×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09%

Kategoriya:
- Oftolmologik vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Hindiston
Faol modda:
бромфенак
Ishlab chiqaruvchi:
- Сентисс Фарма Пвт. Лтд.
Vakil:
- Sorrento Medical
ATX kodi:
- S01BC11
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 85 ta dorixonasida topildi

ico 118 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 119 300 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

SOFRADEKS ko'z tomchilari i ushnie 5ml Sanofi India Limited Hindiston
84 000 s`om dan
KSALATAN ko'z tomchilari 2,5ml 0,005% Pfizer HCP Corporation, USA, США произведено: Pfizer MFG. Belgium N.V. Belgiya
ODISIN ko'z tomchilari 5ml 0,5% N1 Beximсo Pharmaceuticals Ltd Bangladesh
DROPOFENAK ko'z tomchilari 5ml 0,1% Aseptica, ООО O'zbekiston
28 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Таъсир этувчи модда (ХИН): бромфенак Дорн шакли: куз томчилари Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 0.9 мг бромфенакка эквивалент бромфенак натрий сесквигидрат 1,035 мг; ёрдамчи моддалар: бензалконий хлорид, борат кислотаси, динатрий эдетат дигидрат, полисорбат, повидон К-30, натрий борат декагидрат, сувсиз натрий сульфит, натрий гидроксид pH 8,3 гача, инъекция учун сув Таърифн: яшилсимон-сариқ рангли тиниқ эритма.

0,09% кўз томчилари.

1,7 мл ёки 2,5 мл дан биринчи очиш назорати бўлган бураладиган кулранг қопқоқли пластик флаконда. 1 флакондан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон кутида.

Бромфенак - яллигланишга қарши ва огриқ қолдирувчи таъсирга эга ностероид яллигланишга қарши препарат (НЯҚП) бўлиб, циклооксигеназа 1 ва 2 ингбиция қилиш йўли билан арахидон кислотасидан простагландинларни синтезини блоклайди, бу яллигланишни ва огриқ реакциясини камайишига олиб келади.

in vivo тадқиқотлар, простагландинларни кўзнинг айрим яллигланишининг медиаторлари ҳисобланишини кўрсатади.

Ҳайвонлардаги тадкиқотларда простагландинлар гематоофтальмик тўсиқни бузилишига, томирларни ўтказувчанлигини ошишига ёрдам беради вазодилатацияни, лейкоцитозни чакиради, кўз ички босимини оширади.

Препаратни кон плазмасидаги концентрациям ўлчаш чегарасидан аҳамиятли даражада паст ва клиник аҳамиятга эга эмас

Бромфенак шохпардага самарали ўтади: бир марта томизилганда кўзнинг сувли намлигида концентрацияси препаратни қўллангандан кейин 150-180 минутдан сўнг 79 ± 68 нг/мл.ни ташкил қилади. Кўрсатилган концентрация

кўзнинг сувли намлигида 12 соат давомида кўз тўқималарида, шу жумладан тўрсимон қаватда терапевтик ахамиятли концентрацияларни саклаган ҳолда 24 соатгача сақланади. Кўзнинг сувли намлигидан ярим чиқарилиш даври тахминан 1,4 соат ташкил қилади.

ЖССТ иожўя самараларини тез-тезлиги бўйича таснифи:

Жудатез-тез >1/10 Тез-тез > 1/100 дан <1/10 гача Баъзида > 1/1000 дан < 1/100 гача Кам ҳолларда >1/10 000 дан < 1/1000 гача

Жуда кам ҳолларда < 1/10000 дан, шу жумладан алоҳида хабарлар.

Препаратни бир марта кўлланганда қуйидаги ножўя реакциялар кузатилган:

-     Кўрши аъзолари томонидан бузилигилар:'

Тез-тез (2-7% пациентларда кузатилган): кўзларда дискомфорт ва ноодатий ҳислар, кўзларни таъсирланиши, оғрик, кўзларда кичишиш ва ачишиш, кўзларни қизариши, конъюнктива гиперемияси, кўзларни рангдор қаватини яллиғланиши.

Жуда кам холларда: шохпардани эрозияси тўғрисида ягона постмаркетинг хабарлар мавжуд, шохпардани юпқалашиши, эпителийни бузилиши.

-     Нерв тизими томонидан бузилишлар: бош огриғи.

