Таркиби:
фаол ингредиент: 1 флакон суюлтирилганидан кейин 1 мл эритмада
алтеплаза 50,0 мг 1,0 мг
Таърифи: лиофилизат: оқ ёки оч-сариқ масса;
эритувчи: рангсиз тиниқ суюқлик.
Кукуни билан бўлган 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: 50 мг алтеплаза (бу 29000000 ҲБга мос келади)
Алтеплаза хитой оғмахонининг овариал ҳужайраларини қўллаган ҳолда ДНК-рекомбинанат усули орқали синтезланади. Ишлаб чиқарувчи компаниянинг алтеплаза стандартининг специфик фаоллиги 580000 ҲБ/мгни ташкил қилади, бу ЖССТ t-PA учун иккинчи ҳалқаро стандарти билан солиштирилганда тасдиқланган. Спецификацияга мувофиқ, алтеплазанинг специфик фаоллиги 522000дан 696000ҲБ/мггачани ташкил қилади.
Ёрдамчи моддалар: L-аргинин, фосфат кислотаси, полисорбат 80;
Эритувчи: инъекция учун стерил сув.
Фармакодинамик самаралари
Фибринга нисбатан ўзининг нисбий спецификлиги туфайли, алтеплаза 100 мг дозада 4 соатдан кейин фибриногеннинг қондаги даражасини ўртача 60% га пасайишига олиб келади, у одатда 24 соатдан кейин 80% гача тикланади. Плазминоген ва альфа- 2-антиплазминнинг даражаси 4 соатдан кейин мувофиқ равишда 20% ва 35% гача пасаяди, сўнгра эса, 24 соатдан кейин яна 80% дан кўпроққача ошади. Қон томир тизимидаги фибриногеннинг даражасини аҳамиятли ва давомли пасайиши фақат бир нечта пациентларда аниқланган.
Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги
Ўткир миокард инфаркти бўлган 40000 дан кўп пациентларни ўз ичига олган тадқиқотларда (Custo) 100 мг АКТИЛИЗЕ® ни гепарин билан вена ичига ёндош 90 минут давомида юбориш стрептокиназани (60 минут давомида 1,5 млн. бирликда) юбориш билан солиштирилганда ўлим даражасини 30 кундан кейин (6,3%), гепаринни тери остига ёки вена ичига юбориш билан солиштирилганда (7,3%) пасайишига олиб келган. АКТИЛИЗЕ® ни даволаш учун қўлланган пациентларда тромболизисдан кейин препаратни 60 ва 90 минут давомида юборилганда стрептокиназа билан даволанган пациентларга қараганда қон томирларни ўтказувчанлигининг юқори даражаси аниқланган. Препаратни 180 минут ва ундан кўп вақт давомида юборилганда қон томирларни ўтказувчанлигида фарқлар аниқланмаган.
Тромболитик билан даволанган гуруҳда пациентларни тромболитикларни қабул қилмаган гуруҳдаги пациентлар билан солиштирилганда ўлим даражаси 30 кундан кейин паст бўлган.
Альфа-гидроксибутиратдегидрогеназани ажралиб чиқиши пасаяди. Қоринчаларнинг умумий функцияси, шунингдек деворларининг регионар ҳаракати тромболитиклар юборилмаган пациентлар билан солиштирилганда камроқ ҳолларда бузилади.
Ўткир миокард инфаркти
Симптомлар пайдо бўлганидан кейинги 6-12 соатлик даврда 100 мг АКТИЛИЗЕ® ни 3 соат давомида юборилган плацебо-назоратланган тадқиқотларда (LATE) плацебо билан солиштирилганда ўлим кўрсаткичини 30 кун давомида камайиши кузатилган. Миокард инфарктининг аниқ симптомлари бўлган ҳолларда симптомлар пайдо бўлганидан кейинги 24 соатгача бўлган вақт давомида бошланган даволаш самарали бўлиши мумкин.
Ўпка артериясининг ўткир массив эмболияси
Ўпка артериясининг ўткир массив гемодинамик ностабил эмболияси бўлган пациентларда АКТИЛИЗЕ® билан бўлган тромболитик даволаш тромб ўлчамини ва ўпка артериясида босимни тезда камайишига олиб келади. Ўлим тўғрисида маълумотлар йўқ.
Бош миянинг ўткир инфаркти
АҚШ да ўтказилган иккита тадқиқотда (NINDS А/В) сезиларли катта миқдордаги пациентларда алтеплазани плацебо билан солиштириб қўлланганда ижобий якун кузатилган (самарани йўқлиги ёки минимал самара). Бу натижалар ECASS III тадқиқотларида тасдиқланган (қуйида пастдаги хат бошига қаранг) бўлиб, иккита Европа давлатларида ва қўшимча АҚШда ўтказилган тадқиқотлардан кейин дори воситасини ЕҲ давлатларида мавжуд бўлган тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномасида кўрсатилганидан сезиларли фарқланадиган шароитларда мувофиқ натижаларни намойиш қилмаган.
Плацебо-назоратланган икки ёқлама кўр (яширин) ECASS III тадқиқоти Европада бош миянинг ўткир инфаркти бўлган пациентлар иштирокида 3-4,5 соатлик терапевтик оралиқ доирасида ўтказилган.
Дори воситасини ECASS III тадқиқотларида АКТИЛИЗЕ® ни кўрсатма бўйича бош мия инфаркти учун терапевтик оралиқдан, яъни 4,5 соат ташқари ҳолларда қўлланилиши Европа қисқача характеристикасига мувофиқ келган. Бирламчи якуний нуқта – 90 кундан кейинги ижобий (Рэнкиннинг модификацияланган шкаласи (mRS 0-1) ёки салбий (mRS 2-6) якунларга бўлиниши билан ифодаланган лаёқатсизлик ҳисобланган. Ҳаммаси бўлиб 821 пациентлар гуруҳларга рандомизация қилинган: (418 алтеплаза/403 плацебо). Алтеплаза гуруҳидаги пациентларнинг кўп қисмида плацебо билан солиштирилганда (45,2%; имкониятлар нисбати: 1,34; 95%-ишончли интервал: 1,02-1,76; p = 0,038) ижобий натижалар (52,4%) кузатилган Симптомлар билан кечувчи бош мияга қон қуйилишларининг сони плацебо гуруҳига нисбатан алтеплаза гуруҳида кўпроқ бўлган (17,6% билан солиштирилганда 27,0%, p = 0,0012); ўлим даражаси паст бўлган ва у алтеплаза (7,7%) ва плацебо (8,4%) гуруҳлари ўртасида сезиларли фарқ қилмаган (p = 0,681). ECASS III тадқиқоти гуруҳи томонидан олинган натижалар даволаш бошлангунгача узоқ вақт ўтган бўлса, бу ўлим хавфини ва бош мия ичига қон қуйилиши симптомлари хавфини оширишини тасдиқлайди.
ECASS III тадқиқотининг натижалари АКТИЛИЗЕ® ни 3-4,5 соатлар оралиғида қўллашнинг ижобий соф клиник фойдасидан далолат беради, шу билан бир вақтда умумий маълумотлар таҳлили алтеплазани 4,5 соатдан кейин қўлланганда соф клиник фойда бўлмаслигини намойиш қилган.
Бош миянинг ўткир инфаркти симптомлари пайдо бўлган вақтдан бошлаб даволаш бошлангунга қадар кейин 4,5 соат давомида препарат юборилганда АКТИЛИЗЕ® билан даволашнинг хавфсизлиги ва самарадорлиги бош мияни ўткир инфарктининг давом этаётган регистри (SITS-ISTR: The Safe Implementation of Thrombolysis in Stroke registry) нинг маълумотларига мувофиқ баҳоланган. Ушбу тадқиқотларда 0-3 соат давомида препарат юборилган 21566 пациентларда хавфсизлик бўйича олинган натижалар бош мияни ўткир инфаркти бошлангандан кейин препаратни терапевтик оралиғи 3-4,5 соатни ташкил қилган 2376 пациент билан солиштирилган. Бош мия ичига симптомли қон қуйилиш ҳоллари сони (SITS-MOST таърифига мувофиқ) препаратни 3-4,5 соат давомида юборилган пациентларда (2,2%), даволашни биринчи 3 соат давомида бошланган пациентлар (1,7%) билан солиштирилганда юқори бўлган.
3 ойдан кейин ўлим даражаси препаратни 3-4,5 соатлик терапевтик оралиғи давомида юборилганда (12,0%) ва 0-3 соатлик терпевтик оралиғи давомида (12,3%) юборилганда имкониятларни нисбати тўғриланмаганда 0,97 (95% ишончли интервал: 0,84-1,13; р=0,70), имкониятларни нисбати тўғриланганда-1,26 (95% ишончли интервал: 1,07-1,49; р=0,05) солиштирарли даражада бўлган. SITS кузатуви маълумотлари бош миянинг ўткир инфаркти симптомларини пайдо бўлган вақтдан бошлаб даволаш бошлангунга қадар бўлган препаратнинг юбориш вақти алтеплаза билан даволаш натижаларини олиндан тахмин этувчи муҳим омил эканлигини тўғрисидаги клиник тадқиқотлари хулосасини тасдиқлайди.
Кекса ёшли пациентлар (80 ёшдан катта)
80 ёшдан катта пациентларда алтеплазани фойда/хавф нисбатини баҳолаш учун 80 ёшдан катта 6756 пациентларни ўз ичига олган алтеплазани плацебо ёки очиқ назорат билан солиштириб рандомизация қилиб ўтказилган 9 тадқиқотнинг индивидуал тўғриланган мета-таҳлили қўлланилган. Бош миянинг яхши якун эҳтимоли (90/180 кунлари mRS 0-1) ошган ва бунда ҳамма ёш гуруҳлари учун кўпроқ фойда эрта даволаниш билан боғлиқ (ўзаро таъсирлашуви учун р-қиймати 0,0203) бўлган ва у ёшга боғлиқ бўлмаган.
Алтеплаза билан даволаш самараси 80 ёшгача бўлган пациентларда (даволашни бошлашдаги ўртача кечикиши 4,1 соат: алтеплазани қабул қилган 990/2512 (39%) пациентларда назорат гуруҳидаги 853/2512 пациентлар билан солиштирилганда (34%) бош мия инфарктини даволаш натижаси назорат гуруҳида 90/189 кунларида яхши бўлган; имкониятлар нисбати 1,25, 95% ишончли интервал: 1,10-1,42) 80 ёшдан катта пациентлар учун каби (даволашни бошлашдаги ўртача кечикиши 3,7 соат: алтеплазани қабул қилган 155/879 (18%) пациентларда назорат гуруҳидаги 112/850 (13%) пациентлар билан солиштирилганда бош мия инфарктини даволаш натижаси назорат гуруҳида яхши бўлган; имкониятлар нисбати 1,56, 95% ишончли интервал: 1,17-2,08) ўхшаш бўлган.
Алтеплазани 3 соатдан кейин ёки эрта қабул қилган 80 ёшдан катта 55/302(18,2%) пациентларда бош мия инфарктини даволаш натижаси назорат гуруҳидаги 30/264 (11,4%) пациентлар билан солиштирилганда (имкониятлар нисбати 1,86, 95% ишончли интервал: 1,11-3,13) яхши бўлган; алтеплазани 3 ва 4,5 соатдан кейин қабул қилган 58/342(17,0%) пациентларда эса бош мия инфарктини даволаш натижаси назорат гуруҳидаги 50/364 (13,7%) пациентлар билан солиштирилганда яхши бўлган (имкониятлар нисбати 1,36, 95% ишончли интервал: 0,87-2,14);
Алтеплаза юборилган 3391 пациентдан 231 (6,8%), назорат гуруҳидаги 3365 пациентдан 44 (1,3%) билан солиштирилганда 2 тур паренхиматоз қон кетиши 7 кун давомида кузатилган ( имкониятлар нисбати 5,55, 95%, ишончли интервал 4,01-7,70).
