Novtorning aptekalardagi narxlari
NOVTOR tabletkalari 20mg N28
|
|
47 ta dorixonada bor
|
71 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
70 700 so'mdan
Bron qilish
|
NOVTOR tabletkalari 10mg N28
|
|
54 ta dorixonada bor
|
46 900 so'mdan
Dorixonadan topish
|
46 900 so'mdan
Bron qilish
|
NOVTOR tabletkalari 5mg N28
|
|
29 ta dorixonada bor
|
30 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
34 900 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Novtor ko'rsatmalar
- оилавий гомозиготали гиперхолестеринемияда парҳезга ва бошқа липидлар даражасини пасайтирувчи даволашга қўшимча сифатида (масалан, ПЗЛП-аферез) ёки бундай даволаш пациентга тўғри келмаган ҳолатларда;
- умумий холестериннинг (УХС) ва ПЗЛП- ХС нинг даражасини мақсадли даражагача пасайтириш учун даволаш қисми сифатида пациентларда атеросклерозни ривожланишини секинлаштириш учун парҳезга қўшимча сифатида;
- юрак-қон томир касалликлари бор пациентларда атеросклерозни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда ҳамда юрак-қон томир касалликлари асоратларини олдини олиш мақсадида ёрдамчи даволаш сифатида қўлланилади.
- жигар касаллигининг фаол босқичида зардобдаги трансминазаларнинг турғун ва меъёрнинг юқори чегараси билан солиштирганда фаоллигини 3 мартадан кўпроққа ошиши;
- буйраклар функциясининг яққол бузилишлари (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам);
- миопатия;
- циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
- миотоксик асоратларнинг ривожланишига мойиллик;
- ҳомиладорлик ва лактация даври
- контрацепциянинг адекват усуллари мавжуд бўлмаган фертил ёшдаги аёлларда қўллаш мумкин эмас.
30 мг дозалаш учун қуйидагилар қўшимча қўллаш мумкин эмас:
- миопатия ёки миопатия/рабдомиолиз ривожланишига мойил бўлган омилларга қуйидагилар таалуқли бўлади: буйраклар функциясининг ўртача бузилишлари (креатинин клиренси < 60 мл/минутдан кам);
- гипотиреоз,
- персонал ёки оилавий анамнезда ирсий миопатия;
- ГМГ-КoА редуктаза ёки фибратларнинг бошқа ингибиторларини қабул қилишда миотоксик аломатларга анамнестик кўрсатмалар;
- алькоголга тобелик;
- препаратнинг плазма концентрациялари ошиши мумкин бўлган вазиятлар;
- осиёлик ирққа мансуб пациентлар;
- фибратларнинг бир вақтда қабул қилиниши.
6 ёшгача болалар
6 ёшгача бўлган болаларда қўлланилишнинг хавфсизилиги ва самарадорлиги ўрганилмаган. Шунинг учун, Новтор 6 ёшгача болаларда қўлланилиш учун тавсия қилинмайди.
14 таблетка блистерда, 2 блистер қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Қон плазмасидаги розувастатиннинг максимал концентрациясига (Сmax) ичга қабул қилингандан кейин тахминан 5 соат (Tmax) ўтгач эришилади. Мутлоқ биокираолишлик тахминан 20% ни ташкил қилади.
Тақсимланиши
Розувастатин холестерин синтези ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) метаболизмининг асосий жойи бўлган жигарда кўпроқ ушлаб қолинади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми таҳминан 134 л ни ташкил қилади. Розувастатиннинг таҳминан 90% қон плазмаси оқсиллари билан (асосан альбуминлар билан) боғланади.
Метаболизми
Розувастатин чекланган метаболизмга учрайди (таҳминан 10%). Розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент CYP2C9 ҳисобланади. Асосий ажратиб олинган метаболитлар - N-десметил ва лактонли метаболитлардир. N-десметилли метаболити розувастатинга қараганда 50% га камроқ фаол, лактонли шакли эса клиник фаол эмас. Розувастатин айланиб юрувчи гидроксиметилглутарил-коэнзим А (HMG-CoA) редуктаза фаоллигининг 90% ингибиция қилинишини белгилайди.
Чиқарилиши
Розувастатин дозасининг таҳминан 90% ичак орқали ўзгармаган кўринишда чиқарилади (сўрилган ва сўрилмаган розувастатинни ҳам қўшиб). Қолган қисми сийдик билан чиқарилади. Розувастатиннинг таҳминан 5% ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Ярим чиқарилишнинг плазмали даври таҳминан 20 соатни ташкил қилади. Препаратнинг дозаси оширилганда ярим чиқарилиш даври (T1/2) ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси таҳминан 50 л/соатни ташкил қилади.
Розувастатиннинг тизимли таъсири дозага пропорционал ошиб боради. Фармакокинетик кўрсаткичлар препаратни кўп марталик қабул қилишда ўзгармайди.
Буйрак етишмовчилиги
Буйракларнинг енгил ёки ўртача ифодалланган касалликлари розувастатининнг ёки N-десметилли метаболитнинг плазмадаги концентрациясига таъсир кўрсатмайди. Буйракларнинг оғир бузилиши бўлган шахсларда (креатинин клиренси 30 мл/минутдан паст) розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси 3 баробарга, N-десметилли метаболитларнинг концентрацияси эса - буйраклари соғлом бўлган пациентлар билан қиёсланганда 9 баробарга ошади. Гемодиализда бўлган пациентларда розувастатиннинг тенг мувозанатли плазмадаги концентрацияси буйраклари соғлом бўлган пациентларга қараганда таҳминан 50% га юқори бўлади.