Бромфенакни 0,09% эритмасини икки марта қўлланганда шунингдек куйидаги реакциялар кузатилган:

-      Кўрши аьзолари томонидан бузилишлар:

Баъзида: кўриш ўткирлигини пасайиши, тўрсимон каватга кон куйилишлар, шохпардани шиши, ёругликдан қўрқиш, қовоқлар соҳасидаги томирлардан кон кетиши, кўз тубида экссудатлар,

Кам ҳолларда: шохпарда яраси,

-    Нафас тизими томонидан, кўкрак қафаси ва кўкс оралиги аьзолари: бурундан кон кетиши, йўтал, бурунни оқиши, астма.

-    У мумий бузилишлар ва юбориш жойида бузилишлар: юзни шиши.

Маҳаллий НЯҚП кўзлардаги оператив аралашувлардан 24 соат олдин ва офтальмологик операциялардан кейин 14 кун давомида қўллаш шохпарда томонидан ножўя реакцияларни пайдо бўлиш хавфини ва огирлик даражасини ошириши мумкин.

Маҳаллий НЯҚП қўллаш кератитни ривожланишига олиб келиши мумкин. Айрим сезгир пациентларда маҳаллий НЯҚП узок кўллаш эпителийни узилишини, шохпардани юпқаланишини, шохпардани эрозиясини, шохпардада яраларни ҳосил бўлишини ва шохпардани тешилишини чақириши мумкин. Бу ножўя ҳолатлар кўришни йўқотиш хавфини юзага келтириши мумкин. Шохпарда эпителийсини узилиш белгилари бўлган пациентлар препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиши ва шохпарда холати нормаллашгунга қадар шифокорни кузатуви остида бўлишлари керак.

НЯҚП қўллаш, айниқса махаллий кортикостероидлар билан бирга қўлланганда битиш жараёнини секинлаштириши мумкин.

Пациентларни НЯҚП қўллаш вақтида битиш жараёнини секинлашиши мумкинлиги тўгрисида огоҳлантириш керак.

Броксинак® препаратини қўллангаида пациентлар контакт линзаларни тақмасликлари керак. Пациентларни томчилагични учига ва уларни ҳар қандай юзасига тегиб кетмасликлари кераклиги тўғрисида огоҳлантириш керак. Бу флакон ичидагини контаминациясига олиб келиши мумкин.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврчда кўлланлиши

Ҳомиладорл и к

Бромфенакни 0,09% кўз томчиларини ҳомиладорлик вақтида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Аммо ҳайвонларда эмбриотоксикликни айрим тадкиқотлари эмбрионни ҳаёт қобилиятини пасайишидаи далолат беради.

Препаратни, агар она учун кутиладиган фойда, хомила учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Препаратни ҳомиладорликни кечки муддатларида буюришдан сақланиш лозим.

Эмизиш даври

Аёлларда эмизиш даврида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига бироз таъсир қилади. Препарат юборилгандан кейин кўришни қисқа муддатли хиралашуви бўлиши мумкин, шунинг учун кўриш тўлиқ тиклангунга қадар, автотранспортнни ҳайдашни ва механизмларни бошкаришни бошлашдан аввал кутиш тавсия қилинади.

Эҳтиёткорлик билан

Препаратда сақланадиган натрий сульфит аллергик реакцияларни, шу жумладан анафилактик шок, сезгир одамларда астма хуружларини чакириши мумкин.

Анамнезида бронхиал астмаси ва аллергик реакциялари бўлган шахсларда сульфитларга сезувчанлик ошган.

Броксинак® препаратный ацетилсалицил кислотаси га, фенилацетил кислотасини хосилаларига, шунингдек бошқа НЯҚП кесишувчан сезувчанликни ривожланиш эҳтимоли мавжуд.

Бу препаратларга илгари сезувчанлик аниқланган шахсларни даволашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

НЯҚГ1 тромбоцитлар агрегациясиыи бузилиши натижасида қон кетиш вақтмни узайтириши •мумкин.

Маҳаллин НЯҚП офтальмологик операциялар билан бирга қўллаш кўз тўқималаридан қон кетишини ошириши мумкин (шу жумладан кўзнинг олдинги камерасида). Броксинак® ни анамнезида қон кетишига мойиллиги қайд этилган пациентларда ёки агар пациентлар бошқа қон ивиш вақтини ошириши мумкин бўлган дори препаратларини олаётган бўлса, эҳтиёткорлик билан кўлланиши керак.