Алтеплаза юборилган 91 (2,7 %) пациентни назорат гуруҳидаги 13 (0,4%) пациентлар билан солиштирилганда 7 кун давомида летал якун билан бўлган 2 тур паренхиматоз қон кетиши кузатилган (имкониятлар нисбати 5,55, 95%, ишонч интервали 4,01-7,70).
Алтеплазани олган 80 ёшдан катта пациентларда летал якун билан бўлган бош мия ичига қон қуйилишлари 7 кун давомида назорат гуруҳидаги 4/850 (0,5%) пациентлар билан солиштирилганда 32/879 (3,6%) пациентларда қайд этилган (имконияталар нисбати 7,95, 95%, ишончли интервал 2,79-22,60).
SITS-ISTR реестрига бош мияни инфаркти бошлангандан кейин даволаш 4,5 соатдан эрта бошланган 80 ёшдан катта 8658 пациентлар киритилган. Бош мияни инфаркти бошлангандан кейин даволаш 3-4,5 соатдан кеч бошланган 2157 пациентларнинг маълумотлари 3 соатдан эрта бошланган 6501 пациентларни маълумотлари билан солиштирилган.
Уч ойлик функционал мустақиллик (mRS 0-2 шкаласи бўйича баҳолаш) 37% билан солиштирилганда 36% (имкониятларни тўғриланган нисбати 0,79, 95%, ишончли интервал 0,68-0,92), ўлим 29,6% билан солиштирилганда 29,0% (имкониятларни тўғриланган нисбати 1,10, 95%, ишончли интервал 0,95-1,28) ташкил қилган, оғир бош мия ичига қон қуйилишлари эса (SITS-MOST тавсиясига мувофиқ) 1,6% билан солиштирилганда 2,7 (имкониятларни тўғриланган нисбати 1,62, 95%, ишончли интервал 1,12-2,34) бўлган.
Болалар ва ўсмирлар
SITS-ISTR (Safe Implementation of International Stroke Thrombolysis Register, Мустақил Ҳалқаро реестр) тадқиқотларида экспериментал рандомизация қилинмаган солиштирилмаган мия инфаркти бўлган 16-17 ёшдаги алтеплаза билан даволанганлиги тасдиқланган пациентлар тўғрисида маълумотлар олинган.
SITS реестрига 2003 йилдан 2017 йилнинг охиригача бўлган 16-17 ёшдаги болалар ёшидаги алтеплазани қўлланганлиги тасдиқланган 25 пациент тўғрисидаги маълумотлар киритилган. Ушбу ёш гуруҳида 0,9мг/кг ( 0,83 -0,99 мг/кг диапозонида) ташкил қилган алтеплазанинг ўртача дозаси қўлланилган.
25 дан 23 пациентда мия инфарктини симптомлари пайдо бўлгандан кейин 4,5 соат давомида даволаш бошланган (19 пациентда 3 соат, 4 - 3-4,5 соат; 1 - 5-5,5 соат давомида; 1 – вақти хабар қилинмаган). Тана вазнининг диапозони: 56-90 кгни ташкил қилади. Тадқиқотга киритиш вақтида кўпчилик пациентларда бош мия инфаркти ўртача оғирликда ёки АҚШ соғлиқни сақлаш Миллий институтининг (NIHSS) – 9,0 (1-30 диапазонида) инсультни оғирлик шкаласи бўйича ўртача қиймати билан бўлган ўртачадан оғир даражагача бўлган.
25 пациентдан 21 пациент 90 кун давомида Рэнкинни (mRS) модификацияланган шкаласи бўйича баҳоланган. 21 пациентдан 14 пациентнинг 90 куни mRS шкаласи бўйича баҳоси 0-1 (симптомлар бўлмаган ёки сезиларли даражада меҳнатга лаёқатсизлик), 5 пациентда mRS=2 (аҳамиятсиз меҳнатга лаёқатсизлик) ташкил қилган. Бу 21 пациентдан 19 пациентда (90% кўпида) якун mRS га мувофиқ 90 куни яхши бўлган. Қолган 2 пациентда 7 кун давомида ёки ўртача оғирликдаги турғун меҳнатга лаёқатсизлик (mRS=4, n=1), ёки ўлим (mRS = 6) (n= 1) тўғрисида хабар қилинган.
Тўртта пациентда 90 кун ичида mRS баҳоланмаган. Охирги олинган маълумотларга мувофиқ 4 пациентдан 2 пациентда 7 куни mRS бўйича баҳоси=2, 4 пациентдан 2 пациентда эса 7 куни умумий ҳолатни аниқ яхшиланиши тўғрисида хабар қилинган.
Шунингдек хавфсизлик, нохуш ҳолатлар, қон қуйилишлари ва шиш бўйича маълумотлар реестрга киритилган. 16-17 ёш тоифасидаги 25 пациентда бош мия ичига қон қуйилиши симптомлари (оғир бош мия ички қон қуйилишлари, бош мия ички қон қуйилишлари, (sICH, ICH) PH2) қон кетиш тури) кузатилмаган. 5 ҳолатда алтеплаза билан даволангандан кейин мия шиши ривожланган.Мия шиши бўлган 5 пациентдан 4 пациентда ёки 90 куни, ёки даволангандан кейин 7 куни умумий яхшиланиши тўғрисида хабар қилинган. Битта пациентда 90 куни mRS баҳоси 4 (турғун ўртача оғирликдаги меҳнатга лаёқатсизлик) ташкил қилган. Ҳамма ҳолаталарда летал якун бўлмаган.
Умумий жамланганда SITS реестрига ўткир бош мия инфаркти бўлган 16 дан 17 ёшгача бўлган 25 пациент тўғрисида хабарлар тушган, улар катта пациентлар учун тавсияларга мувофиқ алтеплаза билан даволанганлар. Танлашнинг унчалик катта бўлмаган ҳажмига қарамай статистик таҳлилга тўсиқинлик қилади, умумий натижалар ушбу пациентларда катталарни дозасида қўлланганда ижобий тенденцияни кўрсатади. Олинган маълумотлар бош мия ичига қон қуйилишлари симптомларини ёки катта пациентлар билан солиштирилганда шишни юқори хавфини тасдиқламайди.
Қуйида келтирилган ножўя реакциялар тизим-аъзоларни синфлари ва пайдо бўлиш тез-тезлиги бўйича таснифланган. Тез-тезлиги бўйича гуруҳлаш қуйидаги тоифаларга мувофиқ ишлаб чиқилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан <1/10гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан <1/100гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан <1/1000гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас).
Ножўя самаралари сифатида бош мия инфарктида бош мия ичига/бош суяги ичига қон қуйилишларни ва миокард инфарктида реперфузион аритмияларни истисно қилган ҳолда ўпка артериясининг эмболиясида ва бош миянинг ўткир инфарктида АКТИЛИЗЕ® дан бўладиган ножўя самараларнинг сифатий ва миқдорий профили миокард инфарктидаги ножўя самараларнинг профилидан фарқланишини тахмин қилувчи тиббий сабаблар мавжуд эмас.
Қон кетиши
Жуда тез-тез:бош мия ичига қон қуйилишлари бош мия ўткир инфарктини даволашдаги асосий нохуш реакциядир (15% гача бўлган пациентларда умумий ўлимни ва турғун меҳнатга лаёқатсизликни оширмасдан юзага келадиган, яъни Рэнкинни модификацияланган шкаласи бўйича 5 ва 6);
шикастланган қон томиридан қон кетиши (масалан, гематома);
Тез-тез: ўткир миокард инфарктини ва ўпка артериясининг ўткирэмболиясини даволашда бош мия ичига қон қуйилиши (масалан, бош мияга қон қуйилиши, церебрал гематома, геморрагик инсульт, инсультни геморрагик трансформацияси, бош мия ичида гематома, субарахноидал қон қуйилиши).
ҳалқумдан қон кетиши;
меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар (масалан, меъдадан қон кетиши, меъда ярасидан қон кетиши, тўғри ичакдан қон кетиши, қон аралаш қусиш, қон аралаш ахлат, оғиз бўшлиғидан қон кетиши, милкларни қонаши);
экхимозлар;
урогенитал қон кетишлари (масалан, гематурия, сийдик-чиқариш йўлларидан қон кетишлар);
инъекция қилиш жойидан қон кетиши (пункция қилиш жойидан қон кетиши, катетерни қўйиш жойида гематома, катетерни қўйиш жойидан қон кетиши);
Тез-тез эмас: ўпкадан қон кетишлар (масалан, қон тупуриш, гемоторакс, нафас йўлларида қон қуйилишлар)
бурундан қон кетишлар,;
қулоқдан қон кетиши;
Кам ҳолларда:
кўз соққасига қон қуйилиши;
гемоперикард;
Номаълум: ***
қорин ичида қон кетиши (масалан, қорин ичида гематома);
паренхиматоз аъзолардан қон кетиши (масалан, жигарга қон қуйилиши,
Иммун тизими томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, тошма, эшакеми, бронхоспазм, ангионевротик шиш, гипотензия, шок)
Жуда кам ҳолларда:
оғир анафилактик реакция.
Нерв тизими томонидан бузилишлар:
Жуда кам ҳолларда: нерв тизими билан боғлиқ бузилишлар (масалан, тутқаноқ хуружи, тиришишлар, афазия, нутқни бузилиши, делирий, ўткир бош мия синдроми, ажитация, онгни чалкашиши, депрессия, психоз) кўпинча ёндош ишемик ёки геморрагик цереброваскуляр бузилишлари билан боғлиқ бузилишлар.
Юрак томонидан бузилишлар:**
Жуда тез-тез: қайталанувчи ишемия/стенокардия, гипотензия ва юрак етишмовчилиги/ўпка шиши,
Тез-тез: кардиоген шок, юракни тўхташи, ва қайта инфаркт;
Тез-тез эмас: реперфузион аритмиялар (масалан, аритмия, экстрасистолия, I даражадан тўлиқ блокадагача бўлган атриовентрикуляр блокада, бўлмачаларни фибрилляцияси/липиллаши, брадикардия, тахикардия, қоринчаларни аритмияси, қоринчаларни тахикардияси/фибрилляцияси, электромеханик диссоциация;
митрал регургитация, ўпка эмболияси, бошқа тизимли эмболия/церебрал эмболия, қоринчалараро тўсиқ нуқсони.
Қон томирлари томонидан бузилишлар:
Кам ҳолларда: эмболия, у жалб қилинган аъзоларда мувофиқ оқибатларга олиб келиши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўнгил айниши,
Номаълум: *** қусиш;
Лаборатор ва инструментал текшириш натижаларига таъсири
Тез-тез эмас: артериал босимини пасайиши;
Номаълум: *** тана ҳароратини ошиши;
Жароҳатлар, интоксикациялар ва манипуляциялар асорати
Номаълум***: ёғли эмболия (холестерин кристаллари билан эмболизация қилиниши), у жалб қилинган аъзолари томонидан тегишли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Жарроҳлик ва терапевтик манипуляциялар
Номаълум: *** қон қуйилишига зарурат.
*“ Эҳтиёткорлик чоралари” ва “ Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашуви” бўлимларига қаранг.
**Юрак томонидан бузилишлар
Бошқа тромболитик воситаларини қўллангандаги ҳолатлар каби юқорида таърифланган мувофиқ бўлимдаги бузилишлар миокард инфарктини ва/ёки тромболитик терапияни асорати сифатида келтирилган. Юрак томонидан бу бузилишлар ҳаёт учун хавфли бўлиши ва ўлимга олиб келиши мумкин.
***Учраш тез-тезлигини ҳисоблаш
Кўрсатилган нохуш реакциялар пострегистрацион қўллаш даврида кузатилган. Учраш тез-тезлиги тоифаси “кам ҳоллардагига” қараганда 95% эҳтимоллик билан айтилганда тез-тез ҳисобланади, аммо камроқ бўлиши ҳам мумкин. Учраш тез-тезлгини аниқ баҳолашнинг иложи йўқ, чунки 8299 пациент иштирокидаги клиник синовларининг маълумотлар базасида дори препаратининг нохуш реакцияси қайд этилмаган.
