ALLEVAning aptekalardagi narxlari
ALLEVA sirop 150ml N1
|
|
162 ta dorixonada bor
|
65 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
85 700 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
75 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
ALLEVA ko'rsatmalar
- ҳаракат ва руҳий қўзғалувчанлик билан кечувчи неврозсимон ҳолатлар (айниқса, эрта ёшдаги ва ўрта мактаб ёшидаги болаларда);
- уйқуни бузилишлари (уйқуга кетишни қийинлиги, юзаки уйқу);
- нейроциркулятор дистония;
- бош мия ички босими юқори бўлган ҳолатларда қўлланади.
1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация вақтида препаратни қўллаш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.1 ёшгача бўлган болаларга препарат 2,5 мл дан суткада 1-3 марта буюрилади.
1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 1-2 марта буюрилади.
3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан суткада 2-3 марта буюрилади.
6 ёшдан катта болаларга – 5 мл дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл ҳажмларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.
Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Таркиби:
150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Жўка гулларининг қуруқ концентрати 2,295 г;
Доривор лимонўтнинг қуруқ концентрати 2,228 г;
Мойчечакнинг қуруқ концентрати 2,228 г;
Пассифлора экстракти 1,500 г
Қулмоқ экстракти 750,0 мг
Апельсин дарахти меваларининг қуруқ экстракти 750,0 мг
Лаванда экстракти 750,0 мг
ёрдамчи моддалар: глицерин, мальтитол, калий сорбати, «Грейпфрут» ароматизатори, «Олча» ароматизатори, сукралоза, тозаланган сув.
Жўка гуллари тинчлантирувчи, спазмолитик, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Таркибида биофлавоноидлар борлиги ҳисобига яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Безовта ҳаракатларни камайтиради, диққатни жамлаш қобилиятини оширади. Жўканинг кенг таъсир доираси гулларининг кимёвий таркиби билан ифодаланади, унинг таркибига гликозидлар, ошловчи моддалар, каротин ва аскорбин кислотаси (А ва С витаминлари), сапонинлар, флавоноидлар, кумарин, шунингдек эфир мойлари ва микроэлементлар киради.
Доривор лимонўт мия фаолиятини яхшилайди, бош оғриғини бартараф қилади, жуда яхши терлатувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, у нерв тизимини тинчлантиради ва табииий антидепрессант ҳисобланади. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Мойчечак яллиғланишга қарши, қон тўхтатувчи, антисептик, дезинфекция қилувчи, буриштирувчи, оғриқ қолдирувчи, седатив, тиришишга қарши, терлатувчи, сафро ҳайдовчи ҳусусиятларга эга. Мойчечакнинг таркибига оқсиллар, камеди, шиллиқ, аччиқ таъми, эфир мойлари ва бошқа моддалар киради. Эфир мойларининг таркибига кирувчи азулен (хамазулен) яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга, мойчечакдан ажратиб олинган апигенин ва апиин – спазмолитик ҳусусиятга эга.
Пассифлора алкалоидлар ва флавоноид – витексин сақлайди, марказий нерв тизимига енгил тинчлантирувчи таъсирга эга, уйқуни тикланишига ёрдам беради, безовталик ва асабийликни камайтиради, силлиқ мушакларга спазмолитик таъсирга эга, юрак ишини яхшилайди, седатив таъсир кўрсатади.Қулмоқ седатив, сийдик ҳайдовчи, яллиғланишга қарши, меъда-ичак йўлларининг тонусини оширувчи восита ҳисобланади. Шунингдек иштаҳани яхшилаш учун қўлланади.
Апельсин дарахти мевалари юрак фаолиятини яхшилайди.
Лаванда тинчлантирувчи ва ухлатувчи самараларга эга, оғриқни бартараф қилишга ёрдам беради. Лаванда истеъмол қилиш иштаҳани ошириш, кислоталик, артериал босимни нормаллаштириш имконини беради.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Chiqarish shakllari