BRUFEN RAPIDning aptekalardagi narxlari
BRUFEN RAPID kapsulalar 400mg N10
|
|
213 ta dorixonada bor
|
18 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
25 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
19 000 so'mdan
Bron qilish
|
BRUFEN RAPID kapsulalar 200mg N10
|
|
212 ta dorixonada bor
|
16 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
19 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
17 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
BRUFEN RAPID ko'rsatmalar
- ибупрофенга ёки таркибий моддаларидан исталган бирига юқори сезувчанлик;
- бундан олдин аспирин ёки бошқа ностероидли яллиғланишга қарши препаратлар қабул қилинганида ўта юқори сезувчанлик (масалан, астма, ринит, Квинке шишиши ёки эшакеми) кузатилган пациентларга ибупрофен қўлланилиши мумкин эмас;
- ҳозирда фаол ёки олдин мавжуд бўлган ярали касаллик (иккита ёки ундан кўпроқ тасдиқланган яра ёки қон кетиш ҳолатлари);
- анамнезда олдинги НЯҚП ёрдамида даволаш билан боғлиқ меъда-ичак йўллари юқори бўлимларида қон кетишлар ёки перфорациялар мавжудлиги;
- оғир даражали жигар етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги ёки оғир даражали юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- ҳомиладорликнинг сўнгги уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
Оч қоринга ичга қабул қилинганидан сўнг 45 дақиқадан кейин плазмада максимал концентрацияларига эришилади. Овқатланиш билан бирга қабул қилинганида чўққи даражалар 1-2 соатдан кейин кузатилади. Қайд этилган муддатлар дори шаклига қараб ўзгариб туриши мумкин.
Ибупрофеннинг ярим чиқарилиш даври тахминан 2 соатни ташкил этади.
Чекланган тадқиқотларда ибупрофен она сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган.
- асептик менингит юқори хавфи туфайли тизимли қизил тери, шунингдек бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг);
- меъда-ичак йўллари бузилишлари ва ичакларнинг сурункали яллиғланиш касалликлари, чунки ушбу ҳолатлар (ярали колит, Крон касаллиги) зўрайиши мумкин (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг);
- анамнезда гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар даволанишни бошлашдан олдин эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Шишишлар, гипертония ва/ёки юрак етишмовчилиги пайдо бўлиш хавфи мавжуд, чунки буйраклар функциялари ёмонлашиши ва/ёки суюқлик ушланиб қолиши пайдо бўлиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг);
- буйрак етишмовчилиги хавфи мавжуд, чунки буйраклар функциялари ёмонлашиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг);
- жигар функциялари бузилишида ҳам эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Ножўя таъсирлари” бўлимларига қаранг).
Симптомларни назорат қилиш учун энг қисқа давр ичида энг самарали кичик дозадан фойдаланилган ҳолда нохуш таъсирларни минималлаштириш мумкин (қуйида “меъда-ичак йўллари ва юрак-қон томир тизими хавфларига” қаранг).
Кекса ёшдаги одамлар нохуш реакцияларнинг жиддий оқибатлари, айниқса, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичак йўлларидан қон кетиш ва перфорация юқори хавфига мойил бўладилар.
Бронхиал астма ёки аллергик касаллиги бўлган пациентларда ёки ушбу касалликлар уларнинг анамнезида бўлган ҳолатларда бронхоспазм қўзғатилиши мумкин.
Бир неча НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 специфик ингибиторлари бир вақтда қўлланилишидан сақланиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр тизимга таъсири
Клиник тадқиқотлар шундан далолат берадики, ибупрофеннинг айниқса юқори дозаларда (кунига 2400 мг) қўлланилиши артериал тромботик ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш хавфи бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Умуман, эпидемиологик тадқиқотлар ибупрофеннинг паст дозада (кунига ≤1200 мг) қўлланилиши артериал тромботик асоратлар ривожланиш хавфи ошиши билан боғлиқлигини тасдиқламайди.
Назорат қилинмайдиган гипертензия, турғун юрак етишмовчилиги (NYHA II-III даражали), ташхисланган юрак ишемик касаллиги, периферик артериялар касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлар бўлган пациентлар барча ҳолатлар пухта кўриб чиқилгандан кейингина ибупрофен билан даволанишлари ва ибупрофеннинг юқори дозалари (кунига 2400 мг) қўлланилишидан сақланишлари керак.
Шунингдек, юрак-қон томир касалликлари хавф омиллари бўлган пациентларни (масалан, гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет бўлган пациентлар, чекувчи пациентларни) узоқ вақт даволашни бошлашдан олдин, айниқса, агар ибупрофеннинг юқори дозалари (кунига 2400 мг) талаб қилинса, барча муолажаларни пухта ўйлаб кўриш керак.
