LISTORAning aptekalardagi narxlari
LISTORA kapsulalar 120mg N42
|
|
2 ta dorixonada bor
|
400 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
149 500 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
LISTORA ko'rsatmalar
Листора 120 мг семириш билан хасталанган ТВИ ≥ 30 кг/м2 бўлган пациентларни, ёки ассоциацияланган ҳавф омилларига эга, тана вазни ортиқча (ТВИ ≥ 28 кг/м2) бўлган пациентларни даволаш учун ўртача гипокалорияли парҳез билан бирга қўллаш кўрсатилган. 12 ҳафта давомида даволашдан кейин тана вазнини дастлабки тана вазнига нисбатан камида 5% га камайиши кузатилмаса, препарат билан даволашни тўхтатиш керак.
- сурункали мальабсорбция синдроми;
- холестаз;
- ҳомиладорлик;
- эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
3 ёки 6 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган
Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотда, орлистатни сўрилиши минимал даражада эканлигини кўрсатилган. 360 мг орлистат перорал қабул қилинганидан сўнг 8 соат ўтгач ўзгармаган орлистатнинг плазмадаги концентрациялари (< 5 нг/мл) аниқланмаган. Умуман олганда орлистат терапевтик дозаларда қабул қилинганидан сўнг қон плазмасида ўзгармаган орлистатни фақат айрим ҳолатларда аниқлашни имкони бўлган, унинг концентрацияси жуда кам (< 10 нг/мл ёки 0,02 мкмоль) бўлган; бунда кумуляциянинг белгилари бўлмаган, бу препаратни минимал даражада сўрилишидан далолат беради.
Тақсимланиши
Орлистатни тақсимланиш ҳажмини аниқлаш мумкин эмас, чунки у минимал даражада сўрилади ва маълум тизимли фармакокинетикага эга эмас. In vitro шароитида орлистат қондаги плазма оқсиллари билан 99% дан ортиқ даражада боғланади (липопротеинлар ва альбумин асосий боғловчи оқсиллар бўлган). Орлистат минимал миқдорда эритроцитларга ўтади.
Метаболизми
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлардан олинган маълумотларига мувофиқ, орлистатнинг метаболизми, эҳтимол, асосан меъда-ичак йўллари (МИЙ) да амалга ошади. Семириш билан хасталанган пациентлар иштирокида ўтказилган тадқиқотларга мувофиқ, тизимли сўрилган дозанинг минимал қийматидан, иккита асосий метаболити – М1 (4-аъзоли гидролизланган лактон халқаси) ва М3 (N-формиллейциннинг ажралган қолдиғи бўлган М1) умумий плазмадаги концентрациясининг тахминан 42% ни ташкил этади.
М1 ва М3 лар очиқ бета-лактон халқасига эга ва липазани жуда суст (орлистатга нисбатан мувофиқ равишда 1000 ва 2500 марта кучсиз) ингибиция қиладилар. Терапевтик дозалари қабул қилинганидан сўнг ингибиция қилувчи фаоллиги пастлиги ва плазмадаги концентрациялари пастлигини (мувофиқ равишда ўртача 26 нг/мл ва 108 нг/мл) инобатга олиб, ушбу метаболитлар фармакологик жиҳатдан нофаол сифатида қараладилар.
Чиқарилиши
Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тадқиқотлар, асосан сўрилмаган препарат ахлат билан: қабул қилинган дозанинг тахминан 97%, шундан 83% - ўзгармаган орлистат кўринишида чиқарилишини кўрсатган.
Орлистат билан боғланган барча субстанцияларни кумулятив буйрак экскрецияси қабул қилинган дозанинг < 2% ташкил этган. Препаратни бутунлай чиқарилгунича (ахлат ва сийдик билан) керак бўладиган вақт 3-5 кунни ташкил этган. Тана вазни нормал бўлган ва семириш билан хасталанган кўнгиллиларда орлистатни чиқарилиш йўли нисбати ўхшаш бўлиб чиққан. Орлистат ва унинг М1 ва М3 метаболитлари сафро билан экскреция бўлиши мумкин.
Тана вазнини пасайиши артериал босим ва холестериннинг даражасини назорат қилинишини яхшиланиши билан кечиши мумкин. Орлистатни гипертония ёки гиперхолестеринемияни даволаш учун қўлланадиган препаратлар билан бирга қабул қилаётган пациентларга кўрсатилган препаратларнинг дозаларига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Орлистатни циклоспорин билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Парҳезга риоя қилиш бўйича олинган тавсияларга амал қилиш кераклиги хақида пациентларни хабардор қилиш лозим.
