×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

ASINOPRAZ poroshok 40mg

Kategoriya:
- Kislotalikning buzilishi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
Омепразол натрия
Ishlab chiqaruvchi:
- Agio Pharmaceuticals Ltd
Vakil:
- AGIO PHARMACEUTICALS LIMITED
ATX kodi:
- A02BC01
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: инъекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

Таркиби:

фаол моддалар:

омепразол натрий 118,00мг

40,00 мг омепразолга эквивалент.

Препарат сақлаган қопқоқ билан ёпилган ва ҳимоя қилувчи қалпоқча билан муҳрланган қахрабо рангли шиша флакон; препарати бўлган 1 флакон қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ацинопраз, иккитаэнантиомернинграцемикаралашмасибўлиб, мақсадлитаъсирмеханизмиҳисобигамеъдада хлорид кислотасисекрециясинипасайтиради. Меъданингпариеталҳужайраларида кислота ишлабчиқарилишинингўзигахосингибиторидир. У тез таъсир қилади ва кунига бир марталик дозада меъдада хлорид кислотаси секрециясини қайтувчан ингибиция қилиши ҳисобига меъда секрециясини назоратини таъминлайди.

Ацинопраз протон помпа ингибитори сифатида маълум бўлган антисекретор модда ҳисобланади, меъданинг париетал ҳужайраларида Н+К+АТФаза ферменти (протон помпа)ни ингибиция қилувчи бензимидазол ҳосилаларига киради.

Препарат вена ичига юборилганидан кейин антисекретор самараси бир соат давомида кузатилади, максимал самарасига – 2 соат давомида эришилади. Ацинопраз 40 мг нинг вена ичига юбориладиган бир марталик дозаси интрагастрал кислоталикка, препаратнинг 20 мг перорал дозаси такроран қабул қилингандаги каби, 24 соат давомида таъсир қилади. Антисекретор самараси, вена ичига инъекция ва инфузия қилинганида ярим парчаланиш даврини жуда қисқалигини ҳисобга олган ҳолда, кутилиши мумкин бўлган самарасига нисбатан анча давомлироқ бўлади. Бу ҳолат париетал ҳужайраларда протон насосини узоқ муддат блокланиши билан боғлиқ.

Helicobacter pylori га таъсири

Ацинопраз ва микробларга қарши воситаларни комплекс қўлланиши ярани тез битишига ва яра касаллигини узоқ муддатли ремиссиясига олиб келади.

Тақсимланиши

Соғлом одамларда омепразолнинг тахминий тақсимланиш ҳажми тана вазнига 0,3 л/кг ни ташкил этади. Ацинопразни тақсимланиш ҳажми кекса ёшдаги шахсларда ва жигар функциясини бузилиши бўлган беморларда пасайган бўлади. Плазма оқсиллари билан боғланиши – тахминан 97% ни ташкил этади.

Метаболизми

Ацинопраз цитохром P450 (CYP) тизими томонидан тўлиқ метаболизмга учрайди. Унинг метаболизмининг асосий қисми, плазмадаги асосий метаболити бўлган гидроксиомепразолни ҳосил бўлишига масъул бўлган полиморф яққол намоён бўлувчи CYP2C19 га боғлиқдир. Қолган қисми эса, омепразолсульфонни ҳосил бўлишига масъул бўлган цитохромнинг бошқа специфик изоформаси CYP3A4 билан боғлиқ. Ацинопразнинг CYP2C19 га нисбатан юқори яқинлиги туфайли, CYP2C19 учун бошқа озуқа муҳитлари бўлган дори воситаларини ингибиция бўлиши ва дорилар билан ўзаро таъсир эҳтимоли мавжуд. Бироқ CYP3A4 билан паст яқинлиги туфайли, омепразол CYP3A4 нинг бошқа субстратларини ингибиция қилиш потенциалига эга эмас. Бундан ташқари, омепразол цитохром CYP нинг асосий ферментларига ингибиция қилувчи таъсирга эга эмас.