Инсультни (жумладан бош мия ичига қон қуйилиши) ва бошқа жиддиий қон кетиши ҳолатларини бошидан ўтказган пациентларда ўлим ва турғун меҳнатга лаёқатсизлик тўғрисида хабар қилинган.
Шубҳа қилинаётган нохуш реакциялар тўғрисида хабар
Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинаётган нохуш реакциялари тўғрисида хабар қилиш жуда муҳим. Бу дори воситасини фойда/хавф нисбатини назорат қилишни давом эттириш имконини беради. Соғлиқни сақлаш ходимлари шубҳа қилинаётган нохуш реакциялари тўғрисида хабарларни миллий тизими орқали хабар қилинишини сўрайдилар.
· 90 минутли (тезкор) дозалаш тартиби («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг): симптомлар ривожлангандан кейин 6 соат давомида даволашни бошлаш мумкин бўлган пациентлар учун;
· 3 соатли дозалаш тартиби («Қўллаш усули ва дозалари» бўлимига қаранг): симптомлар пайдо бўлганидан кейин 6 ва 12 соатлар орасида даволашни бошлаш мумкин бўлган пациентлар учун;
Ўткир миокард инфарктида АКТИЛИЗЕ® инфаркт бошланганидан кейин биринчи 30 кун ичида ўлим даражасини пасайтириши исботланган.
Нотурғун гемодинамика билан кечувчи ўпка артериясининг ўткир массив эмболиясини тромболитик даволаш
Бу ташҳис иложи борича объектив, масалан, ўпка артериясининг ангиографияси ёки ноинвазив усуллар, масалан, ўпка томографияси ёрдамида тасдиқланиши керак.
Ўлим ва ўпка эмболиясини даволашнинг кейинги натижаларига ижобий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.
Бош мияни ўткир инфарктини тромболитик даволаш
Даволаш, агар бош мия инфарктининг симптомлари ривожланганидан ва тегишли визуализация усуллари ёрдамида (масалан, бош миянинг компьютер томографияси (КТ) ёки қон кетишини аниқлаш имконини берадиган бошқа диагностик визуализация усули) бош мия ичига қон қуйилишлари истисно қилингандан кейин иложи борича эрта 4,5 соат давомида бошланиши керак . Даволашнинг самарадорлиги бевосита вақтга боғлиқ, даволаш қанчалик эрта бошланган бўлса, унинг натижаси шунчалик яхши бўлади.
АКТИЛИЗЕ® дори воситасини қон кетишининг юқори хавфи бўлган ҳолларда, жумладан:
• ҳозирги вақтда ёки илгариги 6 ой давомида сезиларли қон кетиши;
• ўрнатилган геморрагик диатез;
• перорал антикоагулянтларни, масалан, варфарин билан самарали даволанаётган пациентларга (“ Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг);
• яққол ёки яқиндаги оғир ёки хавфли қон кетишлар;
• шубҳа қилинган ёки анамнезида бош мия ичига қон қуйилишлар;
• шубҳа қилинган субарахноидал қон кетиши ёки аневризма билан боғлиқ субарахноидал қон кетишидан кейинги ҳолат;
• анамнезда марказий нерв тизимининг касалликлари (шу жумладан, ўсмалар, аневризма, бош ёки орқа миядаги жарроҳлик аралашувлари);
• ҳозирги вақтда ёки анамнездаги бош мия ичига қон қуйилиши (шу жумладан субарахноидал);
• яқиндаги (10 кундан кам) юракнинг травматик ташқи массажи, туғруқлар, компрессия бўлмаган қон томирини яқинда ўтказилган пункцияси (масалан, ўмров ости ёки бўйинтуруқ веналари);
• оғир назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия;
• бактериал эндокардит, перикардит;
• ўткир панкреатит;
• охирги уч ой давомида тасдиқланган меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
• қизилўнгач веналарини варикоз кенгайиши, артериаларни аневризмалари, артериялар/веналарнинг ривожланиш нуқсонлари;
• қон кетишини ривожланишининг юқори хавфи бўлган ўсмалар;
• жигарнинг оғир касалликлари, шу жумладан жигар етишмовчилиги, цирроз, портал гипертензия (шу жумладан қизилўнгач веналарининг варикоз кенгайиши) ва фаол гепатит;
• охирги 3 ой давомида ўтказилган йирик жарроҳлик аралашуви ёки кучли жароҳат.
Ўткир миокард инфаркти ва ўпка артериясининг ўткир массив эмболиясида қўшимча қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• бош мия ичига қон қуйилиши ёки анамнездаги номаълум этиологияли инсульт;
• 4,5 соат давомида кечган бош мия инфарктидан ташқари бўлган сўнгги 6 ой давомидаги ўткир бош мия инфаркти ёки транзитор ишемик ҳуружлар;
Бош мияни ўткир инфарктида қўшимча қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• бош мия инфарктининг симптомларини инфузия бошланишидан 4,5 соат олдин бошланиши ёки симптомларни бошланиш вақти тўғрисида аниқ маълумотларнинг йўқлиги; улар 4,5 соат олдин бошланган бўлиши мумкин (“ Фармакодинамика “ бўлимига қаранг);
• бош миянинг ўткир инфарктида инфузияни бошлашдан олдин симптомларни кучсиз намоён бўлиши ёки ҳолатни тез яхшиланиши;
• оғир кечувчи бош мия инфаркти, у клиник маълумотлар (масалан, агар NIHSS кўрсаткичи >25 (АҚШ соғлиқни сақлаш Миллий институтининг (NIHSS) инсультни оғирлик даражасини баҳолаш шкаласи)) ва/ёки тегишли визуализация усулларининг натижалари бўйича тасдиқланган;
• бош мия инфарктининг бошидаги тиришишлар;
• компьютер томографияси ёрдамида тасдиқланган бош мия ичига қон қуйилишлар;
• субараханоидал қон кетишини тахмин қиладиган симптомлар, хатто агар компьютер томографияси натижалари нормада бўлса ҳам;
• охирги 48 соат давомида гепаринни қўлланиши ва нормани юқори чегарасидан ошадиган тромбопластин вақти;
• анамнездаги қандли диабет фонида ўтказилган бош мия инфаркти;
• охирги 3 ой давомидаги бош мияни инфаркти;
• тромбоцитлар сони 100 000/мм3 ёки100х109/лдан кам;
• систолик артериал босим 185 мм сим. уст. дан юқори ёки диастолик артериал босим
110 мм сим. уст. дан юқори бўлса ёки артериал босимни шу чегараларигача пасайтириш учун жадал даволашни (препаратларни вена ичига юбориш) қўллашга зарурат;
• қондаги глюкозанинг даражаси 50 мг /100 млдан паст ёки 400 мг/100 млдан юқори ( <2,8 мМ ёки >22,2 мМ).
Болаларда ва ўсмирларда қўлланиши
АКТИЛИЗЕ® 16 ёшгача бўлган болаларда бош мияни ўткир инфарктини даволаш учун (16 ёш ва ундан катта ёшдаги ўсмирлар учун маълумот “ Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг) қўлланмайди.
Эҳтиёткорлик чоралари
Тромболитик даволаш тегишли назоратни талаб қилади.
АКТИЛИЗЕ® билан даволаш назорат остида ва кейинчалик тромболитик даволашни ўтказиш тажрибасига эга ва у қўлланганида назорат қилиш имкониятига эга бўлган шифокорнинг кузатувида ўтказилиши керак. АКТИЛИЗЕ® ни ишлатганда тассарруфида стандарт реанимацион жиҳозлар ва тегишли дори воситаларига эга бўлиш тавсия қилинади.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари
Актилизени юборилиши билан боғлиқ иммун-билвосита юқори сезувчанлик реакциялари фаол ингредиент алтеплаза, гентамицин (қолдиқ миқдорда сақланади, ишлаб чиқаришда қўлланиладиган), ҳар қандай ёрдамчи моддалар ёки Актилизе кукуни бўлган шиша флакон учун табиий каучук (латекс ҳосиласи) сақлаган тиқин билан билан чақирилган бўлиши мумкин.
Даволаниш тугаганидан кейин рекомбинант одам тўқима тури плазминогени активатори молекуласига секинлашган тури антителаларни ҳосил бўлиши кузатилмаган. АКТИЛИЗЕ® ни такрор қўллашнинг тизимли тажрибаси йўқ.
Шунингдек билвосита ноиммунологик механизмлар билан боғлиқ ўта юқори сезувчанлик реакцияларини ривожланиш хавфи ҳам мавжуд.
Актилизени қўлланганда қайд этилган ангионевротик шиш энг кўп учрайдиган ўта юқори сезувчанлик реакцияси ҳисобланади. Бу хавф ўткир ишемик инсультни даволанганда ва/ёки ААФ ингибиторларини бир вақтда қўлланганда (“Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлашуви” бўлимига қаранг) ошиши мумкин. Ангионевротик шишни аниқлаш учун қайд этилган ҳар қандай кўрсатма бўйича даволанган пациентлар инфузия вақтида ва ундан кейин 24 соат давомида кузатувда бўлишлари керак.
Оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганда (масалан, ангиневротик шиш) инфузияни тўхтатиш ва дарҳол тегишли даволашни бошлаш лозим. Зарурати бўлганда интубацияни ўтказиш керак.
Қон кетиши
Потенциал оғир қон кетиши юз берганда, айниқса бош мия ичига қон қуйилишида фибринолитик даволаш тўхтатилиши керак. Аммо ивиш омилларини юборишга, умуман олганда қисқа ярим парчаланиш даври ва тизимли ивиш омилларига минимал таъсири туфайли зарурат йўқ. Қон кетиши бўлган кўпчилик пациентларда юбориш тактикаси тромболитик ва антикоагулянт даволашни, суюқликни тўлдиришни ва қон оқаётган нуқталарни қўл билан босишни ўз ичига олади. Қон кетиши бошланишидан олдин 4 соат давомида гепарин қўлланган бўлса, протаминни ишлатиш мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш лозим., Юқорида кўрсатилган консерватив чора-тадбирлар самарасиз бўлган кам сонли пациентларда қон препаратларини қўллаш кўрсатилган.
Криопреципитатни, қоннинг янги музлатилган плазмасини ва тромбоцитларни массасини ҳар бир юборишдан кейин такрорий аниқланадиган клиник ва лаборатория кўрсаткичларни қайта баҳолашни ўтказиш лозим. Криопреципитатнинг инфузиясида маъқул фибриногеннинг мақсадли даражаси 1 г/лни ташкил қилади. Антифибринолитик агентлар охирги танлов препаратлари ҳисобланади.
Кекса ёшли пациентларда бош мия ичига қон қуйилишлар хавфи юқори, шуниниг учун бундай паицентлар учун хавф/фойда нисбатини синчков баҳолашни ўтказиш лозим.
Бошқа тромболитик воситаларини қўллангандаги каби қуйидаги ҳолатларда кутиладиган терапевтик фойда ва потенциал хавфни синчков баҳолашни ўтказиш лозим:
· реанимацион тадбирларда учалик катта бўлмаган яқинда олинган биопсия, йирик қон томирларнинг пункцияси, мушак ичига инъекциялар, юрак массажи каби жароҳатлар;
· қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда кўрсатилмаган қон қуйилишини юқори хавфи билан характерланадиган ҳолат;
Қаттиқ катетерларни қўллашдан сақланиш лозим.
Перорал антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентлар
Агар дозалаш натижасида ёки антикоагулянтларни охирги марта қабул қилингандан кейинги вақтда қон ивиши тизимига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайдиган дори воситаларини антикоагулянт фаоллигига мувофиқ тестлар ёрдамида антикоагулянтлар билан даволанишнинг қолдиқ самарадорлигини тасдиқлаш имконини бермаса АКТИЛИЗЕ® ни қўллашни кўриб чиқиш мумкин (масалан, ҲНМ <1,3 К витамини антагонистлари ёки бошқа перорал антикоагулянтлар учун мувофиқ тестлар нормани юқори чегарасида бўлади).