Жигар етишмовчилиги
Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ёки ундан кам балли бўлган пациентларда розувастатинни тизимли таъсири аломатлари аниқланмаган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балларни ташкил қилган жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Т1/2 ҳеч бўлмаганда 2 баробарга ошиши кузатилган. Препаратни Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси мавжуд эмас.
Генетик полиморфизми
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари, шу жумладан розувастатин, OATP1B1 (гепатоцитлар томонидан статинларни ушлаб қолишда иштирок этувчи органик анионларнинг транспорт полипептиди) ва BCRP (эффлюксли транспортер) транспорт оқсиллари билан боғланади. SLCO1B1 (ОАТР1В1) c.521CC ва ABCG2 (BCRP) c.421AA генотипларини ташувчиларида розувастатиннинг экспозициясининг (AUC), SLC01B1 c.521TT ва ABCG2 c.421CC генотипларини ташувчилар билан қиёсланганда, мувофиқ тарзда, 1,6 ва 2,4 баробарга ошиши кузатилган.
Ёш ва жинс
Розувастатиннинг фармакокинетикасига жинс ва ёш клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.Розувастатинни юқори дозаларда қабул қилган пациентларда (хусусан 40 мг), тубуляр протеинурия ва кўпгина вазиятларда вақтинчалик ёки қисқа муддатли бўлганлиги кузатилган. 30 ёки 40 мг дозада препаратни қабул қилган пациентларда даволаш вақтида буйраклар функциясининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия этилади (камида 3 ойда бир марта).
Скелет мушакларга таъсир
Барча дозалардаги розувастатинни қўлланилганда ва айниқса 20 мг дан юқори дозаларни қабул қилишда суяк мушакларига таъсирлар, масалан, миалгия, миопатия, кам ҳолларда - рабдомиолиз, ҳақида хабар берилган. ГМГ - КoА редуктаза ва эзетимиб ингибиторларини бир вақтда қўллашда жуда кам ҳолларда рабдомиолиз қайд қилинган. Фармакодинамик ўзаро таъсирни истисно қилиб бўлмайди, шунинг учун, розувастатиннинг эзетимиб билан комбинацияси эҳтиёткорлик билан қўлланилиши керак бўлади.
ГМГ-КoА редуктазанинг бошқа ингибиторлари вазиятига ўхшаб, препаратни 40 мг дозада постмаркетинг қўлланилишида рабдомиолиз тез-тезлиги кўпроқ кузатилади.
Креатин-фосфокиназани ўлчаш
Креатин-фосфокиназани (КФК) жадал жисмоний юкламалардан кейин ва КФК даражасининг ошишининг бошқа эҳтимолли сабаблари мавжудлигида аниқлаб бўлмайди; бу олинган натижаларнинг нотўғри интерпретациясига олиб келиши мумкин. Агар КФК нинг дастлабки даражаси сезиларли ошиши вазиятида (меъёрнинг юқори чегарасидан 5 марта ортиқ), 5-7 кундан кейин такрорий ўлчашни ўтказиш керак бўлади. Агар КФК нинг дастлабки даражасини такрорий синов тасдиқласа (меъёрнинг юқори чегараси билан таққослаш бўйича 5 мартадан анча юқори), даволашни бошлаш мумкин эмас.
Даволашни бошлашдан аввал
ГМГ-КoА редуктазанинг бошқа ингибиторлари сингари, Новтор препарати миопатия/рабдомиолиз хавфи омилларига эга бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак бўлади. Бундай омилларга қуйидагилар таалуқли бўлади:
- буйракларнинг шикастланиши;
- гипотиреоз;
- шахсий ёки оилавий анамнезда ирсий миопатия;
- HMG CoА редуктаза ёки фибратларнинг бошқа ингибиторларини қабул қилишда миотоксик аломатларга анамнестик кўрсатмалар;
- алькогол тобелик;
- 70 ёшдан катталар;
- препаратнинг плазмали концентрациялари ошиши мумкин бўлган вазиятлар;
- фибратларнинг бир вақтда қабул қилиниши.
Бундай пациентларда даволашнинг хавфини ва эҳтимолли фойдасини баҳолаш керак бўлади. Ҳамда клиник мониторингни ўтказиш тавсия қилинади. Агар КФК нинг бошланғич даражаси меъёрнинг юқори чегараси билан таққослаш бўйича 5 мартадан кўпига юқори бўлса, препарат билан даволашни бошлаш мумкин эмас.
Препарат билан даволаш даврида
Препарат билан даволаш даврида мушаклардаги оғриқлар, мушак ҳолсизлиги ва қисилишларнинг кутилмаган белгилар, айниқса беҳоллик ва босинқираш билан биргаликдаги пайдо бўлган вазиятлар тўғрисида зудлик билан шифокорга хабар бериш зарурати ҳақида пациентлар хабардор қилинган бўлиши керак. Бундай пациентларда КФК даражасини аниқлаш керак бўлади. Агар КФК даражаси сезиларли ошган (меъёрнинг юқори чегараси билан таққослаш бўйича 5 маротабадан юқори) ёки агар мушаклар томонидан аломатлар кескин акс этган ва ҳар кунлик ноқулайликни келтириб чиқараётган бўлса (ҳаттоки агар КФК фаоллиги меъёрнинг юқори чегараси билан қиёслаш бўйича 5 маротаба паст бўлса), даволаш тўхтатилган бўлиши керак. Агар аломатлар ғойиб бўлса ва КФК даражаси меъёрга қайтса, Роксера® препаратини ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини пастроқ дозада пациентни пухта кузатишда қайта буюриш ҳақидаги масалани қўриб чиқиш лозим бўлади. Белгилар мавжуд бўлмаганида КФК даражасини эскирган назорати мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Клиник тадқиқотларда розувастатинни қабул қилишда ва ҳамроҳлик қилувчи даволашда скелет мускулатурасига таъсирларнинг кучайиш аломатлари қайд этилмаган. Бироқ, ГМГ-КoА-редуктазанинг бошқа ингибиторларни фибрин кислотаси ҳосилалари (масалан, гемфиброзил), циклоспорин, никотин кислотаси, замбуруғларга қарши азол воситалар, протеаза ва макролидли антибиотикларни ингибиторлари билан бирга қабул қилган пациентларда миозит ва миопатия вазиятларининг сонини ортиши ҳақида хабар берилган.
