×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BRIKEZA sirop 150ml

Kategoriya:
- Hazm qilish va moddalar almashinuvi tizimi
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Магний, холекальциферол (витамин Д3), Цинк, Цитрат кальция
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclar? Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S.
Vakil:
- Rotapharm
ATX kodi:
- A12AX
Shifokor konsultatsiyasi:
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 121 ta dorixonasida topildi

ico 50 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 79 200 s`om dan + yetkazish

Buyurtma berish

ico 55 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

SENADEKSIN tabletkalari N10 Herbal Pharm, OOO O'zbekiston
1 300 s`om dan
BIGETRIK tabletkalari N20 Laboratorios Casasco S.A.I.C. Argentina
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сироп.

Таркиби

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

D3 витамини (холекальциферол)                           99 ХБ;

кальций (кальций цитрати шаклида)                     150 мг;

магний (магний сульфати дигидрати шаклида)    75 мг;

рух (рух цитрати тригидрати шаклида)                3 мг;

ёрдамчи моддалар: сувсиз декстроза, микрокристалл целлюлоза, натрий кармеллоза, глицерин, калий сорбат, полисорбат 80, «Апельсин» ароматизатори, «Ялпиз» ароматизатори, «Ваниль» ароматизатори, сукралоза, сариқ сансет, сахароза, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, тозаланган сув.

Брикеза – мажмуавий препарат бўлиб, организмда кальций, магний, рух ва D3 витамини-нинг танқислигини тўлдиради, фосфор-кальций алмашинувини бошқаради. Суяк тўқимасининг минерализациясини ва суяк мозолини шаклланишини тезлаштиради.

D3 витамини кальций ва фосфор алмашинувини, суяк структурасини қурилиш жараёнини бошқаради, ичакда кальций ионларининг сўрилишини, ингичка ичак, жигар ва суякларда оқсил синтезини оширади. Остеоцитларда ДНК синтезини рағбатлантиради, остеокластларнинг функциясини тормозлайди ва суяк тўқимасининг инволюцияси жараёнларини секинлаштиради.

Кальций суяк тўқимасини ҳосил бўлиши, тишларни нормал минерализацияси, қон ивиши тизимини функцияси, нерв ва мушак толалари бўйлаб импульсларнинг ўтказилиш жараёнларини таъминлаш учун, юракни узлуксиз ишлашини таъминлаш учун муҳимдир.

Магний кальцийни метаболизми, суякларни ўсиши ва минерализациясини бошқаришда иштирок этади; D витамини билан бирга суяк гемостазини тутиб туради.

Рух одам организмидаги 80 ортиқ ферментларнинг таркибий қисми бўлиб хизмат қилади, эритроцитлар ва қоннинг шаклли элементларининг ҳосил бўлиши учун муҳим. Кўриш жараёнининг фотокимёвий реакцияларида, ички секреция безларининг фаолиятида иштирок этади.

Препаратнинг компонентларини сўрилиши бевосита қабул қилингандан сўнг бошланади, меъда-ичак йўлларида бутун организмга тақсимланадиган кальцийнинг тахминан 1/3 қисми сўрилади; кальцийнинг максимал миқдори суяк тўқимасида тўпланади. Асосан ахлат массалари ва сийдик билан чиқарилади.

Одатда препарат яхши ўзлаштирилади. Узоқ муддат қўлланганида гиперкальциемия бўлиши мумкин.

Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.

Узоқ муддат даволаниш вақтида қонда кальцийнинг даражасини ва буйрак функциясининг кўрсаткичлари (креатинин) мониторингини ўтказиш керак. Бу, юрак гликозидлари ёки диуретикларни бир вақтда қабул қилаётган кекса ёшдаги пациентларда ва буйракда тошларни ҳосил бўлиш ҳавфи юқори бўлган пациентларда айниқса муҳим. Гиперкальциемияда ёки буйрак функцияси бузилганида препаратнинг дозасини пасайтириш ёки даволашни тўхтатиш керак.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда D витамини эҳтиёткорлик билан қўлланади, шунинг учун бундай беморларда кальций ва фосфатларнинг даражасини назорат қилиш керак. Юмшоқ тўқималарнинг кальцификацияси ривожланиши ҳавфини эътиборга олиш керак. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда холекальциферол шаклидаги D витамини нормал равишда метаболизмга учрамайди, D витамининг бошқа шаклларини ишлатиш керак.

Препаратни темир препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас.

Брикеза препаратини қабул қилганда D витамини бошқа манбалардан организмга тушишини ҳисобга олиш керак.

Препарат профилактик қўлланганида, айниқса болаларда, дозани ошириб юборилиш эҳтимоли борлигини инобатга олиш керак. Препаратни юқори дозаларда узоқ муддат қўллаш сурункали D гипервитаминозига олиб келади.

Туберкуляёзнинг фаол шакллари ва саркоидоз билан хасталанган пациентларга (гранулемаларни кальцификацияси бўлиши мумкинлиги туфайли) препаратнинг эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин.

