Sedavitning aptekalardagi narxlari
SEDAVIT sirop 100ml N1
|
|
110 ta dorixonada bor
|
31 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
48 000 so'mdan
+ yetkazish
Buyurtma berish
|
39 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Sedavit ko'rsatmalar
Препаратни қўллаганда, айниқса оқ танли пациентлар узоқ вақт ультрабинафша нурланишдан (қуёш ванналари, солярий, диатермия) сақланишлари керак.
Меъда-қизилўнгач рефлюкси (жиғилдон қайнаши) бўлган пациентларда жиғилдон қайнаши кучайиши мумкин. Артериал босими барқарор бўлмаган ва қандли диабети бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Артериал босим ва қонда глюкоза даражасини назорат қилиш керак.
Алкоголь билан қабул қилинмасин.
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Педиатрияда қўлланиши. Седавит препаратнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги 12 ёшгача болаларда аниқланмаган, шунинг учун препаратни 12 ёшдан ошган болаларда қўллаш мумкин.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Препаратни қўллаганда транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли механизмлар билан ишлашдан сақланиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Аллергик реакциялар, шу жумладан гиперемия, тошма, қичишиш, шишлар, эшакеми, анафилактик реакциялар, шу жумладан анафилактик шок.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: уйқучанлик, чарчоқлик, бош айланиши, руҳий тушкунлик ҳолати, қўзғалиш, бош оғриғи, парестезия, ҳолсизлик, иш қобилиятини сусайиши.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қоринда оғриқ ва спазмлар, қусиш, жиғилдон қайнаши, меъда шираси ажралиб чиқишини кўпайиши, ичак фаолиятини бузилиши (диарея, қабзият).
Юрак-қон томир тизими томонидан: брадикардия, артериал босимни пасайиши, тахикардия, аритмия.
Тери томонидан: сезгир одамларда фотосенсибилизация, дерматит, терини қуриши.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: оёқ-қўлларни увишиши, мушакларнинг кучсизлиги.
Моддалар алмашинуви томонидан: юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида – глюкозага толерантликни пасайиши.
Биокимёвий кўрсаткичларни нормадан оғиши: қонда аспартатаминотрансфераза (АСТ), лактатдегидрогеназа (ЛДГ), ишқорий фосфотаза, глюкоза даражасини ошиши, гиперурикемия.
Циклосерин, гидралазин, изониазид, пенициламин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш пиридоксинга бўлган эҳтиёжни оширади.
Тешик далачой цитохром Р450 3А4, 1А2 ва 2С9 изоферментларининг индукциясини чақириши мумкин, бу бир вақтда қабул қилинадиган ва бу изоферментлар томонидан метаболизмга учрайдиган бошқа препаратларнинг таъсирини камайишини чақириши мумкин. Шунинг учун препаратни қуйидагилар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди:
- индинавир ёки бошқа антиретровирус препаратлар;
- циклоспорин, дигоксин, теофиллин, иринотекан, такролимус, гиполипидемик воситалар (симвастатин), фексофенадин, трициклик антидепрессантлар (амитриптилин, нортриптилин), тутқаноққа қарши воситалар (карбамазепин, фенобарбитал, фенитоин), серотонинни қайта нейронал қамраб олинишининг селектив ингибиторлари (циталопрам, флувоксамин, сертралин, пароксетин), буспирин, шунингдек триптанлар (суматриптан, наратриптан, золмитриптан) ва гипотензив воситалар (кальций каналлари блокаторлари);
- варфарин ва бошқа антикоагулянтлар – кумарин ҳосилалари;
- перорал контрацептивлар (мунтазам бўлмаган қон кетишларни пайдо бўлиши билан кечувчи ҳомилага қарши воситаларнинг самарадорлигини сусайиши туфайли исталмаган ҳомиладорлик юз бериши мумкин).
Юрак гликозидлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.
Диуретиклар – пиридоксин билан бирга қўлланилганда диуретикларнинг таъсири кучаяди.
Ухлатувчи ва седатив воситалар – пиридоксин билан мажмуавий қўлланилганда ухлатувчи самараси пасаяди.
Паркинсонга қарши воситалар - пиридоксин билан мажмуавий қўлланилганда Паркинсон касаллигини даволаш учун воситаларнинг самарадорлиги камаяди.
Кортикостероидлар - пиридоксин билан мажмуавий қўлланилганда организмда В6 витаминининг миқдори камаяди.
Никотин кислотасини антитромботик воситалар ёки ацетилсалицил кислотаси билан бир вақтда қўлланилганда қон кетиши ривожланиши хавфи мавжуд.
Гипотензив воситалар билан қўлланилганда артериал гипотензияни кучайишига олиб келади. Гиполипидемик воситалар билан қўлланилганда препаратнинг токсик самараларини кучайиши, спазмолитиклар билан қўлланилганда – спазмолитикларнинг самарасини кучайиши кузатилади.
Метилдопа билан бир вақтда қўллаш артериал босимни аҳамиятли пасайишига, пробенецид билан – пробенециднинг самарасини камайишига олиб келади.
Фотосенсибилизация қилиш самарасига эга бошқа дори воситаларининг (масалан, сульфаниламидлар, тетрациклинлар гуруҳи антибиотиклари ва фторхинолонлар) фотосенсибилизация таъсирини кучайтириши мумкин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Даволаш: препаратни бекор қилиш. Шифокор буюрадиган симптоматик даволаш.
Chiqarish shakllari