Гемфиброзил ГМГ-КoА-редуктазанинг баъзи ингибиторлари билан бир вақтда буюрилганда миопатия вужудга келиш хавфи ошади. Шундай қилиб, Новтор препаратини ва гемфиброзилни бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди. Новторнинг фибратлар ёки ниацин (никотин кислотаси) билан комбинацияда қўлланилишида липидлар даражасининг устунликдаги кейинчалик ўзгариши эҳтимолли хавфни инобатга олиш билан синчковликда тортилган бўлиши керак. 40 мг ва 30 мг дозалар фибратлар билан комбинация қилинган даволаш учун қўллаш мумкин эмас. Новтор миопатияга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатда ёки рабдомиолиз оқибатида буйрак етишмовчилиги ривожланишига мойилликда бўлган ҳолатдаги (масалан, сепсис, гипотензия, кенг хирургик аралашувлар, эндокрин ва электролит бузилишлар, ёки назорат қилинмайдиган томир тортишлар) пациентларга буюриш мумкин эмас.
Новтор фузид кислотаси билан биргаликда ёки фузид кислотаси билан даволашни тугатгандан кейин 7 кун давомида қабул қилиниши мумкин эмас. Фузид кислотаси тизимли қўлланилиши зарур деб топилган беморларда статинлар билан даволашни фузид кислотаси билан даволашнинг бутун муддати давомида тўхтатиш керак бўлади. Комбинацияда фузид кислотаси ва статинларни қабул қилувчи беморларда (жумладан баъзи ҳалок бўлганлар) рабдомиолиз хабарлари бўлган.
Жигарга таъсир
ГМГ-КoА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари вазиятида бўлгандек, Новтор препарати ҳаддан зиёд алкоголь истеъмол қилувчи ва/ёки анамнезда жигар касалликларга эга бўлган пациентларда эҳтиёткорликда қўллаш керак. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори баллга эга бўлган пациентларда препаратнинг қўлланиш тажрибаси мавжуд эмас.
Даволаш бошлангунга қадар ва даволаш бошлангандан сўнг 3 ойдан кейин жигар функцияси кўрсаткичларини аниқланишини ўтказиш тавсия этилади. Агар қон зардобида трансаминаза фаоллигини даражаси меъёрнинг юқори чегарасидан 3 марта юқори ёки турғун ошиши қайд қилинган бўлса Новтор препаратини қабул қилинишини бекор қилиш ёки дозасини камайтириш керак бўлади.
Новтор препарати билан даволашни бошлагунга қадар гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида гиперхолестеринемия мавжуд бўлган пациентларда асосий касалликларнинг даволашси ўтказилиши керак.
Этник хусусиятлар
Осиёлик ирққа мансуб пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрацияси европаликлар билан таққослаш бўйича юқорироқ бўлади.
Протеаза ингибиторлари
ГМГ-КоА-редуктаза, жумладан, розувастатин, ингибиторлари билан даволаш вақтида ёки уларнинг қўлланилиши тўхтатилганда проксимал мушакларнинг турғун кучсизлиги ва КФК нинг фаоллигини ошиши кўринишида клиник аломатлар билан иммун ифодаланган некротизация қилинувчи жуда кам учрайдиган вазиятлар қайд қилинган.
Розувастатинни қабул қилишда ва ҳамроҳлик қилувчи даволашда скелет мускулатурага таъсирларнинг кучайиш аломатлари қайд этилмаган. Бироқ, ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларни фибрин кислотаси ҳосилалари билан биргаликда (масалан, гемфиброзил), циклоспорин, липидларни пасайтирувчи дозаларда никотин кислотаси (1 г/суткадан ортиқ), замбуруғларга қарши воситалар - азол ҳосилалари, ОИТВ протезаси ва макролидли антибиотикларни қабул қилган пациентларда миозит ва миопатия вазиятларининг сонини ортиши ҳақида хабар берилган.
Новтор препаратининг рабдомиолиз хавфини ошиши муносабати билан, миопатияга ёки буйрак етишмовчилигини ривожланишига мойил бўлган ҳолатларга (масалан, сепсис, артериал гипотензия, кенг хирургик аралашувлар, жароҳатлар, оғир метаболик, эндокрин ва электролит бузилишлар ёки назорат қилинмайдиган томир тортишлар) олиб келиши мумкин бўлган ўткир миопатия мавжуд бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Ўпкаларнинг интерстициал касалланиши
Баъзи статинларни қабул қилишда қайд қилинган ўпкаларнинг интерстициал касалликларининг алоҳида вазиятларида, айниқса, нафас сиқиши, номаҳсул йўтал ва бутунлай соғлиқнинг ҳолатининг ёмонлашуви (чарчоқлилик, вазн йўқотилиши ва безгак) кўринишида намоён бўлувчи узоқ муддатли даволашда қайд қилинган. Агар пациентда ўпкаларнинг интерстициал касалликларининг ривожланишига шубҳа туғилаётган бўлса, статинлар билан даволаш тўхтатилган бўлиши керак.
