FITAXOLning aptekalardagi narxlari
FITOXOL kapsulalar N30
|
|
176 ta dorixonada bor
|
40 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
65 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
40 000 so'mdan
Bron qilish
|
FITAXOL ko'rsatmalar
Фитохол лактоза сақлайди, шунинг учун галактоза, лактаза танқислийлиги ва глюкоза/ галактоза малабсорбцияси каби наслий ўзгаришлари бўлган беморлар ушбу препаратни эхтиёткорлик билан қўллашлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида аёл учун кутилаётган фойда хомила ва гўдакга нисбатан потенциал хавфдан юқори бўлган холларда шифокор кўрсатмасига асосан қўллаш мумкин.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш қобилияти
Препарат автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш реакция тезлигига таъсир этмайди.
Болалар
Шифокор кўрсатмасига асосан болаларда 6 ёшдан қўллаш мумкин.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқучанлик, бош оғриғи, бошда оғирлик хисси.
Бошқа ножўя самаралар: иссиқликни хис қилиш, юзни қизариши.
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ёввойи сабзи меваси ва тирноқ гули қуюқ экстракти, қуйидагилардан олинган: Daucus carota L., fructus (ёввойи сабзи меваси) ва Calendula officinalis L., flos (тирноқгул гули) (7,75-13,4): 1 дан олинган ёввойи сабзи меваси ва тирноқгул гули қуруқ экстракти, экстроген этанол 70%, қуруқ модда хисобида-60 мг; Helichrysum arenarium L., flos (40:1) ўлмасгул қуруқ экстракти, экстроген этанол 50%-50 мг; Curcuma longa L., radix (узун зарчава илдизи) дан олинган куркумин S3 комплекси (64-66):1, экстроген этилацетат- 20 мг; Curcuma longa L., aetheroleum (узун зарчава илдизи мойи, турмерон мойи) – 5 мг; Mentha × piperita L., aetheroleum (қалампир ялпиз мойи) – 7,5 мг;
ёрдамчи моддалар: оғир магний карбонат; лактоза монагидрати; канакунжут мойи; магний алюмометасиликат; тальк; картошка крахмали;
желатинли капсула таркиби: титан икки оксиди (Е 171); темир (II) оксиди (Е172); желатин.
Фитохол препаратининг холеретик (сафро хайдаш) - сафро хосил бўлишини рағбатлантириш- самараси препарат таркибига кирувчи қуйидаги: ёввойи сабзи меваси, тирноқгул гули, ўлмасгул қуруқ экстракти, узун зарчава илдизи мойи, қалампир ялпиз мойи компонентларига боғлиқ.
Фитахол препаратининг холекинетик таъсири- сафрони ўт чиқариш йўлларидан ўникки бармоқ ичакга тушиши ва сафрони туриб қолишини олдини олиши унинг таркибига кирувчи: тирноқгул гули экстракти, ўлмасгул экстракти ва узун зарчава илдизи мойи билан боғлиқ.
Фитахол препаратининг холеспазмолик самараси- сафро чиқариш йўлларидаги оғриқ спазмини йўқотиш- ёввойи сабзи меваси экстракти ва қалампир ялпиз мойи таъсири билан боғлиқ.
Фитахол препаратининг гепатопротекторлик – жигардаги метаболик жараёнларни яхшилаш- самараси ёввойи сабзи меваси экстракти, тирноқгул гули экстракти, ўлмасгул экстракти, узун зарчава илдизи мойи, қалампир ялпиз мойи таъсири билан боғлиқ.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: узоқ муддат тавсия қилинганида юқори дозада қўлланилганида ножўя таъсирлари кучайиши мумкин.
Даволаш: препаратни бекор қилиш, симптоматик даволаш; махсус антидоди йўқ.
Chiqarish shakllari