Bet-GM ko'rsatmalar
томонидан чақирилган инфекциялар аллақачон мавжуд бўлганда, ёки уларни ривожланиш
хавфидан сақланиш керак бўлгандаги дерматозларни даволаш учун қўлланади. Препарат,
энг аввало, касаллик намланувчи жароҳатлар босқичида бўлганда қўллаш учун тўғри
келади.
Аллергик дерматит, атопик дерматит, себореяли дерматит, экзема, бичилиш, эксфолиатив
дерматит, оддий сурункали темиратки (нейродерматитлар) каби бактериал ва замбуруғлар
чақирган инфекциялар ёки терини иккиламчи инфекция билан кортикостероидлар
томонидан чақирилган шикастланишида қўлланади.
антибиотикларга (гентамицин билан кесишган аллергия) га ёки имидазол ҳосилаларига
юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
қутида.
Нормал шароитларда маҳаллий қўлланганида тизимли қон оқимига бетаметазоннинг
фақат бир қисмигина тушади. Тўқималарга ўтиши ва сўрилиши тана соҳасига, терининг
ҳолатига, дори шаклига, пациентнинг ёшига ва суртиш усулига боғлиқ бўлади.
Гентамицин
Гентамицин жароҳатланмаган терига суртилганда сўрилиши кузатилмайди. Кератин
қавати шикастланганида, яллиғланишларда, окклюзион боғловлар остига қўлланганида
ёки терининг катта юзаларига суртилганида тери орқали кучли сўрилишини кутиш
мумкин.
Маҳаллий қўлланганида миконазол нитрати қонга деярли сўрилмайди.
даволашни тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш керак.
Агар крем терининг катта соҳасига суртилса, хусусан узоқ вақт ёки шикастланган терига
қўлланганида, маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган фаол моддаларни тизимли қон
оқимига сўрилиши кучайиши мумкин. Бундай шароитларда ножўя самаралар, фаол
моддалар тизимли қўлланганидан сўнг намоён бўлганидек кўринишда ривожланиши
мумкин. Болаларда қўлланганида бундай ҳолатларда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.
Аминогликозид антибиотиклар бир вақтда тизимли қўлланган ҳолларда тери орқали сўрилиши кучайганида, организмда тўпланиши оқибатида токсик таъсирини (ототоксиклик, нефтротоксиклик) кутиш мумкин. Бошқа аминогликозид антибиотикларга кесишган аллергияни пайдо бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Таркибида анибиотиклар сақловчи препаратлар билан узоқ муддат даволанганда сезгир
бўлмаган микроорганизмлар пайдо бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда ёки суперинфекция ривожланганида тегишли даволашни бошлаш лозим.
Кучли таъсир ёки жуда кучли таъсир этувчи кортикостероидни юқори дозаларда ва катта
юзаларга қўллаш ёки окклюзион боғлов остига қўллаш, айниқса, эндоген
кортикостероидларни ишлаб чиқарилишини сусайиши ва метаболик таъсир қилиши
мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, фақат шифокорнинг мунтазам назорати остида
амалга ошириш керак.
Очиқ жароҳатлар ва терининг шикастланган соҳаларида қўллашдан сақланиш керак.
исботланмаган. Бу гуруҳ препаратларни ҳомиладорлик даврида фақат аёл учун потенциал
фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик даврида бу гуруҳ препаратларни юқори дозаларда ёки узоқ муддат қўллаш
мумкин эмас.
Кортикостероидларни маҳаллий қўллаш тизимли сўрилиши туфайли уларни она сутида
пайдо бўлишига олиб келиши мумкинлиги аниқланмаган. Эмизишни тўхтатиш ёки
препаратни бекор қилиш тўғрисидаги қарорни препаратни онада қўллашнинг заруратини
ҳисобга олиб қабул қилиш керак.
ишқаланади, айни пайтда терининг бутун шикастланган соҳасини, ҳамда унинг
атрофидаги соғлом терининг юзасини ҳам қамраб олиши керак.
Даволаш давомийлиги ҳам клиник кузатиш ва микробиологик тадқиқотларнинг
натижаларига, шунингдек даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ.
Тери
Кам ҳолларда: терини таъсирланиши, ачишиши, терини қичишиши, қуруқлиги,
препаратнинг ингредиентларидан биронтасига юқори сезувчанлик реакциялари ва тери
рангини ўзгариши.
Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига қўлланганида ва/ёки узоқроқ вақт
давомида қўлланганида
Терининг катта соҳаларга, окклюзион боғловлар остига ва/ёки узоқроқ вақт қўлланганида
терида маҳаллий ўзгаришлари юз бериши мумкин. Крем терининг катта соҳаларига
суртилганида тизимли таъсир кўрсатиш (буйрак усти бези пўстлоқ қавати фаолиятини
сусайиш) эҳтимоли мавжуд.
Инфекцияларга нисбатан маҳаллий қаршилик пасайиши туфайли иккиламчи
инфекцияларни ривожланиш хавфи мавжудлигини ҳисобга олиш лозим.
