Dolkainning aptekalardagi narxlari
DOLKAIN tomchilar 0,5% 10ml N1
|
|
17 ta dorixonada bor
|
38 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Dolkain ko'rsatmalar
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
- Bolalar uchun qo'llanilishi
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
0,5% кўз томчилари 10 мл дан тиқин-томизгич ва ҳимоя халқаси билан таъминланган бураладиган ҳимоя қопқоқли полиэтилен флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Farmakokinetikasi
Проксиметакаинни маҳаллий қўллангандан кейин тўқималарга ва плазмага сўрилади ва эстеразалар билан тезда гидролизланади, аммо юқори дозалар ножўя самараларни сабабчиси бўлиши мумкин. Долкаин кўз томчиларини қўлланилганидан сўнг анестезиянинг таъсири 30 секунд давомида бошланади ва нисбатан қисқа вақт давомида (тахминан 15 дақиқа) давом этади.
Maxsus shartlar
Офталмологияда юзаки анестезия учун буюрилади. Инъекция учун эмас.
Маҳаллий анестетикни юрак касалликлари ёки гипертиреози бўлган пациентлар эҳтиёткорлик билан қўллашлари лозим.
Маҳаллий офталмологик анестетикни узоқ вақт қўллаш анестезияни давомийлигини қисқартириши мумкин.
Узоқ қўллаш шохпардани эпителийсига токсик таъсир қилиши ва у эпителиал шикастланиш кўринишида намоён бўлиши мумкин, улар шохпарданинг қайтмас шикастланишига олиб келиши мумкин.
Препаратни узоқ вақт қўллаш битишни секинлаштириши мумкин.
Пациентлар билишлари керак, анестетикнинг самараси туфайли уларнинг кўзлари сезувчан бўлмай қолади ва шунинг учун эҳтиёткорликка риоя қилиш ва кўзларни тасодифан шикастланишидан сақланиш лозим.
Анестезия вақтида кўзларни таъсирловчилардан, ишқаланишидан ва ёт жисмларни тушишидан ҳимоя қилинг. Узоқ анестезиядан, катарактани олиб ташлангандан кейин кўзларни боғлов билан ёпиш лозим.
Проксиметакаин гидрохлориди аллергик контакт дерматитини сабабчиси бўлиши мумкин. Долкаин кўз томчиларини тери билан тўқнашишидан сақланиш лозим.
Долкаин кўз томчилари бензалконий хлорид сақлайди, у кўзларни таъсирланишини ва юмшоқ контакт линзаларни рангсизланишини сабабчиси бўлиши мумкин. Бундан ташқари анестетик самара тўлиқ тугамагунича контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Ҳомиладор аёлларда ёки эмизиш даврида Долкаин кўз томчиларини маҳаллий офталмологик қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, ёки чекланган.
Агарда қўлланилиш даврида кутилган самара, ривожланиши мумкин бўлган ножўя самаралари хавфидан юқори бўлса, препаратни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ҳомиладор ва эмизикли оналарни даволаш учун қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланилиши
Проксиметакаин гидрохлориди кўз томчиларини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Долкаин кўз томчилари транспорт воситасини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди ёки жуда оз таъсир қилади. Вақтинчалик кўришни ноаниқлиги ёки бошқа кўришни бузилишлари, транспорт воситаларини ҳайдаш ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилади. Агар қўллангандан кейин кўришни ноаниқлиги пайдо бўлса, пациент транспорт воситасини ҳайдашни ёки механизмларни бошқаришни бошлашдан олдин кўриш тиклангунича кутиши керак.
Homiladorlik va laktatsiya davrida qullanishi
Ҳомиладор аёлларда ёки эмизиш даврида Долкаин кўз томчиларини маҳаллий офталмологик қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, ёки чекланган.
Агарда қўлланилиш даврида кутилган самара, ривожланиши мумкин бўлган ножўя самаралари хавфидан юқори бўлса, препаратни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича ҳомиладор ва эмизикли оналарни даволаш учун қўллаш мумкин.
Bolalar uchun qo'llanilishi
Проксиметакаин гидрохлориди кўз томчиларини педиатрик пациентларда хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Dozirovkasi
Тонометрияни бажаришда ва қисқа давомийликдаги муолажаларда муолажадан бевосита олдин 1-2 томчидан томизилади.