Чиқарилиши

Ацинопраз вена ичига юборилганидан кейин ярим чиқарилиш даври – тахминан 40 минутни ташкил этади. Умумий плазма клиренси бир марта юборилганидан сўнг соатига 30-40 л ни ташкил этади. Ацинопразнинг плазмадан ярим чиқарилиш даври суткада бир марта бир марта ва кўп марта юборилганидан кейин одатда бир соатдан кам вақтни таўкил этади. Вена ичига юборилган омепразолнинг тахминан 80% организмдан сийдик билан метаболитлар кўринишида ва оз миқдорда – ахлат билан чиқарилади.

Нохуш реакциялар

Энг кенг тарқалган нохуш реакциялар (1-10% пациент) бош оғриғи, қоринда оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм ва кўнгил айниши/қусиш бўлган.

Қуйидаги нохуш реакциялар клиник синовларни ўтказиш ва постмаркетинг даврида аниқланган ёки тахмин қилинган. Уларнинг биронтаси ҳам доза билан боғлиқ бўлмаган. Қуйида санаб ўтилган нохуш реакциялар учраш тезлиги ва тизим аъзолари синфи (ТАС) бўйича таснифланган. Учраш тезлиги тоифалари қуйидаги шартли белгиларга мувофиқ белгиланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан<1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1,000 дан<1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10,000 дан<1/1,000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10,000), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолашнинг иложи йўқ).

Қон ва лимфатик тизим кўрсаткичларини бузилиши

Кам ҳолларда: лейкопения, тромбоцитопения

Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз, панцитопения

Озиқланиш ва модда алмашинувининг бузилишлари

Кам ҳолларда: гипонатриемия

Жуда кам ҳолларда: гипомагниемия.

Руҳий бузилишлар

Тез-тез эмас: уйқусизлик

Кам ҳолларда: ҳис-ҳаяжон, паришонхотирлик, депрессия

Жуда кам ҳолларда: тажовуз, галлюцинации

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош оғриғи

Тез-тез эмас: бош айланиши, парестезия, уйқучанлик

Кам ҳолларда: таъм сезиш ҳиссини ўзгариши

Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: расфокусацияланган кўриш

Эшитишни бузилиши ва лабиринт бузилишлари

Тез-тез эмас: бош айланиши

Нафас аъзолари, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: бронхоспазм.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: қоринда оғриқ, қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши/қусиш, меъда тубидаги без полиплари (хавфсиз).

Кам ҳолларда: оғизни қуриши, стоматит, меъда-ичак кандидози, микроскопик колит.

Буйрак ва сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар

Кам ҳолларда: интерстициал нефрит.

Умумий бузилишлар ва препаратни юбориш жойидаги маҳаллий асоратлар

Тез-тез эмас: лоҳаслик, периферик шиш

Кам ҳолларда: кучли терлаш.

 

Рецепт бўйича.
Ҳар қандай ҳавотирли симптомлар (масалан, тана вазнини атайлаб қилинмаган аҳамиятли йўқолиши, такрорланувчи қусиш ҳуружлари, дисфагия, қонли қусиш, анемия, мелена) бўлганида, шунингдек меъда ярасига шубҳа қилинганида ёки бўлганида, ҳавфли ўсмалар борлигини истисно қилиш керак, чунки даволаш касалликнинг симптомларини енгиллаштириши ва ташхис қўйишни кечиктириши мумкин.

Атазанавирни протон насоси ингибиторлари билан бирга қабул қилиш тавсия этилмайди, бундай мажмуавий даволаш ўтказиш зарурат бўлганида 100 мг ритонавир билан бирга атазанавирнинг дозасини 400 мг гача ошириш билан синчков клиник назорат (масалан, вируслар юкламаси) ўтказиш тавсия этилади: омепразолнинг суткалик дозасини 20 мг дан ошириш мумкин эмас.

Ацинопраз гипо- ва ахлоргидрия оқибатида В12 витамини (цианокобаламин) нинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Тана вазни паст бўлган ёки В12 витаминининг сўрилишини пасайиш ҳавфи юқори бўлган пациентларда узоқ муддат даволанганда ёки мувофиқ клиник симптомлар кузатилса, юқоридагини ҳисобга олиш керак.