2-турдаги қандли диабет
Глюкоза концентрацияси 5,6 дан 6,9 ммоль/л бўлган пациентларда розувастатин билан даволаш 2-тур қандли диабетнинг ривожланиш хавфининг ошиши билан ассоциация қилинган.
Ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот
Плёнка қобиқ билан қопланган Новтор таблеткалари таркибида лактозани сақлайди. Галактозани кўтараолмаслиги, Лаппа лактазаси танқислиги ёки глюкоза-галактоза сўрилишининг бузилиши синдромининг ноёб ирсий муаммолари мавжуд бўлган беморлар бу препаратни қабул қилмасликлари керак.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасининг таъсир этишининг хусусиятлари
Розувастатинни транспорт воситаларини ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятга таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Автомобильни бошқаришда ёки механизмлар билан ишлашда даволаш вақтида бош айланиши вужудга келиши мумкинлигини инобатга олиш керак бўлади.Тавсия этилувчи бошланғич суткалик доза 5 мг дан 10 мг гача ташкил қилади ва кунига бир марта қабул қилинади. Статинларни биринчи марта қабул қилган пациентлар учун ҳам, бошқа ГМГ - КoA редуктаза ингибиторлар даволанишидан ўтган пациентлар учун ҳам доза бир хил. Бошланғич дозани танлашда дастлабки индивидуал холестерин даражасини ва мавжуд бўлган юрак-қон томир хавфини, шунингдек ножўя реакциялар ривожланиш хавфини ҳисобга олиш керак.
Зарурат туғилганда дозани 4 ҳафта ўтгандан кейин ошириш мумкин. Препаратнинг 40 мг лик дозасини қабул қилинганда, ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги паст дозаларга нисбатан ошиб бораётганлигини инобатга олиб, суткалик дозани 30 мг ёки 40 мг га ошириш, фақат оғир гиперлипидемияси ва юрак-қон томир хавфи юқори (хусусан, оилавий гиперхолестеринемия) бўлган, шунингдек паст дозалар қабул қилиб мақсадли липидлар даражасига эриша олмаётган пациентларга буюрилиб, улар қатъий назорат остида бўлиши зарур. 30 мг ёки 40 мг лик дозани қабул қилишнинг бошида пациентлар алоҳида эътиборга муҳтож бўлишади.
Дозани 40 мг гача ошириш фақат шифокорнинг кузатуви остида мумкин бўлади. Препаратни илгари қабул қилмаган пациентларга 40 мг дозани буюриш тавсия этилмайди. 2 ҳафталик даволашдан сўнг ва/ёки Новторнинг дозасини ошириш липидлар алмашинуви кўрсаткичларини назорат қилиш (зарурат бўлганда – дозага тузатиш киритиш) зарур бўлади.
Новтор овқат истеъмол қилишдан қатъий назар куннинг ҳар қандай вақтида қабул қилиниши мумкин.
Қўшимча даволаш сифатида атеросклеротик юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларда юрак-қон томир асоратларини олдини олиш
Тавсия этилган доза - 20 мг суткада бир марта.
Педиатрияда қўлланилиши
Педиатрияда қўлланилиши фақат мутахассислар томонидан амалга оширилиши керак.
6 ёшдан 17 ёшгача болалар ва ўсмирлар
Гетерозиготли ирсий гиперхолестеринемия
Гетерозиготли оилавий гиперхолестеринемияси бўлган болаларда ва ўсмирларда одатий бошланғич доза кунига бир марта 5 мг ни ташкил қилади.
- Гетерозиготли оилавий гиперхолестеринемияси бўлган 6 ёшдан 9 ёшгача болаларда одатий бошланғич доза кунига бир марта ичга 5-10 мг ни ташкил қилади. Аҳолининг ушбу гуруҳида 10 мг дан юқори бўлган дозаларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
- Гетерозиготли оилавий гиперхолестеринемияси бўлган 10 ёшдан 17 ёшгача болаларда одатий бошланғич доза кунига бир марта ичга 5-20 мг ни ташкил қилади. Аҳолининг ушбу гуруҳида 20 мг дан юқори бўлган дозаларнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги ўрганилмаган.
Гомозиготли ирсий гиперхолестеринемия
- Гомозиготли ирсий гиперхолестеринемияси бўлган 6 ёшдан 17 ёшгача болалар ва ўсмирларда тавсия этилувчи максимал доза суткада бир марта 20 мг ни ташкил қилади.
Кунига бир марта тавсия этилувчи 5 дан 10 мг гача бўлган бошланғич доза ёшга, тана вазнига ва статинни олдиндан қўлланилишига боғлиқдир.
Кунига бир марта максимал 20 мг дозагача титрлаш педиатрик даволаш бўйича тавсияномаларда тавсия қилингандек, педиатрик пациентларда индивидуал жавоб ва бардошлик даражасига қараб амалга оширилии керак.
Новтор билан даволашни бошлашдан олдин болалар ва ўсмирлар стандарт холестерин даражасини пасайтириш учун стандарт парҳезга ўтказилган бўлиши керак, Новтор билан даволаш пайтида ушбу парҳез давом эттирилиши керак.
Ушбу популяцияда 20 мг дан юқори дозалар билан чекланган тажриба мавжуд, шу сабабли 30 мг дозани педиатрик пациентларга қўллаш тўғри келмайди.