Ёғларнинг миқдори юқори (масалан, суткада 2000 ккал, шундан ёғлар кўринишида > 30%, 67 г ёғга тўғри келади) бўлган парҳез фонида орлистат қабул қилинганида МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин. Ёғларни суткалик истеъмолини учта асосий овқатланиш вақтига тақсимлаш керак. Агар орлистат ёғларнинг миқдори юқори бўлган овқат билан қабул қилинса, МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошиши мумкин.
Орлистат билан даволанганда ректал қон кетиш ҳолатлари хақида хабар берилган. Пациентда оғир даражадаги ва/ёки персистенцияланувчи симптомлар ривожланганида шифокор қўшимча текширувни буюриш керак.
Оғир диарея вақтида кузатилиши мумкин бўлган перорал контрацепциянинг потенциал самарасизлигини олдини олиш учун контрацепциянинг қўшимча усулидан фойдаланиш тавсия этилади.
Перорал антикоагулянтлар билан бирга даволанаётган пациентларда коагулограмма кўрсаткичларини назорат қилиш керак.
Орлистатни қўллаш гипероксалурия ва оксалатли нефропатия билан боғлиқ бўлиши мумкин, улар баъзида буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келади. Буйракнинг сурункали касалликлари ва/ёки сувсизланиш бўлган пациентларда ривожланиш ҳавфи юқори бўлади.
Орлистат ва левотироксин ёндош қабул қилинганида гипотиреоз ва/ёки етарлича назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреознинг кам ҳолатлари кузатилиши мумкин. Орлистат ва левотироксинни турли вақтда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин, шунингдек левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Тутқаноққа қарши препаратларни қабул қилаётган пациентларда орлистат тутқаноққа қарши препаратларнинг сўрилишини пасайтириши орқали тиришишга қарши даволашнинг самарадорлигини издан чиқариши, бу тиришишларга олиб келиши мумкин. Орлистат ва тутқаноққа қарши препаратларни турли вақтларда қабул қилиш масаласи кўриб чиқилиши мумкин.
Орлистат ОИТВни даволаш учун қўлланадиган антиретровирус препаратларнинг сўрилишини потенциал пасайтириши ва уларнинг самарадорлигига салбий таъсир қилиши мумкин.
Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши
Фертиллик
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертилликка нисбатан ҳавфли таъсир қилишини кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида орлистатни қўллашга нисбатан клиник маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир қилишини кўрсатмайди. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Орлистатни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум бўлганлиги туфайли, эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда орлистатни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Орлистат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди ёки аҳамиятсиз даражада таъсир кўрсатади.
Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар фертилликка нисбатан ҳавфли таъсир қилишини кўрсатмайди.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик вақтида орлистатни қўллашга нисбатан клиник маълумотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар, препаратни ҳомиладорликка, эмбрион/ҳомилани ривожланиши, туғруқ ёки постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита таъсир қилишини кўрсатмайди. Ҳомиладорликда препаратни қўллаш мумкин эмас.
Лактация
Орлистатни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши номаълум бўлганлиги туфайли, эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Катталар
Листора 60 мг: тана вазни ортиқча бўлганида препаратнинг тавсия этиладиган дозаси – 1 капсуладан суткада 3 марта. 24 соат давомида 3 тадан ортиқ капсулани қабул қилиш мумкин эмас. Парҳез ва жисмоний машқлар тана вазнини камайтириш бўйича дастурнинг муҳим қисми ҳисобланади. Парҳез ва жисмоний машқлар дастурини препаратни қабул қилишдан олдин бошлаш ва даволаш тугаганидан сўнг давом эттириш тавсия этилади. Даволашнинг давомийлиги 6 ойдан ошмаслиги керак.
Листора 120 мг: семиришда ёки ортиқча тана вазнида препаратни тавсия этиладиган дозаси – 1 капсуладан суткада 3 марта. Орлистатнинг 120 мг дан юқори дозасини суткада 3 марта қўллаш унинг терапевтик самарасини кучайтирмайди.
Пациентлар ёғларнинг миқдори 30% дан юқори бўлмаган мувозанатланган, ўртача гипокалорияли парҳезга (масалан, овқат рационида суткада 2000 ккал га тенг, бу < 67 г ёғга тўғри келади) риоя қилишлари керак. Мевалар ва сабзавотларга бой парҳезга риоя қилиш тавсия этилади. Ёғлар, углеводлар ва оқсилларнинг суткалик истеъмолини учта марта асосий овқатланишга тақсимлаш керак.
Орлистатни таъсири препаратнинг дозаси қабул қилинганидан сўнг 24-48 соат ўтган заҳоти ахлат массаларида ёғларнинг концентрациясини ошишига олиб келади. Даволаш бекор қилинганидан сўнг ахлат массаларидаги ёғларнинг миқдори 48-72 соат давомида одатда даволаш бошлангунигача бўлган даражага қайтади.