Препарат циклооксигеназа/простагландин синтезини сусайтириши, аёлларда овуляцияга таъсир этган ҳолда фертиллик бузилишини қўзғатиши мумкинлигининг айрим далил-исботлари мавжуд. Даволаш тўхтатилганда ушбу ҳолат қайтарилувчан ҳисобланади.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиш, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган яра ёки перфорация пайдо бўлиши даволаш давомида ҳар қандай вақтда барча НЯҚП қабул қилинганида анамнезда меъда-ичак йўллари жиддий касалликлари (шу жумладан, ярали колит, Крон касаллиги) мавжуд бўлган ёки мавжуд бўлмаган ҳолда огоҳлантирувчи симптомларсиз ёки симптомлар билан кузатилган.
Меъда-ичак йўлларидан қон кетиш, яра ёки перфорация пайдо бўлиш хавфи ярали касалликни бошдан кечирган пациентлар учун НЯҚП дозалари оширилганида, айниқса, қон кетиш ёки перфорация шаклидаги асоратларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) ва кекса ёшда кучаяди. Бундай пациентлар даволанишни энг кичик дозадан бошлашлари керак. Анамнезда меъда-ичак йўллари токсиклигига эга пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, айниқса, даволашнинг дастлабки босқичларида қорин бўшлиғи томонидан (биринчи навбатда, меъда-ичак йўлларидан қон кетишда) барча ғайриоддий симптомлар тўғрисида маълум қилишлари керак.
Ошқозон токсиклиги ёки қон кетишлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин бўлган бирга қўлланиладиган кортикостероидлар ёки антикоагулянтлар, масалан варфарин, серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар ёки аспирин каби антиагрегант препаратлар қабул қилаётган пациентларга нисбатан эҳтиёткорлик намойиш қилиниши керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Ибупрофенни қабул қилиш вақтида пациентларда меъда-ичак йўлларидан қон кетиш ёки ярали касалликлар ривожланганида даволаш дарҳол бекор қилиниши керак.
Дерматологик реакциялар
Жуда кам ҳолларда учрайдиган жиддий тери реакциялари (улардан айримлари – ўлим билан якунланган), шу жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва НЯҚП қўлланилиши билан боғлиқ токсикли эпидермал некролиз тўғрисидаги маълум қилинган (“Ножўя таъсирлари”бўлимга қаранг). Эҳтимол, пациентлар кўп жиҳатдан бундай реакциялар хавфига даволашнинг эрта босқичларида мойил бўладилар; аксарият ҳолатларда бундай реакциялар даволашнинг биринчи ойи давомида пайдо бўлган. Тери тошмалари, шиллиқ қават шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа аломатлари биринчи пайдо бўлган ҳолатнинг ўзида ибупрофен қабул қилишни тўхтатиш керак.
Фруктозага чидамсизлик каби кам учрайдиган ирсий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилмасликлари керак, чунки ушбу препаратда сахароза сақланади.
12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда сувсизланиш ҳолатларида буйраклар функциялари бузилиш хавфи мавжуд бўлади.
Симптомлар пайдо бўлган ҳолатдаги кўрсатмалар
12-18 ёш болалар учун: агар симптомлар ёмонлашса, 3 кундан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолса ёки янги симптомлар пайдо бўлса шифокорга мурожаат қилинг.
Катта ёшдаги пациентлар учун: агар симптомлар ёмонлашса, 10 кундан кўпроқ вақт давомида сақланиб қолса ёки янги симптомлар пайдо бўлса фармацевтга ёки шифокорга мурожаат қилинг.
Ушбу препаратни қабул қилишдан олдин илова қилинаётган варақни ўқиб чиқинг.
Препаратни қабул қилманг, агар:
• Сизда қачондир ошқозон яраси, перфорацияси ёки қон кетиш юз берган бўлса;
• Сизда ибупрофенга (ёки ушбу препаратнинг бошқа таркибий моддаларига), аспирин ёки шунга ўхшаш бошқа оғриқсизлантирувчи препаратларга аллергия бўлса;
• Сиз 75 мг дан юқори суткалик дозада бошқа оғриқсизлантирувчи НЯҚП ёки аспирин қабул қилаётган бўлсангиз;
• Сиз ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида бўлсангиз.
Препаратни қабул қилишдан олдин фармацевт ёки шифокор билан маслаҳатлашинг, агар:
• Сизда астма, диабет, юқори даражали холестерин, юқори қон босими бўлса, инсультни бошдан кечирган бўлсангиз, юрак, жигар, буйраклар ёки ичаклар билан боғлиқ муаммолар бўлса;
• Сиз чексангиз;
• Сиз ҳомиладор бўлсангиз.
