Ayfloksning aptekalardagi narxlari
AYFLOKS-DX tomchilar 0,15% 10ml N1
|
|
46 ta dorixonada bor
|
29 900 so'mdan
Dorixonadan topish
|
25 000 so'mdan
Bron qilish
|
AYFLOKS-DX tomchilar 0,3% 10ml N1
|
|
26 ta dorixonada bor
|
35 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
38 000 so'mdan
Bron qilish
|
AYFLOKS tomchilar 0,3% 5ml N1
|
|
108 ta dorixonada bor
|
24 000 so'mdan
Dorixonadan topish
|
24 000 so'mdan
Bron qilish
|
Yetkazib berish xizmati haqida ma'lumot:
Yetkazib berish xizmatlarini taklif qiluvchi dorixonalar katalogda "yetkazib berish" belgisi bilan ajratilgan.
Shu tarzda belgilangan dorixona bilan telefon orqali aloqaga chiqing va buyurtmaning narxi va yetkazib berish muddatini aniqlashtirib oling.
Odatda, dorixona buyurtmani 1 soat ichida yuboradi.
Ayfloks ko'rsatmalar
– ўткир ва ним ўткир конъюнктивити;
– блефарит, блефароконъюнктивит;
– кератит, кератоконъюнктивит;
– шоҳ парданинг бактериал яраси;
– сурункали дакриоцистит;
– мейбомит (говмича);
– жароҳатлар ёки ёт жисмлар тушганидан кейинги кўзнинг инфекцион шикастланишлари;
– офтальмохирургияда операциядан олдинги ва кейинги инфекцион асоратларни олдини олиш учун қўлланади.
Отоларингологияда: ташқи отит, операциядан кейинги инфекцион асоратларни даволашда қўлланилади.
- Dori shakli
- Farmakokinetikasi
- Maxsus shartlar
- Dozirovkasi
- Nojo'ya samaralari
- Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
- Farmakodinamikasi
- Maxsus saqlash sharoitlari
- Dozani oshirib yuborilishi
Dori shakli
0,3% эритма 5 мл ёки 10 мл дан томчилагич-қопқоқли ва бураладиган ҳимояловчи қопқоқли, пластик флаконда. Хар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Farmakokinetikasi
Ципрофлоксацин кўз томчилари қўлланилганда, қон плазмасидаги максимал концентрацияси (Сmax) – 5 нг/мл дан кам ташкил қилади. Ўртача концентрацияси – 2,5 нг/мл дан кам ташкил қилади.
Maxsus shartlar
Кўз томчилари кўринишидаги эритма кўзни ички инъекциялари учун мўлжалланмаган. Бошқа офтальмологик дори воситаларни ишлатганда улар орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил қилиши керак. Препаратни субконъюнктивал ёки тўғри кўзни олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Агарда томчилар қўлланганидан кейин конъюнктивал қизариш узоқ вақт давом этса ёки кучайса, у ҳолда препаратни ишлатишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим. Препарат билан даволаш даврида юмшоқ контакт линзаларни тақиш тавсия қилинмайди. Қаттиқ линзалар ишлатилганда уларни томизишдан олдин ечиш ва препарат томизилгандан кейин 15-20 минутдан кейин яна тақиш лозим. Инстиляциядан кейин кўриш ўткирлиги вақтинчалик йўқоладиган пациентларга препарат томизилганидан сўнг дарҳол машинани ҳайдаш ёки мураккаб техника, ускуна ёки кўриш ўткирлигини талаб қилувчи ҳар қандай мураккаб қурилмалар билан ишлатиш тавсия қилинмайди. Флаконни ҳар бир ишлатилгандан кейин флаконни ёпиш керак. Пипеткани учи билан кўзга тегинмаслик лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши: препаратни ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. Препаратни ҳомиладор ва эмизикли аёлларни даволовчи шифокорнинг кўрсатмаси бўйича, агар кутиладиган даволаш самараси мумкин бўлган ножўя самараларининг ривожланиши хавфидан устун бўлса қўллаш мумкин.
болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Dozirovkasi
Дозалаш тартиби – маҳаллий қўлланилади.
