LEGKOLAKS ko'rsatmalar
Йўғон ичак яллиғланиш касалликлари (одатий бўлмаган ярали колит, Крон касаллиги, токсик мегаколон)
Ичак тутилиши ёки ичак тутилиши гумон бўлса.
Меъда-ичак тизими перфорацияси ёки унинг хавфи.
Келиб чиқиши номалум бўлган қорин оғриғи.
Болаларга максимал қўллаш муддати -3 ойдан ошмаслиги керак.
Препаратни қўллаш ва кўрсатилган диеталарни қўлланилганида хам симптоматик белгилар йўқ бўлмаслиги, бошқа патология борлиги диагностика ва даволаш зарурлигини кўрсатади.
Назогастрал зонд орқали электролитлар билан полиэтиленгликол юборилганида аспирация холлари қайд қилинган.
Ютиш жараёни неврологик бузилган болаларда аспирация айниқса хавфли.
Сув-электролит мувозанати бузилишига мойил беморларда, хусусан кекса ёшдаги пациентларда, буйрак, жигар фаолияти бузилган беморларда, сийдик хайдовчи воситалар билан биргаликда қўлланилганида диарея юзага келишини инобатга олиш керак. Электролит мувозанатини назорат қилиш тавсия қилинади.
Препарат шакар сақламаганлиги туфайли уни қандли диабет билан оғриган ва истемолида галактоза тақиқланган беморларга тавсия қилиш мумкин.
Препарат макрогол сақлагани туфайли таъсир қилувчи моддага ўта юқори сезувчанлик белгилари юзага келиши мумкин ( “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг)
Катталар ва 8 ёшдан ошган болаларга одатда суткасига 10-20 г буюрилади. Болаларга суткалик дозаси 6 ойдан 1 ёшгача 4 г, 1 ёшдан 4 ёшгача – 8 г, 4 ёшдан 8 ёшгача- 16 г ташкил қилади.
Саше- пакет ичидаги кукун бир стакан сув, тиниқ шарбат ( масалан,олмали) ёки совутилган чойда, бир ёшгача бўлган болаларга- 50 мл сувда эритилади. Леголакс эрталабки нонушта вақтида қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Дори воситаси қабул қилинганидан сўнг бирламчи самара 24-48 соатдан сўнг намоён бўлади. Кунлик доза клиник таъсири ёрдамида аниқланаиб, кун ора (болалар учун) 4 г дан 20 г гача бўлиши мумкин.
Дори воситасини қўллаш давомийлигини касалликнинг кечиши, даволаш самаралигига қараб шифокр аниқлайди. Болаларда даволаш давомийлиги 3 ойдан ошмаслиги керак, чунки дори воситасини бундан ортиқ қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ.
Болалар.
Дори воситасини болаларда 6 ойлигидан қўллаш мумкин.
Кекса ёшдаги беморларда сув-электролит мувозанати (гипонатриемия, гипокалиемия) ёки сувсизланиш кузатилиши мумкин.
Жуда кам холларда ўта юқори сезувчанлик, тери қичиши, эшакэми,тошма, юз шиши, Квинки шиши, анафилактик шок, бронхоспазм юзага келиши мумкин.
Таркиби:
1 саше-пакет қуйидагиларни сақлайди:
100% моддага қайта ҳисоблаганда 4,0 г ёки 10,0 г полиэтиленгликол (макрогол) 4000
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши туфайли юзага келувчи диарея, препарат қабул қилиш тўхтатиш ёки дозани камайтирилиши туфайли бартараф қилинади.
Диарея ёки қусиш оқибатида суюқликни кўп миқдорда йўқотилиши, мейёри бузилган сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарур.
Chiqarish shakllari