Гарчи ҳайвонларда ўтказилган тажрибалар тератоген таъсирни намоён қилмаган бўлсада, агар бунинг имкони бўлса, ҳомиладорликнинг биринчи 6 ойи давомида ибупрофен қўлланилишидан сақланиш керак.
Ҳомиладорликнинг ІІІ уч ойлигида ибупрофен қўлланилиши мумкин эмас, чунки турғун ўпка гипертензияси билан ҳомиланинг артериал оқими вақтидан олдин беркилиб қолиш хавфи мавжуд. Онада ҳам, болада ҳам қон кетишларга юқори мойиллик ҳолатида туғишлар бошланиши кейинга қолдирилиши, туғишлар давомийлиги эса узайтирилиши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Лактация даври
Чекланган тадқиқотларда ибупрофен она сутида жуда паст концентрацияларда аниқланган, шу туфайли унинг эмизикли болага нохуш таъсир этиш эҳтимоли кам.
Аёллар фертиллиги юзасидан маълумотлар олиш учун “Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг.
12 ёшдан катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар, катта ёшдаги ва кекса ёшдаги пациентлар
12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар учун: агар ушбу дори препаратини 3 кундан кўпроқ вақт қабул қилиш талаб этилса ёки симптомлар ёмонлашиб борса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
18 ёш ва ундан катта ёшдаги пациентлар учун: минимал самарали доза симптомларни енгиллатиш учун керакли энг қисқа вақт ичида қабул қилиниши керак. Агар препаратни 10 кундан кўпроқ вақт қабул қилиш талаб этилса ёки симптомлар ёмонлашиб борса ёхуд сақланиб қолса, пациент фармацевтга ёки шифокорга мурожаат қилиши керак.
Заруриятга қараб, бир кунда уч мартагача 1 ёки 2 та капсула қабул қилиниши керак. Капсула устидан сув ичиб юборилиши керак.
Энг камида 4 соат дозалар ўртасида танаффус қилиш ва 24 соат давомида 1200 мг (6 та капсула) дозадан кўп қабул қилмаслик керак.
12 ёшдан кичик ёшдаги болаларга препарат қўлланилиши тақиқланган.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
а) носпецифик аллергик реакциялар ва анафилаксия;
б) нафас йўллари реактивлиги, шу жумладан астма, астма зўрайиши, бронхоспазм ёки нафас сиқилиши ёхуд
в) турли хил тери реакциялари, масалан, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шишиш ва камроқ ҳолатларда эксфолиатив ва буллёзли дерматозлар (шу жумладан, эпидермал некролиз ва мультиформли эритема).
Қуйидаги ножўя таъсирлар рўйхати ибупрофен рецептурасиз дозаларда қабул қилинганида ёки қисқа вақтли қўлланилишида бошдан кечирилган реакцияларга тегишлидир. Сурункали ҳолатларда ёки узоқ вақт даволанишда қўшимча ножўя таъсирлар пайдо бўлиши мумкин.
Юқумли ёки паразитар касалликлар |
Жуда кам ҳолларда |
Асептик менингит |
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Қон яратилиш бузилишлари (анемия, гемолитик анемия, апластик анемия), лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, агранулоцитоз. Биринчи белгилари: иситмалаш, томоқдаги оғриқ, оғизнинг сиртқи яралари, гриппсимон симптомлар, қаттиқ толиқиш, бурун ва тери қонаши. |
Иммун тизим томонидан бузилишлар |
Тез-тез эмас |
Эшакеми ва қичишиш билан бирга ўта юқори сезувчанлик реакциялари |
|
Жуда кам ҳолларда |
Аутоиммун бузилишлар (масалан, тизимли қизил тери сили, бириктирувчи тўқималарнинг аралаш касалликлари) бўлган пациентларда ибупрофен билан даволаш вақтида энса мушаклари ригидлиги, бош оғриши, кўнгил айниши, қайт қилиш, иситмалаш ёки дезориентация каби асептик менингит симптомларининг айрим ҳолатлари кузатилган. Шунингдек, оғир даражали ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган. Уларнинг симптомлари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: юз, тил ва бўғиз шишиши, нафас сиқилиши, тахикардия, гипотония (анафилаксия, ангионевротик шишиш ёки оғир даражали беҳушлик ҳолати). Астма ва бронхоспазм зўрайиши. |
Психик бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Асабийлашиш |
Нерв тизими |
Тез-тез эмас |
Бош оғриши |
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Кўриш қобилияти бузилиши |
Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Қулоқдаги шовқин ва бош айланиши |
Юрак томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Юрак етишмовчилиги |
Қон томирлари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Гипертензия |
Нафас олиш тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Астма, бронхоспазм, нафас сиқилиши ва хириллашлар. |