Кекса одамларда қўлланилиши
70 ёшдан катта пациентларга препаратни 5 мг дозада қабул қилишни бошлаш тавсия этилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозалаш тартиби
Буйрак етишмовчилиги енгил ёки ўртача оғирлик даражадаги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди, препаратнинг тавсия этилувчи бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил қилади. Буйраклар функциясининг ўртача бузилиши бўлган пациентларда (креатинин клиренси 60 мл/минутдан паст) - препаратнинг 40 мг дозасини қўллаш мумкин эмас. Буйрак етишмовчилиги яққол ифодалланган пациентларда (креатинин клиренси 30 мл/минутдан паст) - Новтор препаратини қўллаш мумкин эмас.
Жигар шикастланиши бўлган пациентларда дозалаш тартиби
Новтор препарати фаол фазада жигар касаллиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Этник гуруҳлар
Монголоид ирқига мансуб бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли таъсирининг ошиши қайд қилинган. Монголоид ирқига мансуб бўлган пациентлар учун Новтор препаратининг тавсия этилувчи бошланғич доза 5 мг/сут ни ташкил қилади, 40 мг дозада Новторни қўллаш мумкин эмас.
Миопатияга мойиллиги бўлган пациентларда дозалаш тартиби
Миопатия ривожланишига мойиллик омиллари бўлган пациентлар учун тавсия этилувчи бошланғич доза 5 мг ни ташкил қилади. 40 мг ва 30 мг дозаларни бундай пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Генетик полиморфизми
SLCO1B1 (ОАТР1В1) c.521CC ва ABCG2 (BCRP) c.421AA генотипларини ташувчиларида SLC01B1 c.521TT ва ABCG2 c.421CC генотипларини ташувчилар билан таққосланганда, розувастатиннинг экспозициясининг (AUC) кўтарилиши кузатилган. с.521CC ёки с.421АА генотипларини ташувчи-пациентлар учун Новтор препаратининг тавсия этилувчи максимал дозаси суткада 1 марта 20 мг ни ташкил қилади.
Миотоксик асоратларга мойил бўлган пациентлар
40 мг дозада Новтор препаратини миотоксик асоратлар ривожланишига мойил бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Агар 10 ва 20 мг/сут дозаларини қўллаш зарурати пайдо бўлганида ушбу гуруҳ пациентлари учун тавсия этилувчи бошланғич доза 5 мг/сут ни ташкил қилади.
Ёндош даволаш
Розувастатин баъзи транспорт оқсиллар (хусусан, OATP1B1 ва BCRP билан) билан боғланади.
Новторни қуйидаги дори воситалар билан бир вақтнинг ўзида қўллаганда (циклоспорин, одам иммунтанқислиги вируси (ОИТВ) протезасининг баъзи ингибиторлари, шу жумладан, ритонавирнинг атазанавир, лопинавир ва/ёки типранавир билан мажмуасида, транспорт оқсиллари билан ўзаро боғлиқлик туфайли қон плазмасида розувастатин концентрациясининг ошиши) миопатия (жумладан рабдомиолиз) ривожланиши хавфини ошириши мумкин. Новтор препарати билан бир вақтда юқорида кўрсатиб ўтилган препаратларни буюришдан аввал қўлланилишига доир йўриқнома билан танишиб чиқиш зарур бўлади. Бундай вазиятларда муқобил даволашни қўллаш ёки Новтор препаратини қўллашни вақтинчалик тўхтатиш имкониятини баҳолаш керак. Юқорида кўрсатиб ўтилган препаратларни қўллаш зарурати туғилганда, Новтор препарати билан биргаликда олиб бориладиган даволашнинг фойдаси ва хавфи нисбатини баҳолаш ва унинг дозасини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак бўлади.
- бош оғриғи, бош айланиши
- кўнгил айниши, қориндаги оғриқ, қабзият
- миалгия
- астеник синдром
- қандли диабет (оч қоринга қонда глюкозанинг даражаси 5,6-6,9 ммоль/л бўлган беморларда)
- протеинурия (тубуляр келиб чиқиш устунликда). Сийдикда оқсил миқдорининг ўзгариши (мавжуд бўлмаслик ёки из қолдирадиган миқдоридан то ++ ёки юқорироқ) препаратни 10-20 мг да қабул қилувчи пациентларнинг 1% дан камида ва препаратни 40 мг да қабул қилувчи пациентларнинг таҳминан 3% да кузатилади. Сийдикда оқсил миқдорининг аҳамиятсиз ошиши 20 мг дозани қабул қилишда қайд қилинган. (Кўпчилик вазиятларда протеинурия даволаш жараёнида пасаяди ёки йўқ бўлиб кетади ва мавжуд бўлган буйрак касаллигини ўткирлашишини ёки ривожланишини англатмайди).
Тез-тез эмас (³1/1000 дан <1/100 гача):
- қичишиш, тошма, эшакеми
Кам ҳолларда (³1/10 000 дан <1/1000 гача):
- юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан, ангионевротик шиш
- панкреатит
- миопатия и рабдомиолиз (барча дозаларда розувастатин қўлланилганда ва айниқса 20 мг дан юқори дозаларни қабул қилишда скелет мушакларига таъсири, миалгия, миопатия, камдан-кам ҳолларда рабдомиолиз ҳақида хабар берилган. Розувастатин қабул қиладиган айрим пациентларда креатинфосфокиназа (КФК) даражасининг дозага боғлиқ кўтарилиши кузатилади. Кўпчилик вазиятларда у аҳамиятсиз, белгиларсиз ва вақтинчалик бўлган. КФК даражасининг кўтарилиши кузатилганда (норманинг юқори чегараси билан таққослаганда 5 мартадан юқори) даволаш тўхтатилиши керак.
