Rikoz-S ko'rsatmalar
Операциядан кейинги инфекцияларни олдини олишда қўлланилади.
Эҳтиёткорлик билан: буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, қон кетиши ёки меъда–ичак йўллари касалликлари (носпецифик ярали колит, антибактериал препаратларни қўллаш билан боғлиқ бўлган энтерит ёки колит), чала туғилган болалар.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Цефтриаксонни ҳомиладорлик ва лактация даврида, фақат она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин.
Цефтриаксон кўкрак сути билан паст концентрацияда ажралади.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотларда цефтриаксоннинг тератоген ва эмбриотоксик самаралари аниқланмаган.
Автомобилни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Бош айланишини ривожланиш эҳтимоли туфайли, автомобилни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқаришда эхтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Кичик ёшдаги болаларга 2080 мг/кг дан суткада бир марта, чала туғилган чақалоқларга - 50 мг/кг дан ортиқ бўлмаган суткалик дозада юборилади.
Даволаш курсининг давомийлиги шахсий равишда танланади. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган беморларга креатинин клиренс (КК) кўрсаткичларини ҳисобга олиб дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб қилинади.
Мушак ичига инъекция қилиш учун 1 г цефтриаксон 3,5 мл инъекция учун стерил сувда эритилади. Думба мушагига чуқур юборилади. Юбориш оғриқсиз бўлиши учун 1% ли лидокаин эритмасини қўллаш мумкин.
Вена ичига оқимли юбориш учун 1 г цефтриаксон 10 мл инъекция учун стерил сувда эритилади. 35 минут давомида секин юборилади.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эозинофилия; кам Квинке шиши.
Қон яратиш тизими томонидан: узоқ вақт юқори дозаларда қўлланганда периферик қон манзараси ўзгариши (лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, гемолитик анемия) мумкин.
Қон ивиш тизими томонидан: гипопротромбинемия бўлиши мумкин.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит бўлиши мумкин.
Кимётерапевтик таъсирига асосланган самаралари: кандидоз.
Маҳаллий реакциялар: флебит (в/и юборилганда), инъекция жойида оғриқ.
Таркиби:
Ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда:
1000 мг цефтриаксонга эквивалент цефтриаксон натрий.
500 мг сульбактамга, эквивалент сульбактам натрий
Антибактериал бактерицид таъсирга эга. Бактерияларнинг хужайра девори синтезини ингибирлайди. Цефтриаксон кўпчилик граммусбат ва грамманфий бактериялар томонидан ишлаб чиқариладиган бета-лактамазалар таъсирига чидамли. Кенг таъсир доирасига эга. Граммусбат аэроблар - Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, Streptococcus viridans, Streptococcus hovis; грамманфий аэроблар – Aeromonas spp., Alcaligenes spp., Moraxella catarrhalis (шу жумладан бета – лактамазаларни ҳосил қилувчи штаммлари), Citrobacter spp., Enterobacter spp., (шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи айрим штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Klebssiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumoniae), Moraxella spp., Morganella morganii, Neisseria gonorrhoeae (шу жумладан пенициллиназани ишлаб чиқарадиган штаммлари), Neisseria meningitis, Plesiomonas shegelloides, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Providensia spp., Salmonella spp., (шу жумладан Salmonella typhi), Serratia spp. (шу жумладан Serratia marcescens), Shigella spp., Vibrio spp. (шу жумладан Vibrio cholerae), Yersinia spp. (шу жумладан Yersinia enteroсоlitica), анаэроблар – Bacteroides spp. (шу жумладан айрим штамларга Bacteroides fragilis), Clostridium spp. (Clostridium difficile дан ташқари), Fusobacterium spp. (Fusobacterium mortiferum, Fusobacterium veritum), Gaffkya anaerobica., Peptostreptococcus spp., Acinetobacter lwoffi, Acinetobacter anitratus, Borrelia burgdorferi, Burkholderia cepacia, Caphocytophage SPP., Escherichia coli, Pasteuralla multocida, Proteus penneri, Pseudomonas fluorescens, Pseudomonas spp ларга нисбатан фаол.
Цефтриаксонга Staphylococcus spp.нинг, метициллинга чидамли штаммлари Enterococcus spp. (Enterococcus faecalis), Clostridium difficile, Bacteiodes spp нинг бета-лактамазларни ишлаб чиқарувчи штаммлари чидамлидир.
R-плазмидли бета–лактамазалар, шунингдек кўпчилик хромосомадаги пенициллиназалари ва цефалоспориназаларининг таъсири остида гидролизланмайди, биринчи авлод пенициллинлари ва цефалоспоринлари ҳамда аминогликозидларига чидамли мультирезистент штаммларига таъсир қилиши мумкин. Бактерияларнинг баъзи штаммларини орттирилган чидамлилиги цефтриаксонни фаолсизлантирадиган бета – лактамазаларни (“цефтриаксоназалар”ни) ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ.
Суюлтирилгандан кейинги сақлаш шароити
Суюлтирилган эритма 12 соат ичида 2-8°C ҳароратда стабил хисобланади..
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Даволаш: специфик антидоти йўқ; сиптоматик даволаш.
Chiqarish shakllari