Nafasol ko'rsatmalar
* ўткир респиратор касалликлар (ЎРК) ринит (тумов) белгилари билан;
* аллергик ринит;
* ўткир синусит ёки сурункали синуситнинг хуружи (буруннинг ён бўшлиқлари касалликларида секрет чиқишини осонлаштириш учун), евстахит;
* ўткир ўрта отит (бурун-халқум шиллиқ қаватининг шишишини камайтириш учун);
* бурун йўлларида диагностик манипуляция учун беморларни тайёрлаш.
* 6 ёшгача бўлган болалар (0,1% эритма учун);
* 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли эритма учун);
* атрофик ринит;
• транссфеноидал гипофизектомия дан кейинги ҳолатда;
* анамнезда мия пардаларида жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса;
* ўткир коронар касалликлар;
* ифодаланган атеросклероз;
• артериал гипертензия;
* тахикардия;
* гипертиреоз;
* ёпиқ бурчакли глаукома;
* моноаминоксидаза(МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар билан (шу жумладан, 14 кундан кейин уларни бекор қилган давр)даволанганда;
· при беременности и лактации.
Эҳтиёткорлик билан:
*қандли диабетда;
*простата бези гиперплазияси бўлган беморларда;
*порфирияда;
*ҳомиладорлик ва эмизишда.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Sotish shartlari
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
Полиэтилен ёки полипропилендан тайёрланган томчи-флаконларда 5 мл ва 10 мл дан буралувчи қопқоқлар билан. Флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида жойлаштирилган.
Farmakokinetikasi
Даволаш концентрацияларда маҳаллий қўлланилганда препарат деярли сўрилмайди, тизимли таъсир кўрсатмайди. Қон плазмасидаги ксилометазолин концентрасиялари шу қадар кичикки, уларни замонавий аналитик усуллар билан аниқлаб бўлмайди.
Maxsus shartlar
Препаратнинг тавсия этилган дозасини оширмаслик керак айниқса, болалар ва қарияларни даволашда.
Препаратни кетма-кет 10 кундан ортиқ ишлатмаслик керак. Жуда узоқ ёки ортиқча фойдаланиш даволашни тўхтатгандан кейин тескари таъсирни ривожланишига ва дори таъсири самарасини камайишига ва/ёки бурун шиллиқ қаватининг атрофиясига (қуруқ ринит) олиб келиши мумкин.
Ксилометазолин, бошқа симпатомиметиклар каби, уйқусизлик, бош айланиши, тремор, юрак аритмиялари ёки қон босимининг кўтарилиши кўринишида намоён бўлувчи адренергик воситаларга кучли реакцияга ега бўлган беморларга эхтиёткорлик билан тавсия этилиши керак.
Юрак-қон томир касалликлари, артериал гипертония, қандли диабет, қалқонсимон без гиперфунксияси, феохромоцитома, порфирия, простата бези гипертрофияси бўлган беморларга мумкин бўлган тизимли симпатомиметик таъсир туфайли эхтиёткорлик билан тавсия этилиши керак.
Ксилометазолинни МАО ингибиторлери билан биргаликда даволанган беморларда ва улардан фойдаланишни тўхтатгандан сўнг 2 ҳафта ичида фойдаланилмаслик керак. Препаратни юқори қон босими бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатилиши керак.
Инфекцияни олдини олиш учун препаратнинг ҳар бир шишасидан фақат битта одам фойдаланиши мумкин.
Препарат узоқ муддат фойдаланиш натижасида бурун шиллиқ қаватининг шишишига олиб келиши мумкин бўлган бензалконий хлоридини ўз ичига олади.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида тавсия этилган дозадан оширишга йўл қўйилмайди. Препаратни фақат она ва ҳомила учун хавф ва фойда нисбати пухта баҳолангандан сўнг фойдаланиш керак.
Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқарганда реакция тезлигига таъсир курсатиш қобилияти
Ксилометазолин, тавсия этилгандан ошиқ дозаларда транспорт воситалари ёки ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин..
Dozirovkasi
Қўллашдан олдин бурун йўлларни тозалаш керак.
0,05%ли бурун томчилари:
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга (катталар назорати остида) 0.05% эритмани ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 1-2 марта томизилади. Суткада 3 мартадан ортиқ қўлламаслик керак.
Даволаш давомийлиги касаллик кечишига боғлиқ ва кетма-кет 7 кундан ошмаслиги керак.
Шифокор кўрсатмасисиз 2 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмасин.
Катталар ва 6 ёшдан катта бўлган болаларга ҳар бир бурун йўлига 2-4 томчидан суткада 2-3 марта буюрилади. Суткада 3 мартадан ортиқ қўлланилмасин. .
Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ ва кетма-кет 7 кундан ошмаслиги керак.
0,1 %ли бурун томчилари:
Катталар ва 6 ёшдан катта болаларга 0.1% эритмани ҳар бир бурун йўлига 2-3 томчидан суткада 3 марта буюрилади. Суткада 3 мартагача қўлланилсин.
Даволаш давомийлиги касалликнинг кечишига боғлиқ.
Препаратни қўллаш 7 кундан ошмаслиги керак.
