ARTRIKYUR ko'rsatmalar
60 та таблетка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга пластик банкада.
Артрикюр® узоқ вақт қўлланиши мумкин, бироқ 3-4 ой қабул қилингандан сўнг 2 ҳафталик танаффус қилиш тавсия этилади.
фаол моддалар:
Трикату:
занжабил доривор ўсимлиги 33,33 мг; қора қалампир 33,33 мг; узун қалампир 33,33 мг; шудха гугулу (Комифора вигта) 200 мг;
Трифала:
терминалия хебула 33.33 мг, терминалия белерика 33,33 мг, филатус эмблика 33,33 мг, ухлатувчи витания 100,00 мг, узун куркума 100,00 мг, боеравия ёйилган 100,00 мг, махараснади гана 100,00 мг;
ёрдамчи моддалар: дикальций фосфат, маккажўхори крахмали, акация камеди, тальк; магний стеарат, магний алюмосиликат, коллоид кремний диоксиди (Кабосил), натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган сув, шеллак, карнауб муми, асалари муми, хлороформ, изопропил спирти.
Занжабил доривор ўсимлиги яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши ва спазмолитик хоссаларга эга, шунингдек овқатни ҳазм қилиш жараёнларини меъёрлаштиради.
Қора қалампир яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга, мушак ва ревматизм оғриғини камайтиради.
Узун қалампир кучли антисептик таъсир кўрсатади, шунингдек яққол иммуностимулловчи ва антиоксидант хоссаларга эга.
Комифора Вигma моддалар алмашинувини яхшилайди, қонда холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради, спазмага қарши, оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсирларга эга, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради.
Терминалия хебула ифодаланган тетиклантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга, кўриш қобилиятини яхшилайди, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади.
Терминалия белерика тетиклантирувчи, тозаловчи, ёшартирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади, қон айланишини, меъда-ичак йўли фаолиятини яхшилайди.
Филатус эмблика вирусга қарши, антибактериал ва замбуруғга қарши самарали восита ҳисобланади, шунингдек пешоб ҳайдайдиган таъсир кўрсатади.
Витания уйқу чақирувчи умумий қувват оширувчи ва иммуностимулловчи самараларга эга, стресс, хавотирлик, сурункали чарчоқ, уйқусизлик симптомларини камайтиради.
Узун куркума кучли антиоксидант, яллиғланишга қарши, детоксикация ва сафро ҳайдайдиган таъсирларга эга.
Боеравия ёйилган яллиғланишга қарши, тетиклантирувчи, диуретик дори воситаси каби таъсир кўрсатади. Иштаҳани кучайтиради.
Махараснади гана артридга қарши, яллиғланишни олдини олувчи восита ҳисобланади.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Chiqarish shakllari