×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

AYFLOKS DX suspenziya 10ml

Kategoriya:
- Dori vositalari
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Дексаметазон, ципрофлоксацина гидрохлорид
Ishlab chiqaruvchi:
- Aseptica, OOO
Vakil:
- Aseptica
ATX kodi:
- S03СA01
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 63 ta dorixonasida topildi

ico 27 910 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 48 400 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 37 100 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

FEROGLOBIN inyeksiya uchun eritma 5ml 100mg/ml N5 Syren Healthcare, Индия произведено: Sakar Healthcare Ltd Hindiston
BROVENSIN sirop 100ml World Medicine Ltd Buyuk Britaniya
37 000 s`om dan
LONGIDAZA suppozitorii 3000me N10 Петровакс Фарм НПО, ООО Rossiya
278 712 s`om dan
BIFOLAK SINKUM + S+ D3 kapsulalar 0,5g N10 BIOTACT DEUTSCHLAND O'zbekiston
44 800 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: кўз/қулоқ суспензияси

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: ципрофлоксацин гидрохлориди – 3,3 мг, дексаметазон – 1,0 мг.

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, борат кислотаси, натрий ацетат тригидрати, полисорбат-80, динатрий эдетати, 95% этил спирти, бензалконий хлориди, инъекция учун сув.

Кўз/қулоқ суспензияси 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Айфлокс-ДХ – мажмуавий препарат, ўз таркибида кенг спектор таъсирли фторхинолонлар гуруҳига кирадиган антибиотик ципрофлоксацин ва глюкокортикостероид гормон – дексаметазон сақлайди. Антибактериал, яллиғланишга ва аллергияга қарши, ҳамда десенсибилизация таъсирига эгадир.
Таркибида ципрофлоксацин сақловчи кўз томчиларини қўлланилишининг қайд қилинган қондаги максимал концентрацияси 5 нг/мл дан кам эмас. Ўртача концентрация – 2,5 нг/мл дан паст.

Қулоққа томизилганда қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл оралиғида бўлади.

Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда дексаметазон интакт эпитейли кўз шоҳ пардаси орқали кўз олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималари яллиғланганда ёки шиллиқ қавати ва шох пардаси зарарланганда дексаметазонни сўрилиш тезлиги ошади.

Препаратни юқори дозаларда ёки узоқ вақт педиатрияда қўлланилганда, тизимли сўрилиш кузатилиши мумкин.

Оториноларингологияда маҳаллий қўлланилиши қондаги дексаметазонни максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади, ва 0,135-5,1 нг/мл оралиғида бўлади.

Офтальмологияда қўлланилганда:

Аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, конъюнктивани қизариши, бегона жисмни сезиш, қовоқларда терини кўчиши, оғизда ёмон таъмни сезилиши. Кўз шоҳ пардаси юпқалашганда перфорация хавфи мавжуд. Кам холларда – қовоқларда шиш, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёш оқиши кузатилиши мумкин. Жуда кам холларда узоқ қўлланилганда, кўз ички босими ошиши, катаракта пайдо бўлиши мумкин.

Оториноларингологияда қўлланилганда:

Дискомфорт, оғриқ, қулоқлардан ажралмани чиқиши, қичишиш, гиперемия, қулоқ преципитати.

Препарат фақат кўз ва қулоқ томчилари сифатида қўлланилади. Препаратнинг узоқ қўлланилиши (тавсия этилгандан анча юқорироқ) иккиламчи инфекцияни замбуруғлар ва вируслар томонидан пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш давомида кўз ички босимини ва шох парда холатини назорат қилиш керак. Глаукомада препарат эхтиёткорлик билан қўлланилади. Шох парда юпқалашганда перфорация хавфи бор. Тизимли хинолонлар билан бир вақтда қўлланилиши ўта сезувчан жиддий реакциялар, айримлари эшак еми, ачишиш, хансираш, юз ва ҳалқумни шишиши, коллапс, ўзидан кетиш билан биргаликда ривожланиши мумкин.

Инфекцияни тарқалиб кетмаслиги учун битта флаконни кўз инфекциялари ва отитда қўлланилишидан сақланиш керак.

Аллергияни хар қандай аломатлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим.

Агар 7 кундан кейин холатни яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва даволашни бошқа усулларини қўллашингиз мумкин.

