13 витамин, 9 минерал, қаҳрабо ва липоик кислоталари
№1 таблеткалар – оқ рангли 500 мг массали, №2 таблеткалар - сариқ рангли 560 мг массали, №3 таблеткалар - яшил рангли 540 мг массали.
ЯРОҚЛИЛИК МУДДАТИ
3 йил.
- Таркибида барча витаминлар ва зарур минераллар, шу билан бирга А, C, Е витаминлари, шунингдек кучли антиоксидант мажмуани ташкил этувчи селен ва рух мавжуд.
- Организмдан вируслар ва бактериялар ҳаёт фаолиятининг заҳарли маҳсулотларини чиқарилишини таъминлайдиган липоик ва қаҳрабо кислоталари билан тўлдирилган.
- Мажмуа компонентлари организмнинг ҳимоя этувчи кучини мустаҳкамлаб, касалликдан сўнг қайта тикланиш жараёнини тезлаштиради (шу жумладан, грипп ва шамоллашдан кейин)
Кунига 3 маҳал овқат пайтида, камида 4 соат оралиғида ҳар битта турдаги таблеткадан яъни эрталаб №1 (оқ), тушлик вақтида №2 (сариқ), кечки овқат маҳали №3 (яшил) таблеткаларни қабул қилиш тавсия этилади. Вақт оралиғи билан таблеткаларни қабул қилган ҳолда, сиз витаминлар ва минераллар танқислигини бартараф этилишини янада самарали бўлишини таъминлайсиз.
Эсингизда тутинг, витаминлар ва минераллар етишмовчилиги – бу индивидуал кўрсаткич.
Фойдали моддалар етишмовчилигини бартараф этиш мақсадида бир курс учун битта қутининг қабул қилиниши етарли, зарурият туғилганда, курс мутахассис тавсиясига биноан узайтирилиши мумкин.