гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Валунни қўллашдан олдин бундай ҳолатни мувофиқлаштириш ёки даволашни бошида синчков тиббий кузатув тавсия этилади.

Валун қўлланганида артериал гипотензия пайдо бўлганида, пациентни чалқанча ётқизиш ва, агар керак бўлса, вена ичига физиологик эритманинг инфузиясини ўтказиш лозим. Артериал босим барқарорлашганидан кейин даволаш давом эттирилиши мумкин.

Гиперкалиемия

Калийли қўшимчалар, калий тежовчи диуретиклар, калий сақловчи тузлар ўрнини босувчилар, ёки калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар (гепарин ва бошқалар.) билан бир вақтда даволашни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак, шунингдек қон зардобида калийнинг миқдорини кўпроқ назорат қилишни кўзда тутиш керак.

Бета-блокаторларни бекор қилиш

Амлодипин бета-блокатор эмас ва шунинг учун бета-блокаторларни бирдан бекор қилиш хавфидан ҳимоя қилмайди, шунинг учун бета-блокаторнинг дозасини аста-секин бекор қилиш керак.

Буйрак артериясининг стенози

Буйрак артериясининг бир томонлама ёки икки томонлама стенози бўлган пациентларда Валунни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.

Буйракни кўчириб ўтказиш

Яқинда буйрак кўчириб ўтказилишини ўтказган пациентларда Валунни қўллаш бўйича хавфсизлик тажрибаси йўқ.

Жигар функциясини бузилиши

Валсартан асосан ўзгармаган ҳолда сафро билан чиқарилади, амлодипин эса жигарда жадал метаболизмга учрайди. Жигар функциясини бузилиши ёки ўт қопини обструктив бузилишлари бўлган пациентларда Валун қўлланганида алоҳида эҳтиёткорлик керак. Холестазсиз енгил ва ўрта даражада жигар етишмовчилиги бўлган беморлар учун максимал тавсия этилган валсартанни миқдори 80 мг ташкил этади.

Буйрак функциясини бузилиши

Буйрак функциясини кучсиз ва ўртача бузилишлари бўлган пациентлар учун Валуннинг дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Буйрак функциясини оғир бузилишлари (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам) бўлган пациентлар учун препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун эҳтиёткорлик қаратиш тавсия этилади.

Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валсартанни, ёки ААФ ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

Аорта ва митрал клапан стенози, обструктив гипертрофияли кардиомиопатия.

Бошқа вазодилататролар билан даволашдаги каби, аорта стенози ёки митрал клапан стенози бўлган пациентларда ёки обструктив гипертрофияли кардиомиопатияда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ностабил стенокардияда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ангионевротик шиш

Валсартан қабул қилган пациентларда нафас йўлларининг обструкциясига ва/ёки юз, лаблар, томоқ ва/ёки тилни шишига олиб келувчи халқум ва товуш ёриқларининг шишини ўз ичига олувчи, ангионевротик шиш ҳақида хабарлар бор. Бу пациентлардан айримларининг анамнезида бошқа препаратлар, шу жумладан ААФ ингибиторлари чақирган ангионевротик шиш ривожланиши ҳақида кўрсатмалар бор. Ангионевротик шиш ривожланаётган пациентларда Валунни дарҳол бекор қилиш керак ва бу препаратни қайта буюриш мумкин эмас.

Юрак етишмовчилиги бўлган/ўтказилган миокард инфарктидан кейинги пациентлар

Умуман кальций каналларининг блокаторларини, шу жумладан амлодипин, жиддий димланган юрак етишмовчилиги (Нью-Йорк кардиологик ассоциацияси (NYНA) таснифи бўйича III-IV функционал синфи) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Буйрак функцияси ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаоллигига боғлиқ бўлган пациентларда (масалан, оғир димланган юрак етишмовчилиги), ангиотензинга-айлантирувчи фермент ингибиторлари ёки ангиотензин рецепторларининг антагонистлари билан даволаш, олигурия ва/ёки прогрессив азотемия ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги ва/ёки  ўлим билан боғлиқ бўлган. Юрак етишмовчилиги бўлган ёки ўтказилган миокард инфарктидан кейинги пациентларни баҳолаш, доимо буйрак функциясини баҳолашни ўз ичига олиши керак.

