GELMIZOL ko'rsatmalar
Тизимли гижжа инфекциялари (юқори дозалари билан узоқ муддат даволаш): цистали эхинококкоз (Echinococcus granulosus чақирган), альвеоляр эхинококкоз (Echinococcus multiocularis чақирган), нейроцистицеркоз (Taenia solium личинкалари чақирган), капилляроз (Capillaria philippinensis чақирган), гнатостомоз (Gnathostoma spinigerum ва яқин турлари чақирган), трихинеллез (Trichinella spiralis ва T.pseudospiralis чақирган), токсокароз (Toxocara canis ва яқин турлари чақирган) да қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация, тухум ҳужайра уруғланишидан олдин бир ой давомида.
Ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга. Даволаш менструациянинг биринчи ҳафтасида ёки ҳомиладорликни аниқлаш синамаси манфий чиққанидан сўнг бошланиши керак.
Туғруқ ёшидаги аёлларга даволаниш вақтида ва даволангандан сўнг бир ой вақт давомида
Самарали гормонал контрацептив воситалар қўлланиши керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин чайқатилсин. Сутканинг айнан бир вақтида қабул қилган афзал.
Катталар ва 2 ёшдан катта болалар: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта бир кун қабул қилинади;
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болалар: 200 мг альбендазол (5 мл суспензия) суткада 1 марта бир кун қабул қилинади.
Гельминтлар билан кучли зарарланган пациентларда уч ҳафтадан сўнг даволашни такроран ўтказиш мумкин.
Лямблиоз:
2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензи) суткада 1 марта 5 кун давомида қабул қилинади.
Эхинококкоз касаллиги:
Катталар ва ўсмирларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 2 марта 28 кун давомида қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш икки-уч циклларгача такроран ўтказилиши мумкин.
6 ёшдан катта болаларга: препарат суткада тана вазнига 15 мг/кг ҳисобида 28 кун давомида буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш такроран ўтказилиши мумкин.
6 ёшгача бўлган болаларга: дозаси аниқланмаган.
Нейроцистицеркоз:
Катталар ва болаларга: препарат кунига тана вазнига 15 мг/кг ҳисобида 30 кун давомида буюрилади. Зарурат бўлганида даволаш такроран ўтказилиши мумкин.
Стронгилоидоз:
Катталар ва 2 ёшдан катта болаларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
2 ёшгача бўлган болаларга: 200 мг альбендазол (5 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
Зарурат бўлганида 3 ҳафтадан кейин даволашни такрорлаш мумкин.
Larva Migrans тери синдроми:
Катталар ва ўсмирларга: 400 мг альбендазол (10 мл суспензия) суткада 1 марта 3 кун давомида қабул қилинади.
Болаларга: препарат суткада тана вазнига 5 мг/кг ҳисобида 3 кун давомида буюрилади.
Альбендазолнинг самарадорлигини аҳамиятсиз даражада пасайтириши мумкин бўлган дори воситалари: тиришишга қарши препаратлар (масалан, фенитоин, форсфенитоин, карбамазепин, фенобарбитал, примидон), левомизол, ритонавир. Пациентларни даволаш самарадорлигини назорат қилиш керак, муқобил дозалаш тартиби ёки даволаш талаб этилиши мумкин.
Циметидин, празиквантел ва дексаметазон препаратнинг тизимли фаоллигига жавоб берадиган альбендазолнинг метаболитини плазмадаги даражасини оширадилар, бу ўз навбатида ножўя реакцияларнинг даражасини ошириши мумкин.
Цитохром Р450 фаоллигини бузилиши мумкинлиги туфайли қуйидаги препаратлар: орал контрацептивлар, антикоагулянтлар, перорал қабул қилинадиган қанднинг миқдорини пасайтирувчи дори воситалар теофиллин билан ўзаро таъсир қилишини назарий ҳавфи мавжуд
Таркиби
5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: альбендазол – 200 мг;
ёрдамчи моддалар: тиниқ Аравия камеди, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, натрий цитрати, сариқ сансет бўёвчиси FCF, полисорбат 80, аспартам, бронопол, банан таъми, лимон кислотаси моногидрати, метилпарабен, пропилпарабен, динатрий ЭДТА, полиэтиленгликоль – 4000, натрий карбоксиметилцеллюлоза, тозаланган сув.
Альбендазол ичак паразитлари: нематодалар – Ascaris lumbricoides, Trichuris trichiura, Enterobius vermicularis, Ancylostoma duodenale, Necator americanus, Strongyloides stercoralis, Cutaneus Larva Migrans; цестодалар – Hymenolepsis nana, Taenia solium, Taenia saginata; трематодалар – Opisthorchis viverrini, Clonorchis sinensis; протозойлар – Giardia lamblia (intestinalis abo duodenalis) қарши фаоллик намоён қилади.
Альбендазол тўқима паразитлари, шу жумладан Echinococcosus granulosus ва Echinococcosus multilocularis инвазияси оқибатида чақирилган мувофиқ цистали ва альвеоляр эхинококкозларга нисбатан фаоллик намоён қилади. Альбендазол Taenia solium личинкали инвазияси чақирган нейроцистицеркоз, Capillaria philippinensis чақирган капилляриоз,ва Gnathostoma spinigerum инвазияси чақирган гнатостомозни даволаш учун самарали восита ҳисобланади.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Chiqarish shakllari