Rezistolning aptekalardagi narxlari
REZISTOL tomchilar 20ml N1
|
|
246 ta dorixonada bor
|
45 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
66 400 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
51 000 so'mdan
Bron qilish
|
REZISTOL tomchilar 50ml N1
|
|
187 ta dorixonada bor
|
82 768 so'mdan
Dorixonadan topish
|
114 200 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
94 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Rezistol ko'rsatmalar
Эҳтиёткорлик билан. Резистол препаратида 12 ҳ.% ли этанол сақланади.
Ҳомиладор ва эмизиш давридаги аёлларда Резистол препаратини қўллаш бўйича тажриба етарли бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Препаратни автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришдаги реакция тезлигига таъсири ўрганилмаган, лекин препарат 12 ҳ.% ли энатол сақлашини ҳисобга олиш керак.Касалликни ўткир босқичида одатда:
катталар ва 12 ёшдан катта болаларга – 30 томчидан кунда 3 марта;
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга – 20 томчидан кунда 3 марта;
1 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга – 10 томчидан кунда 3 марта буюрилади.
Препарат қайталанишни олдини олиш ва кейинчалик сурункали касалликларни даволаш учун катталар ва 12 ёшдан катта болаларга 10-20 томчидан суткада 3 марта буюрилади.
Даволаш курсини ўртача давомийлиги ўткир касаллик ва қайталанишларни олдини олиш 7-10 кунни ташкил этади. Жами даволаш давомийлиги 3 ҳафтадан ошмаслиги керак.
Флакон вертикал ушланади, зарурат бўлганида уни остидан секин чертиб қўйиш мумкин.
Болалар
Препаратни эмизиш ёшидаги болалар қўллаш борасидаги маълумотларни йўқлиги сабабли Резистолни 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Кичкина ёшдаги (1 ёшдан 6 ёшгача) болаларни даволаш учун Резистол препаратини шифокор кузатуви остида қўллаш талаб этилади.
Нафас тизими томонидан: бурундан кучсиз қон кетиши.
Тери қопламалари ва иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (жумладан тошмалар, эшакеми, тери ва шиллиқ қаватларни қичиши). Якка ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари юз шиши, ҳансираш ва артериал қон босимини пасайиши билан кечиши мумкин.
Гепатобилиар тизими томонидан: жигар функцияси кўрсаткичларини ошиши. Бу кўрсаткичларни ошиши ва препаратни қабул қилиш сабаб-оқибатлари орасидаги боғлиқлик исботланмаган.
Резистол препаратини қон ивиши кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкинлиги туфайли, кумарин ҳосилалари ва бошқа препаратлар билан бир вақтда қўлланганда қон ивишига тўсқинлик қилиши, уларни антикоагулят таъсирини кучайтириши эҳтимолини истисно қилиш мумкин. Резистол препаратини пенициллин V билан ҳеч қанана ўзаро таъсири аниқланмаган.
Таркиби:
1 г эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: пеларгония томирларини суюқ экстракти (Pelargonii radix extractum liquidum) (экстрагентлар: (1:8-10) этанол 40 ҳ.%, этанол 10 ҳ.% ) - 800 мг;
ёрдамчи модда: 85% ли глицерин.
Препарат шиллиқ қаватларга бактерия ва вирусларни боғланиш механизмига таъсир қилади, шу билан бирга организмга вирус ва бактерияларни киришини олдини олади. Препарат яққол иммуномодулловчи таъсирга эга, бу вирусли инфекцияларни тез бостирилишини чақиради. Шунингдек у организмда асоратларнинг ривожланишини олдини олиш билан бирга киришга улгурган бактерияларни кўпайишига тўсқинлик қилади. Препарат нафас йўлларининг тозалаш механизмларини фаоллаштириш хусусиятига эга, бу ёпишқоқ шиллиқларни чиқарилишини осонлаштиради ва касаллик қўзғатувчи бактериялар кўпайиши учун шароитларни йўқотади.
Препарат билан даволаш йўтал, балғам чиқишини қийинлашиши, умумий лоҳаслик, иситма ва тумов каби симптомларини тез енгиллаштиради, касаллик давомийлигини сезиларли даражада қисқартиради, микроорганизмларни резистентлигини ривожланишига йўл қўймайди.
Препарат – тўлиқ фаол модда сифатида қараладиган кўплаб компонентларни мажмуавий аралашмасидир.Ўрам очилгандан кейинги яроқлилик муддати – 3 ой
Сақлаш шароити
Оригинал ўрамда, 25 оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.Chiqarish shakllari