- жигар трансаминазалари даражасининг ошиши (розувастатин қўлланилганда айрим пациентларда "жигар" трансаминазалари фаоллигининг дозага боғлиқ кўтарилиши кузатилади. Кўпчилик вазиятларда у аҳамиятсиз, белгиларсиз ва вақтинчалик бўлган).
- тромбоцитопения
Жуда кам ҳолларда (<1/10 000):
- сариқлик, гепатит
- артралгия
- полинейропатия, хотиранинг пасайиши (хотирани йўқотиш)
- гематурия
- гинекомастия
- йўтал
- ҳансираш
- пайларнинг зарарланиши, баъзида узилиши билан асоратланган ҳолатлар
- иммун билвосита наркотизация қилинувчи миопатия
- шиш
Номаълум:
- диарея
- Стивенс-Джонсон синдроми
Рабдомиолиз, буйрак ёки жигар томонидан оғир шикастланишлар (асосан, "жигар" трансаминазларининг ошишидан иборат) ривожланишини қайд этилганлиги кўпроқ 40 мг доза қабул қилишда кузатилган.
- периферик нейропатия.
Қуйидаги ножўя таъсирлар баъзи статинлар билан рўйхатга олинган:
- тушкунлик, уйқунинг бузилиши
- жинсий дисфункция
Ёш болаларда
Катта ёшдаги пациентлар билан таққослаганда, болалар ва ўсмирлар ёшидаги пациентлар иштирокида 52-ҳафталик давом этувчи тадқиқотлар ўтказилишида МЮЧ ва жисмоний машқлар бажарилганда ёки кучли жисмоний зўриқишдан кейин мушак тўқималари томонидан симптоматик кўринишлардан креатинкиназанинг кўрсаткичларини > 10 марта ошиши қайд этилган.
Розувастатин баъзи транспорт оқсиллар учун субстарт ҳисобланади, хусусан ОАТР1В1 ва BCRP. Ушбу транспорт оқсилларнинг ингибиторлари ҳисобланган препаратларнинг бир вақтда қўлланилиши, қон плазмасида розувастатин концентрациясининг ошиши ва миопатия ривожланиши хавфини кўтарилиши билан кузатиб борилиши мумкин (1-жадвалга, "Қўллаш усули ва дозалар", "Махсус кўрсатмалар" бўлимларига қаранг).
Циклоспорин: Розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қўлланилганда розувастатиннинг ўртача AUC ("концентрация-вақт" қийшиқ чизиғи остидаги майдон) қийматидан 7 мартага юқори бўлади.
Биргаликдаги қўлланилиши циклоспориннинг плазмали концентрациясига таъсир қилмайди.
К витамини антагонистлари: ГМГ-КoА редуктазанинг бошқа ингибиторлари вазиятига ўхшаб, Новтор препарати билан даволашнинг бошланиши ёки бир вақтда К витамини антагонистларини (масалан, варфарин) қабул қилувчи пациентларда дозанинг оширилиши, протромбин вақтининг ошишига олиб келиши мумкин.
Эзетимиб: розувастатин ва эзетимибни бир вақтда қўллашда, иккала препаратнинг AUC ёки Cmax нинг ўзгариши кузатилмайди. Бироқ, нохуш реакцияларнинг ривожланиш хавфининг ошиши билан намоён бўлувчи, розувастатин ва эзетимиб орасидаги фармакодинамик ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди.
Гемфиброзил ва липидларни пасайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бирга қўллаш, розувастатиннинг Сmах ва AUC ни 2 марта ошишига олиб келади. Специфик ўзаро таъсир бўйича маълумотларга таянган ҳолда, фенофибратлар билан фармакокинетик аҳамиятли ўзаро таъсирлар кутилмайди, фармакодинамик ўзаро таъсирлар эҳтимоли мавжуд. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва ниациннинг липидларни пасайтирувчи дозаларда (никотин кислотаси) (дозалар катта ёки 1 г/сутка эквивалент) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилишида миопатия вужудга келиш хавфи ошади, улар миопатияни келтириб чиқариши ва уларни монодаволашда қўллаш муносабатида эҳтимолли бўлади. 40 мг ва 30 мг дозалар гемфиброзил ва бошқа липидларни пасайтирувчи воситалар билан биргаликда қўлланилиши учун рухсат этилмаган. Бундай пациентларда даволаш ҳам 5 мг дозадан бошланиши керак.
Протеазаларнинг ингибиторлари: гарчи ўзаро таъсирнинг аниқ механизми номаълум бўлсада, протеаза ингибиторларининг бир вақтда қўлланилиши розувастатинни тизимли концентрациясини яққол оширишига олиб келиши мумкин. Розувастатиннинг AUC ва Cmax тенг миқдорли, мувофиқ тарзда, 20 мг розувастатини ва протеазанинг иккала ингибиторларидан комбинация қилинган маҳсулотни (400 мг лопинавир / 100 мг ритонавир) бир вақтда қабул қилинишида 2 ва 5 мартага ошиши ҳақида хабар берилган. Шунинг учун, розувастатин ва ОИТВ протеазаси ингибиторларини бир вақтда қабул қилиниши тавсия қилинмайди ("Қўллаш усуллари ва дозалар" бўлимига, 1-жадвалга қаранг).