Болалар ва ўсмирлар
Ҳозирги вақтгача Актилизени болалар ва ўсмирларда қўллаш тажрибаси чекланган. Агар Актилизени бош мияни ўткир инфарктини даволаш учун кўриб чиқиладган бўлса, диққат билан танланган 16 ва ундан катта ёшгача бўлган ўсмирларда индивидуал фойдани хавф билан солиштирган ҳолда синчков баҳолаш ва пациентлар билан ва уларнинг ота-оналари /васийлар билан муҳокама қилиш лозим. 16 ва ундан катта ёшгача бўлган ўсмирлар инсульт имитациясини истисно қилувчи ва неврологик танқисликка мос келадиган артерияларнинг окклюзиясини тасдиқловчи тегишли усуллар ёрдамида баҳолангандан кейин катта пациентлар учун қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ даволанишлари керак (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
Ўткир миокард инфаркти ва ўткир ўпка эмболиясида қўшимча эҳтиёткорлик чоралари
100 мг алтеплазадан ошадиган дозада қўллаш керак эмас, чунки бош мия ичига қон қуйилишлари хавфи ошади. Шунинг учун алтеплазани юбориладиган дозаси “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида кўрсатилганга мос келиши учун алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим.
Систолик артериал босими 160 мм сим. уст. юқори бўлган бўлган пациентлар учун кутиладиган терапевтик фойда ва мумкин бўлган хавфни синчиклаб баҳолаш лозим
(“ Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Гликопротеин IIb/IIIa антагонистлари
Гликопротеин IIb/IIIa антагонистларини бир вақтда қўллаш қон кетиш хавфини оширади.
Ўткир миокард инфарктида қўшимча эҳтиёткорлик чоралари
Қўлланиши бўйича махсус кўрсатмалар
Даволашни жадал неврологик ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларга ва тажрибага эга бўлган тажрибали шифокор ўтказиши керак.
Даволанишга кўрсатмани верификация қилиш учун ҳолатга кўра дистанцион диагностика усулларини кўриб чиқилиши мумкин (“Қўлланилиши” бўлимига қаранг).
Фойда/хавф нисбати пасайган ҳолат
АКТИЛИЗЕ® юбориладиган бош мияни ўткир инфаркти бўлган пациентлар бошқа кўрсатмалар билан солиштирилганда бош мия ичига қон қуйилишларни юқори хавфига дучор бўлиши мумкин, чунки қон кетиши асосан инфаркт шикастланиш жойида пайдо бўлади. Бу хусусан қуйидаги ҳолатларга тааллуқли:
· “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар“ бўлимида кўрсатилган ҳамма ҳолатлар ва қон қуйилишини юқори хавфи бўлган ҳамма ҳолатлар;
· церебрал қон томирларни унчалик катта бўлмаган симптомсиз аневризмаси;
· бош мия инфаркти симптомларини ривожланиши бошлангандан кейин даволаш бошлангунига қадар қанчалик узоқ вақт ўтган бўлса, клиник фойда шунчалик кам бўлади. Шунинг учун АКТИЛИЗЕ® ни қўллашни орқага суриш мумкин эмас:
· ацетилсалицил кислотасини олдиндан қабул қилган пациентлар бош мия ичига қон қуйилишини пайдо бўлишини катта хавфига дучор бўлиши, айниқса АКТИЛИЗЕ® ни юбориш кеч бошланганда;
· Ёш пациентлар билан солиштирилганда кекса пациентлар (80 ёшдан катта) даволанишдан қаътий назар бир қанча ёмон натижаларга эга бўлишлари мумкин. Уларда кўпинча тромболизисда енгил бош мия инфаркти ёки тромболитик терапияни олмаган пациентлар билан билан солиштирилганда. тромболизисда бош мия ичига қон қуйиилишини юқори мутлоқ хавфи билан боғлиқ янада оғир бош мия инфаркти ривожланиши мумкин.
· 80 ёшдан катта пациентларда Актилизе билан даволашдан бўлган чин фойда янада ёшроқ паицентлар билан солишитирилганда камроқ эанлигидан далолат берганлигика қарамай, Актилизени 80 ёшдан катта пациентларда фойда/хавф нисбатини индивидуал баҳолагандан кейин қўллаш мумкин (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
· Кекса пацицентларга даволашни, ҳам соғлиғини умумий ҳолатини, ҳам неврологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда фақат синчков текширувдан кейин буюриш керак.
• Илгари бош мия инфарктини бошидан ўтказган пациентларда ёки назорат қилинмайдиган қандли диабети бўлганда терпевтик таъсири пасаяди. Бундай пациентларда фойда/хавф нисбати камроқ қулай ҳисобланади, гарчи ҳаммаси ижобий қолсада.
• Енгил бош мия инфаркти бўлган пацинтларда хавф кутилаётган фойдадан ошади
(“Қўллаш мумкикн бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Жуда оғир бош мия инфаркти бўлган пациентларда бош мия ичига қон қуйилишлари ва ўлим хавфи ошган, бундай ҳолларда Актилизени қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Бош миянинг катта инфаркти бўлган пациентларда нохуш якун, шу жумладан яққол қон қуйилиши ва ўлим хавфи юқори. Бундай пациентларда фойда/хавф нисбатини синчков баҳолашни ўтказиш лозим.
· Бош мия инфарктида ёш ошган сари, шунингдек бош мия инфарктини оғирлик даражасини ошиб бориши билан ва қонда глюкоза даражасини ошган даражасида даволашдан бўладиган яхши натижа эҳтимоли камайиб боради. Шу билан бир вақтда даволашдан қаътий назар ошади ҳаракат қобилиятини жиддий бузилиш ва ўлим билан якунланиш ёки жиддий бош мия ичига қон қуйилиш эҳтимоли ошади. Актилизени бош мияни оғир инфаркти бўлган пациентларда (клиник маълумотлар бўйича ва/ёки визуал текшириш маълумотлари бўйича) ва қонда глюкозани дастлабки қиймати 50мг/100млдан паст ва 400мг/100млдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш керак эмас.(“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолаталар “ бўлимига қаранг).
Артериал босимини назорати
Даволаниш вақтида ва 24 соат давомида артериал босимни (АБ) назорат қилиш зарур; агар систолик АБ 180 мм сим. уст.дан юқори бўлса ёки диастолик АБ 105 мм сим. уст.дан юқори бўлса антигипертензив препаратларни вена ичига юбориш тавсия қилинади.
Бошқа эҳтиёткорлик чоралари
Ишемияга учраган соҳанинг реперфузияси инфаркт соҳасида бош мия шишига олиб келиши мумкин. Геморрагиялар (қон кетишлари) нинг юқори хавфи туфайли, тромбоцитлар агрегацияси ингибиторларини алтеплаза ёрдамида тромболизис ўтказилганидан кейин биринчи 24 соат давомида қўллашни бошлаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик
АКТИЛИЗЕ®ни ҳомиладор аёлларда қўлланиши тўғрисидаги маълумотлар чекланган. Клиник олди тадқиқотларда алтеплазани одамда қўлланадиган дозадан ошадиган дозаларда қўлланганда ҳомилани ривожланмаслиги ва/ёки эмбриотоксик самарани пайдо бўлиши қайд этилган, улар препаратни маълум фармакологик фаоллигига нисбатан иккиламчи бўлган. Алтеплаза тератоген таъсир намоён қилмайди деб ҳисобланади. Ўткир, ҳаёт учун хавф туғдирувчи касаллик ҳолларида препаратни потенциал хавфга нисбатан фойдасини баҳолаш зарур.
Кўкрак билан эмизиш даври
Алтеплазани одамда кўкрак билан чиқарилиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар йўқ.
Фертиллик
Актилизени фертилликка таъсири тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Клиник олди тадқиқотлар алтеплазани фертиликка нохуш таъсирини йўқлигини кўрсатади.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Аниқланмаган.
Кумарин ҳосилаларини, перорал антикоагулянтларни, тромбоцитлар агрегациясини ингибиторлари, фракцияга ажралмаган гепарин ёки пастмолекуляр гепарин ёки қон ивишига таъсир қилувчи фаол моддаларни қабул қилинганда (АКТИЛИЗЕ® юборишдан олдин, даволаш вақтида ёки ундан кейин биринчи 24 соат давомида) қон кетиш хавфи ошади (“ Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимига қаранг).
ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш ўта юқори сезувчанлик реакциялари хавфини ошириши мумкин, чунки бундай реакциялар таърифланган ҳолларда, пациентларни нисбатан кўп қисми ААФ ингибиторларини қабул қилганлар.
Гликопротеин IIb/IIIa антагонистларини бир вақтда қўллаш қон кетиш хавфини оширади.
Тайёрланган эритмани совутгичда - 24 соат, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда эса–8 соатгача сақлаш мумкин.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Препаратни яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Эритма суюлтирилгандан кейин 2°C -8°C ҳароратда 24 соат давомида ва 25°C ҳароратда 8 соат давомида барқарор бўлиб қолади.
Микробиологик нуқтаи-назардан дори воситасини суюлтирилгандан кейин дарҳол ишлатиш лозим. Агар дори воситаси дарҳол ишлатилмаса, у ҳолда флакон очилгандан вақтдан бошлаб ва ишлатгунга қадар бўлган вақтгача бўлган муддати ва сақлаш шароити ишлатувчининг маъсулияти остида ҳисобланади ва одатда 2°C дан 8°C гача бўлган ҳароратда 24 соатдан ошмаслиги керак.
Ўткир миокард инфаркти
а) миокард инфаркти бўлган пациентлар учун 90 минутли (тезкор) дозалаш тартиби, уларда даволашни симптомлар пайдо бўлганидан кейин 6 соат давомида бошлаш мумкин:
|
Алтеплазани концентрацияси |
|
|
1 мг/мл |
2 мг/мл |
|
мл |
мл |
15 мгдан вена ичига (в/и) оқим билан |
15 |
7,5 |
50 мгдан в/и инфузияси, биринчи 30 минут давомида |
50 |
25 |
Кейинги инфузия 35 мгдан максимал 100 мг дозага эришгунча, 60 минут давомида |
35 |
17,5 |
Тана вазни 65 кгдан кам бўлган пациентларда тана вазнидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги жадвалга мувофиқ дозага тузатиш киритиш лозим:
|
Алтеплазани концентрацияси |
|
|
1 мг/мл |
2 мг/мл |
|
мл |
мл |
15 мгдан вена ичига (в/и) оқим билан |
15 |
7,5 |
|
мл/кг тана вазнига |
мл/кг тана вазнига |
кг тана вазнига 0,75 мг, биринчи 30 минут давомида (максимал 50 мг) |
0,75 |
0,375 |
кейинги инфузия кг тана вазнига 0,5 мгдан, 60 минут давомида (максимал 35 мг) |
0,5 |
0,25 |
|
|
|
|
|
|
б) симптомлар ривожланганидан кейин 6 ва 12 соатлар оралиғида бошланиши мумкин бўлган пациентлар учун 3-соатлик дозалаш тартиби:
|
Алтеплазани концентрацияси |
|
|
1 мг/мл |
2 мг/мл |
|
мл |
мл |
10 мгдан вена ичига (в/и) оқим билан |
10 |
5 |
50 мгдан инфузия, биринчи соати давомида |
50 |
25 |
|
30 минутда 1 мл |
30 минутда 1 мл |
кейинги инфузия 10 мгдан 30 минут давомида, максимал 100 мг дозага эришгунича 3 соат давомида |
10 |
5 |
Тана вазни 65 кгдан кам бўлган пациентларда йиғинди доза 1,5 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Алтеплазанинг максимал дозаси 100 мгни ташкил қилади.
Ёрдамчи даволаш:
Жорий халқаро стандартларга мувофиқ ST сегментини кўтарилиши билан кечувчи миокард инфаркти бўлган пациентларда ёрдамчи антитромботик даволаш тавсия қилинади.
