Terbizid ko'rsatmalar
- ачитқи замбуруғлари, асосан Candida тури (масалан, C. аlbicans) чақирган тери инфекциялари;
- Malassezia furfur чақирган ранг-баранг темиратки.
- 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
- ҳомиладорларга шифокорнинг қатъий буюртмаларига кўра буюрилади.
Препаратни жигар ва/ёки буйрак етишмовчилиги бўлган сурункали алкоголизмли беморларга, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, ўсмалар, моддалар алмашинуви касалликлари, оёқ-қўллардаги томирларининг окклюзион касалликларида, болалик ёшида (клиник тажрибаларнинг етарлича йўқлиги туфайли) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Алюмин туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Тербизид билан даволанишда қайта инфекцияланиш (ички кийим, пойафзал орқали) эҳтимолини олдини олиш учун гигиенанинг умумий қоидаларига риоя қилиш керак.
Препаратнинг таркибига кирувчи цетостеарил спирти, локал ножўя самараларга (масалан, контакт дерматитга) олиб келиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат автотранспортни ҳайдаш қобилиятига, шунингдек диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришга таъсир қилмайди.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик даврида Тербизидни қўллашнинг клиник тажрибаси чекланганлиги туфайли, препаратни фақат она учун кутилаётган ижобий самара, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда қўллаш мумкин.
Тербинафин кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун препаратни буюришнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Педиатрияда қўлланиши
Ушбу препаратни 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш тавсия қилинмайди.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга қўлланилишига боғлиқ ҳолда суткада 1 ёки 2 марта буюрилади.
Препаратни қўйишдан олдин терининг шикастланган жойларини тозалаш ва қуритиш керак. Крем юпқа қават қилиб терининг шикастланган ва атрофидаги соҳаларига қўйилади ва бироз ишқаланади. Бичилиш билан бирга кечувчи инфекцияларда (сут безларининг ости, бармоқларнинг оралари, думбалар ораси, чов соҳаси), крем қўйилган жойларни дока билан, айниқса кечасига ёпиш мумкин.
Даволашнинг ўртача давомийлиги:
- оёқ панжалари, тана, болдирларнинг дерматомикозлари- суткада 1 марта 1 ҳафта;
- терининг кандидози- суткада 1-2 марта 1-2 ҳафта;
- ранг-баранг темиратки- суткада 1-2 марта 2 ҳафта.
Одатда бир неча кун давомида симптомларнинг енгиллашиши юз беради. Номунтазам даволаш ёки даволашни муддатидан олдин тўхтатиш қайталанишига олиб келиши мумкин. Агарда даволаш бошланганидан кейин бир неча ҳафта ўтгач яхшиланиш белгилари аниқланмаса, ташҳисни тасдиқлаш керак.
Кекса ёшли пациентларда дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ.
Кам: аллергик реакциялар, уларнинг ривожланиши даволашни тўхтатишни талаб қилади.
Таркиби
1 г крем қўйидагиларни сақлайди:
фаол модда: тербинафин гидрохлориди 10 мг
ёрдамчи моддалар: цетостеарил спирти, оқ вазелин, суюқ парафин, полисорбат 80, троламин, бензил спирти, тозаланган сув.
Тербинафин дерматофитлар, ачитқисимон ва моғор замбуруғларига, айрим диморф замбуруғларга таъсир кўрсатади. Паст концентрацияларда дерматофитларга (Trychophyton rubrum, Trychophyton mentagrophytes, Trychophyton verrucosum, Trychophyton violaceum, Trychophyton tonsurans, Microsporum canis, Epidermophyton floccosum), моғор замбуруғларига (шу жумладан Aspergillus, Cladosporium, Scopulariopsis brevicaulis) га нисбатан фунгицид фаолликка эга. Candida уруғи (асосан Candida albicans) ачитқи замбуруғларига таъсири замбуруғнинг турига қараб фунгицид ёки фунгистатик бўлиши мумкин. Тербинафин маҳаллий қўлланганида шунингдек Pityrosporum orbiculare (Malassezia furfur)-кепакланувчи темиратки (ранг-баранг) га нисбатан ҳам фаол.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, меъдада оғриқ ва бош айланиши.
Даволаш: фаоллаштирилган кўмирни буюриш ва меъдани ювиш, зарурати бўлганида симптоматик тутиб турувчи даволашни қўллаш.
Chiqarish shakllari