ROFLOKSANning aptekalardagi narxlari
ROFLOKSAN eritma 100ml
|
|
6 ta dorixonada bor
|
43 600 so'mdan
Dorixonadan topish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
ROFLOKSAN ko'rsatmalar
• юқори ва қуйи сийдик йўлларининг касалликлари;
• қуйи нафас йўлларининг инфекциялари;
• сийдик чиқариш канали ва бачадон бўйнини асоратланмаган гонореяси;
• гонококклар чақирмаган уретрит ва цервицит;
• тери ва юмшоқ тўқималарнинг касалликларини даволаш учун қўлланади.
• анамнезида фторхинолонлар қабул қилганда кузатилган тендинит;
• тутқаноқ ёки тиришиш бўсағасини паст бўлиши;
• 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлар;
• ҳомиладорлик ва лактация даври;
• глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Рофлоксан 200 мг: 10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Рофлоксан 400 мг: 5 ёки 10 таблеткадан блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Буйрак етишмовчилигида дозаси камайтирилиши керак.
Офлоксациннинг таъсири овқат қабул қилишга боғлиқ эмас, офлоксацин ва теофиллин ўртасида ўзаро таъсири аниқланмаган.
Фторхинолонлар ҳатто бир марта қабул қилинганидан кейин ҳам ўта юқори сезувчанлик ва аллергик реакциялар кузатилиши мумкин, ҳаёт ҳавф туғдирувчи анафилактик ва анафилактоид реакциялар бўлиши мумкин. Бундай ҳолатларда офлоксацинни қабул қилиш зудлик билан тўхтатилади, мувофиқ даволаш буюрилади.
Метициллинга резистент S. aureus, фторхинолонларга, шу жумладан офлоксацинга чидамли бўлиши мумкин. Шунинг учун Рофлоксан метициллинга резистент S. aureus чақирган инфекцияларни даволаш учун тавсия этилмаган, лаборатор текширув натижаларига асосан офлоксацинга сезувчанлик тасдиқланган ва стандарт антибактериал даволаш ҳеч қандай самара бермаган ҳолатлар бундан мустасно.
Сийдик йўлларининг инфекциясини келтириб чиқарувчи, энг кенг тарқалган - E. coli да фторхинолонларга чидамлилик ривожланиши мумкин.
Офлоксацин қабул қилинганида оғир даражадаги тери реакциялари: Стивенс-Джонсон синдроми ёки токсик эпидермал некролизни ривожланиш ҳолатлари кузатилган. Рофлоксан билан даволаниш вақтида тери қопламларининг ҳолатини назорат қилиш керак.
Clostridium difficile чиқарган касалликлари
Офлоксацин билан даволаниш вақтида ёки даволангандан кейин (шу жумладан даволангандан сўнг бир неча ҳафтадан кейин) доимий ва/ёки қонли ажралмалар билан кечувчи диарея сохта мембраноз колит (CDAD) бўлиши мумкин. CDAD ҳам енгил шаклда, ҳам ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи шаклда кечиши мумкин. Сохта мембраноз колитга шубҳа қилинганида офлоксацинни қабул қилиш зудлик билан тўхтатилади, мувофиқ даволаш: ванкомицин перорал, тейкопланин ёки метронидазол перорал буюрилади. Ичак ҳаракатини сусайтирувчи дори воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Тиришишларга мойиллиги бўлган пациентлар
Хинолонлар тиришишлар бўсағасини пасайтириши ва тиришишларни чақириши мумкин. Офлоксацинни тутқаноғи бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас. Тиришишларга мойиллиги бўлган пациентларга офлоксацинни жуда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Одатда бу марказий нерв тизимининг аллақачон мавжуд бўлган шикастланишлари бўлган, тиришишга тайёргарлик бўсағасини пасайтирувчи препаратлар билан ёндош даволаниши мумкин бўлган пациентлардир. Тиришиш ҳуружлари ривожланганида офлоксацин билан даволаш дарҳол тўхтатилади.
Тендинит
Хинолонларни қабул қилганда тендинит кам кузатилади, аммо ахилл пайини узилишига олиб келиши мумкин. Тендинит ва пайларни узилиши, баъзида икки томонлама бўлиши, ҳам даволаш бошланган вақтдан 48 соат давомида, ҳам даволаш тўхтатилганидан сўнг бир неча ойдан кейин кузатилиши мумкин. Тендинит ва пайларни узилишини ривожланиш ҳавфи 60 ёшдан ошган пациентларда ва кортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда ошади. Кекса пациентларга, буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида, креатинин клиренсига қараб, дозага тузатиш киритиш керак. Тендинитга шубҳа қилинганида офлоксацин билан даволаш зудлик билан тўхтатилади, мувофиқ даволаш буюрилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Офлоксацин асосан буйраклар орқали экскреция бўлади, офлоксациннинг дозаси буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун креатинин клиренсига мувофиқ тузатиш киритилиши керак.