Ўткир миокард инфаркти бўлган пациентлар

Стенокардияни ёмонлашиши ва ўткир миокард инфаркти амлодипиннинг бошланғич дозасини қабул қилгандан ёки уни оширгандан кейин ривожланиши мумкин, айниқса коронар артерияларнинг оғир обструктив касалликлари бўлган пациентларда.

Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини (РАТ) иккиланган блокадаси.

Ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валсартанни ААФ ингибиторлари ёки алискирен каби РАТ ни блокловчи бошқа воситалар билан бирга қўллаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ангиотензин II антагонистларининг таъсир механизмини ҳисобга олиб, ҳомила учун хавфни истисно қилиб бўлмайди. Ҳомиладор аёллар томонидан II ва III уч ойликда ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини (ренин-ангиотензин-альдостерон (РААС) тизимига таъсир қилувчи препаратларнинг специфик синфи) қўллаш, ҳомилани шикастланиши ва нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, бор бўлган ретроспектив маълумотлар асосида ААФи ни I уч ойлигида қўллашни ҳомилада туғма нуқсонларни ривожланишини потенциал хавфи билан боғлайдилар. Агар ҳомиладор аёл билмасдан валсартан қабул қилган бўлса, спонтан бола ташлашлар, камсувлик ва янги туғилган чақалоқларда буйрак функциясини бузилишлари ҳақида хабар берилган. РААС га бевосита таъсир қилувчи хар қандай препарат каби, Валун ҳомиладорликда ёки ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда қўлланмайди.

РААС га таъсир қилувчи хар қандай препаратларни буюраётган шифокорлар, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлни, бу препаратлар қабул қилинганида келажакдаги болага потенциал хавф ҳақида огоҳлантириши керак. Агар даволаш жараёнида ҳомиладорлик аниқланса, Валунни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Валсартан ва/ёки амлодипинни  кўкрак сутига ўтиши номаълум, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаш она учун зарур бўлса, эмизишни тўхтатиш керак.

Болалар.

Бу препарат билан 18 ёшгача бўлган болаларни даволашни тадқиқотлари ўтказилмаган. Шунинг учун тўлиқроқ ҳажмда маълумот олинмагунигача, Валунни болаларни даволаш учун қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.

Автотранспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашга препаратни таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Лекин препарат қабул қилгандан кейин бош айланиши ёки кучсизлик ҳисси пайдо бўлган пациентлар, автотранспортни бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан сақланишлари керак.

  • Эссенциал артериал  гипертензия;
  • Артериал гипертензияни монопрепарат билан даволаш наф бермагандаги ҳолатларда қўлланилади.
  • Амлодипинга, валсартанга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик.

    Ангиотензин рецепторларининг антагонистларини, шу жумладан валсартанни ёки ангиотензинга-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини аликсирен билан  қандли диабетининг II типи бўлган пациентларда бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
    Амлодипин

    Амлодипин билан монотерапияда қуйидаги препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган: тиазидли диуретиклар, бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, давомли таъсирли нитратлар, сублингвал нитроглицерин, дигоксин, варфарин, аторвастатин, силденафил, маалокс (алюминий гидроксиди гели, магний гидроксиди, симетикон), циметидин, НЯҚВ, антибиотиклар, перорал гипогликемик воситалар.

    Симвастатин: Амлодипиннинг 10 мг ва симвастатиннинг 80 мг кўп марталик дозаларини бирга юбориш, бир симвастатинни юбориш билан солиштирганда, симвастатиннинг экспозициясини 77% ошишига олиб келган. Амлодипин қабул қилаётган пациентларда симвастатиннинг дозасини 20 мг гача чеклаш тавсия этилади.

    CYP3A4 ингибиторлари: Дилтиаземнинг 180 мг суткалик ва амлодипиннинг 5 мг дозаларини гипертония касаллиги бўлган кекса пациентларга бирга юбориш, амлодипиннинг тизимли экспозициясини 1,6 марта ошишига олиб келган. Шунга қарамасдан, CYP3A4 нинг кучли ингибиторлари (масалан, кетоконазол, итраконазол, ритонавир), қон плазмасидаги амлодипиннинг концентрациясини, дилтиаземга қараганда каттароқ даражада ошириши мумкин. Шунинг учун, амлодипин CYP3A4 ингибиторлари билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

    CYP3A4 индукторлари: CYP3A4 индукторларини амлодипинга нисбатан миқдорий самаралари ҳақида маълумотлдар йўқ. Амлодипин CYP3A4 индукторлари билан бир вақтда қўлланганида пациентларни адекват клиник самарага нисбатан назорат қилиш керак.