Nojo'ya samaralari
Маҳаллий реакциялар: тез-тез/узоқ вақт қўлланганда-бурун-ҳалқум шиллиқ қавати қуруши ва/ёки қўзғалиши, ачишиш, парестезия, аксириш, гиперсекреция; камдан-кам- бурун шиллиқ қавати шиши.
Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, тахикардия, аритмиялар, АБ ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия(узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда)
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Моноаминоксидаза ингибиторлари (МАО ингибиторлари): Ксилометазолин моноаминоксидаза ингибиторларинин таъсирини кучайтириши ва гипертоник криз чақриши мумкин. Ксилометазолинни охирги икки ҳафта давомида МАО ингибиторларини қабул қилган ёки қабул қилаётган беморларда фойдаланиш керак эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар: трициклик ёки тетрациклик антидепрессантлар ва симпатомиметик препаратларни бир вақтнинг ўзида қўллаганда ксилометазолиннинг симпатомиметик таъсири кучайиши мумкин, шунинг учун бу препаратларни бир вақтнинг ўзида қўллаш тавсия этилмайди.
Маҳаллий анестетиклар: Ксилометазолин маҳаллий анестезия учун воситаларнинг сўрилишини секинлаштиради.
Бета-блокаторлар билан биргаликда ишлатилганда бронхоспазм ёки қон босимининг пасайишига олиб келиши мумкин.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: бурун томчилари 0,05% ва 0,1%.
Таркиби:
Фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди – 0,5 мг ва 1,0 мг.
Ёрдамчи моддалар: глицерин, сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, бензалконий хлориди, инъекция учун сув 1 мл гача
Farmakodinamikasi
Ксилометазолин алфа-адреномиметик таъсирга эга маҳаллий қон томир торайтирувчи воситалар (деконгестантлар) гуруҳига киради.
Интраназал қўлланлиганда бурун шиллиқ қаватининг қон томирларининг торайишига сабаб бўлади, бу эса бурун-халқум шиллиқ қаватнинг шиши ва гиперемияни ва ажралаётган шиллиқнинг камайишига олиб келади. Ринитда бурун орқали нафас олишни осонлаштиради.
Бурун-ҳалқум ва параназал синусларнинг аерацияси ва дренажини тиклаш шиллиқ секрециянинг йиғилиши туфайли юзага келадиган инфекцион асоратлар хавфини камайтиради.
Даволаш концентрацияларда препарат шиллиқ қаватни қўзғатмайди, гиперемияга олиб келмайди. Препарат, шу жумладан сезувчан шиллиқ пардали беморларда яхши ўзлаштирилади.
Препаратнинг таъсири қўлланишдан бир неча минут ўтгач бошланади ва 10-12 соат давом этади.
Sotish shartlari
Шифокор рецептисиз.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Флакон очилгандан сўнг 1 ой мобайнида ишлатилсин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг тасодифий дозасини ошриб юбориш хавфи эҳтимоли кам.
Дозани ошириб юбориш фақат кўрсатмаларда кўрсатилган бир марталик дозаларни ва фойдаланиш тез-тезлигига амал қилмаганда ёки болалар тасодифан препаратни юқори дозаларда ютиб юбоганларида мумкин.
Препаратни 0.2 мг/кг дан ортиқ қўлланилганда чарчоқ, юрак уришини тезлашиши ва қон босимининг кўтарилиши каби аломатлар пайдо бўлиши мумкин.
Жуда кам ҳолларда, айниқса, болаларда (масалан, юқори дозаларни тасодифан ютилса), марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимининг рағбатлантириш ва сўниш босқичлари навбатланиб келиши мумкин. Макразий нерв тизимининг рағбатлантириш белшилари хавотир, қўзғалиш, галлюцинациялар, ва оғир ҳолларда – тиришиш бўлиши мумкин. Марказий нерв тизимининг депрессия белгиларига тана ҳарорати пасайиши, ланжлик, уйқучанлик, ва оғир ҳолларда- кома бўлиши мумкин. Бундан ташқари, қорачиқларнинг торайиши ёки кенгайиши, терлаш, рангпарлик, цианоз, кўнгил айниши, тахикардия, брадикардия, аритмия, асистолия, қон босимининг пасайиши, нафас олишни бузилиши ва aпное, бош оғриғи, оёқ-қўлларнинг совуши, бронхоспазм.
Оғир дозани ошиб кетишини даволаш (>1 мг/кг) қабул қилгандан сўнг 1 соат ичида бошлаш керак. Эрта босқичда даволаш: ошқозонни ювиш, фаол кўмир ичиш; нафас олиш ва қон айланишини назорат қилиш; агар керак бўлганда- ўпкани сунъий шамоллатиш, кислород билан таъминлаш.
Тиришишни даволаш учун, тиришишга қарши препаратлардан (масалан, бензодиазепам), ва қон босимини пасайтириш учун – танлаб таъсир қилмайдиган алфа-блокаторлардан (масалан, доксазозин, теразозин) фойдаланиш керак. Томир торайтирувчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилмайди. Атропин фақат қон босимининг пасайиши билан бирга келувчи клиник жиҳатдан ифодаланган брадикардия ҳолатларида қўлланилиши керак.
Chiqarish shakllari