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар |
Тез-тез эмас |
Қориндаги оғриқ, қорин шишиши, диспепсия ва кўнгил айниши. |
|
Кам ҳолларда |
Диарея, метеоризм, ич қотиши ва қайт қилиш. |
|
Жуда кам ҳолларда |
Ошқозон ярали касаллиги, перфорация ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, мелена, қон аралаш қайт қилиш, айниқса, кекса ёшдаги одамларда баъзан ўлим билан якунланади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимга қаранг). Ярали колит ва Крон касаллиги зўрайиши (“Махсус кўрсатмалар” бўлимга қаранг). Оғиз бўшлиғи яраланиши. |
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Жигар касалликлари, айниқса, узоқ вақт даволанишда, гепатит ва сариқ касаллиги. |
Тери ва териости тўқималар томонидан бузилишлар |
Тез-тез эмас |
Турли хил тери тошмалари |
|
Жуда кам ҳолларда |
Буллёз реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, мультиформли эритема ва токсикли эпидермал некролиз каби оғир шаклдаги тери реакциялари пайдо бўлиши мумкин. |
Буйрак ва сийдик йўллари томонидан бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Ўткир даражали буйрак етишмовчилиги, айниқса, узоқ вақт қўлланилганида, қон зардобида мочевина даражаси ошиши ва шишишлар билан боғлиқ папилляр некроз. Гематурия, интерстициал нефрит, нефритик синдром, протеинурия. |
Умумий касалликлар ва дори юборилган жойдаги бузилишлар |
Жуда кам ҳолларда |
Шишиш, периферик шишиш. |
Лаборатория ва асбоб-ускуналар ёрдамида олинган маълумотлар |
Жуда кам ҳолларда |
Гематокрит ва гемоглобин даражаси пасайиши. |
Клиник тадқиқотлар шундан далолат берадики, ибупрофеннинг айниқса юқори дозаларда (суткада 2400 мг) қўлланилиши артериал тромботик ҳолатлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш хавфи бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимга қаранг).
Ибупрофен ва аспирин (ацетилсалицил кислотаси) бир вақтда қабул қилиниши, одатда, тавсия этилмайди (агар шифокор аспириннинг пастроқ (бир кунда 75 мг дан юқори бўлмаган) дозаларини қабул қилишни тавсия этмаган бўлса), чунки бундай биргаликда қабул қилиш нохуш реакциялар хавфини ошириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Экспериментал маълумотлар шундан далолат берадики, препаратлар бир вақтда қўлланилганда ибупрофен аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига таъсирини рақобатли сусайтириши мумкин. Гарчи ушбу маълумотларнинг клиник вазиятга экстраполяцияси юзасидан ноаниқлик мавжуд бўлсада, ибупрофеннинг мунтазам узоқ вақт қабул қилиниши аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг кардиопротектор таъсирини камайтириши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Ибупрофен мунтазам равишда қўлланилмаган ҳолатда клиник аҳамиятли таъсир этиш эҳтимоли кам (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
Бошқа НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари нохуш ҳолатлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Ибупрофен қуйида қайд этилган препаратлар билан биргаликда эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак:
Кортикостероидлар: айниқса, меъда-ичак йўллари томонидан нохуш реакциялар хавфини ошириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Антигипертензив ва сийдик ҳайдайдиган препаратлар: НЯҚП ушбу препаратлар таъсирини кучсизлантириши мумкин. Диуретиклар НЯҚП нефротоксиклик хавфини ошириши мумкин.
Антикоагулянтлар: НЯҚП варфарин каби антикоагулянтлар таъсирини кучайтириши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Антиагрегант препаратлар ва серотонинни қайта қамраб олувчи селектив ингибиторлар: меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар юқори хавфи пайдо бўлишига олиб келиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).
Юрак гликозидлари: НЯҚП юрак етишмовчилигини оғирлаштириши, тугунсимон фильтрация тезлигини пасайтириши ва қон плазмасида гликозид даражасини ошириши мумкин.
Литий: плазмада литий даражаси ошиши эҳтимоли мавжуд.
Метотрексат: плазмада метотрексат даражаси ошиши эҳтимоли мавжуд.
Циклоспорин: нефротоксикликнинг юқори хавфи мавжуд.
Мифепристон: мифепристон қабул қилинганидан сўнг 8-12 кун давомида НЯҚП қўлланилмаслиги керак, чунки НЯҚП мифепристон таъсирини пасайтириши мумкин.