    Литий: Литий ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари билан бирга қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрациясини ва токсиклиги кўринишларини қайтувчан ошиши ҳақида хабар берилган. Демак, бирга қўлланганида литийнинг зардобдаги концентрацияларини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия этилади. Хатто диуретик қўлланганида, литийнинг токсик хавфи Валун препарати билан эҳтимол ошиши мумкин.

    Валсартан

    Ангиотензин рецепторларининг антагонистлари, ААФ ингибиторлари ёки алискирен томонидан ренин-ангиотензин тизимини (РАТ) икки томонлама блокадаси: ангиотензин рецепторлари антагонистларини, шу жумладан валсартанни РАТ га таъсир қилувчи бошқа моддалар билан бир вақтда қўллаш, монотерапия билан солиштирганда гипотензиялар, гиперкалиемиялар ва буйрак функциясини ўзгаришлари холатлари  ошиши билан боғлиқ. Валун ва РАТ га таъсир қилувчи бошқа моддаларни қабул қилаётган беморларда артериал босимни, буйрак функциясини ва электролитлар даражасини назорат қилиб бориш тавсия этилади.

    Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган беморларда ангиотензин рецепторларининг антагонистлари, шу жумладан валсартан ёки ААФ ингибиторларини алискирен билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.

    Валсартан билан монотерапияда қуйидаги препаратлар билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган: циметидин, варфарин, фуросемид, дигоксин, атенолол, индометацин, гидрохлортиазид, амлодипин, глибенкламид.

    Калийли қўшимчалар, калийни тежовчи диуретиклар, калий сақловчи тузлар ўрнини босувчи ёки калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа препаратлар (гепарин ва бошқалар) бир вақтда қўлланганида, эҳтиёткорлик талаб қилинади. Калий миқдорининг даражаларини тез-тез назорат қилишни кўзда тутиш керак.

    Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг (ЦОГ 2 ингибиторлари) селектив ингибиторлари: ангиотензин II антагонистлари НЯҚВ билан бир вақтда юборилганида, антигипертензив самарасини сусайиши кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, суюқликнинг хажми пасайган (шу жумладан диуретиклар билан даволашда бўлган пациентларда) ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда ангиотензин II антагонистлари ва НЯҚВ ни бир вақтда қўллаш, буйрак функциясини ёмонлашишини юқори хавфига олиб келиши мумкин. Шундай қилиб, бир вақтда НЯҚВ қабул қилаётган валсартан билан даволанаётган пациентларда, бошида ёки даволаш ўзгартирилганида буйрак функциясини назоратини ўтказиш тавсия этилади.

    Ташувчилар: одам жигари тўқимасида in vitro шароитда тадқиқотлар натижаси валсартанни жигар қамраб олиш ОАТР1В1 транспортёри субстрати ва жигардан оқиб чиқиш MRP2 транспортёри субстрати ҳисобланади. Қамраб олиш транспортёри ингибиторлари (рифампицин, циклоспорин) ёки оқиб чиқиш транспортёрини (ритонавир) бир вақтда буюриш, валсартиннинг тизимли таъсирини ошириши мумкин.

     

    Намликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

    Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

    Яроқлилик муддати

    2 йил.

    Яяроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

    Амлодипин ёки валсартан монопрепаратлари билан артериал босими ноадекват бошқариладиган пациентлар, Валун препарати билан мажмуавий даволашга ўтказилишлари мумкин. Тавсия этилган доза - суткада 1та таблеткани ташкил этади. Валунни сув билан бирга қабул қилиш тавсия этилади.

    Валсартан ва амлодипинни алоҳида қабул қилаётган пациентларни, компонентларнинг худди шундай дозаларини сақловчи Валунга ўтказиш мумкин.

    Артериал босимни керакли даражасига эришиш учун бир неча препаратларни қўллаш керак бўлган пациентларга, Валунни биринчи қатор даволаш сифатида буюриш мумкин. Эссенциал гипертензияни даволаш учун биринчи қатор даволаш сифатида Валунни танлашда, препаратни қўллашдан хавф/фойда нисбатини баҳолаш керак.

    Максимал суткалик доза - 1 та таблетка Валун 5 мг/80 мг, ёки 1 та таблетка Валун 5 мг/160 мг ёки 1 та таблетка Валун 10 мг/160 мг ни ташкил этади. Доза 1 ёки 2 ҳафта даволашдан кейин максимал 10 мг/160 мг гача оширилиши мумкин.