Унчалик катта бўлмаган ёт жисмни ёки чок ипини олиб ташлаш каби жарроҳлик аралашувларида 1-2 томчидан ҳар 5-10 дақиқада томизилади (1-3 доза).
Катарактани олиб ташлашда узоқ анестезия зарур бўлганида 1-2 томчидан (3-5 дозада) ҳар 5-10 дақиқада томизилади.
Жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилиши: Долкаин кўз томчиларини хавфсизлиги ва самарадорлиги жигар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда аниқланмаган.
Пипеткани учини ва эритмани ифлосланишини бартараф қилиш учун пипеткани учи қовоқларга ва уни атрофидаги бошқа юзаларга тегиб кетмаслигига эътибор қилиш керак. Препарат ишлатилмаса флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш керак.
Қўллангандан кейин бурун-ёш йўлларини окклюзияси ёки қовоқларни яхшилаб ёпиш тавсия қилинади. Бу кўз йўллари орқали қўлланадиган тиббий препаратларни тизимли сўрилишини қисқартириши мумкин ва тизимли ножўя ҳолатларни камайишига олиб келади.
Агар биттадан кўп офталмологик препаратларни қўллашга зарурат бўлса, уни камида 5 дақиқалик оралиқда қўллаш лозим. Кўз суртмаларини охирги навбатда қўллаш керак.
Nojo'ya samaralari
Қуйидаги ножўя таъсирлар қайд қилинган. Ҳар бир тизим-аъзолар синфи бўйича ножўя ҳолатлари уларнинг жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: юқори сезувчанлик;
Асаб тизими томонидан бузилишлар: синкопе;
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: шох пардани эрозияси, шох пардани хиралашуви, кератит, кўришни ноаниқлиги, фотофобия, мидриаз, кўз оғриғи, кўзларни қичиши, кўришда дискомфорт, кўзни қизариши, кўзни ёшланиши.
Қўшимча равишда маҳсулотни ҳаддан зиёд ишлатиш анестетикни эпителийга нисбатан токсик таъсири туфайли кўзларни шикастланишига олиб келиши мумкин.
Проксиметакаин гидрохлориди аллергик контакт дерматитни чақириши мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Долкаин кўз томчилари билан дорилар ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича махсус текширишлар ўтказилмаган.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: кўз томчилари
Таркиби:
1 мл препарат эритмаси қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: проксиметакаин гидрохлориди (пропаракаин гидрохлориди) – 5,0 мг
ёрдамчи моддалар: бензалконий хлориди, глицерол, натрий гидроксиди ёки хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Farmakodinamikasi
Проксиметакаин гидрохлориди, асосан офталмологияда қўлланиладиган мураккаб эфир турига мансуб, кучли таъсир этувчи юзаки анестетик ҳисобланади.
Проксиметакаин гидрохлориди бошқа маҳаллий анестетиклар қаторида нерв импульсини, натрий ионларини, нейрон мембранани ўтказувчанлигини қисқартириш йўли билан нерв импульсларини рағбатлантирилишини ва ўтказувчанлигини реверсив блоклайди. Анестезияни бошланиши вақти проксиметакаин билан инстилляция қилингандан кейин 2 дақиқа ўтиб кузатилади ва инстилляциядан кейин максимал 15 дақиқа оралиғида давом этади, ундан сўнг тикланиш бошланади. Кўзларни рангдор пардасининг ранги проксиметакаинни анестетик таъсирига таъсир курсатмайди.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2ºС дан 8ºС гача бўлган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!
Яроқлилик муддати
2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.
Dozani oshirib yuborilishi
Долкаин кўз томчиларини дозасини ошириб юборилишида кўз(лар)ни илиқ сув билан ювиш мумкин.
Дозани ошириб юборилишида ёки тасодифан ютиб юборилганда тизимли таъсири марказий нерв тизимини таъсирланиши (МНТ) кўринишида пайдо бўлиши мумкин ва у ўз ичига асабийлашиш, тремор ёки тиришишларни олади; шундан кейин МНТ заифлашади, у ҳушдан кетишга ва респиратор депрессияга олиб келиши мумкин. Даволаниш симптоматик ва қўллаб турувчи тарзда бўлиши керак.
Chiqarish shakllari