Такролимус: НЯҚП такролимус билан бирга қабул қилинганида нефротоксиклик хавфи мавжуд.
Зидовудин: зидовудин ва ибупрофен билан бир вақтда даволанаётган гемофилияли ОИВ-ижобий пациентларда гемартрозлар ва гематомалар юқори хавфи тўғрисида маълумотлар бор.
Хинолон антибиотиклар: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар маълумотлари шундан далолат берадики, НЯҚП хинолон антибиотиклар билан боғлиқ томир тортишишлар ривожланиш хавфини ошириши мумкин. НЯҚП ва хинолонлар қабул қилаётган пациентларда томир тортишишлар ривожланишининг юқори хавфи мавжуд бўлиши мумкин.
Таркиби:
1 та капсула қуйидагилар сақлайди:
фаол модда: 200 мг ва 400 мг ибупрофен;
ёрдамчи моддалар:
тўлдиргичлар: макрогол, гидроксид калий, тозаланган сув;
капсула қобиғи: желатин, қисман сувсизлантирилган суюқ сорбитол, изопропил спирти, соя лецитини, ўрта занжир триглицеридлари, тозаланган сув.
Одамларда ибупрофен яллиғланиш оғриқлари, шишиш ва иситмалашни камайтиради.
Бундан ташқари, ибупрофен тромбоцитлар агрегациясини қайталанувчан сусайтиради.
Экспериментал маълумотлар шундан далолат берадики, препаратлар бир вақтда юборилганда ибупрофен аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг тромбоцитлар агрегациясига таъсирини рақобатли сусайтириши мумкин. Айрим фармакодинамик тадқиқотларда ибупрофен 400 мг дозада бир марта қабул қилинганда, дарҳол бўшатиладиган (81 мг) аспирин (ацетилсалицил кислотаси) қабул қилингандан сўнг 30 дақиқа давомида аспириннинг (ацетилсалицил кислотасининг) тромбоксан пайдо бўлишига ёки тромбоцитлар агрегациясига таъсири пасайиши кузатилган. Гарчи ушбу маълумотларнинг клиник вазиятга экстраполяцияси юзасидан ноаниқлик мавжуд бўлсада, ибупрофеннинг мунтазам узоқ вақт қабул қилиниши аспирин (ацетилсалицил кислотаси) кичик дозаларининг кардиопротектор таъсирини камайтириши мумкинлиги эҳтимолини истисно қилиб бўлмайди. Ибупрофен мунтазам равишда қўлланилмаган ҳолатда клиник аҳамиятли таъсир этиш эҳтимоли кам (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимга қаранг).
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Симптомлари
Клиник аҳамиятли миқдорда НЯҚП қабул қилган аксарият пациентларда кўнгил айниши, қайт қилиш, эпигастрияда оғриқлар ёки диарея (камроқ) ривожланади. Қулоқдаги шовқин, бош оғриши ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар ҳам кузатилиши мумкин. Жиддийроқ юқумли касалланишларда марказий нерв тизимига токсик таъсир кузатилиб, у бош айланиши, бош оғриши, нафас етишмовчилиги, нафас сиқилиши, серуйқулик шаклида, баъзан қаттиқ ҳаяжонланиш ва дезориентация ёки оғир даражали беҳушлик ҳолати шаклида намоён бўлади. Баъзида пациентларда томир тортишишлар ривожланади. Жиддийроқ юқумли касалланишларда, эҳтимол, қон қуюлишни айлантирувчи омиллар ҳаракатига таъсири туфайли гипотензия, гиперкалиемия ва метаболик ацидоз пайдо бўлиши, шунингдек протромбин вақти/халқаро меъёрлаштирилган нисбат ошиши мумкин. Ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигар шикастланиши пайдо бўлиши мумкин. Астма бўлган пациентларда астма зўрайиши мумкин.
Даволаш
Нафас йўллари ўтказувчанлиги таъминланишини ҳамда юрак ва муҳим кўрсаткичлар мониторингини ўз ичига оладиган барқарор ҳолатгача симптоматик ва қувватловчи даволаш талаб қилинади. Агар пациент препаратнинг потенциал токсик миқдорини қабул қилгандан сўнг 1 соат давомида ёрдам учун мурожаат қилган бўлса, активлаштирилган кўмир қабул қилиш имконияти кўриб чиқилиши керак. Тез-тез ва узоқ вақтли томир тортишишларида вена ичига диазепам ёки лоразепам билан даволаш буюрилиши керак. Астмада бронходилататорлар қўлланилиши керак.
Chiqarish shakllari