Ўпка артериясининг ўткир массив эмболияси
100 мгни ташкил қилувчи алтеплазанинг йиғинди дозасини 2 соат давомида юбориш керак. Энг катта тажриба дозалашнинг қуйидаги тартибда қўлланганда олинган:
|
Алтеплазани концентрацияси |
|
|
1 мг/мл |
2 мг/мл |
|
мл |
мл |
10 мгдан вена ичига (в/и) оқим билан 1-2 минут давомида |
10 |
5 |
Кейинги вена ичига инфузия 90 мгдан 2 соат давомида |
90 |
45 |
Тана вазни 65 кгдан кам бўлган пациентларда препаратнинг умумий дозаси 1,5 мг/кг дан ошмаслиги керак.
Ёрдамчи даволаш
АКТИЛИЗЕ® қўлланганидан кейин агар қисман фаоллаштирилган тромбопластин вақти (ҚФТВ) норманинг юқори чегарасидан камида икки марта ортиқ бўлса, гепаринни қўллашни бошлаш (ёки давом эттирилиши) керак. Инфузия ҚФТВ кўрсаткичини 50-70 секундлар орасида тутиб туриш учун тўғриланиши керак (қийматлар дастлабки даражадан 1,5-2,5 марта ортиқ бўлиши керак).
Бош миянинг ўткир инфаркти
Даволаш ва кейинги кузатувларни тромболитик даволашни ўтказиш бўйича тажрибаси бўлган шифокор амалга ошириши керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “ Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимларига қаранг).
Тавсия қилинадиган кг тана вазнига 0,9 мг бўлган дозани (максимал 90 мг) препаратнинг йиғинди дозасининг 10% ни ташкил қилувчи дастлабки дозани в/и оқим билан юборилгандан кейин 60 минут давомида вена ичига инфузион юборилади.
Симптомлар пайдо бўлгандан кейин АКТИЛИЗЕ® билан даволашни иложи борича тезроқ 4,5 соат давомида бошлаш керак.
Инфаркт симптомлари ривожлангандан кейин 4,5 соатдан кўп вақтдан сўнг қўлланганда хавф-фойда нисбатлари салбий, шунинг учун АКТИЛИЗЕ® ни қўллаш мумкин эмас (“Фармакодинамика” бўлимига қаранг).
Ёрдамчи даволаш:
Бош мияни ўткир инфарктининг симптомлари бошланганидан кейин биринчи 24 соат давомида гепарин ва ацетилсалицил кислотаси билан бирга қўллангандаги кўрсатилган тартибни хавфсизлиги ва самарадорлиги етарлича ўрганилмаган. Шу сабабли Актилизе билан даволаш бошлангандан кейин биринчи 24 соатда ацетилсалицил кислотасини қўллашдан ёки гепаринни вена ичига юборишдан сақланиш керак. Агар гепаринни бошқа кўрсатмалар бўйича (масалан, чуқур веналар тромбозини олдини олиш учун) қўллаш талаб қилинса, унинг дозаси кунига 10 000 ХБ дан ошмаслиги керак, бунда препарат тери остига юборилади.
Болалар ва ўсмирлар
Актилизени болалар ва ўсмирларда қўллаш тажрибаси чекланган. Актилизе болалар ва 16 ёшгача бўлган ўсмирларда бош мияни ўткир инфарктини даволаш учун қўлланмайди
(“ Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). 16-17 ёшли ўсмирлар учун доза худди катта пациентлар учун каби (“ Эҳтиёткорлик чоралари” бўлимидаги олдиндан баҳолаш усулларини қўллаш бўйича тавсияларга қаранг).
Қўллаш усули
Эритмани суюлтирилгандан кейин вена ичига юбориш лозим.
Алтеплазани 1мг/мл концентрацияли эритмасини тайёрлаш учун эритувчининг ҳамма ҳажмини шприц ёрдамида Актилизе сақлаган флаконга ўтказилади.
Алтеплазани 2мг/мл концентрацияли эритмасини тайёрлаш учун эритувчининг фақат ярмини қўллаш лозим.
Асептик шароитда АКТИЛИЗЕ® сақловчи флакон ичидагини инъекция учун сувда қуйидаги жадвалда кўрсатилганга мувофиқ шундай эритиладики, бунда алтеплазанинг якуний концентрацияси 1 мг алтеплаза/млни ёки 2 мг алтеплаза/млни ташкил қилади.
АКТИЛИЗЕ лиофилизат |
50 мг |
(a) лиофилизатга қўшиладиган инъекций учун стерил сув |
50 мл |
якуний концентрация: |
1 мг алтеплаза/мл |
(b) (a) лиофилизатга қўшиладиган инъекций учун стерил сув |
25 мл |
якуний концентрация: |
2 мг алтеплаза/мл |
Лиофилизат бевосита қўллашдан аввал суюлтирилади.
Лиофилизатни эритувчи билан суюлтирилганда аралашмани тўлиқ эригунича секин аралаштириш лозим. Жадал аралаштириш кўпик ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Агар пуфакчалар пайдо бўлса, эритмани улар йўқолгунича бир неча минут қолдириш керак.
Эритма тиниқ ва рангсиздан оч сариқ ранггача бўлиши керак. Эритма заррачалар сақламаслиги керак. Юборишдан олдин эритмани рангини мувофиқлигини ва заррачаларни мавжудлигини визуал текшириш лозим.
1мг/мл концентрацияли эритмани кейинчалик 9 мг/мл (0,9%) стерил натрий хлорид эритмаси билан минимал 0,2 мг/мл концентрациягача суюлтириш мумкин. 1мг/мл эритмани кейинги суюлтиришларни эритмани хиралигини ошиши сабабли инъекция учун стерил сув эритмаси ёки углеводлар асосидаги инфузия учун эритмалар, масалан декстроза билан тавсия қилинмайди. АКТИЛИЗЕ® ни бошқа дори воситалари (хатто гепарин билан) билан на инфузия учун флаконда, на вена ичига юбориш учун умумий тизимида аралаштириш мумкин эмас.
Эритма суюлтирилгандан кейин фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган.
Ишлатилмаган эритма маҳаллий талабларга мувофиқ утилизация қилиниши керак.
QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMASI
AKTILIZE®
ACTILYSE®
Preparatning savdo nomi: Aktilize®
Ta‘sir etuvchi modda (XPN): alteplaza
Dori shakli: infuziya uchun eritmani tayyorlash uchun liofilizat
Tarkibi:
faol modda: 1 flakon Suyultirilganidan keyin 1 ml eritmada
alteplaza 20,0 mg yoki 1,0 mg
50,0 mg
yordamchi moddalar: L-arginin, fosfat kislotasi, polisorbat 80;
erituvchi: in‘eksiya uchun suv.
Ta‘rifi: liofilizat: oq yoki och-sariq massa;
erituvchi: rangsiz tiniq suyuqlik.
Farmakoterapevtik guruhi: fibrinolitik vosita.
ATX kodi: B01AD02.
Farmakologik xususiyatlari
Farmakodinamikasi
AKTILIZE® ning faol ingredienti rekombinant odam plazminogenining to‘qima aktivatori, glikoprotein, alteplaza bo‘lib, plazminogenni plazminga aylanishini bevosita faollashtiradi. Vena ichiga yuborilganidan keyin alteplaza qon aylanish tizimida nisbatan faol bo‘lmagan holda qoladi. U fibrin bilan bog‘langanidan keyin faollashadi, plazminogenni plazminga aylanishini chaqiradi va fibrin quyqasini erishiga olib keladi.
Fibringa nisbatan o‘zining nisbiy spesifikligi tufayli, alteplaza 100 mg dozada 4 soatdan keyin fibrinogenning qondagi darajasini o‘rtacha 60% ga pasayishiga olib keladi, u odatda 24 soatdan keyin 80% gacha tiklanadi. Plazminogen va alfa- 2-antiplazminning darajasi 4 soatdan keyin muvofiq ravishda 20% va 35% gacha pasayadi, so‘ngra esa, 24 soatdan keyin yana 80% dan ko‘proqqacha oshadi. Qon tomir tizimidagi fibrinogenning darajasini ahamiyatli va davomli pasayishi faqat bir necha pasientlarda aniqlangan.
O‘tkir miokard infarkti bo‘lgan 40000 dan ko‘p pasientlarni o‘z ichiga olgan tadqiqotlarda (Custo) 100 mg AKTILIZE® ni geparin bilan vena ichiga yondosh 90 minut davomida yuborish streptokinazani (60 minut davomida 1,5 mln. birlikda) yuborish bilan solishtirilganda o‘lim darajasini 30 kundan keyin (6,3%), geparinni teri ostiga yoki vena ichiga yuborish bilan solishtirilganda (7,3%) pasayishiga olib kelgan. AKTILIZE® ni davolash uchun qo‘llangan pasientlarda trombolizisdan keyin preparatni 60 va 90 minut davomida yuborilganda streptokinaza bilan davolangan pasientlarga qaraganda qon tomirlarni o‘tkazuvchanligini yuqori darajasi aniqlangan. Preparatni 180 minut va undan ko‘p vaqt davomida yuborilganda qon tomirlarni o‘tkazuvchanligida farqlar aniqlanmagan.
Trombolitiklar yuborilmagan pasientlar bilan solishtirilganda o‘lim darajasi 30 kundan keyin past bo‘lgan. Alfa-gidroksibutiratdegidrogenazani ajralib chiqishi pasayadi. Qorinchalarning umumiy faoliyati, shuningdek devorlarining regionar harakati trombolitiklar yuborilmagan pasientlar bilan solishtirilganda kamroq hollarda buziladi.
Miokard infarkti
Simptomlar paydo bo‘lganidan keyingi 6-24 soatlik davrda 100 mg AKTILIZE® ni 3 soat davomida yuborilgan plasebo-nazoratlangan tadqiqotlarda (LATE) plasebo bilan solishtirilganda o‘lim ko‘rsatkichini 30 kun davomida kamayishi kuzatilgan. Miokard infarktining aniq simptomlari bo‘lgan hollarda simptomlar paydo bo‘lganidan keyingi 24 soatgacha bo‘lgan vaqt davomida boshlangan davolash samarali bo‘lishi mumkin.
O‘pka arteriyasining emboliyasi
O‘pka arteriyasining o‘tkir massiv gemodinamik nostabil emboliyasi bo‘lgan pasientlarda AKTILIZE® bilan bo‘lgan trombolitik davolash tromb o‘lchamini va o‘pka arteriyasida bosimni tezda kamayishiga olib keladi. O‘lim to‘g‘risida ma‘lumotlar yo‘q.
Bosh miyani o‘tkir infarkti
AQSH da o‘tkazilgan ikkita tadqiqotda (NINDS A/V) sezilarli katta miqdordagi pasientlarda alteplazani plasebo bilan solishtirib qo‘llanganda ijobiy yakun kuzatilgan (samarani yo‘qligi yoki minimal samara). Bu natijalar ECASS III tadqiqotlarida tasdiqlangan (quyida pastdagi xat boshiga qarang) bo‘lib, ikkita Yevropa davlatlarida va qo‘shimcha AQSHda o‘tkazilgan tadqiqotlardan keyin dori vositasini YeH davlatlarida mavjud bo‘lgan tibbiyotda qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasida ko‘rsatilganidan sezilarli farqlanadigan sharoitlarda muvofiq natijalarni namoyish qilmagan.
Plasebo-nazoratlangan ikki yoqlama yashirin ECASS III tadqiqoti Yevropada bosh miyani o‘tkir infarkti bo‘lgan pasientlar ishtirokida 3-4,5 soatlik terapevtik oraliq doirasida o‘tkazilgan.