Ацинопраз CYP2C19 нинг ингибитори ҳисобланади. Ацинопраз билан даволашни бошланишида ёки охирида CYP2C19 ёрдамида метаболизмга учрайдиган дори воситалари билан потенциал ўзаро таъсир қилиш эҳтимолини инобатга олиш керак. Клопидогрел ва омепразол ўртасида ўзаро таъсир кузатилади, унинг клиник аҳамияти номаълум. Эҳтиёткорлик чораси сифатида омепразол ва клопидогрелни бир вақтда қўллашдан сақланиш тавсия этилади.

Протон насоси ингибиторларини камида 3 ой давомида қабул қилган пациентларда, кўпчилик ҳолларда 1 йил давомида даволангандан кейин симптоматик ва асимптоматик гипомагниемияни ривожланганлиги хақида хабарлар олинган. Жиддий ножўя кўринишлар тетания, аритмия, тиришишлардан иборат бўлган. Кўпгина пациентларга магний тузларини юбориш ва протон насоси ингибиторларини қўллашни тўхтатиш талаб этилган.

Протон помпа ингибиторларини узоқ муддат қўллаш ёки дигоксинни ёки магнийнинг миқдорини пасайтириши мумкин бўлган бошқа дори воситалар (масалан, диуретиклар) ни бирга қўллаш режалаштирилаётган пациентларда протон помпа ингибиторларини қўллашни бошлашдан олдин ва қўллаш вақтида вақти-вақти билан қон зардобида магнийнинг концентрациясини аниқлаш керак.

Асосан кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек мойиллик омиллари бўлганида умуртқа поғонасини, кафт суяклари, сон суягининг бошчасини синишларини ривожланиш ҳавфини ошганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Тадқиқотларга мувофиқ, протон помпа ингибиторлари умумий синишлар ҳавфини 10-40% га ошириши мумкин. Остеопорозни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларга D витамини ва кальцийни адекват истеъмол қилинишини таъминлаш керак.

Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўлланиши

Ацинопраз ҳомиладорликка ёки ҳомила/янги туғилган чақалоқнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатмайди, шунинг учун препаратни қўллашдан кутиладиган ҳавф ва фойда нисбатини баҳолаб ишлатилиши мумкин. Ацинопраз кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Боланинг организмига таъсир қилишини тасдиқловчи маълумотлар йўқ.

Автотранспортни ва бошқа потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ацинопразни қабул қилиш автотранспорт воситаси бошқариш ёки бошқа операторлик фаолияти билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилмайди. Бош айланиши ва кўришни бузилиши ривожланганида пациентлар автомобилни бошқаришлари ёки техника билан ишлашлари мумкин эмас.

Ацинопраз қуйидагиларни:

•                       Ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигини даволаш

•                       Ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллигиниолдини олиш

•                       Меъда яра касаллигини даволаш

•                       Меъда яра касаллигининг қайталанишини олдини олиш

•                       Яра касаллигида тегишли антибиотиклар билан бирга Хеликобактер пилори (H. pylori) ни бартараф этиш амалга оширилади

•                       Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг ностероид яллиғланишга қарши препаратлар - НЯҚП билан боғлиқ бўлганяраларини даволаш

•                       Хавф зонасидаги пациентларда меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг НЯҚП билан боғлиқ бўлганяраларини олдини олиш

•                       Рефлюксэзофагитни даволаш

•                       Рефлюксэзофагитдан соғайган беморларни даволашни узоқ муддат олиб бориш

•                       Симптоматик гастроэзофагеалрефлюкс касалликни даволаш

•                       Золлингер-Эллисон синдромини даволаш учун қўлланилади.

-       препаратнинг компонентларидан бирортасига, шунингдек алмашинган бензимидазолга ўта юқори сезувчанлик;

-       ҳомиладорлик ва лактация даврида;

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас
СўрилишиpH га боғлиқ фаол моддалар

Ацинопраз билан даволаниш вақтида меъданинг кислоталигини пасайиши сўрилиш механизми рН га боғлиқ фаол моддаларнинг сўрилишини ошириши ёки камайтириши мукин.

Нелфинавир, атазанавир

Ацинопраз билан бир вақтда қўлланганида нелфинавир ва атазанавирнинг концентрациясини пасайиши кузатилади.