QT интервалини узайиши
Фторхинолонлар қабул қилаётган пациентларда жуда кам ҳолларда QT интервалини узайиши кузатилиши мумкин. QT интервалини узайишига олиб келувчи маълум ҳавф омиллари, хусусан:
- QT интервалини туғма узайиши синдроми;
- QT интервалини узайтирувчи препаратлар (аритмияга қарши воситалар трициклик антидепрессантларнинг IA ва III синфлари, макролидлар, нейролептиклар) ни бир вақтда қўллаш;
- электролитлар мувозанатини бузилиши (гипокалемия, гипомагнезиемия);
- юрак қон-томир тизимининг касалликлари (юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия)
бўлган пациентлар фторхинолонлар, шу жумладан офлоксацинни қабул қилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
- кекса пациентлар ва аёллар QT интервалини узайтирувчи препаратларга янади сезгир бўлишлари мумкин.
Психотик бузилишлари бўлган пациентлар
Фторхинолонларни қабул қилганда психотик реакциялар ривожланиши мумкин. Айрим ҳолларда улар суиқасдлик фикрлари ёки суиқасдлик ҳаракатларини, баъзида бир марталик дозаси қабул қилинган заҳоти чақирган. Пациентда ушбу реакциялар зўрайиб борганида офлоксацинни қабул қилиш тўхтатилади ва мувофиқ даволаш буюрилади.
Психотик бузилишлари ёки руҳий касалликлари бўлган пациентларга офлоксацин эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга офлоксацин эҳтиёткорлик билан қўлланади. Фторхинолонларни қабул қилганда жигар етишмовчилигига (шу жумладан ўлимга) олиб келадиган, тез кечувчи гепатит ҳолатлари кузатилган. Жигар шикастланишини анорексия, сариқлик, сийдик рангини тўқлашиши, қичишиш ёки қоринда оғриқ каби белгилари ва симптомлари ривожланганида даволаш тўхтатилади. Мувофиқ диагностик ва даволаш чоралари ўтказилади.
К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентлар
К витаминининг антагонистлари (варфарин) ва фторхинолонлар бир вақтда қўлланганида, қон ивиши кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин. Ушбу препаратлар билан даволаниш даврида шундай бузилишлар аниқланганида қўшимча текширув ўтказиш керак.
Гравис миастенияси
Фторхинолонлар нерв-мушак ўтказувчанлигини блоклаши ва гравис миастенияси билан хасталанган пациентларнинг ҳолати ёмонлашиши мумкин. Қайд этилгандан кейинги даврда ушбу пациентлар гуруҳида жиддий нохуш реакциялар, шу жумладан ўлим ҳолати ва нафас фаолиятини тутиб туришни талаб этувчи ҳолатлар таърифланган. Офлоксацин миастения ташхиси қўйилган пациентларга тавсия этилмаган.
Фотосенсибилизацияни олдини олиш
Фотосенсибилизация ҳолатлари хақида хабар берилган. Препарат билан даволаниш вақтида ва даволаш тўхтатилгандан кейин 48 соат давомида қуёш нурлари таъсиридан ёки УБ нурланишдан сақланиш тавсия этилган.
Суперинфекция
Бошқа антибиотикларни қабул қилганда бўлгани каби, офлоксацинни ҳам узоқ муддат ишлатиш резистент микроорганизмларни ҳаддан ташқари ўсишига олиб келиши мумкин. сезувчанликни аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Даволаниш вақтида иккиламчи инфекция ривожланганида мувофиқ даволаш буюрилади.
Периферик невропатия
Фторхинолонлар, жумладан офлоксацин қабул қилинганида, пациентларда тўсатдан бошланиши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия ривожланиши мумкин. Нейропатия симптомлари ривожланганида офлоксацинни қабул қилиш тўхтатилади.
Дисгликемия
Барча турдаги хинолонларни қабул қилганда бўлгани каби, офлоксацинни қабул қилганда ҳам қонга глюкозани тушишини бузилиши кузатилган, бу одатда диабет билан хасталанган, гипогликемик дори воситаларни қабул қиладиган пациентларда гипергликемия ва гипогликемия (шу жумладан кома) га олиб келган. Қандли диабет билан хасталанган беморларда қонда глюкозанинг даражасини мунтазам назорат қилиш тавсия этилган.
