INFORIN ko'rsatmalar
- ревматизмда оғриқ синдромини мажмуавий даволашда қўлланади.
- ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қабул қилиш билан боғлиқ бронхиал астма, бронхоспазм, ринит, эшакеми
- терини шикастланиши ёки яллиғланиши
- маҳаллий инфекцияни мавжудлиги
- терининг бир соҳасида маҳаллий қўллаш учун бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш
- ҳомиладорликнинг охирги уч ойлиги
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
1 тубадан давлат ва рус тиллаларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Левоментол буйрак орқали қутбли метаболитлари кўринишида ва кам миқдорда СО2 кўринишида нафас орқали чиқарилади.
Гелни суртган жойга окклюзион (ҳаво ўтказмайдиган) боғлам қўйиш мумкин эмас. Агар қўллар даволаш объекти бўлмаса, Инфорин Активни қўллагандан кейин ҳар доим уларни ювинг.
Бронхиал астма ёки дори препаратини қўллаш вақтида аллергик касалликлари ёки анамнезида бу касалликлари бўлган пациентларда астмани ривожланиши, уни зўрайиши, бронхоспазм ёки ҳансираш кўринишида нафас йўллари томонидан юқори сезувчанлик реакциялари ривожланиши мумкин.
Минимал самарали дозани минимал қисқа даволаш даврида қўллаганда ножўя самараларни камайтириш мумкин.
Гелни тўсатдан ютиб юборганда, ножўя самаралар пайдо бўлганда, шунингдек яхшиланиш бўлмаганида ёки дори препаратини қўллаш фонида ҳолатни ёмонлашганида шифокорга мурожаат этиш керак.
Ибупрофеннинг буйрак функциясига таъсирини эътиборга олиб, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак.
Фертиллик, ҳомиладорлик, лактация даври
Инфорин Актив гели таъсир этувчи модда сифатида ибупрофен сақлайди, у циклооксигеназа синтезининг ингибитори бўлиб ҳисобланади ва тизимли қўллаганда фертиллика таъсир кўрсатиши мумкин (гарчи бунинг эҳтимоли жуда кам), шунинг учун Инфорин Актив ҳомиладор бўлиш билан муаммолари бўлган аёлларга ёки бепуштлик юзасидан текширувдан ўтаётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқот маълумотлари препаратнинг тератоген таъсири йўқлигини намойиш қилган. Ибупрофенни туғруқ даврларини секинлашиши ва узайишига таъсири ҳақида маълумотлар бор.
Маҳаллий даволаш учун препаратлар таркибидаги ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи олти ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.
Ибупрофен ваунинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Дори воситасини автотранспорт ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Маҳаллий қўллаш учун препаратларда ибупрофенни қўллаш автомобилни бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларда ишларни бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Маҳаллий даволаш учун препаратлар таркибидаги ибупрофенни ҳомиладорликнинг биринчи олти ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.
Ибупрофен ваунинг метаболитлари кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
12 ёшдан кичик болалар
Самарадорликнинг хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни йўқлиги туфайли, препаратни 12 ёшдан кичик болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Кекса ёшдаги шахслар
Кекса ёшдаги пациентларда ножўя реакциялар ривожланишига мойиллиги яққолроқ бўлганлиги туфайли, барча НЯҚВни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Буйрак ва жигар функциясини бузилишлари бўлган пациентлар
Жигар ва буйрак функциясини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бузилиши бўлган пациентларда ибупрофен сақловчи препаратларни клиник симптоматикани бартараф этиш учун зарур минимал самарали дозада энг қисқа вақт давомида қўллаш керак.
Тез-тез:
- тошма, қичишиш, эшакеми, терини қуриши, қизариши, ачишишни ҳис қилиш, контакт дерматит.
Кам ҳолларда (ибупрофен билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакциялари):
- носпецифик аллергик ва анафилактик реакциялар
- нафас йўллари томонидан юқори сезувчанлик реакциялари (астма, астмани зўрайиши, бронхоспазм ва ҳансираш)
- тошма, қичишиш, эшакеми, пурпура, ангионевротик шиш, кам ҳолларда буллёз дерматозлар (токсик эпидермал некролиз, кўп шаклли эритема).
Жуда кам ҳолларда:
- НЯҚП маҳаллий қўлланилганда (суртилган гелнинг миқдори, ишлов берилаётган юзанинг катталиги, терининг бутунлиги даражаси, даволаш давомийлиги ва окклюзион боғламни қўллашга қараб) қоринда оғриқ, диспепсия, буйрак етишмовчилиги каби тизимли самаралар намоён бўлиши мумкин.
Номаълум:
- буйрак функциясини бузилиши (анамнезида буйрак касаллиги ҳақида маълумот бўлган пациенларда).
Одатдаги шароитда тизимли сўрилиши пастлигини эътиборга олиб НЯҚП нинг перорал шакллари учун таърифланган ўзаро таъсирларни ривожланиши кутилмайди.
Таркиби:
1 г гель қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: ибупрофен 50 мг, левоментол 30 мг.
ёрдамчи моддалар: этанол 96%, пропиленгликоль, карбомер интерполимер (карбопол ультрез), диизопропаноламин, тозаланган сув.
Ибупрофен фенилпропион кислотасининг ҳосиласи простагландин-синтетаза ингибитори бўлиб ҳисобланади, маҳаллий қўлланилганда оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Ментол қон томирларни кенгайтирувчи ва чалғитувчи таъсир кўратиб, терининг оғриқ рецепторларини рағбатлантиради, бу оғриқни камайиши ва тери ва тери ости тўқимаси ҳароратини ошиши, тери гиперемияси билан намоён бўлади. Шундай қилиб, ментол мушак, пайлар ва бўғимлардаги оғриқни камайишига ёрдам беради.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Ибупрофен дозасини ошириб юборилиши симптомлари (ичга қабул қилганда): бош оғриғи, қусиш, уйқучанлик, гипотония.
Даволаш: ичга қабул қилганда меъда ювилади, қусиш чақирилади, фаоллаштирилган кўмир қабул қилинади, симптоматик даволаш, зарурати бўлса электролит мувозанатни мувофиқлаштириш ўтказилади. Специфик антидоти номаълум.
Chiqarish shakllari