65 ёшдан ошган пациентларда қўлланиши
Кекса ёшдаги пациентларда орлистатни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар мавжуд. Бироқ, орлистатни сўрилиши минимал бўлсада, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланиши
Жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга орлистатнинг таъсири ўрганилмаган. Орлистатни сўрилиши минимал бўлганлиги туфайли, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Болаларда қўлланиши
18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда орлистатни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир нохуш реакциялар мезонини ичида уларнинг жиддийлигини пасайиши тартибида келтирилган.
Қуйидаги нохуш реакциялар давомийлиги 1 ва 2 йил бўлган клиник тадқиқотларда даволашнинг биринчи йилида плацебо гуруҳига нисбатан > 2% учраш тезлиги билан ва
≥ 1% га кўпроқ тарқалганлиги билан ривожланган:
Нерв тизими томонидан: жуда тез-тез – бош оғриғи.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: жуда тез-тез – юқори нафас йўлларининг инфекциялари; тез-тез – қуйи нафас йўлларининг инфекциялари.
МИЙ томонидан: жуда тез-тез – қоринда оғриқ/дискомфорт, тўғри ичакдан ёғли ахлатни келиши, бироз миқдордаги ажралма билан газларни чиқарилиши, дефекацияга императив қистовлар, стеаторея, метеоризм, суюқ ахлат, ёғсимон ахлат келиши, дефекация актини тезлашиши; тез-тез – тўғри ичакда оғриқ/дискомфорт, юмшоқ ахлат келиши, ахлатни ушлаб туролмаслик, қоринни дам бўлиши*, тишларни шикастланиши, милкларни шикастланиши.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез – сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан: жуда тез-тез – гипогликемия*.
Инфекциялар ва инвазиялар: жуда тез-тез – грипп.
Умумий бузилишлар: тез-тез – толиқиш.
Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: тез-тез – номунтазам ҳайз кўриш цикли.
Руҳиятни бузилиши: тез-тез – хавотирлик.
*қандлик диабетнинг II типи билан хасталанган пациентларда плацебо гуруҳига нисбатан > 2% учраш тезлиги ва ≥ 1% кўпроқ тарқалганлиги билан ривожланган фақат специфик нохуш реакциялар.
4 йил давом этган клиник тадқиқотларда нохуш реакцияларни умумий тақсимланиш структураси 1 ва 2 йил давомийликдаги клиник тадқиқотларда хабар берилган тақсимланиш структурасига ўхшаш бўлган; бунда МИЙ томонидан биринчи йилда ривожланган нохуш реакцияларни умумий тарқалганлиги 4 йиллик давр мобайнида ҳар йили камайган.
Қуйидаги нохуш реакциялар хақида маълумотлар постмаркетинг даврда спонтан келиб тушган хабарларга асосланган, шунинг учун нохуш реакцияларни учраш тезлиги номаълум бўлиб қолади:
Лаборатор кўрсаткичлар: жигар трансаминазалари ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши. Орлистатни антикоагулянтлар билан бир вақтда қабул қилган пациентларда протромбиннинг даражасини пасайиши, халқаро нормаллаштирилган нисбат (ХНН) ни ошиши ва антикоагулянт даволашнинг самарадорлигини пасайиши ҳолатлари хақида хабар берилган, бу ҳолат гемостатик кўрсаткичларни ўзгаришларига олиб келган.
МИЙ томонидан: ректал қон кетиши, дивертикулит, панкреатит.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан: буллёз тошмалар.
Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, қичишиш, тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм ва анафилаксия).
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан: ўт-тош касаллиги, гепатит, жиддий гепатит ҳолатлари бўлиши мумкин. Ўлим билан якунланган айрим ҳолатлар ёки жигар трансплантациясини талаб қилувчи ҳолатлар хақида хабар берилган.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: оксалат нефропатия, бу ҳолат буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин.Акарбоза. Фармакокинетик ўзаро таъсирини ўтганиш юзасидан тадқиқотлар йўқлиги туфайли, орлистат ва акарбозани бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Перорал антикоагулянтлар. Варфарин ёки бошқа антикоагулянтлар орлистат билан мажмуада қабул қилинганида ХНН кўрсаткичини назорат қилиш керак.