Антацидлар: розувастатинни ва таркибида алюминий ёки магний гидроксиди бўлган антацидларни бир вақтда қўлланилиши, розувастатинни плазмадаги концентрациясини таҳминан 50% га пасайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилингандан 2 соат ўтиб қўлланилганда, ушбу самара кучсизроқ намоён бўлган. Шунга ўхшаш ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: розувастатинни и эритромицинни бир вақтда қўлланилиши розувастатиннинг AUC ни 20% га ва розувастатиннинг Сmax ни 30% га пасайишига олиб келади. Ушбу ўзаро таъсир, эритромицинни қабул қилгандан сўнг юзага келган ичак моторикасининг кучайиши натижасида вужудга келиши мумкин.
Перорал контрацептивлар/ўриндош гормонал даволаш (ЎГТ):
розувастатинни ва перорал контрацептивларнинг бир вақтнинг ўзида қўлланилиши этинилэстрадиол AUC ини 26% га ва норгестрил AUC ини 34% га оширади. Бундай плазмадаги концентрациянинг ошиши, перорал контрацептивларни дозасини танланаётганда инобатга олиниши керак. Розувастатин ва ЎГТ билан ҳамроҳликдаги даволаш мавжуд бўлган пациентларда фармакокинетик маълумотлар йўқ ва ушбу самарани истисно қилиб бўлмайди. Бироқ, ушбу комбинация клиник тадқиқотлар давомида аёлларда кенг қўлланилади ва яхши қабул қилинди.
Дигоксин: розувастатин билан дигоксиннинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсирини кутиш керак бўлмайди.
P450 цитохром ферментлари: тадқиқотлардаги натижаларга кўра розувастатин Р450 цитохром изоферментларининг на ингибитори, на индуктори ҳисобланмайди. Бундан ташқари, розувастатин ушбу ферментлар учун кучсиз субстрат ҳисобланади. Розувастатин ва флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 изоферментлари ингибитори) ва кетоконазол (CYP2A6 ва CYP3A4 изоферментлари ингибитори) орасида клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсирлар қайд этилмаган. Розувастатин ва итраконазолни (CYP3А4 ингибиторини) биргаликда қўлланилиши розувастатин AUC ни 28% га оширади. Бу катта бўлмаган ўзгариш клиник аҳамиятга эга эмас деб баҳоланган. Шундай қилиб, цитохром Р450 метаболизми билан боғлиқ ўзаро таъсир кутилмайди.
Фузид кислотаси
Розувастатин ва фузид кислотасининг ўзаро таъсир механизми ҳали номаълум. Бошқа статинларни қабул қилингандек, розувастатин ва фузид кислотасининг бир вақтда қўлланилишида рабдомиолиз ҳолатлари ҳақида постмаркетинг хабар берилган. Пациентларни синчковлик билан кузатиш зарур бўлади. Фузид кислотаси билан даволаш фазасида розувастатинни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатиб туриш талаб этилади.
Розувастатин дозасини коррекция қилинишини талаб этувчи дори воситалари билан ўзаро таъсирлар (1-жадвалга қаранг)
Новторнинг дозаси, керак бўлганда, уни розувастатин таъсирини кучайтирадиган ДВ билан бир вақтнинг ўзида ишлатиш учун коррекциялаш керак. Агар экспозиция 2 марта ва ундан ортиғига оширилиши кутилаётган бўлса, Новтор препаратининг бошланғич дозаси суткада 1 марта 5 мг ни ташкил қилиши керак.
Шунингдек, Новторнинг максимал суткалик дозасини розувастатин билан ўзаро таъсир қилувчи ДВ ни бир вақтнинг ўзида қабул қилмасдан қабул қилинган 40 мг дозадан ошмаслиги учун тўғирланиши керак. Масалан, гемфиброзил билан бир вақтнинг ўзида қўлланилишда Новтор препаратининг максимал кунлик дозаси 20 мг (экспозициянинг ошиши 1.9 маротаба) ни, ритонавир/атазанавир билан - 10 мг (экспозициянинг ошиши 3,1 маротаба) ни ташкил қилади.