Енгил ва ўртача оғирликдаги инфекцияларда шикастланган кўзнинг (ёки иккалла кўзни) конъюнктивал халтасига 1-2 томчидан ҳар 4 соатда, оғир инфекцияларда – 2 томчидан ҳар соатда томизилади. Ҳолат яхшиланганидан кейин доза ва томизишлар сони камайтирилади. Шох парданинг бактериал ярасида 1 томчидан ҳар 15 минутда 6 соат давомида, сўнгра тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар 30 минутда; 2 куни – тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар соатда; 3 дан 14 кунгача тетиклик вақтида 1 томчидан ҳар 4 соатда буюрилади. Агар 14 кун даволангандан кейин эпителизация юз бермаса, даволашни давом эттириш мумкин.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар, қичишиш, ачишиш, оғриқ ва конъюнктива ёки ноғора парда соҳасида қизариш, кўнгил айниши, кам-қовоқларнинг шиши, ёруғликдан қўрқиш, кўзни ёшланиши, кўзларда ёт танани ҳис қилиш, томизилгандан кейин оғизда дарҳол ёқимсиз таъм, кўриш ўткирлигини пасайиши, шох парда яраси бўлган беморларда оқ кристалл преципитатни пайдо бўлиши, кератит, кератопатия, шох пардада доғ пайдо бўлиши ёки инфильтрация, суперинфекцияни ривожланиши.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ципрофлоксацин кўз томчиларини бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Tarkibi va ishlab chiqarilish shakli
Дори шакли: кўз томчилари 0,3%
Таркиби:
Фаол модда: ципрофлоксацин гидрохлориди (ципрофлоксацинга қайта ҳисобланганда) 3 мг/мл.
Ёрдамчи моддалар: динатрий эдетат – 0,5 мг, натрий хлорид – 9 мг, бензалконий хлорид – 0,1 мг, хлорид кислотаси, инъекция учун сув 1 мл гача.
Farmakodinamikasi
Кенг таъсир доирасига эга бўлган микробларга қарши восита, фторхинолон ҳосиласи, бактериал ДНК-гиразани сусайтиради (ядро РНКси атрофида хромосома ДНКсининг суперспирилизацияси жараёнига масъул бўлган II ва IV топоизомеразани, бу генетик ахборотни ўқиш учун керак), ДНК синтезини, бактерияларнинг ўсишини ва бўлинишини бузади, яққол морфологик ўзгаришларни (шу жумладан, ҳужайра девори ва мембраналарининг) ва бактериал ҳужайранинг тез ўлимини чақиради. Грамманфий бактерияларга тинч даврида ва бўлиниш даврида (чунки нафақат ДНК-гиразага таъсир қилади, ҳужайра деворининг лизисини ҳам чақиради), граммусбат микроорганизмларга – фақат бўлиниш даврида бактерицид таъсир кўрсатади. Макроорганизм учун кам заҳарлилиги ҳужайраларида ДНК-гираза йўқлиги билан аниқланади. Ципрофлоксацинни қабул қилиш фонида гираза ингибиторлари гуруҳига мансуб бўлмаган бошқа антибиотикларга чидамлиликни параллел ишлаб чиқарилиши юз бермайди, бу уни аминогликозидлар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, тетрациклинлар ва кўпчилик бошқа антибиотикларга чидамли бўлган бактерияларга нисбатан юқори самарали қилади. Ципрофлоксацинга грамманфий аэроб бактериялар: энтеробактериялар (Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Citrobacter spp., Klebsiella spp., Enterobacter spp., Proteus mirabilis, Proteus vulgaris, Serratia marcescens, Hafnia alvei, Edwardsiella tarda, Providencia spp., Morganella morganii, Vibrio spp., Yersinia spp.), бошқа грамманфий бактериялар (Haemophilus spp., Pseudomonas aeruginosa, Moraxella catarrhalis, Aeromonas spp., Pasteurella multocida, Plesiomonas shigelloides, Campylobacter jejuni, Neisseria spp.), баъзи ҳужайра ички қўзғатувчилари – Legionella pneumophila, Brucella spp., Chlamydia trachomatis, Listeria monocytogenes, Mycobacterium tuberculosis, Mycobacterium kansasii, Corynebacterium diphtheriae; граммусбат аэроб бактериялар: Staphylococcus spp. (Staphylococcus aureus, Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus), Streptococcus spp. (Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae) сезгир. Метициллинга чидамли кўпчилик стафилококклар, ципрофлоксацинга ҳам чидамли. Streptococcus pheumoniae, Enterococcus faecalis, Mycobacterium avium – intracellulare – бактерияларининг сезгирлиги ўртача (уларни бостириш учун юқори концентрациялари талаб қилинади). Препаратга чидамли микроорганизмлар: Bacteroides fragilis, Pseudomonas cepacia, Pseudomonas maltophilia, Ureaplasma urealyticum. Treponema pallidum га нисбатан самарасиз. Чидамлилик жуда секин ривожланади, сабаби, бир томондан ципрофлоксациннинг таъсиридан кейин амалда доимий давом этувчи микроорганизмлар қолмайди, иккинчидан бактериал ҳужайраларда уни фаолсизлантирувчи ферментлар бўлмайди.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин .
Флакон очилганидан сўнг бир ой давомида ишлатилсин.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Chiqarish shakllari