Агар тўлиқ курсдан кейин отитда оторея ўтиб кетмаса ёки даволанишдан 6 ойдан кейин ҳам 2 ёки ундан кўп оторея холатлари кузатилса, бундай касалликлардан ташқари: ўсма ва бегона жисмларнинг пайдо бўлишида – препаратни тўхтатиш лозим.

Препаратни субконъюнктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Даволаш вақтида контакт линзаларни тақиб юриш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши

Агар даволаш самаралари она учун хомиланинг хавфидан устун турса препарат қўлланилиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида эмизишдан тўхтатиш лозим.

Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат томизилганидан кейин кўриш аниқлиги вақтинча йўқолган беморларга кўриш аниқлигини талаб этадиган машина бошқариш ёки мураккаб техника, дастгоҳ ёки бирор-бир мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди.

Ишлатишдан олдин чайқатинг!

Кўз ва қулоқ инфекцияларини чақирадиган ципрофлоксацинга сезувчан бўлган микроорганизмлар:

Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда:

Конъюнктивит: Haemophilus influenzae, Staphylococcus epidermidis, Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae.

Конъюнктивит, кератит, эпителиясини кератоконъюнктивитсиз шикастланиши, ирит, иридоциклит, блефароконъюнктивит, блефарит, эписклерит, склерит, кўзнинг жарохатланишидан ва операциядан кейинги яллиғланишлар.

Оториноларингологияда катталар ва олти ойликдан ошган болаларда:

Ўткир ўрта отит, оторея (тимпаностомик шунтлаш олиб борилгандан кейин), қуйидаги микроорганизмлар чақирган: Staphylococcus aureus, Streptococcus pneumoniae, Haemophilus influenzae, Moraxella catarrhalis, Pseudomonas aeruginosa.

Ўткир ташқи отит, қуйидаги микроорганизмлар чақирган: Staphylococcus aureus, Pseudomonas aeruginosa.

Ципрофлоксацинга ва бошқа хинолонлар, ёки препаратнинг бирон бир компонентларига бўлган ўта сезувчанлик; кўз ва эшитиш йўлининг ташқи томонидаги вирусли инфекциялари, хамда оддий герпес қўшганда; кўз ва қулоқдаги замбуруғли касалликлар; кўз ва қулоқдаги сил касалликлари; оториноларингологияда 6 ойликкача бўлганлар ва офтальмологияда бир ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препарат таркибидаги ципрофлоксацин ва дексаметазонга бошқа дориларнинг ўзаро таъсири бўйича махсус текширувлар олиб борилмаган.
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин!

Яроқлилик муддати

2 йил.

Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.

 

Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда: инстилляция кўринишида хар 4 соатда 1-2 томчидан, оғир инфекцияларда хар бир соатда 2 томчидан. Холат яхшиланганидан кейин инстилляция дозаси камайтирилади ва қуллаш оралиғи узайтирилади.

Оториноларингологияда катталарда ва 6 ойликдан ошган болаларда: кун давомида кунига 3 марта 4 томчидан қўлланилади.

Даволаш курси 5-10 кун.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

AYFLOKS DX suspenziya 10ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
AYFLOKS DX suspenziya 10ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
AYFLOKS DX suspenziya 10ml dori vositasi Aseptica, OOO tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
AYFLOKS DX suspenziya 10ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
AYFLOKS DX suspenziya 10ml dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
OTOXOL quloq uchun tomchilar 10g N1
Narh: 183 500 so'mdan Batafsil
TETRAKAIN ASP ko'z tomchilari 10ml 1% N1
AYFLOKS ko'z tomchilari 5ml 0,3%
Narh: 24 000 so'mdan Batafsil
Narh: 38 500 so'mdan Batafsil
RIFOTO quloq uchun tomchilar 10ml 2,6%
OMEVIT KIDS MARMELAD N30
Narh: 49 300 so'mdan Batafsil
ATROPIN ASP ko'z tomchilari 5ml 1%
Другие формы препарата
AYFLOKS ko'z tomchilari 5ml 0,3%
AYFLOKS ko'z tomchilari 10ml 0,3%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Aseptica, ООО
AYFLOKS ko'z tomchilari 10ml 0,15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Aseptica, ООО
AYFLOKS ko'z tomchilari 5ml 0,15%
  • Ishlab chiqarilish joyi: O'zbekiston
  • Ishlab chiqaruvchi: Aseptica, ООО
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9