    Препаратнинг компонентларини максимал йўл қўйиладиган дозалари - амлодипинни сақланиши бўйича 10 мг, валсартанни сақланиши бўйича 320 мг.

    Кекса пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

    Ҳозирги вақтда Валун препаратини дозасини ошириб юборилишининг ўрганишни тажрибаси йўқ. Валсартаннинг дозасини ошириб юборилишининг асосий симптоми, эҳтимол, бош айланиши билан яққол артериал гипотензиядир. Амлодипиннинг дозасини ошириб юборилиши ўсиб борувчи периферик вазодилятацияга ва, эҳтимол рефлектор тахикардияга олиб келиши мумкин. Хатто шок ва ўлим билан якунланувчи аҳамиятли ва потенциал давомли тизимли гипотензия ҳақида хабар берилган.

    Агар препарат яқинда қабул қилинган бўлса, қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Амлодипинни қабул қилинганидан кейин дарҳол ёки икки соат давомида фаоллаштирилган кўмир қўлланганида амлодипинни сўрилиши аҳамиятли пасаяди.

    Валуннинг дозасини ошириб юборилиши чақирган клиник аҳамиятли гипотензия, юрак-қон томир тизимининг ҳолатини фаол тутиб туришни, шу жумладан юрак ва нафас функциясини тез-тез назорат қилишни, оёқларни кўтаришни, айланаётган қон ҳажмига ва сийишга эътибор беришни, талаб қилади. Қон томирлар тонусини ва артериал босимни тиклаш учун, уни қўллаш учун қарши кўрсатмалар бўлмаса, қон томирларни торайтирувчи препарат ишлатилиши мумкин. Кальций каналларининг турғун блокадасини оқибати бўлган артериал босимни турғун пасайишида, кальций глюконатини вена ичига юбориш мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин.

    Кальций каналларининг блокадаси асоратларини йўқотиш учун, кальций глюконатини вена ичига юбориш фойдали бўлиши мумкин.

    Гемодиализ ёрдамида  амлодипин ва валсартанни чиқарилиш эҳтимолдан йироқ.

    Fikr qoldirish
    Baho:
                  
    Matnni kiriting

    Ismingiz
    Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

    Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

    Savol qoldirish

    Mulohazalar

    VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
    Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
    VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
    VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28 dori vositasi ИП ООО «Novugen Pharma» tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
    VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
    VALUN tabletkalari 10mg/160mg N28 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

    Analoglar
    VALUN tabletkalari 5mg/80mg N28
    • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
    • Faol modda: Валсартан, Амлодипина бесилат ko'proq ko'rsatish
    • Ishlab chiqaruvchi: ИП ООО «Novugen Pharma»
    • Vakil: Novugen Pharma
    Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
    VALUN tabletkalari 5mg/160mg N28
    • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
    • Faol modda: Валсартан, Амлодипина бесилат ko'proq ko'rsatish
    • Ishlab chiqaruvchi: ИП ООО «Novugen Pharma»
    • Vakil: Novugen Pharma
    Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
    Ishlab chiqaruvchining dorilari
    EN URA tabletkalari 10mg N30
    Narh: 76 000 so'mdan Batafsil
    EN URA tabletkalari 5mg N30
    Narh: 66 000 so'mdan Batafsil
    GENEZIS-MR tabletkalari 60 mg N60
    GENEZIS-MR tabletkalari 30 mg N60
    VALUN tabletkalari 5mg/80mg N28
    • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
    • Faol modda: Валсартан, Амлодипина бесилат ko'proq ko'rsatish
    • Ishlab chiqaruvchi: ИП ООО «Novugen Pharma»
    • Vakil: Novugen Pharma
    Narh: 40 000 so'mdan Batafsil
    VALUN tabletkalari 5mg/160mg N28
    • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
    • Faol modda: Валсартан, Амлодипина бесилат ko'proq ko'rsatish
    • Ishlab chiqaruvchi: ИП ООО «Novugen Pharma»
    • Vakil: Novugen Pharma
    Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
    • A
    • B
    • D
    • E
    • F
    • G
    • H
    • I
    • J
    • K
    • L
    • M
    • N
    • O
    • P
    • Q
    • R
    • S
    • T
    • U
    • V
    • X
    • Y
    • Z
    • Ch
    • Sh
    • 0-9