GEMBAGning aptekalardagi narxlari
GEMBAG eritma 5ml N20
|
|
1 ta dorixonada bor
|
146 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
GEMBAG ko'rsatmalar
• оғир даражадаги постгеморрагик анемия;
• катталар ва болаларда турли генезли темир танқислиги анемиясида перорал темир сақловчи препаратларни қабул қилиш имкони бўлмаганида ёки самарасиз бўлганида (шу жумладан, МИЙ ни касалликлари бўлган ва мальабсорбция синдроми билан хасталанган беморларда) қўлланади.
Гембаг фақат мувофиқ лаборатор текширишлар билан тасдиқланган темир танқислиги ҳолатларида юборилади.
• темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемиялар (гемолитик, мегалобласт, витамин В12 етишмовчилиги чақирган анемиялар);
• эритропоэзни бузилиши, суяк кўмиги гипоплазияси;
• организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (гемохроматоз, гемосидероз);
• темирни утилизациясини бузилиши (сидероахрестик анемия, талассемия, қўрғошинли анемия, терини кечки порфирияси);
• Ослер-Рандю-Вебер синдроми;
• сурункали полиартрит;
• бронхиал астма;
• буйракни ўткир босқичдаги инфекцион касалликлари;
• назорат қилиб бўлмайдиган гиперпаратиреози;
• декомпенсацияланган жигар циррози;
• янги туғилган чақалоқлар (4 ойликкача);
• ҳомиладорлик (I уч ойлиги);
• инфекцион гепатит (чунки препарат РЭТ да тўпланади);
• вена ичига қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги, юрак қон-томир ва аллергик касалликлар.
Фақат шикастланмаган ампулаларни ишлатиш керак. Ампуладан чўкма ҳосил бўлганида ишлатишга яроқли эмас. Ампула очилганидан сўнг эритмани дарҳол юбориш керак.
Ҳавфли ўсмалар ёки инфекцион касалликлар фонида ривожланган анемияларда, темир РЭТ да тўпланади, фақат асосий касаллик даволангандан сўнг мобилизация бўлиши ва ишлатилиши мумкин.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Ушбу препаратни қўллаш автомобилни ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Полимальтоза комплексидаги ўзгармаган темир кичик концентрацияларда кўкрак сутига ўтиши мумкин, бироқ эмизикли болаларда нохуш самараларни ривожланиш эҳтимоли кам.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Инъекция қилиш техникаси муҳим аҳамиятга эга. Препаратни нотўғри юбориш натижасида инъекция қилинган жойда оғриқ ҳиссини ривожланиши ва терининг ранги ўзгариши мумкин.
Қуйида келтирилган вентро-думбага инъекция қилиш усули умумий қабул қилинган усул (катта думба мушагининг юқориги ташқи квадрантига) нинг ўрнига тавсия этилган:
• игнанинг узунлиги камида 5-6 см бўлиши керак. Игнанинг бўшлиғи ҳаддан ташқари кенг бўлиши керак эмас. Болалар учун, ҳамда тана вазни унчалик катта бўлмаган катталар учун игна қисқа ва ингичка бўлиши керак.
• инъекция жойи қуйидаги тарзда аниқланади: умуртқа поғонаси линияси бўйлаб, бел-ёнбош бўғими даражасида А нуқта белгиланади. Агар бемор ўнг ёнбошга ётса, чап қўлнинг ўрта бармоғи А нуқтага қўйилади. Кўрсаткич бармоқ ўрта бармоққа нисбатан шундай жойланадики, ёнбош бўртиғи линиясидаги В нуқтага қўйилсин. Проксимал фалангалар, ўрта ва кўрсаткич бармоқлар ўртасида ҳосил бўлган учбурчак инъекция қилинадиган жой ҳисобланади.
• игнани киритишдан олдин, игна суғуриб олингандан сўнг ҳосил бўладиган канални яхшилаб ёпиш учун терини тахминан 2 см га йиғиш керак. Бу юборилган эритмани тери ости тўқималарига ўтиши ва терининг рангини ўзгаришини олдини олади.
• игна тери юзасига нисбатан вертикал ҳолда, чаноқ-сон бўғимига нисбатан ёнбош бўғими нуқтасига катта бурчак остида қўйилади.
• инъекция қилингандан сўнг игна аста-секин суғуриб олинади ва инъекция қилинган жойдаги
• терининг инъекция қилинган соҳаси бармоқ билан тахминан 5 минут давомида сиқиб турилади.
• инъекция қилингандан сўнг бемор ҳаракатланиши керак.
Катталар учун суткалик дозаси – 1 ампула (100 мг) ни ташкил этади.
Болалар учун боланинг тана вазни ва ёшига қараб кичикроқ дозалари тавсия этилади.
Темир препарати парентерал юборилганида даволаниш даври даволовчи шифокор томонидан гемоглобиннинг даражасига қараб белгиланади.
Максимал суткалик дозаси:
Тана вазни 5 кг гача бўлган болалар |
0,5 мл (ампуланинг 1/4 қисми, 25 мг элементар темирга тўғри келади) |
Тана вазни 5-10 кг бўлган болалар |
1,0 мл (ампуланинг 1/2 қисми, 50 мг элементар темирга тўғри келади) |
Катталар |
4,0 мл (2 ампула, 200 мг элементар темирга тўғри келади) |
Қуйидаги жадвалда темирга бўлган суткалик эҳтиёж келтирилган:
Ёш |
Темир (мг/сутка) |
Ёш |
Темир (мг/сутка) |
0-6 ойлик |
0,27 |
31-50 ёш |
|
7-12 ойлик |
11 |
эркаклар |
8 |
1-3 ёш |
7 |
аёллар |
18 |
4-8 ёш |
10 |
50-70 ёш |
|
9-13 ёш |
8 |
эркаклар |
8 |
14-18 ёш |
аёллар |
8 |
|
ўғил болалар |
11 |
>70 ёш |
|
қиз болалар |
15 |
эркаклар |
8 |
19-30 ёш |
аёллар |
8 |
|
эркаклар |
8 |
|
|
аёллар |
18 |
|
|
Ҳомиладорликда: суткада 27 мг. Лактация вақтида – 18 ёшгача: суткада 10 мг; 18 ёшдан кейин суткада 9 мг ни ташкил этади.
Маҳаллий реакциялар (юбориш техникаси нотўғри бажарилганида): терининг рангини ўзгариши, оғриқ, яллиғланиш бўлиши мумкин.
Таркиби:
1 ампуладаги эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплекси элементар темирга қайта ҳисоблаганда – 100 мг;
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Chiqarish shakllari