Dori vositasini ECASS III tadqiqotlarida AKTILIZE® ni ko‘rsatma bo‘yicha bosh miya infarkti uchun terapevtik oraliqdan, ya‘ni 4,5 soat tashqari hollarda qo‘llanilishi Yevropa qisqacha xarakteristikasiga muvofiq kelgan. Birlamchi yakuniy nuqta – ijobiy (Renkinning modifikasiyalangan shkalasi (mRS 0-1) yoki salbiy (mRS 2-6) yakunlarga bo‘linishi ifodalangan 90 kundan keyingi layoqatsizlik hisoblangan. Hammasi bo‘lib 821 pasientlar guruhlarga randomizasiya qilingan: (418 alteplaza/403 plasebo). Alteplaza guruhidagi pasientlarning ko‘p qismida (52,4%) plaseboga nisbatan ijobiy natijalar kuzatilgan (45,2%; imkoniyatlar nisbati: 1,34; 95%-ishonchli interval: 1,02-1,76; p = 0,038). Simptomlar bilan kechuvchi bosh miyaga qon quyilishlarining soni plasebo guruhiga nisbatan alteplaza guruhida ko‘proq bo‘lgan (17,6% bilan solishtirilganda 27,0%, p = 0,0012); o‘lim darajasi past bo‘lgan va alteplaza (7,7%) va plasebo (8,4%) guruhlarida farq qilmagan (p = 0,681). ECASS III tadqiqoti guruhi tomonidan olingan natijalar davolashni boshlashdan oldin uzoq vaqt o‘tgan bo‘lsa, bu o‘lim xavfini va bosh miya ichiga qon quyilishlari simptomlarini oshishini tasdiqlaydi.
ECASS III tadqiqotining natijalari AKTILIZE® ni 3 va 4,5 soatlar oralig‘ida qo‘llanilishi ijobiy sof klinik foydadan dalolat beradi, shu bilan bir vaqtda umumiy ma‘lumotlar tahlili alteplazani 4,5 soatdan keyin qo‘llanganda sof klinik foydani bo‘lmaslini namoyish qilgan.
Bosh miyani o‘tkir infarktining simptomlari paydo bo‘lganidan keyin 4,5 soat davomida preparat yuborilganda AKTILIZE® bilan davolashning xavfsizligi va samaradorligi bosh miyani o‘tkir infarktining registri (SITS-ISTR: The Safe Implementation of Thrombolysis in Stroke registry) ning ma‘lumotlariga muvofiq baholangan. Ushbu tadqiqotlarda 0-3 soat davomida preparat yuborilgan 21566 pasientlarda xavfsizlik bo‘yicha olingan natijalar bosh miyani o‘tkir infarkti boshlangandan keyin preparatni terapevtik oralig‘i 3-4,5 soatni tashkil qilgan 2376 pasient bilan solishtirilgan. Bosh miya ichiga simptomli qon quyilish hollari soni (SITS-MOST ta‘rifiga muvofiq) preparatni 3-4,5 soat davomida yuborilgan pasientlarda (2,2%), davolash birinchi 3 soat davomida boshlangan pasientlar (1,7%) bilan solishtirilganda yuqori bo‘lgan.
3 oydan keyin o‘lim darajasi preparatni 3-4,5 soatlik terapevtik oralig‘i davomida yuborilgan (12,0%) va 0-3 soatlik terpevtik oralig‘i davomida (12,3%) yuborilgandagi bilan imkoniyatlarni nisbati to‘g‘rilanmaganda 0,97 (95% CL: 0,84-1,13; r=0,70), imkoniyatlarni nisbati to‘g‘rilanganda-1,26 (95% CL: 1,07-1,49; r=0,05) bir xil darajada bo‘lgan. SITS kuzatuvi ma‘lumotlari bosh miyani o‘tkir infarkti simptomlarini paydo bo‘lganidan keyin preparatning yuborish vaqti alteplaza bilan davolash natijalarini olindan etuvchi muhim omil ekanligini to‘g‘risidagi klinik tadqiqotlari xulosasini tasdiqlaydi.
Farmakokinetikasi
AKTILIZE® qon oqimidan tez chiqariladi va asosan jigarda (preparatning plazmadagi klirensi minutiga 550-680 ml ni tashkil qiladi) metabolizmga uchraydi. Plazmadan ahamiyatli yarim chiqarilish davri (T½α) 4-5 minutni tashkil qiladi. Bu 20 minutdan keyin plazmada preparatning dastlabki miqdoridan 10% dan kamrog‘i qolishini bildiradi. Preparatning qolgan miqdori uchun (T½α) taxminan 40 minutni tashkil qilishi ko‘rsatilgan.
Qo‘llanilishi
O‘tkir miokard infarktini trombolitik davolash
O‘tkir miokard infarktida AKTILIZE® infarkt boshlanganidan keyin birinchi 30 kun ichida o‘lim darajasini pasaytirishi isbotlangan.
Nostabil gemodinamika bilan kechuvchi o‘pka arteriyasining o‘tkir massiv emboliyasini trombolitik davolash
Bu tashhis iloji boricha ob‘ektiv, masalan, o‘pka arteriyasining angiografiyasi yoki noinvaziv usullar, masalan, o‘pka tomografiyasi yordamida tasdiqlanishi kerak.
O‘lim va o‘pka emboliyasini davolashning keyingi natijalariga ijobiy ta‘siri to‘g‘risida ma‘lumotlar yo‘q.
Bosh miyani o‘tkir infarktini trombolitik davolash
Davolash, faqat agar bosh miya infarktining simptomlari rivojlanganidan keyin birinchi 4,5 soat davomida boshlansa va agar tegishli vizualizasiya usullari, masalan, bosh miyaning kompyuter tomografiyasi (KT) yordamida bosh miya ichiga qon quyilishi istisno qilinsagina qo‘llanadi. Davolashning samaradorligi vaqtga bevosita bog‘liq, davolash qanchalik erta boshlangan bo‘lsa, uning natijasi shunchalik yaxshi bo‘ladi.
Qo‘llash usuli va dozalari
AKTILIZE® ni simptomlar paydo bo‘lganidan keyin iloji boricha tezroq qo‘llash kerak. Quyidagi dozalari qo‘llaniladi.
AKTILIZE® saqlovchi flakon ichidagini (20 mg yoki 50 mg), steril sharoitlarda in‘eksiya uchun suvda quyidagi jadvalda ko‘rsatilganiga muvofiq shunday eritiladiki, alteplazaning yakuniy konsentrasiyasi 1 mg alteplaza/ml ni yoki 2 mg alteplaza/ml ni tashkil qilsin.
AKTILIZE® flakoni | 20 mg | 50 mg |
Quruq kukunga qo‘shiladigan in‘eksiya uchun suv | ||
Yakuniy konsentrasiya:
1 mg altepaza/ml (ml)
|
20 | 50 |
Yakuniy konsentrasiya:
2 mg altepaza/m (ml) |
10 | 25 |
Eritmani suyultirilgandan keyin vena ichiga yuborish lozim. Eritmani keyinchalik steril 9 mg/ml (0,9%) natriy xloridi eritmasi bilan altepazani minimal 0,2 mg/ml konsentrasiyasigacha suyultirish mumkin. Birlamchi tayyorlangan eritmani keyinchalik in‘eksiya uchun suv bilan, uglevod asosli in‘eksiya uchun eritmalar, masalan dekstroza bilan suyultirish tavsiya qilinmaydi. AKTILIZE® ni boshqa dori vositalari (xatto geparin bilan), infuziya uchun flakonda, vena ichiga yuborish uchun umumiy tizimida aralashtirish mumkin emas. Alteplazani 1 mg/ml konsentrasiyadagi eritmasini tayyorlash uchun, erituvchini hamma hajmini AKTILIZE® kukunini saqlagan flakonga o‘tkaziladi.
Alteplazani 2 mg/ml konsentrasiyadagi eritmasini tayyorlash uchun, erituvchini faqat yarmini ishlatish lozim. Bunday holatlarda erituvchini kerakli hajmini AKTILIZE® li flakonga o‘tkazish uchun har doim shpris ishlatilishi kerak.
Kukun erituvchi bilan eritilganida aralashma to‘liq erib ketgunicha asta-sekin aralashtirib turish kerak. Jadal aralashtirish ko‘pik hosil bo‘lishiga olib kelishi mumkin. Eritma suyultirilgandan keyin faqat bir martalik qo‘llash uchun mo‘ljallangan.
Ishlatilmagan eritmani tashlab yuborish lozim.
Bolalar va o‘smirlar uchun qo‘llash tajribasi yo‘q. AKTILIZE® bolalarda va o‘smirlarda bosh miyani o‘tkir infarktini davolash uchun qo‘llanmaydi.
Miokard infarkti
a) miokard infarkti bo‘lgan pasientlar uchun 90 minutli (tezkor) dozalash tartibi, ularda davolash simptomlar paydo bo‘lganidan keyin 6 soat davomida boshlanishi mumkin:
Alteplazani konsentrasiyasi | ||
1 mg/ml | 2 mg/ml | |
ml | ml | |
15 mg dan vena ichiga (v/i) oqim bilan | 15 | 7,5 |
50 mg dan v/i infuziyasi, birinchi 30 minut davomida | 50 | 25 |
keyinchalik 35 mg dan maksimal 100 mg dozaga erishguncha infuziya, 60 minut davomida | 35 | 17,5 |
Tana vazni 65 kg dan kam bo‘lgan pasientlarda dozaga tana vaznidan kelib chiqqan holda jadvalga muvofiq tuzatish kiritish lozim:
Alteplazani konsentrasiyasi | ||
1 mg/ml | 2 mg/ml | |
ml | ml | |
15 mg dan vena ichiga (v/i) oqim bilan | 15 | 7,5 |
ml/kg tana vazniga | ml/kg tana vazniga | |
0,75 mg/kg tana vazniga, birinchi 30 minut davomida
(maksimal 50 mg) |
0,75 | 0,375 |
keyinchalik 0,5 mg/kg tana vaznigadan, 60 minut davomida (maksimal 35 mg) | 0,5 | 0,25 |
b) simptomlar rivojlanganidan keyin 6 va 12 soatlar oralig‘ida boshlanishi mumkin bo‘lgan pasientlar uchun 3-soatlik dozalash tartibi:
Alteplazani konsentrasiyasi | ||
1 mg/ml | 2 mg/ml | |
ml | ml | |
10 mg dan vena ichiga (v/i) oqim bilan | 10 | 5 |
50 mg dan infuziya, birinchi soat davomida | 50 | 25 |
30 minutda 1 ml | 30 minutda 1 ml | |
keyinchalik 10 mg dan 30 minut davomida, maksimal 100 mg dozaga erishgunicha 3 soat davomida | 10 | 5 |
Tana vazni 65 kg dan kam bo‘lgan pasientlarda yig‘indi doza 1,5 mg/kg dan oshmasligi kerak.
Alteplazaning maksimal dozasi 100 mg ni tashkil qiladi.
Yordamchi davolash:
Joriy xalqaro standartlarga muvofiq ST segmentini ko‘tarilishi bilan kechuvchi miokard infarkti bo‘lgan pasientlarda yordamchi qon ivishiga qarshi davolash o‘tkaziladi.
Simptomlar paydo bo‘lganidan keyin iloji boricha tezroq asetilsalisil kislotasini qabul qilishni boshlash va qarshi ko‘rsatmalar bo‘lmasa uni butun hayoti davomida davom ettirish lozim.
O‘pka arteriyasining emboliyasi
100 mg ni tashkil qiluvchi alteplazaning yig‘indi dozasini 2 soat davomida yuborish kerak. Eng katta tajriba dozalashning quyidagi tartibda qo‘llanganda olingan:
Alteplazani konsentrasiyasi | ||
1 mg/ml | 2 mg/ml | |
ml | ml | |
10 mg dan vena ichiga (v/i) oqim bilan 1-2 minut davomida | 10 | 5 |
keyinchalik 90 mg dan 2 soat davomida | 90 | 45 |
Tana vazni 65 kg dan kam bo‘lgan pasientlarda preparatning umumiy dozasi 1,5 mg/kg dan oshmasligi kerak.