Махаллий НЯҚГ1 қўллаш тажрйбаси жарроҳлик офтальмологик аралашувлардан кейинги асоратлари, шохпардани денервацияси, шохпарда эпителийсини нуқсонлари, қандли диабети, кўзларнинг юзаки касалликлари (масалан, «куруқ кўзлар»), ревматоид артрити бўлган ёки қисқа вақт оралиғида қайта жарроҳлик аралашувлари ўтказилган пациентларда шохпарда томонидан ножўя реакцияларни ривожланишини юқори хавфи кузатилиши мумкинлигини кўрсатади.


Кўзнинг олдинги қисмини ноинфекцион яллигланиш касалликларини ва операциядан кейин'ги яллигланишларни (катарактани экстракциясидан кейин ва бошқалар) даволаш.

Қўллаш усули ва дозалари Конъюнктивал копчага томизиш.

Операциядаи кейинги яллиғланишни даволаш: бир томчидан кунига бир марта. Даволаш жаррохлик аралашувидан 1 кун олдин бошланади ва биринчи 14 кун давомида операциядан кейинги даврда (шу жумладан операция купи) давом эттирилади.

Шифокор ҳолатни оғирлигига қараб даволашни янада узок куни аникланади.

Кўзларнинг олдинги қисмини ноинфекцион яллигланиш касалликларида даволаш: кунига бир томчидан икки марта. Даволаш курсини шифокор ҳолатни оғирлигига қараб аниклайди.

Дори препаратшш бир ёки бир қаича қабулиниўтказиб юборши ҳоллирида кўрсатма Препаратни кабулини ўтказиб юбориш ҳолларида дорини йўрикномада кўрсатилган дозаларда иложи борича тезрок кўллаш лозим.

Препаратни қўллашни ўтказиб юбориш 24 соатға якинлашса, препаратни ўтказиб юборилганни ўрнини босиш учун дозани икки баробарга оширмасдан кейинги буюрилган вақтда кўллаш лозим.

65 ёшдан катти пациептларда кўлланиили

Препаратни кабул қилиш тартиби ёш пацентлардагидан фарқланмайди.

Препаратни компонентларига, шунингдек бошқа ностероид яллигланишга қарши препаратларга юқори сезувчанлик.

Бронхиал астма хуружлари, эшакеми ва ўткир ринитни симптоматикаси ацетилсалицил кислотасини ва бошка НЯҚП қабул қилинганда кучаядиган пациентларда препаратни кўллаш мумкин эмас.

18 ёш гача бўлган (болаларда препаратни қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги текширилмаган) ларга қўллаш мумкин эмас.

Препаратни бир вақтда бошқа офтальмологик препаратлар: а-адреномиметиклар, |3- адреноблокаторлар, карбоангидраза ингибиторлари, мидриатиклар билан буюриш мумкин. •Бунда препаратлар камида беш минутликтанаффус билан кўлланиши керак.

15-25°С бўлган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилнк муддатп

2 йил.

Флакон очилгандан кейин яроқлилик муддати 30 сутка.

Урамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин қўлланилмасин.

Препарат тасодифан ичга қабул қилинганда меъдада препаратни концентрациясини пасайтириш учун дарҳол кўп микдорда суюқлик ичиш керак.

Бромфенакни 0,09% кўз томчиларини ҳомиладорлик вақтида қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган. Аммо ҳайвонларда эмбриотоксикликни айрим тадкиқотлари эмбрионни ҳаёт қобилиятини пасайишидаи далолат беради.

Препаратни, агар она учун кутиладиган фойда, хомила учун потенциал хавфдан устун бўлганда қўллаш мумкин.

Препаратни ҳомиладорликни кечки муддатларида буюришдан сақланиш лозим.

Эмизиш даври

Аёлларда эмизиш даврида қўлланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09% dori vositasi Сентисс Фарма Пвт. Лтд. tomonidan Hindiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
BROKSINAK tomchilar 1,7ml 0,09% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Ishlab chiqaruvchining dorilari
SIGNISEF ko'z tomchilari 5ml 0,5%
Narh: 48 000 so'mdan Batafsil
KOMBINIL tomchilar 5 ml 0,3% + 0,1% N1
Narh: 63 000 so'mdan Batafsil
VIZALLERGOL ko'z tomchilari 2,5 ml 0,2% N1
Narh: 65 000 so'mdan Batafsil
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9