Ацинопраз ва нелфинавирни ёндош қўллаш мумкин эмас. Ацинопраз (40 мг кунига бир марта) ва нелфинавирни ёндош қўллаш нелфинавирнинг ўртача экспозициясини тахминан 40% га камайишига олиб келади, фармакологик жиҳатдан фаол метаболит М8 нинг ўртача экспозицияси тахминан 75-90% га пасаяди. Иккита дори воситасини ўзаро таъсири шунингдек CYP2C19 ферментини ингибициясидан ҳам иборат бўлиши мумкин

Ацинопраз ва атазанавирни ёндош қўллаш мумкин эмас. Соғлом кўнгиллиларда омепразолни (40 мг кунига бир марта) 300 мг атазанавир/100 мг ритонавир билан бир вақтда қўллаш атазанавирнинг экспозициясини 75% га пасайишига олиб келган. Атазанавирнинг дозасини 400 мг гача ошириш атазанавирнинг экспозициясига омепразолнинг салбий таъсирини компенсация қилмаган. Соғлом кўнгиллиларда Ацинопраз (20 мг кунига бир марта) 400 мг атазанавир/100 мг ритонавир билан бирга қўллаш атазанавирнинг экспозициясини, 300 мг атазанавир/100 мг ритонавирни кунига бир марта қабул қилингандаги экспозициясига нисбатан тахминан 30% га пасайишига олиб келган.

Дигоксин

Ацинопраз (20 мг дан ҳар куни) ва дигоксин билан ёндош даволаш соғлом шахсларда дигоксиннинг биокираолишлигини 10% га оширган. Дигоксиннинг токсик самаралари хақида кам хабар берилган. Бироқ кекса ёшдаги пациентларга омепразол катта дозаларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ушбу тоифадаги шахсларни даволашда дигоксиннинг қон плазмасидаги даражасини мониторингини кучайтириш керак.

Клопидогрел

Кесишган клиник тадқиқотда клопидогрелни ё 300 мг юклама дозада қўллашни бошлаб кейинчалик кунига 75 мг дозада қабул қилишга ўтилган, ёки омепразол 80 мг дозада клопидогрел билан бир вақтда 5 кун давомида қўлланган. Клопидогрел ва омепразол бирга қўлланганида клопидогрелнинг фаол метаболитини экспозицияси тадқиқотнинг биринчи кунида 46% га ва бешинчи кунига келиб 42% га пасайган. Тромбоцитлар агрегациясини ўртача қиймати 47% га (24 соат ўтгач) ва тадқиқотнинг бешинчи кунига келиб 30% га камайган. Шунга ўхшаш бошқа тадқиқотда, клопидогрел ва омепразолни турли вақтларда юбориш, уларнинг ўзаро таъсирини бартараф қилмаганлигини кўрсатган, бу эҳтимол, омепразолни CYP2C19 га ингибиция қилувчи таъсири билан ифодаланади.

Бошқа фаол моддалар

Позаконазол, эрлотиниб, кетоконазол ва итраконазоли сўрилиши аҳамиятли даражада пасаяди, ва шундай қилиб, ушбу дори воситаларнинг клиник самарадорлиги пасайиши мумкин. Ацинопразни позаконазол ва эрлотиниб билан бирга қўллашдан сақланиш керак.

CYP2C19 ферменти таъсирида метаболизмга учрайдиган фаол моддалар

Ацинопраз асосий омепразолни метаболизмга учратадиган фермент, CYP2C19 нинг ўртача ингибитори ҳисобланади. Шундай қилиб, CYP2C19 таъсирида метаболизмга учрайдиган фаол моддаларнинг метаболизми омепразол билан ёндош қўлланганида камайиши, ушбу моддаларнинг тизимли экспозицияси эса ошиши мумкин. Бундай дори воситаларни мисоллар бўлиб варфарин, К витаминининг бошқа антагонистлари, цилостазол, диазепам ва фенитоинлар ҳисобланадилар.

Цилостазол

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган кесишган тадқиқотда, 40 мг дозада юборилган Ацинопраз цилостазолнинг Сmax ва AUC кўрсаткичларини мувофиқ равишда 18% ва 26% га оширган, цилостазолнинг фаол метаболитларидан бирортасининг Сmax ва AUC кўрсаткичлари эса мувофиқ равишда 29% ва 69% га ошган.