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентлар
Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган пациентларда хинолонлар билан даволанганда гемолитик реакциялар кузатилиши мумкин. Ушбу пациентлар гуруҳини кузатиш тавсия этилган.
Кўришни бузилиши
Кўриш фаолияти бузилганида ёки кўриш аъзолари томонидан нохуш реакциялар кузатилганида окулистни маслаҳати керак.
Лаборатор синамаларга таъсири
Офлоксацин қабул қилаётган пациентларда сийдикда опиатларни аниқлашда сохтамусбат натижалар бўлиши мумкин. Ушбу текширувни янада аниқ усул билан тасдиқлаш керак.
Кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар
Препарат таркибида лактоза сақлайди. Галактозани кам учрайдиган наслий ўзлаштиролмаслиги, лактаза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани ёмон сўрилиши бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида офлоксацинни қўллаш мумкин эмас.
Ушбу пациентлар гуруҳида дори воситасини қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида фторхинолонларни қабул қилиш ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиши ҳавфини оширмаган ва бошқа нохуш реакцияларни ҳомиладорликка таъсирини оширмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомилада бўғим тоғайини шикастланишини кўрсатди, аммо тератоген таъсир кўрсатмаган.
Лактация
Офлоксацин кўкрак сути билан кам миқдорда ажралиб чиқади. Артропатияни ривожланиши ва токсикликни намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, офлоксацин билан даволаниш вақтида эмизиш тўхтатилиши керак.
Педиатрияда қўлланиши
Рофлоксан 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда ёки скелет суякларини ўсиши тугагунича қўлланмайди.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишлашда уйқучанлик, фаолликни бузилиши, бош айланиши ва кўришни бузилиши каби нохуш реакциялар бўлиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Алкоголь истеъмол қилиш ушбу таъсирларни оғирлаштириши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ҳомиладорлик даврида офлоксацинни қўллаш мумкин эмас.
Ушбу пациентлар гуруҳида дори воситасини қўллаш бўйича маълумотлар чекланган. Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида фторхинолонларни қабул қилиш ривожланиш нуқсонларини пайдо бўлиши ҳавфини оширмаган ва бошқа нохуш реакцияларни ҳомиладорликка таъсирини оширмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар ҳомилада бўғим тоғайини шикастланишини кўрсатди, аммо тератоген таъсир кўрсатмаган.
Лактация
Офлоксацин кўкрак сути билан кам миқдорда ажралиб чиқади. Артропатияни ривожланиши ва токсикликни намоён бўлиши мумкинлиги туфайли, офлоксацин билан даволаниш вақтида эмизиш тўхтатилиши керак.
Қуйи сийдик йўлларининг инфекциялари: 200-400 мг дан ҳар куни қабул қилинади.
Юқори сийдик йўлларининг инфекциялари: 200-400 мг дан ҳар куни қабул қилинади, зарурат бўлганида доза кунига 2 марта қабул қилишгача оширилиши мумкин.
Қуйи нафас йўлларининг инфекциялари: 400 мг дан ҳар куни қабул қилинади, зарурат бўлганида доза кунига 2 марта қабул қилишгача оширилиши мумкин.
Асоратланмаган уретрал ва цервикал гонорея: 400 мг дан бир марта қабул қилинади.
Гонококклар томонидан чақирилган уретрит ва цервицит: 400 мг дан кунига бир марта ёки икки марта қабул қилинади.
Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцион касалликлари: 400 мг дан кунига икки марта қабул қилинади.
Айрим пациентлар гуруҳида қўлланиши
Буйрак фаолиятини бузилиши
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун ушбу дори воситасини перорал ёки вена ичига қуйидаги тарзда қўллаш тавсия этилган:
Креатинин клиренси |
Бир марталик доза, мг* |
Вақт оралиғи, соат |
50-20 мл/мин |
100-200 |
24 |
< 20 мл/мин** ёки гемодиализ ёки перитонеал диализ |
100 ёки 200 |
24
48 |
* Қўллаш учун кўрсатмалар ёки дозани қабул қилиш ўртасидаги интервалга қараб.
** Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган, гемодиализдаги беморларда қон зардобида офлоксациннинг концентрациясиини текшириш керак.
