Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
Ишлаб чикариш шакли
Таркиби ва ўрами
Қобиқсиз думалок ок рангли таблеткалар
Битта дона таблека сақлайди:
Магний лактат дигидрати - 470 мг
(бу Mg +2 микдорига тенг 48 мг).
пиридоксин гидрохлорид - 5мг
Ёрдамчи моддалар:
сахараза -115,6мг оғир каолин -40мг , акация камеди -20мг , карбоксилолиметилен 934-10 мг, тальк ( магний гидросиликати ) - 42,7мг, магний стеарати -6,7мг.
Қўллаш учун кўрсатмалар:
аниқланган магний етишмовчилиги изоляцияланган ёки бошқа етишмовчилик ҳолатлари билан боғлиқ бўлган, юқори жиззакилик уйқунинг унча куп бўлмаган бузилиши, ошқозон-ичак спазмлари ёки тезлашган юрак уриши, юқори толиқиш, мушак оғриқлари ва спазмлари, санчиқ ҳисси каби белгилар билан кузатилади.
Қарши кўрсатмалар:
- оғир буйрак етишмовчилиги(КК‹ 30 мл/мин);
- 6 ёшгача болалар ёши
- фруктозани қабул қила олмаслик глюкоза-галактозия мальабсорбция синдроми сахароза -изомальтаза етишмовчилиги
- бир вақтнинг ўзида леводопани қабул қилиш
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик.
Эҳтиёткорлик билан буйрак етишмовчилигининг ўрта даражасида чунки гипермэгниемия ривожланиши хавфи мавжуд.
Дозалаш:
Препаратни қабул қилишдан олдин бемор шифокор билан маслаҳатлашиши керак.
Бир суткалик дозани 2-3 қабул қилишларга булиш лозим.
Бир суткада 6-8 таблеткадан тайинлаш тавсия этилади 6 ёшдан катта болалар учун ( тана вазни 20кг дан кўп бўлган) -бир суткада 4-6 таблекадан
Қонда магний концентрацияси меъёрлашганидан сўнг даволашни тўхтатиш лозим .
Ножўя таъсирлар:
Иммун тизими томонидан: камдан –кам ҳолатларда –аллергик реакциялар шу жумладан тери реакциялари (эшак еми, қичима).
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез учраши номаълум –ич кетиш қориндаги оғриқлар.
Дозани ошириб юбориш :
Буйраклар меъёрда ишлаганда магнийни ичга қабул қилганда унинг дозасини ошириб юбориш одатда токсик реакциялар пайдо бўлишига олиб келмайди. Бироқ буйрак етишмовчилиги бўлган тақдирда магний билан заҳарланиш ривожланиши мумкин. Белгиларнинг ифодаланганлиги қонда магнийнинг концентрациясига боғлиқ.
Белгилар : АБ пасвйиши кўнгил айниши қайт қилиш МНТ сусайиш рефлекслар пасайиши ЭКГ ўзгариши нафас олиш сусайиши кома юрак тўхташи ва нафас фалажи энурик синдроми.
Даволаш: регидратация жадал диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перитошеал диализ зарур.
Ҳомиладорлик ва лактация:
Етарлича даражада ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича ўтказилган клиник тажриба ҳомила ривожланишида нуқсонлар пайдо бўлишига ҳеч қандай салбий таъсир ёки фетотоксик таъсирларни аниқламади.
Магний Б6 ҳомиладорликда фақат зарур бўлганида ва шифокорнинг тавсиясига кўра қўллаш мумкин. Магний кўкрак сутига кириб боради. Кўкрак билан эмизиш даврида препарат қўлланилишига йўл қўймаслик лозим.
Болалар ёшида қўллаш:
Қарши кўрсатмалар: 6 ёшгача болалар ёши .
Буйрак етишмовчилигининг оғир даражасида (КК‹ 30 мл/мин). препарат қўллаш мумкин эмас.
Дорихоналарда сотиш шартлари.
Препарат рецепсиз сотилади. БФҚ
Сақлаш шартлари ва муддати.
Препаратни 300 С дан юқори бўлмаган Ҳароратда, болалар қўли етмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати - 2 йил.
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.