URIKLAR ko'rsatmalar
- сийдик-тош касаллиги:
- кристаллурия (сийдик кислотаси диатези);
- сурункали ва ўткир цистит ва пиелонефрит;
- сурункали гломерулонефритда қўлланади.
Буйракларда ва сийдик-чиқариш йўлларида тошларни пайдо бўлишини олдини олиш учун (шу жумладан, тошлар олиб ташлагандан кейин) қўлланади.
Юрак ва буйрак етишмовчилиги оқибатида шишлар пайдо бўлганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши
Препаратни даволовчи шифокор назорати остида қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланилиши
Препаратни 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Уриклар автомобилни хайдаш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Катталар – 1-2 капсуладан суткада 2-3 марта, 6 ёшдан ошган болалар – 1 капсуладан суткада 2-3 марта қўлланади.
Препаратни қабул қилиш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади
Цитрат комплексини сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида сийдикда рН миқдорини назорат қилиш лозим.
Таркиби
Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
Селдер илдизининг қуруқ экстракти 60 мг;
Оқ қайин дарахти баргининг қуруқ экстракти 60 мг;
Мойчечак ўтининг қуруқ экстракти 10 мг;
Брусника баргларининг қуруқ экстракти 30 мг;
Ловия этининг майдаланган кукуни 80 мг;
натрий цитрати 20 мг;
калий цитрат и 20 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати.
капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди, темир (II) оксиди, хлорофиллин, тозаланган сув, желатин.
Микробларга қарши ва яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади.
Препарат кристалл-коллоид мувозанатини бошқаради, сийдикда тошларни ҳосил бўлишига ёрдам берувчи элементлар (шовул кислотаси, кальций, гидроксипролин) нинг концентрациясини пасайтиради. Тош ядросининг атрофида зарраларни тўпланишига тўсқинлик қилади, бу унинг келгусидаги ўсишини олдини олади.
Бошқа уросептиклар билан бир вақтда қўлланганида, Уриклар уларнинг бактерицид самарасини кучайтиради.
Препаратнинг литолитик самараси сийдикнинг рН боғлиқ эмас.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Chiqarish shakllari