Ёғда эрувчан витаминлар. Орлистат билан даволаниш ёғда эрувчан витаминлар (А, D, Е ва К) ларни сўрилишини потенциал камайтириши мумкин. Клиник тадқиқотларда орлистат билан тўлиқ тўрт йил давомида даволанган кўпчилик пациентларда A, D, E, K витаминлари ва бета-каротиннинг даражаси нормал чегараларда қолган. Гипокалорияли парҳезга риоя қиладиган пациентларни тўлиқ овқатланишини таъминлаш учун суткалик овқат рационига етарли миқдорда сабзавотлар ва меваларни киритиш кераклиги хақида огоҳлантириш лозим. Шунингдек поливитаминли препаратларни буюриш масаласини кўриб чиқиш лозим. Агар поливитаминли препаратларни қабул қилиш тавсия этилган бўлса, у ҳолда уларни орлистат қабул қилинганидан сўнг камида икки соатдан кейин ёки ухлашдан олдин қабул қилиш керак.
Амиодарон. Орлистат қабул қилган соғлом кўнгиллиларнинг чекланган миқдорида, амиодароннинг бир марталик дозаси қабул қилинганидан сўнг амиодароннинг плазмадаги концентрациясини бироз пасайиши кузатилган. Амиодарон билан даволанаётган пациентларда ушбу самаранинг клиник аҳамияти етарлича аниқланмаган, аммо айрим ҳолатларда клиник жиҳатдан яққол бўлиши мумкин. Амиодарон ва орлистатни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар клиник кузатувда бўлишлари ва уларда ЭКГ мониторингини ўтказиш керак.
Тиришишларни ривожланиш ҳолатлари орлистат ва тутқаноққа қарши препаратлар, масалан, вальпроат, ламотриджин билан бир вақтда даволанган пациентларда кузатилган; ушбу нохуш реакцияни ривожланишида дориларнинг ўзаро таъсири билан боғлиқлигини истисно қилиш мумкин эмас. Бундай пациентларда тиришишларни учраш тезлиги ва/ёки оғирлигида кузатилиши мумкин бўлган ўзгаришларни аниқлаш мақсадида пациентларни назорат қилиш керак.
Гипотиреознинг ва/ёки етарлича назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреозни кам ҳолатлари кузатилиши мумкин. Бундай кўринишнинг механизми, гарчи у исботланган бўлмаса-да, йод тузлари ва/ёки левотироксинни сўрилишини пасайишини киритиш мумкин.
Адабиётлардаги ва постмаркетинг тажриба маълумотларига мувофиқ, орлистат ОИТВ даволаш учун антиретровирус препаратларни сўрилишини потенциал пасайтириши ва уларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Илгари мувофиқ касалликни адекват назорат қилишга эришилган пациентларда орлистат билан даволашни бошлаш билан тўғри келган антидепрессантлар, антипсихотик препаратлар (жумладан литий) ва бензодиазепинларнинг самаралорлигини пасайишини бир қанча ҳолатлари хақида хабарлар мавжуд. Бундай пациентларда орлистат билан даволашни кузатилиши мумкин бўлган таъсири синчиклаб кўриб чиқилгандан сўнг бошлаш керак.
Ўзаро таъсирини йўқлиги
Амитриптилин, аторвастатин, бигуанидлар, дигоксин, фибратлар, флуоксетин, лозартан, фенитоин, фентермин, правастатин, Гастроинтестинал Терапевтик Тизим (ГИТТ) чиқарилиш шаклидаги нифедипин, ажралиб чиқиши секинлаштирилган нифедипин, сибутрамин ва алкоголь билан ўзаро таъсири кузатилмаган. Бундай ўзаро таъсирларни йўқлиги дорилар ўртасидаги ўзаро таъсирларни ўрганиш юзасидан ўтказилган махсус тадқиқотларда кўрсатилган.
Дорилар ўртасидаги ўзаро таъсирларни ўрганиш юзасидан ўтказилган махсус тадқиқотларда перорал контрацептивлар ва орлистат ўртасида ўзаро таъсирларни йўқлиги намойиш этилган. Бироқ орлистат перорал контрацептивларнинг самарадорлигини боғлиқ равишда пасайтириши мумкин ва айрим ҳолатларда режалаштирилмаган ҳомиладорликка олиб келиши мумкин. Оғир даражадаги диареяда қўшимча контрацепция усулидан фойдаланиш тавсия этилади.
Таркиби:
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 60 мг ёки 120 мг орлистат;
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон К30, натрий крахмал гликоляти, натрий лаурилсульфати;
капсула: индиготин, титан диоксиди, желатин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Орлистатнинг дозаси аҳамиятли даражада ошириб юборилганида пациентнинг аҳволини 24 соат давомида кузатиш тавсия этилади. Одамларда ва ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, орлистатнинг липазани ингибиция қилувчи ҳусусиятлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тизимли самараси одатда тез қайтган.
Chiqarish shakllari