Yordamchi davolash
AKTILIZE® qo‘llanganidan keyin agar qisman faollashtirilgan tromboplastin vaqti (QFTV) normaning yuqori chegarasidan kamida ikki marta ortiq bo‘lsa, geparinni qo‘llashni boshlash (yoki davom ettirilishi) lozim. Infuziya QFTV ko‘rsatkichini 50-70 sekundlar orasida tutib turish uchun to‘g‘rilanishi kerak (ko‘rsatkichlar dastlabki darajadan 1,5-2,5 marta ortiq bo‘lishi kerak).
Bosh miyaning o‘tkir infarkti
Davolash va keyingi kuzatuvlarni trombolitik davolashni o‘tkazish bo‘yicha tajribasi bo‘lgan shifokor amalga oshirishi kerak.
Tavsiya qilingan 0,9 mg/kg tana vazniga dozani (maksimal 90 mg), preparatning yig‘indi dozasini 10% ni tashkil qiluvchi dozani dastlabki v/i oqim bilan yuborilganidan keyin 60 minut davomida infuzion yuboriladi.
Simptomlar boshlanganidan keyin AKTILIZE® bilan davolashni iloji boricha tezroq 4,5 soat davomida boshlash kerak.
Simptomlar boshlanganidan keyin 4,5 soatdan ko‘p vaqtda qo‘llanganda xavf-foyda nisbatlari salbiy, chunki AKTILIZE® ni qo‘llash mumkin emas.
Yordamchi davolash:
Bosh miyani o‘tkir infarktining simptomlari boshlanganidan keyin birinchi 24 soat davomida geparin va asetilsalisil kislotasi bilan birga qo‘llanayotgan davolashning yuqorida ko‘rsatilgan tartibini xavfsizligi va samaradorligi yetarlicha o‘rganilmagan. Shuning uchun davolash boshlanganidan keyin birinchi 24 soatda asetilsalisil kislotasini qo‘llashdan yoki geparinni vena ichiga yuborishdan saqlanish kerak. Agar geparinni boshqa ko‘rsatmalar yuzasidan (masalan, chuqur venalar trombozini oldini olish uchun) qo‘llash talab qilinsa, uning dozasi kuniga 10 000 XB dan oshmasligi kerak, bunda preparat teri ostiga yuboriladi.
Nojo‘ya ta‘sirlari
Quyida keltirilgan nojo‘ya reaksiyalar tizim-a‘zolarni sinflari va paydo bo‘lish tez-tezligi bo‘yicha tasniflangan. Tez-tezligi bo‘yicha guruhlash quyidagi toifalarga muvofiq ishlab chiqilgan: juda tez-tez (≥ 1/10), tez-tez (≥ 1/100 dan <1/10gacha), tez-tez emas (≥ 1/1000 dan <1/100gacha), kam hollarda (≥ 1/10000 dan <1/1000gacha), juda kam hollarda (<1/10000), noma‘lum (mavjud bo‘lgan ma‘lumotlar bo‘yicha baholash mumkin emas).
Nojo‘ya samaralari sifatida bosh miya infarktida bosh miya ichiga qon quyilishlarini va miokard infarktida reperfuzion aritmiyalarini istisno qilgan holda o‘pka arteriyasininig emboliyasida va bosh miyani o‘tkir infarktida AKTILIZE® dan bo‘ladigan nojo‘ya samaralarning sifat va miqdoriy profili miokard infarktidagi nojo‘ya samaralarning profilidan farqlanishini taxmin qiluvchi tibbiy sabablari mavjud emas.
Qon ketishi
AKTILIZE® ni qo‘llash bilan bog‘liq bo‘lgan eng ko‘p uchraydigan nojo‘ya samara, gematokrit va/yoki gemoglobinni pasayishiga olib keluvchi qon ketishidir:
juda tez-tez: shikastlangan qon tomiridan qon ketishi (masalan, gematoma);
in‘eksiya qilish joyidan qon ketishi (punksiya qilish joyidan qon ketishi, kateterni qo‘yish joyida gematoma, kateterni qo‘yish joyidan qon ketishi);
tez-tez: bosh miyaning o‘tkir infarktini davolashda bosh miya ichiga qon ketishi (masalan, bosh miyaga qon quyilishi, serebral gematoma, gemorragik insult, insultni gemorragik transformasiyasi, bosh miya ichida gematoma, subaraxnoidal qon quyilishi). Bosh miyani o‘tkir infarktini davolashda klinik yaqqol bosh miya ichiga qon quyilishlar asosiy nojo‘ya samaralar bo‘lib hisoblanadi (pasientlarni 10% gachasida umumiy o‘limni va turg‘un mehnatga layoqatsizlikni oshirmagan holda, ya‘ni mRS 5 va 6);
nafas yo‘llaridan qon ketishlar (masalan, halqumdan qon ketishlar, burundan qon ketishlar, qon tupurish);
me‘da-ichak yo‘llaridan qon ketishlar (masalan, me‘dadan qon ketishi, me‘da yarasidan qon ketishi, to‘g‘ri ichakdan qon ketishi, qon aralash qusish, melena, og‘iz bo‘shlig‘idan qon ketishi, milklarni qonashi);
ekximozlar;
urogenital qon ketishlari (masalan, gematuriya, siydik-chiqarish yo‘llaridan qon ketishlar);
tez-tez emas: o‘tkir miokard infarktini va o‘pka arteriyasining o‘tkir emboliyasini davolashda bosh miya ichiga qon ketishlar (masalan, bosh miyaga qon quyilishlar, serebral gematoma, gemorragik insult, insultni gemorragik transformasiyasi, bosh miya ichida gematoma, subaraxnoidal qon quyilishi); quloqdan qon ketishi;
gemoperikard;
qorin ichida qon ketishi (masalan, qorin ichida gematoma);
kam hollarda:
parenximatoz a‘zolardan qon ketishi (masalan, jigardan qon ketishi, o‘pkadan qon ketishi);
juda kam hollarda: ko‘z soqqasiga qon quyilishi. Bosh miya infarktidan keyin pasientlarda o‘lim va uzoq mehnatga layoqatsizlik (shu jumladan bosh miya ichiga qon ketishi to‘g‘risida) va boshqa jiddiy qon ketishlari to‘g‘risida xabar qilingan.
Potensial qon ketishini, ayniqsa serebral qon ketish paydo bo‘lish hollarida, fibrinolitik davolashni darhol to‘xtatish kerak. Ammo yarim chiqarilishini qisqaligi va umumiy qon ivishi omillariga minimal ta‘siri sababli qon ivishi omillarini almashtirishga zarurat yo‘q. Ko‘pchilik pasientlarda qon ketishini trombolitik va antikoagulyant davolashni to‘xtatib, qon hajmini to‘ldirib va qon tomirini qo‘l orqali siqib to‘xtatish mumkin. Agar qon ketishi boshlanganidan keyin 4 soat davomida geparin yuborilgan bo‘lsa protaminni qo‘llashni ko‘rib chiqish lozim. Bunday konservativ choralarga nisbatan reaksiyalar bo‘lmagan bir necha pasientlar uchun qon preparatlarni rasional qo‘llash ko‘rsatilgan. Kriopresipitatni, yangi muzlatilgan qon plazmasini va trombositlarni har bir yuborishdan keyin qayta aniqlanadigan klinik va laborator ko‘rsatkichlarga muvofiq transfuzion buyurish mumkin. Kriopresipitat infuziyasini fibrinogenni 1 g/l konsentrasiyaga erishgunicha o‘tkazish maqsadga muvofiq. Antifibrinolitik vositalarini oxirgi muqobil davolash sifatida qo‘llash imkonini qayta ko‘rib chiqish mumkin.
Immun tizimi tomonidan buzilishlar:
tez-tez emas: o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari/anafilaktoid reaksiyalar (masalan, allergik reaksiyalar, shu jumladan toshma, eshakemi, bronxospazm, angionevrotik shish, gipotenziya, shok yoki har qanday boshqa allergik reaksiyalar);
juda kam hollarda: og‘ir anafilaktoid reaksiyalar.
Kam hollarda AKTILIZE® ga (past titrlarda) antitelalarni tranzitor hosil bo‘lishi kuzatilgan, ammo buni klinik ahamiyati aniqlanmagan.
Nerv tizimi tomonidan buzilishlar:
juda kam hollarda: nerv tizimi bilan bog‘liq buzilishlar (masalan, tutqanoq xuruji, tirishishlar, afaziya, nutqni buzilishi, deliriy, o‘tkir bosh miya sindromi, ajitasiya, ongni chalkashishi, depressiya, psixoz) ko‘pincha yondosh ishemik yoki gemorragik serebrovaskulyar buzilishlari bilan bog‘liq buzilishlar.
Yurak tomonidan buzilishlar:
Boshqa trombolitik vositalarini qo‘llangandagi kabi miokard infarktining va/yoki trombolitiklarni qo‘llash oqibatida uchraydigan quyidagi buzilishlar to‘g‘risida xabar qilingan:
juda tez-tez: qaytalanuvchi ishemiya/stenokardiya, gipotenziya va yurak yetishmovchiligi/o‘pka shishi, reperfuzion aritmiyalar (masalan, aritmiya, ekstrasistoliya, I darajadan to‘liq blokadagacha bo‘lgan atrioventrikulyar blokada, bo‘lmachalarni fibrillyasiyasi/titrashi, bradikardiya, taxikardiya/fibrillyasiya, elektromexanik dissosiasiya (EMD));
tez-tez: yurakni to‘xtashi, kardiogen shok va qayta infarkt;
tez-tez emas: mitral regurgitasiya, o‘pka emboliyasi, boshqa tizimli emboliya/serebral emboliya, qorinchalararo to‘siq nuqsoni.
Yurak tomonidan buzilishlar hayot uchun xavf tug‘diruvchi va o‘limga olib kelishi mumkin.
Qon tomir tomonidan buzilishlar
tez-tez emas: emboliya, (trombolitik embolizasiya), u jalb qilingan a‘zolarda muvofiq oqibatlarga olib kelishi mumkin.
Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar
tez-tez: ko‘ngil aynishi, qusish;
Laborator va instrumental ma‘lumotlar
juda tez-tez: arterial bosimini pasayishi;
tez-tez: tana haroratini oshishi;
Dori vositasini qo‘llanishish bilan bog‘liq muolajalar oqibatidagi shikastlanishlar, toksik holatlar va asoratlar
kam hollarda: yog‘li emboliya (xolesterin kristallari bilan embolizasiya qilinishi), u jalb qilingan a‘zolari tomonidan muvofiq oqibatlarga olib kelishi mumkin.
Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar
AKTILIZE®ni alteplazaga, gentamisinga (qoldiq qismi, faol ingredientni ishlab chiqarishda ishlatiladi), shuningdek preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanligi bo‘lgan pasientlarga yuborish mumkin emas.
Boshqa trombolitik vositalar kabi, AKTILIZE®ni qon ketishlarini yuqori xavfi bo‘lgan hollarda, shu jumladan:
Preparat o‘tkir miokard infarkti va o‘pka arteriyasining emboliyasini davolash uchun qo‘llangan hollarda qo‘shimcha quyidagi qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlarni ham hisobga olish lozim:
Preparat bosh miyani o‘tkir infarktini davolash uchun qo‘llangan hollarda qo‘shimcha quyidagi qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlarni ham hisobga olish lozim:
AKTILIZE® 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar va o‘smirlarda qo‘llanmaydi.
AKTILIZE® 80 yoshdan oshgan katta pasientlarda bosh miyani o‘tkir infarktini davolash uchun qo‘llanmaydi.
Dorilarning o‘zaro ta‘siri
AKTILIZE®ni odatda o‘tkir miokard infarktida qo‘llanadigan boshqa dori preparatlari bilan o‘zaro ta‘sirini o‘rganish bo‘yicha maxsus tadqiqotlar o‘tkazilmagan.