Фенитоин

Ацинопраз билан даволаш бошланганидан кейин биринчи икки ҳафта давомида қон плазмасида фенитоиннинг концентрациясини мониторингини ўтказиш тавсия этилган. Агар фенитоиннинг дозасига тузатиш киритиш керак бўладиган бўлса, у ҳолда кейинчалик фенитоиннинг концентрациясини мониторинги ва дозасига тузатиш киритилиши омепразол билан даволаш тугаганидан кейин амалга оширилиши керак.

Таъсир механизмлари ўрганилмаган

Саквинавир

Ацинопразни саквинавир/ритонавир билан бир вақтда қўллаш плазмада саквинавирнинг концентрациясини тахминан 70% га ошишига олиб келган, бу ҳолат ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда дори воситасини яхши ўзлаштирилиши билан ассоциацияланган.

Такролимус

Ёндош қўллаш такролимуснинг қон плазмасидаги концентрациясини оширади. Қон плазмасида такролимуснинг концентрациясини, шунингдек буйрак функциясини (креатинин клиренсини) синчков мониторингини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида такролимуснинг дозасига тузатиш киритиш лозим.

Метотрексат

Протон помпа ингибиторлари билан ёндош қўлланганида айрим пациентларнинг қон плазмасида метотрексатнинг даражасини ошганлиги хақида хабар берилган. Метотрексатнинг юқори дозалари билан даволанганда омепразолни вақтинчалик бекор қилиш керак.

Ацинопразнинг метаболизмига бошқа фаол моддаларнинг таъсири

CYP2C19 ва/ёки CYP3A4 ингибиторлари

Ацинопраз CYP2C19 ва CYP3A4 ферментлари томонидан метаболизмга учраганлиги туфайли, CYP2C19 ёки CYP3A4 ферментлари томонидан ингибиция қилинадиган фаол моддалар (масалан, кларитромицин ва вориконазол) ни қабул қилиш, омепразолнинг метаболизм тезлигини пасайиши ҳисобига, қон зардобида унинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Вориконазол билан ёндош даволаш омепразолнинг экспозициясини икки мартадан кўпроқ ошишига олиб келган омепразолнинг юқори дозалари пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилганлиги туфайли, дозага тузатиш киритиш одатда талаб этилмайди. Шундай бўлса-да, оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга ва узоқ муддат даволанганда дозага тузатиш киритиш керак.

CYP2C19 ва/ёки CYP3A4 индукторлари

CYP2C19 ва CYP3A4 ферментларининг таъсирини кучайтирадиган фаол моддалар (масалан, рифампицин ва далачой) Ацинопразнинг метаболизмини тезлашиши ҳисобига қон плазмасида унинг концентрациясини пасайишига олиб келади.

Номутаносиблик

Ушбу дори воситасини “Қўллаш усули ва дозалар” бўлимида кўрсатилган эритувчилардан ташқари, бошқа эритувчилар билан аралаштириш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

 

 

оқдан деярли оқ ранглигача бўлган гигроскопик лиофилизация қилинган кукун

Орал қўлланилишига муқобил сифатида қўлланилади

Перорал дори препаратларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган пациентларда суткада 40 мг Ацинопразни қўллаш тавсия этилади. Золлингер-Эллисон синдроми бўлган пациентларда Омепразолнинг тавсия этилган бошланғич дозаси вена ичига юборилганда суткада 60 мг ни ташкил этади. Анча юқори дозалар талаб этилиши мумкин ва доза индивидуал тарзда тартибга солиниши лозим.

Ацинопраз  вена ичига 20-30 минут давомида юборилади.

Махсус пациентлар гуруҳи

Буйрак функциясини бузилиши: буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши: жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда 10-20 мг суткалик доза етарли бўлиши мумкин.

Кекса ёшдаги (> 65 ёш)пациентлар: кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болалар: пациент болаларда Ацинопразни вена ичига қўллаш бўйича маълумотлар чекланган.

Қўллаш усули

Ацинопраз вена ичига 20-30 минут давомида юборилади.

