Қуйидагиларни симптоматик даволаш учун (мажмуавий даволаш таркибида):
- тутиб турувчи даволашга қўшимча, псориатик артрит, ревматоид артрит, шу жумладан ўсмирлар ревматоид артрити, анкилозловчи спондилит, ўткир ва ним ўткир бурсит, ўткир носпецифик тендосиновит, ўткир подагрик артрит, посттравматик остеоартрит, остеоартритдаги синовит, эпикондилит каби ўткир ревматик касалликлар (ёки уларнинг зўрайиши) да самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашга қўшимча, қисқа муддатли қўллаш учун– тизимли қизил югурик, тизимли дерматомиозит (полимиозит), ўткир ревматик кардит ва гигант хужайрали артериит зўрайганда ёки самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш сифатида;
- тери касалликлари (пуфак яра, буллёз герпатиформ дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми, эксфолиатив дерматит, фунгоид микоз, псориазнинг оғир шакли, оғир себореяли дерматит);
- оддий даволашга берилмайдиган оғир аллергик ҳолатларни (мавсумий ёки мавсумий бўлмаган аллергик ринит, зардоб касаллиги, бронхиал астма, дори касаллиги, контакт ва атопик дерматит) назорат қилиш;
- кўз ва уни қўшимчаларининг оғир кечаётган ўткир ва сурункали аллергик ва яллиғланиш касалликлари (шох парда қиррасининг аллергик яралари, ўраб олувчи темираткининг кўз шакли, кўзларнинг олд камерасини яллиғланиши, диффуз орқа увеит ва хориоидит, симпатик офтальмия, аллергик конъюнктивит, кератит, хориоретинит, иридоциклит, кўрув нерви неврити);
- ўпка саркоидози, даволашга берилмайдиган Леффлер синдроми, беррилиоз, ўткир ёйилган ўпка туберкулёзи (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволаш билан бирга), аспирацион пневмонит;
- идиопатик тромбоцитопеник пурпура ва иккиламчи тромбоцитопения (катталарда), орттирилган (аутоиммун) гемолитик анемия, эритроцитар анемия, туғма гипопластик анемия каби қон касалликлари;
- лейкоз ва лимфомаларни (катталарда), ўткир бласт лейкозни (болаларда) паллиатив даволаш;
- ярали колит ва Крон касаллигини оғир даражада зўрайиши;
- тарқалган склероз ва бош мияда ўсма билан боғлиқ шишни зўрайиши;
- субарахноидал блокада ёки блокада хавфи билан кечувчи туберкулёзли менингит (туберкулёзга қарши воситалар билан мажмуавий даволашда);
- бош мия ёки миокардни шикастланиши билан кечувчи трихинеллёз;
- трансплантатни кўчиш реакциясини бостириш учун;
- нефротик синдром (уремиясиз, идиопатик ёки тизимли қизил югурик билан боғлиқ) – диурезни рағбатлантириш ёки протеинурияни камайтириш учун қўлланади.