Лоратадин одатда яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлари шахсий сезувчанликка боғлиқ бўлиб, давомий бўлмаган характерга эга ва препарат бекор қилингандан кейин тўлиқ йўқолади.
Нерв тизими томонидан: кучли толиқиш, хавотирлик, қўзғалувчанлик (болаларда), бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик; блефароспазм, дисфония, гиперкинезлар, парестезиялар, тремор, амнезия, депрессия.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: тошма, алопеция.
Сийдик-жинсий ва сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикнинг рангини ўзгариши, сийишга оғриқли қистовлар, дисменорея, меноррагия, вагинит.
Модда алмашинуви томонидан: тана вазнини ошиши, терлаш, чанқаш.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: болдир мушакларини тиришиши, артралгия, миалгия.
Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, таъмни ўзгариши, анорексия, қабзият ёки диарея, диспепсия, гастрит, метеоризм, иштаҳани ошиши, стоматит.
Нафас тизими томонидан: йўтал, бронхоспазм, буруннинг шиллиқ қаватини қуриши, синусит.
Сезги аъзолари томонидан: кўришни бузилиши, конъюнктивит, кўзлар ва қулоқларда оғриқ.
Юрак-томир тизими томонидан: юрак уришини ҳис этиш, тахикардия.
Аллергик реакциялар: ангионевротик шиш, эшакеми, қичишиш, фотосенсибилизация.