Суюлтириш бўйича кўрсатмалар

Ҳар бир флаконнинг ичидаги моддани ҳаммасини 5 мл да эритиш, сўнгра дарҳол 100 мл эритмани олиш учун суюлтириш керак. Инфузия учун 9 мг/мл (0,9%) натрий хлориди эритмаси ёки инфузия учун 50 мг/мл (5%) глюкоза эритмасини ишлатиш лозим. Ацинопразнинг барқарорлиги инфузия учун эритманинг рН кўрсаткичига боғлиқ, шунинг учун суюлтириш учун бошқа эртувчиларни ёки бошқа миқдорларни ишлатмаслик керак.

Эритмани тайёрлаш

1.                        Шприц ёрдамида 100 мл ли инфузион флакон ёки инфузион қопчадан 5 мл эритмани тортиб олинг.

2.                        Ушбу ҳажмдаги эритмани лиофилизация қилинган омепразоли бўлган ампулага қўшинг, яхшилаб аралаштиринг ва омепразол тўлиқ эриганига ишонч ҳосил қилинг.

3.                        Омепразолни қайтадан шприцга тортиб олинг.

4.                        Эритмани инфузион флакон ёки инфузион қопчага ўтказинг.

5.                        Ацинопраз инфузион флакон ёки инфузион қопчага тўлиқ ўтганига ишонч ҳосил қилиш учун 1-4 босқичларни такрорланг.

Ўрам очилганидан кейин эритманинг барқарорлиги назорат остидаги асептик шароитларда суюлтирилганда ва 25°C дан паст ҳароратда сақланганда, 0,9% ли натрий хлориди эритмасида эритилганда 12 соат давомида, 5% ли глюкоза эритмасида 6 соат давомида сақланиб қолиши намойиш этилган.

Микробиологик нуқтаи-назаридан маҳсулотни дарҳол ишлатиш керак.

Вена ичига юбориш

Вена ичига юборилганида 40 мг лиофилизация қилинган кукун 10 мл инъекция учун стерил сувда эритилади. Препаратни вена ичига секин (5 минут давомида) юбориш лозим.

Вена ичига томчилаб юбориш

Препаратни 100 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 100 мл 5% ли глюкоза эритмасида эритиш керак. Бошқа эритувчиларда ёки бошқа препаратларда эритиш ёки суюлтириш таъқиқланади.

560 мг гача бўлган дозани қабул қилиниши таърифланган, омепразолнинг 2400 мг гача (одатдаги тавсия этилган клиник дозадан 120 марта ортиқ) бўлган бир марта қабул қилинган орал дозалар тўғрисида тасодифий ҳисоботлар олинган.

Симптомлари: онгни чалкашиши, уйқучанлик, кўришни бузилиши, тахикардия, кўнгил айниши, кучли терлаш, бош оғриғи ва оғизни қуриши.

Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

ASINOPRAZ poroshok 40mg dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
ASINOPRAZ poroshok 40mg dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
ASINOPRAZ poroshok 40mg dori vositasi Agio Pharmaceuticals Ltd tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
ASINOPRAZ poroshok 40mg dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
ASINOPRAZ poroshok 40mg dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
ULSEGAST liofilizat 40mg N1
Ishlab chiqaruvchining dorilari
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
ADJISEPT KLASSIK pastilkalar N100
Narh: 26 900 so'mdan Batafsil
ADJISEPT PLYUS pastilkalar so vkusom meda i limona N24
Narh: 26 900 so'mdan Batafsil
ADJIDIKLO-SUPER gel 5% 30g
Narh: 43 000 so'mdan Batafsil
ADJIMETRIL gel 20g
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
ELVOKARIN eritma 5ml N5
SIPROFLOKSASIN-ADJIO tabletkalari 500 mg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceuticals LTD
Narh: 75 000 so'mdan Batafsil
FLYUZAROL maz 15 g 0,03%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceuticals Ltd
MEZAMAKS krem 15 g 0,1%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceuticals Ltd
Narh: 46 800 so'mdan Batafsil
ADJIDIKLO-SUPER gel 30 g 5%
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceuticals Ltd
Narh: 43 000 so'mdan Batafsil
ADJIMETRIL gel 20 g
  • Ishlab chiqarilish joyi: Hindiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Agio Pharmaceuticals Ltd
Narh: 30 000 so'mdan Batafsil
Другие формы препарата
ASINOPRAZ kapsulalar 20mg N30
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9