Катталарда креатинин клиренсини аниқлаш имкони бўлмаганида, у Крокфорт формуласи бўйича қон зардобидаги креатининнинг даражасидан фойдаланиб аниқланади:
Эркаклар: тана вазни (кг) х (140 – ёши)
Креатинин клиренси (мл/мин) = ---------------------------------------------------
72 х зардоб креатинини (мг/дл)
ёки
Эркаклар: тана вазни (кг) х (140 – ёши)
Креатинин клиренси (мл/мин) = ------------------------------------------------------
0,814 х зардоб креатинини (мкмоль/л)
Аёллар: Креатинин клиренси (мл/мин) = 0,85 х (юқорида кўрсатилган қиймат)
Жигар фаолиятини бузилиши
Тавсия этилган максимал суткалик доза – препаратнинг экскрецияси секинлашган бўлиши мумкинлиги туфайли, офлоксацин 400 мг дан ошмаслиги керак.
Кекса одамлар
Буйрак фаолиятини ёндош бузилиши бўлганида дозага тузатиш киритиш керак.
Болалар: 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш тавсия этилмаган.
Даволаш давомийлиги: даволаш давомийлиги инфекциянинг оғирлик даражаси ва даволашга нисбатан жавоб реакциясига боғлиқ. Ўртача давомийлиги 5-10 кунни ташкил этади, асоратланмаган гонорея бундан мустасно, унда бир марталик дозани қўллаш тавсия этилган.
Даволаш 2 ойдан ортиқ давом этмаслиги керак.
Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез эмас – замбуруғли инфекциялар, патоген микроорганизмларни резистентлиги.
Қон ва лимфа тизимлари томонидан бузилишлар: жуда кам ҳолларда – анемия, гемолитик анемия, лейкопения, эозонофилия, тромбоцитопения; учраш тезлиги номаълум – агранулоцитоз.
Иммун тизими томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – анафилактик реакциялар*, анафилактоид реакциялар*, Квинке шиши*; жуда кам ҳолларда – анафилактик шок*, анафилактоид шок*.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – анорексия; учраш тезлиги номаълум – қандли диабет билан хасталанган, гипогликемик дори воситалари билан даволанаётган пациентларда гипогликемия, гипергликемия, гипергликемик кома.
Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – психомотор қўзғалувчанлик, уйқуни бузилиши, уйқусизлик; кам ҳолларда – психотик бузилишлар (масалан, галлюцинациялар), безовталик, онгни чалкашиши, қўрқувлар, депрессия; учраш тезлиги номаълум – психотик бузилишлар ва депрессия, жумладан сиуқасдлик фикрлари ёки ўз жонига суиқасд қилиш ҳаракатлари, асабийлик.
Нерв тизими томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – бош айланиши, бош оғриғи; кам ҳолларда – уйқучанлик, арестезиялар, дисгезия, паросмия; жуда кам ҳолларда – периферик сенсор нейропатия*, тиришишлар, экстрапирамид симптомлар ёки бошқа бузилишлар, мушак спазмлари; учраш тезлиги номаълум – тремор, дискинезия, хушдан кетишлар.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – кўзларни таъсирланиши; кам ҳолларда – кўришни бузилиши; учраш тезлиги номаълум – увеит.
Эшитиш аъзолари томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас – вертиго; жуда кам ҳолларда – қулоқларни шанғиллаши, эшитишни йўқолиши; учраш тезлиги номаълум – эшитишни бузилиши.
Юрак томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – тахикардия; учраш тезлиги номаълум – “пируэт” типидаги қоринчалар тахикардияси (QT интервалини узайиши ҳавфи бўлган пациентларда), QT интервали узайган ЭКГ.
Қон-томирлар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – гипотензия.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – йўтал, назофарингит; кам ҳолларда – ҳансираш, бронхоспазм; учраш тезлиги номаълум – аллергик пневмонит, яққол ифодаланган ҳансираш.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – энтероколит (айрим ҳолларда геморрагик); жуда кам ҳолларда – сохта мембраноз колит*, холестатик сариқлик; учраш тезлиги номаълум – панкреатит, қабзият, метеоризм, диспепсия.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ЛДГ, гамма-глутамилтрансфераза ва/ёки ишқорий фосфатаза) нинг даражасини ошиши, қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши; учраш тезлиги номаълум – гепатит, ўткир шаклда* бўлиши мумкин; офлоксацин қабул қилинганида жигарни оғир даражада шикастланишлари, шу жумладан ўткир жигар етишмовчилиги ҳолатлари, асосан жигар етишмовчилиги бўлган беморларда ўлим билан тугаган ҳолатлар қайд этилган.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: тез-тез эмас – қичишиш, тошма; кам ҳолларда – эшакеми, юзни қизиб кетиши, гипергидроз, пустулез тошма; жуда кам ҳолларда – кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, фотосенсибилизация* реакциялари, қон-томирлар пурпураси, айрим ҳолларда терини некрозига олиб келиши мумкин бўлган васкулит; учраш тезлиги номаълум – Стивенс-Джонсон синдроми, ўткир тарқоқ, экзантематоз пустулез, стоматит, эксфолиатив дерматит.
