Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.
Таркиби:
Кора андиз илдизи экстракти - 10 мг
Тоғжамбули илдизи экстракти – 10 мг
Наъматак экстракти – 25 мг
Ёрдамчи моддалар - малина шарбати.
Ишлаб чикариш шакли.
сироп 50мл/100мл Флаконларда.
Хусусиятлари: Таркибида катта микдордаги фойдали моддалар яллитланишга карши, умумий тетиклаштирувчи, антисептик, буриштирувчи, пешоб хайдовчи таъсир кўрсатиб, шамоллаш касалликларида асорати ривожланиш хавфини камайтиради .
Қўллаш учун кўрсатмалар
Сироп бронх-ўпка касалликлари, грипп, ОРВИ ни даволашда умумий тетиклаштирувчи восита сифатида қўлланилади. Балғам кўчишига, йўтал ва бронхиал астма билан курашишда ёрдам беради, шунингдек ўпка сили ва кўкйўталда фойдали. Гипо- ва авитаминозларда поливитамини воситаси сифатида, инфекцион касалликларнинг олдини олиш учун. Пешоб хайдовчи, ўт хайдовчи, яллигланишга қарши восита бўлиб, қон томирлар ўтказувчанлиги ва мўртлигини камайтиради.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга ва 12 ёшда катта булган болаларга препарат олдиндан 1/2 стакан сувда аралаштирилган 1 ош қошиқ сироп, 12 ёшгача булган болаларга - 1/4 стакан илиқ сувда аралаштирилган 1 чой қошиқдан буюрилади. Бир суткада 4-5 марта қабул хилинади. Сиропни овқатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Даволаниш давомийлиги -10-15 кун. Такрорий ва янада давомли даволаш курслари хам буюрилиши мумкин.
Қарши курсатмалар
Компонентларга булган таъсирчанлик, хомиладорлик, 1 ёшгача булган болалар.
Алохида кўрсатмалар
Дори воситаси эмас!
Кўллашдан олдин мутахассис билан маслахатлашиш тавсия этилади .
Ножўя таъсирлар
Ножўя таъсир пайдо бўлган тақдирда сироп қабул қилишни тўхтатиб, шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Саклаш шаротлари
Ёругликдан сақланган жойда, 10°С дан ортиқ бўлмаган хароратда.
Бериш тартиби
Рецептсиз берилади.
Mahsulot haqida to'liq ma'lumotga ega bo'lish uchun sotuvchi bilan yuqoridagi telefon raqami orqali yoki elektron so'rovnoma orqali murojat qiling.