AKTILIZE® bilan davolashni boshlashdan oldin, davolash vaqtida yoki undan keyin, qon ivishiga ta‘sir qiluvchi yoki trombositlar faoliyatini o‘zgartiruvchi dori vositalarini qo‘llash qon ketish xavfini oshirishi mumkin.
AAF ingibitorlarini bir vaqtda qo‘llanishi anafilaktoid reaksiyalarning xavfini oshirishi mumkin. Anafilaktoid reaksiyalarning ta‘riflangan tahlilini ma‘lumotlariga muvofiq, ular ko‘proq AAF ingibitorlarini qabul qilgan pasientlarda kuzatilgan. Glikoprotein IIb/IIIa antogonistlarini bir vaqtda qo‘llash qon ketish xavfini oshiradi.
Maxsus ko‘rsatmalar
O‘tkir miokard infarkti va o‘pka arteriyasining o‘tkir emboliyasi yoki bosh miyani o‘tkir infarktini davolashda quyidagi ehtiyotkorlik choralariga amal qilish kerak:
AKTILIZE® bilan davolashni trombolitik davolashni o‘tkazish tajribasiga ega va u qo‘llanganida nazorat qilish imkoniyatiga ega bo‘lgan shifokor o‘tkazishi lozim. AKTILIZE® ni ishlatganda boshqa trombolitik preparatlar bilan bo‘lgani kabi, tassarrufida standart reanimasion jihozlar va tegishli dori vositalariga ega bo‘lish tavsiya qilinadi.
Qon ketishi
AKTILIZE® bilan davolashning eng ko‘p uchraydigan asorati qon ketishidir. Geparinni bir vaqtda qo‘llash qon ketishini yuz berishiga olib kelishi mumkin. AKTILIZE® fibrinni eritishi tufayli, yaqinda punksiya qilingan joylardan qon ketishi paydo bo‘lishi mumkin. Shuning uchun trombolitik davolash qon ketishi mumkin bo‘lgan joylarni (shu jumladan kateterni kiritish joylari, arterial va venoz punksiyalar, kesilgan va in‘eksiya qilingan joylar) sinchiklab kuzatishni talab qiladi. AKTILIZE® bilan davolash vaqtida qattiq kateterlarni ishlatish, vena ichiga in‘eksiyalar va asoslanmagan muolajalardan saqlanish kerak.
Og‘ir qon ketishi yuz bergan, ayniqsa bosh miya ichiga qon quyilishi holida, fibrinolitik davolash, shuningdek geparinni qo‘llash darhol to‘xtatilishi lozim. Agar qon ketishi boshlanishidan oldin 4 soat davomida geparin qo‘llangan bo‘lsa, protaminni ishlatish maqsadga muvofiqligi masalasini ko‘rib chiqish lozim. Kam hollarda, yuqorida ko‘rsatilgan konservativ chora-tadbirlar samarasiz bo‘lsa va qon ketishi davom etsa, qon preparatlarini qo‘llash ko‘rsatilgan.
Kriopresipitatni, qonning yangi muzlatilgan plazmasini va trombositlarni transfuzion yuborilishi, har bir yuborishdan keyin takroriy aniqlanadigan klinik va laboratoriya ko‘rsatkichlarga muvofiq buyurilishi mumkin. Kriopresipitatning infuziyasini fibrinogenning konsentrasiyasi 1 g/l ga yetgunicha o‘tkazgan afzal. Antifibrinolitik vositalarni qo‘llash mumkinligini ko‘rib chiqish mumkin.
O‘tkir miokard infarktida va o‘pka arteriyasining emboliyasida AKTILIZE® ni 100 mg dan ortiq dozada, o‘tkir miokard infarktida esa – 90 mg dan ortiq dozada qo‘llash mumkin emas, chunki bosh miyaga qon quyilish xavfi oshadi.
Yuqori sezuvchanlik
Davolanish tugaganidan keyin rekombinant odam to‘qima plazminogeni aktivatoriga antitelalarni turg‘un hosil bo‘lishi kuzatilmagan. AKTILIZE® ni takror qo‘llashning tizimli tajribasi yo‘q. AKTILIZE® ni yuborilishi chaqirgan anafilaktoid reaksiyalar ko‘p kuzatilmaydi, alteplazaga, gentamisinga (qoldiq qismi, ishlab chiqarilishida ishlatiladi), shuningdek preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanlik bilan bog‘liq bo‘lishi mumkin. AKTILIZE® liofilizasiya qilingan kukun saqlovchi shisha flakon uchun tiqin, allergik reaksiyalarni chaqirishi mumkin bo‘lgan tabiiy kauchuk (lateks hosilasi) ni saqlaydi.
Anafilaktoid reaksiya rivojlangan holda, infuziyani to‘xtatish va tegishli davolashni buyurish kerak.
Keksa pasientlarda bosh miya ichiga qon quyilishlari xavfi yuqori, shuning uchun bunday pasientlar uchun xavf/foyda nisbatini baholashni sinchkov o‘tkazish lozim.
AKTILIZE® ni bolalarda va o‘smirlarda qo‘llash tajribasi cheklangan.
AAF ingibitorlarini bir vaqtda qabul qilayotgan pasientlarning holatini nazorat qilish tavsiya qilinadi («Nojo‘ya ta‘sirlari» bo‘limiga qarang). Boshqa trombolitik vositalar kabi, AKTILIZE® ni quyidagi hollarda qon ketishining potensial xavfi va kutilayotgan foyda sinchiklab baholagandan keyin qo‘llash kerak:
Peroral antikoagulyantlar bilan davolanayotgan pasientlar
Agar dozalash tartibini yoki antikoagulyantlarni oxirgi marta qabul qilingandan keyingi vaqtda qon ivishi tizimiga klinik ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydigan dori vositalarini antikoagulyant faolligiga muvofiq testlar yordamida antikoagulyantlar bilan davolanishning qoldiq samaradorligini tasdiqlash imkonini bermasa AKTILIZE® ni qo‘llashni ko‘rib chiqish mumkin (masalan, HNM 1,3 K vitamini antagonistlari yoki boshqa peroral antikoagulyantlar uchun muvofiq testlar normani yuqori chegarasida bo‘ladi).
O‘tkir miokard infarkti va o‘tkir o‘pka emboliyasini davolashda quyidagilarni qo‘shimcha hisobga olish lozim:
O‘tkir miokard infarktini davolashda quyidagilarni qo‘shimcha ravishda hisobga olish lozim:
Davolashni jadal nevrologik yordam ko‘rsatish bo‘yicha ko‘nikmalarga va tajribaga ega bo‘lgan tajribali shifokor o‘tkazishi kerak. AKTILIZE® yuboriladigan bosh miyani o‘tkir infarkti bo‘lgan pasientlar boshqa ko‘rsatmalar bilan solishtirilganda bosh miya ichiga qon quyilishlarni yuqori xavfiga duchor bo‘lishi mumkin, chunki qon ketishi asosan infarkt shikastlanish joyida paydo bo‘ladi. Bu xususan quyidagi holatlarga taalluqli:
Shuning uchun AKTILIZE® ni qo‘llashni orqaga surish mumkin emas:
Davolashni simptomlar paydo bo‘lganidan keyin 4,5 soatdan kechikmasdan quyidagi omillar bilan bog‘liq bo‘lgan foyda/xavfni noxush nisbatlari natijasida boshlash lozim:
Davolanish vaqtida va u tugaganidan keyin 24 soat davomida arterial bosimni (AB) nazorat qilish lozim. Sistolik AD >180 mm sim. ust. yoki diastolik AD >105 mm sim. ust. ga oshganida antigipertenziv preparatlarni vena ichiga yuborish tavsiya qilinadi.
Davolovchi samara ilgari bosh miya infarktini o‘tkazgan pasientlarda yoki nazorat qilib bo‘lmaydigan qandli diabeti bo‘lganida pasayadi. Bunday pasientlarda foyda/xavf nisbati, garchi ijobiy bo‘lib qolsada, unchalik ijobiy hisoblanmaydi.
Bosh miyani yengil infarkti bo‘lgan pasientlarda xavf kutilayotgan foydadan ustun bo‘ladi, shuning uchun AKTILIZE® ni qo‘llash tavsiya qilinmaydi.
Bosh miyani juda og‘ir infarkti bo‘lgan pasientlarda bosh miya ichki qon quyilishi va o‘lim xavfi oshgan bo‘ladi, bunday hollarda AKTILIZE® ni qo‘llash mumkin emas.
Bosh miyani katta infarkti bo‘lgan pasientlarda salbiy yakun, shu jumladan yaqqol bosh miya ichki qon quyilishi va o‘limning yuqori xavfi aniqlanadi. Bunday hollarda davolashni o‘tkazishdan kutiladigan xavf va foydani sinchkovlik bilan chamalab ko‘rish kerak.
Bosh miya infarktida davolashning ijobiy natijasini ehtimoli yosh o‘tgani sayin, shuningdek bosh miya infarktining og‘irlik darajasi oshgani sayin va qonda glyukoza darajasi oshganida kamayadi. Ayni paytda, layoqatlikni jiddiy buzilishlari va o‘lim yoki jiddiy bosh miya ichki qon quyilishining ehtimoli davolashdan qat‘iy nazar oshadi. AKTILIZE® ni bosh miyani og‘ir infarkti bo‘lgan pasientlarda (klinik ma‘lumotlar bo‘yicha va/yoki vizualizasiya tekshiruvlari bo‘yicha) va qonda glyukozaning dastlabki ko‘rsatkichlari <50 mg/dl yoki >400 mg/dl ni tashkil qilgan hollarda qo‘llash mumkin emas.
Ishemiyaga uchragan sohaning reperfuziyasi infarkt sohasida bosh miya shishiga olib kelishi mumkin. Gemorragiyalar (qon ketishlari) ning yuqori xavfi tufayli, trombositlar agregasiyasini ingibitorlarini alteplaza yordamida trombolizis o‘tkazilganidan keyin birinchi 24 soat davomida qo‘llashni boshlash mumkin emas.
Homiladorlik va laktasiya
AKTILIZE®ni homiladorlik va emizish davrida qo‘llash tajribasi juda cheklangan. Hayvonlarda o‘tkazilgan tadqiqot natijalari reproduktiv toksiklikdan dalolat beradi. Hayotga bevosita xavf tug‘diruvchi kasalliklarda foyda va potensial xavf nisbatini chamalab ko‘rish lozim. Alteplazani ko‘krak sutiga o‘tish-o‘tmasligi noma‘lum.
Avtomobilni va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri
Aniqlanmagan.
Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgandan so‘ng qo‘llanmasin!
Dozani oshirib yuborilishi
Preparatning fibringa ta‘siriga nisbatan spesifiklikni borligiga qaramay, dozani oshirib yuborilishi fibrinogen va qon ivishining boshqa omillari darajasini klinik axamiyatli kamayishiga olib kelishi mumkin. Ko‘pchilik hollarda AKTILIZE® ni yuborishni to‘xtatish va ushbu omillarining fiziologik tiklanishini kutish yetarlidir. Biroq agar jiddiy qon ketishi boshlansa, yangi muzlatilgan plazma yoki «yangi» qonni infuziyasi tavsiya qilinadi, zarurat tug‘ilganda esa sintetik antifibrinolitiklarni buyurish mumkin.
Chiqarilish shakli
20 mg yoki 50 mg infuziya uchun eritma tayyorlash uchun liofilizat flakonlarda erituvchi (20 ml yoki 50 ml steril in‘eksiya uchun suv flakonlarda) bilan majmuada va qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnoma bilan birga, o‘ramda №1.
20 mg infuziya uchun eritma tayyorlash uchun liofilizat va erituvchi (20 ml steril in‘eksiya uchun suv flakonlarda) bilan bo‘lgan o‘ramiga kanyulya kiradi.
Saqlash sharoiti
Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Tayyorlangan eritmani sovutgichda – 24 soat, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda esa–8 soatgacha saqlash mumkin.
Yaroqlilik muddati
3 yil.
Dorixonalardan berish tartibi
Resept bo‘yicha.