Педиатрияда қўлланиши

6 ойликкача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автомобилни бошқариш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

•       рахитни даволаш ва олдини олиш;

•       остеопорозни (шу жумладан климакс даврида, кекса ёшдаги остеопорозни) олдини олиш;

•       кальций алмашинувини (шу жумладан ҳомиладорликда ва лактация даврида, реконвалесценция даврида) бузилиши;

•       суяк синишларидан кейинги реабилитация даврида;

•       болалар ва ўсмирларда жадал ўсиш даврида;

•       спорт билан фаол шуғуллашниш;

овқатдаги кальций танқислигида қўлланади.
•       препаратнинг компонентларини индивидуал ўзлаштиролмаслик ёки юқори сезувчанлик;

•       гиперкальциемия;

•       D3 витамини гипервитаминози;

•       гиперфосфатемия;

•       гиперпаратиреоидизм;

•       оғир буйрак етишмовчилиги;

•       6 ойликкача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Тиазид қатори диуретиклар бир вақтда қўлланганида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, чунки тиазид қатори диуретиклар кальцийни найчалар орқали қайта сўрилишини оширадилар, қонда кальцийнинг даражасини мониторинг қилиш керак. Аксинча, фуросемид ва бошқа халқали диуретиклар кальцийни буйраклар орқали чиқарилишини оширадилар.

Тизимли глюкокортикостероидлар кальцийни сўрилишини камайтирадилар, шунинг учун кортикостероидлар билан даволанганда препаратнинг дозасини ошириш талаб этилиши мумкин.

Холестерин препаратлари ёки минерал ёки ўсимлик мойи асосидаги сурги воситалари билан бир вақтда даволанганда D витаминини сўрилиши пасайиши мумкин.

Кальций тетрациклик қатори препаратларининг сўрилишига таъсир қилиши мумкин, шунинг учун препаратни юқорида кўрсатилган препаратларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилгандан сўнг 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак.

Юрак гликозидлари билан бир вақтда даволанганда ЭКГ ва пациентнинг клиник аҳволини назорат қилиш керак, чунки кальций препаратлари юрак гликозидларининг терапевтик ва токсик самараларини кучайтириши мумкин.

Бисфосфонатлар ёки натрий фторидининг сўрилишини пасайишига тўсқинлик қилиш учун ушбу препаратларни Брикеза препаратини қабул қилишдан камида 3 соат олдин қўллаш тавсия этилади.

Барбитуратлар (шу жумладан фенобарбитал), фенитоин ва примидон таъсирида D витаминига бўлган эҳтиёж аҳамиятли даражада ошиши мумкин (чунки ушбу препаратлар метаболизм тезлигини оширадилар). Алюминий ва магний сақловчи антацидларни бир вақтда қўллаш фонида узоқ муддат даволаш уларнинг қондаги концентрациясини ва интоксикацияни ривожланиш ҳавфини оширади. Брикеза фосфор сақловчи препаратларнинг сўрилишини ва гиперфосфатемияни ривожланиш ҳавфини оширади. Таркибида кальций ва D витаминини сақловчи бошқа поливитамин комплекслари билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Препарат ичга овқатдан 15-20 минут олдин қабул қилинади. Қўллашдан олдин сиропни чайқатиш керак.

6 ойликдан 1 ёшгача бўлган болаларга – 2,5 мл дан кунига 1-2 марта буюрилади.

1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болаларга – 5 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

3 дан 12 ёшгача бўлган болаларга – 10 мл дан кунига 2 марта буюрилади.

12 ёшдан ошган болаларга ва катталарга – 10 мл дан кунига 2-3 марта буюрилади.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга – 10 мл дан кунига 2-3 марта буюрилади.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлганган ўлчов стакани ишлатилади.

Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Дозаси ошириб юборилганида D гипервитаминози ва гиперкальциемия ривожланиши мумкин.

Симптомлари: бош айланиши, бош оғриғи, гиперкальциурия, гиперкреатинемия, анорексия, чанқоқлик, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, қоринда оғриқ, мушакларни бўшлиги, умумий ҳолсизлик, руҳий бузилишлар, полидипсия, полиурия, суякларда оғриқ, нефрокальциноз, нефролитиаз ва оғир ҳолатларда – юрак аритмияси; комага ва ўлимга олиб келиши мумкин бўлган гиперкальциемия бўлиши мумкин. Кальцийнинг даражасини доимо юқори бўлиши буйракни қайтмас шикастланишига ва юмшоқ тўқималарни кальцификациясига олиб келиши мумкин.

Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Организмга катта миқдорда суюқлик юбориш керак ва кальцийнинг миқдори чекланган парҳезга риоя қилиш керак; гиперкальциемиянинг оғирлигига қараб халқали диуретиклар, бисфосфонатлар, кальцитонин, кортикостероидлар қўлланади. Электролитларнинг даражасини, буйрак фаолиятини ва диурезни мониторингини ўтказиш, ЭКГ назорат қилиш керак.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BRIKEZA sirop 150ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BRIKEZA sirop 150ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BRIKEZA sirop 150ml dori vositasi Rotapharm Ilaclar? Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BRIKEZA sirop 150ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BRIKEZA sirop 150ml dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9