1-жадвал. Розувастатиннинг экспозициясига ҳамроҳлик қилувчи даволашнинг таъсири (AUC, маълумотлар камайиб бориш тартибида келтирилган) - нашр қилинган клиник тадқиқотлар натижалари
Ҳамроҳликдаги даволаш тартиби |
Розувастатинни қабул қилиш тартиби |
Розувастатин AUC ни ўзгариши |
Циклоспорин 75-200 мг кунига 2 марта, 6 ой |
10 мг суткада 1 марта, 10 кун |
7,1 мартага ошиши |
Регорафениб 160 мг суткада 1 марта, 14 кун |
5 мг бир марта |
3,8 маротабага ошиши |
Атазанавир 300 мг/ритонавир 100 мг суткада 1 марта, 8 кун |
10 мг бир марта |
3,1 маротабага ошиши |
Велпатасвир 100 мг суткада 1 марта |
10 мг бир марта |
2,7 маротабага ошиши |
Омбитасвир 25 мг/паритапревир 150 мг/ритонавир 100 мг суткада 1 марта/дасабувир 400 мг суткада 2 марта, 14 кун |
5 мг бир марта |
2,6 маротабага ошиши |
Гразопревир 200 мг/элбасвир 50 мг суткада 1 марта, 11 кун |
10 мг бир марта |
2,3 маротабага ошиши |
Глекапревир 400 мг/пибрентасвир 120 мг суткада 1 марта, 7 кун |
5 мг суткада 1 марта, 7 кун |
2,2 маротабага ошиши |
Лопинавир 400 мг/ритонавир 100 мг суткада 2 марта, 17 кун |
20 мг суткада 1 марта, 7 кун |
2,1 маротабага ошириш |
Клопидогрел 300 мг (юклама доза), кейин 75 мг 24 соат ўтиб |
20 мг бир марта |
2 маротабага ошиши |
Гемфиброзил 600 мг суткада 2 марта, 7 кун |
80 мг бир марта |
1,9 маротабага ошиши |
Элтромбопаг 75 мг суткада 1 марта, 10 кун |
10 мг бир марта |
1,6 маротабага ошиши |
Дарунавир 600 мг/ритонавир 100 мг суткада 2 марта, 7 кун |
10 мг суткада 1 марта, 7 кун |
1,5 маротабага ошиши |
Типранавир 500 мг/ритонавир 200 мг суткада 2 марта, 11 кун |
10 мг бир марта |
1,4 маротабага ошиши |
Дронедарон 400 мг суткада 2 марта |
Маълумотлар мавжуд эмас |
1,4 маротабага ошиши |
Итраконазол 200 мг суткада 1 марта, 5 кун |
10 мг ёки 80 мг бир марта |
1,4 маротабага ошиши |
Эзетимиб 10 мг суткада 1 марта, 14 кун |
10 мг суткада 1 марта, 14 кун |
1,2 маротабага ошиши |
Фосампренавир 700 мг /ритонавир 100 мг суткада 2 марта, 8 кун |
10 мг бир марта |
Ўзгаришсиз |
Алеглитазар 0,3 мг, 7 кун |
40 мг, 7 кун |
Ўзгаришсиз |
Силимарин 140 мг суткада 3 марта, 5 кун |
10 мг бир марта |
Ўзгаришсиз |
Фенофибрат 67 мг суткада 3 марта, 7 кун |
10 мг, 7 кун |
Ўзгаришсиз |
Рифампицин 450 мг суткада 1 марта, 7 кун |
20 мг бир марта |
Ўзгаришсиз |
Кетоконазол 200 мг суткада 2 марта, 7 кун |
80 мг бир марта |
Ўзгаришсиз |
Флуконазол 200 мг суткада 1 марта, 11 кун |
80 мг бир марта |
Ўзгаришсиз |
Эритромицин 500 мг суткада 4 марта, 7 кун |
80 мг бир марта |
28% га пасайиши |
Байкалин 50 мг суткада 3 марта, 14 кун |
20 мг бир марта |
47% га пасайиши |
Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
Қобиқ билан қопланган 1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: розувастатин 5 мг, 10 мг ёки 20 мг (розувастатин кальций кўринишида).
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, дикальций фосфати, лактоза моногидрати, кросповидон, магний стеарати.
қобиғи: opadry II Pink, тозаланган сув.
Новтор тўқималар юзасида ПЗЛП нинг ушлаб қолиниши ва катаболизмини ошириб, ПЗЛП "жигар" рецепторларини кўпайтиради, бу ўз навбатида, жуда паст зичликдаги липопротеинларнинг (ЖПЗЛП) синтезининг ингибирланишига олиб келади, шу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини пасайтиради.
Новтор ПЗЛП-холестерин, умумий холестерин, триглицеридлар (ТГ)ни ошган миқдорини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеидлардаги холестерин (ЮЗЛП-ХС)ни миқдорини оширади. У шунингдек аполипопротеин В (АпоВ), ХС-ноЮЗЛ, ХС-ЮПЗЛ, ТГ-ЮПЗЛ миқдорини пасайтиради ва аполипопротеин A-I (АпоА-I) даражасини оширади.
Новтор ПЗЛП-ХС/ЮЗЛ-ХС, умумий ХС/ЮЗЛ-ХС ва АпоВ/АпоА-I нисбатини пасайтиради.
Даволаш самара, даволаш бошлангандан кейин бир ҳафта давомида намоён бўлади, даволашдан 2 ҳафта ўтгач максимал мумкин бўлган самаранинг 90% га эришилади. Максимал даволаш самарага одатда 4-ҳафтада эришилади ва мунтазам қабул қилинганда сақланиб туради.
Новтор препарати гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия ёки гипертриглицеридемияси бўлган катта пациентларда, ирси, жинс ёки ёшидан қатъий назар, шу жумладан пациентларнинг махсус гуруҳларида (қандли диабет ёки оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) самарали.
Новтор препарати IIa ва IIb тур гиперхолестеринемияси бўлган кўпчилик пациентларни даволашда самарали (ХС-ПЗЛ нинг ўртача бошланғич даражалари таҳминан 4,8 ммоль/л).
Новтор препаратини 20 дан 40 мг гача дозаларда гомозиготли оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда (жумладан 8 педиатрик пациентларда) қўлланилганда, ХС-ПЗЛ ўртача пасайиши умумий танловда 22% ни ташкил қилган.
Новтор шунингдек фенофибрат билан мажмуада триглицеридларнинг даражасини пасайишига нисбатан ва никотин кислота билан мажмуада ХС-ПЗЛ ни ошишига нисбатан аддитив самара намойиш қилади.
40 мг дозада розувастатин фақат оғир гиперхолестеринемияси ва юрак-қон томир касалликларининг юқори хавфига эга бўлган пациентларга буюрилиши керак.
Даволаш: симптоматик даволаш ва қўллаб турувчи тадбирлар зарур бўлади. Специфик даволаш мавжуд эмас. Жигар функциясини ва КФК даражасини назорат қилиш зарур бўлади. Гемодиализ кам самарали.
Chiqarish shakllari