Скелет мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – тендинит; жуда кам ҳолларда – артралгия, миалгия, пайларни узилиши (ахилл пайини) (бошқа фторхинолонлар қўлланганидан бўлгани каби, бу нохуш реакция даволаш бошланганидан сўнг 48 соат давомида ривожланиши ва икки томонлама бўлиши мумкин); учраш тезлиги номаълум – рабдомиолиз ва/ёки миопатия, мушакларни бўшлиги, боғламларни узилиши, артрит.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: кам ҳолларда – қон зардобида креатининнинг концентрациясини ошиши; жуда кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги; учраш тезлиги номаълум – ўткир интерстициал нефрит.
Туғма, оилавий ва наслий бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – порфирияси бўлган беморларда порфирия ҳуружлари.
Умумий бузилишлар: учраш тезлиги номаълум – астения (шу жумладан бел, кўкрак ва қўл-оёқлардаги оғриқларда).
*қайд этилгандан кейинги қўллаш тажрибасидан олинган.
Антацидлар, сукральфатлар, металларнинг катионлари (магний ва алюминий, сукральфат, рух ёки темир антацидлари). Офлоксацинни сўрилиши пасайиши мумкин. Офлоксацин ушбу препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин қабул қилиш керак.
Антикоагулянтлар. Бир вақтда қабул қилинганида давомли қон кетиши ривожланиши мумкин.
Теофиллин, фенбуфен ёки ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар. Бир вақтда қабул қилинганида тиришишга тайёргарликнинг церебрал бўсағасини яққол пасайиши кузатилиши мумкин.
Глибенкламид. Бирга қабул қилинганида қон зардобида глибенкламиднинг концентрацияси бироз ошиши мумкин. Қонда глюкозанинг даражасини назорат қилиш тавсия этилган.
Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат. Пробенецид офлоксациннинг умумий клиренсини 24% га пасайтиради, ва эгри чизиғи остидаги майдонни 16% га оширади. Ушбу механизм буйрак найчалари орқали экскрециясига фаол ташилишини сусайтиради. Офлоксацин буйрак найчалари экскрециясига таъсир қилувчи препаратлар (пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат) билан бирга қабул қилинганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
К витаминининг антагонистлари. К витаминининг антагонистлари (варфарин ва бошқ.) ва фторхинолонлар бир вақтда қабул қилинганида, К витаминининг антагонистларини самараси кучайиши мумкин. Қон ивиш тизимининг кўрсаткичларини назорат қилиш тавсия этилган.
Таркиби
Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 200 мг ёки 400 мг офлоксацин.
ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, натрий кроскармеллоза, маккажўхори крахмали, гипромеллоза, магний стеарати.
қобиғини таркиби: оқ Опадри® 03F180011 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол).
Офлоксацинга сезгир микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (шу жумладан метициллинга чидамли штаммлари), Staphylococcus epidermidis, Neisseria species, Escherichia coli, Citrobacter, Klebsiella, Enterobacter, Hafnia, Proteus (индол-манфий ва индол-мусбат штаммлари), Salmonella, Shigella, Acinetobacter, Yersinia enterocolitica, Campylobacter jejuni, Aeromonas, Plesiomonas, Vibrio cholerae, Vibrio parahaemolyticus, Haemophilus influenzae, Chlamydiae, Legionella, Gardnerella.
Препаратга нисбатан ўзгарувчан сезувчанликка эга бўлган микроорганизмлар: Streptococcus, Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Clostridium species ва Mycoplasma.
Анаэроб бактериялар (Fusobacterium species, Bacteroides species, Eubacterium species, Peptococcus, Peptostreptococcus кабилар), одатда препаратга чидамли.
Офлоксацин Treponema pallidum га нисбатан фаолликка эга эмас.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дозаси ошириб юборилганида биринчи 30 минут давомида биринчи тиббий ёрдам сифатида қусишни чақириш, меъдани ювиш, адсорбентлар ва натрий сульфат; антацидларни буюриш тавсия этилади. Антидоти мавжуд эмас. Офлоксациннинг катта бўлмаган қисми гемодиализ ёрдамида чиқарилиши мумкин. Перитонеал диализ ва сурункали амбулатор перитонеал диализ самарасиздир.
Офлоксацинни организмдан чиқарилиши жадаллаштирилган диурез ёрдамида тезлаштирилиши мумкин.
Симптоматик даволаш ўтказиш, QT интервалини узайиши мумкинлигини ҳисобга олиб, ЭКГ ни назорат қилиш керак.
Chiqarish shakllari