Тери
Атрофиялар (айниқса юздаги), телеангиэктазиялар, стриялар, терининг йўл-йўлсимон
атрофияси, тери геморрагиялари, пурпура, стероид акне, розацеага ўхшаш ёки периорал
дерматит, гипертрихоз, шунингдек тери рангини ўзгариши каби маҳаллий ўзгаришлар
кузатилиши мумкин. Тери рангини ўзгаришини орқага қайтиши номаълум.
Баъзида: гентамицинга нисбатан контакт сезувчанлик.
Айрим пациентларда ёруғликка сезувчанлик кузатилган, бироқ кейинчалик гентамицин
қайта суртилганида ультрабинафша нурланишнинг таъсири остида ёруғликка сезувчанлик
қайталанмаган.
Эндокрин тизими
Эндоген кортикостероидларнинг синтезини сусайиши, шишлар билан кечувчи
гиперкортицизм.
Моддалар алмашинуви
Қандли диабет (аввалги яширин шакли намоён бўлади).
Қулоқ, ички қулоқ/буйраклар
Препаратни терининг катта майдонларига суртиш билан даволаш вақтида ёки препаратни
терининг шикастланган соҳаларига аминогликозид антибиотиклар билан бир вақтда
тизимли қўлланганида, ототоксиклик/нефротоксикликни кузатилиши мумкин.
Скелет-мушак тизими
Остеопороз, ўсишни секинлашиши (болаларда).
Келтирилган ножўя реакциялар, шунингдек қўллаш бўйича йўриқномасида қайд
этилмаган реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш керак.
Таркиби:
1 г крем қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: 0,12% в/в бетаметазон валерати 0,1% в/в бетаметазонга эквивалент, 0,1%
в/в гентамицинга эквивалент гентамицина сульфати, миконазол нитрати 2% в/в,
хлоркрезол (консервант) 0,1% в/в;
ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин, цетостеарил спирти, цетомакроголь, оч рангли
суюқ парафин, пропиленгликоль, динатрий эдетати, динатрий гидрофосфат дигидрати,
тозаланган сув.
бўлган кучли таъсир кўрсатувчи кортикостероид.
Гентамицин антибактериал таъсирга эга бўлган аминогликозид антибиотик ҳисобланади.
Унинг таъсири сезгир микроорганизмлар оқсиллари синтезини сусайтиришга асосланади.
Гентамицин кўпгина аэроб грамманфий ва айрим граммусбат бактерияларга таъсир
кўрсатади. In vitro шароитларда гентамицин 1-8 мкг/мл концентрацияларда Escherichia
coli (ичак таёқчалари), Haemophilus influenzae (гемофил таёқчалари), Moraxella lacunata
(Моракс-Аксенфельд таёқчалари), Neisseria (нейссерий), индолмусбат ва индолманфий
протейлар, Pseudomonas (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa ни кўпчилик штаммлари
(кўк йиринг таёқчалари)), Staphylococcus aureus (тилларанг стафилококк), Staphylococcus
epidermidis (эпидермал стафилококк) ва Serratia (серраций) штаммлари) сезгир
штаммларини ўсишини сусайтиради. Битта турнинг турли турлари ва турли штаммлари in
vitro шароитларда сезгирлигида катта фарқларни намойиш қилишлари мумкин. Бундан
ташқари, in vitro шароитлардаги сезувчанлик ҳар доим ҳам in vivo шароитлардаги
сезувчанликка билан бир хил бўлавермайди. Гентамицин кўпчилик анаэроб бактериялар,
замбуруғлар ва вирусларга қарши самарали эмас. Гентамицин стрептококкларга фақат
минимал даражада таъсир кўрсатади.
Гентамицинга нисбатан резистентлик грамманфий бактерияларда ҳам, граммусбат
бактерияларда ҳам ривожланиши мумкин.
Миконазол - синтетик замбуруғларга қарши восита, имидазол ҳосиласи.
Патоген замбуруғларнинг кенг доирасига нисбатан фаолдир.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
адренал етишмовчиликни ривожланиш билан бирга гипофизар-адренал тизим фаолиятини
сусайиши ва гиперкортицизм симптомлари, шу жумладан Кушинг синдроми пайдо
бўлиши мумкин.
Ушбу симптомларни гентамициннинг бир марталик дозасини ошириб юборилиши
чақиради деб ҳисоблаш мумкин эмас.
Гентамицинни хаддан зиёд ёки узоқ муддат қўлланиши антибиотика нисбатан сезгир
бўлмаган микроорганизмларни ортиқча ўсишига олиб келиши мумкин.
Даволаш. Тегишли симптоматик даволаш буюрилади. Ўткир гиперкортицизм
симптомлари одатда қайтувчандир. Зарурат бўлганида электролитлар мувозанатини
коррекция қилинади. Препарат сурункали токсик таъсир қилганида кортикостероидларни
аста-секин бекор қилиш тавсия этилади. Резистент микроорганизмларни ортиқча ўсиши
юз берганида даволашни тўхтатиш ва керакли даволашни буюриш тавсия этилади.
Chiqarish shakllari