TUGEVIYA ko'rsatmalar
• асабни бузилиши оқибатидаги уйқусизликда қўлланади.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун препаратни қўллашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки гўдак учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.
Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Таркиби
150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
юраксимон жўка гулларини қуруқ концентрати 2,550 г;
доривор лимонўт ўтини қуруқ концентрати 2,475 г;
доривор мойчечак гулларини қуруқ концентрати 2,475 г;
оддий фенхель уруғини қуруқ экстракти 0,0195 г;
доривор лимонўт баргларини қуруқ экстракти 1,950 г;
ёрдамчи моддалар: глицерин, мальтитол, калий сорбати, ширин “Гилос” ароматизатори, “Грейпфрут” ароматизатори, сукралоза, тозаланган сув.
Юраксимон жўка гуллари тинчлантирувчи, спазмолитик, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Таркибида биофлавоноидлар борлиги ҳисобига яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Ҳаракат безовталигини камайтиради, диққатни жамлаш қобилиятини оширади. Жўкани кенг таъсир доираси гулларининг кимёвий таркиби билан ифодаланади, уларга гликозидлар, ошловчи моддалар, каротин ва аскорбин кислотаси (А ва С витаминлари), сапонинлар, флавоноидлар, кумарин, шунингдек эфир мойлари ва микроэлементлар киради.
Доривор лимонўт ўти ва барглари миянинг фаолиятини яхшилайди, бош оғриғини бартараф қилади, яхши терлатувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, лимонўт нерв тизимини тинчлантиради ва табиий антидепрессант ҳисобланади. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.
Доривор мойчечак гуллари яллиғланишга қарши, қон тўхтатувчи, антисептик, дезинфекция қилувчи, бужмайтирувчи, оғриқ қолдирувчи, седатив, тиришишга қарши, терлатувчи, сафро ҳайдовчи ҳусусиятларга эга. Мойчечакнинг таркибига оқсиллар, камед, шиллиқ, аччиқ моддалар, эфир мойи ва бошқа моддалар киради. Эфир мойининг таркибига кирувчи азулен (хамазулен) яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга, мойчечакдан ажратиб олинган апигенин ва апинин – спазмолитик ҳусусиятга эга.
Оддий фенхель уруғлари меъда шираси секрециясини ошириб ва перистальтикани кучайтириб, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради, шунинг учун овқат тезроқ парчаланади ва сўрилади. Фаол моддалар газларни тўпланишини олдини олади ва уларни чиқарилишига ёрдам беради, ичак “спазмларини юмшатади”.
Яроқлилик муддати
3 йил.Chiqarish shakllari