219 000 s`om dan
Dorixonalardan izlash320 000 s`om dan + yetkazish
Buyurtma berish246 400 s`om dan
Bron qilishДори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар
Таркиби:
фаол модда: 500 мг микронлаштирилган тозаланган флавоноидли фракция:
450 мг диосмин,
50 мг гесперидин кўринишидаги флавоноидлар сақлайди.
ёрдамчи моддалар: желатин, магний стеарати, микрокристаллик целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, талк, глицерин, макрогол 6000, гипромеллоза, темир III оксиди (Е172), натрий лаурилсульфати, титан диоксиди (Е171), темир II оксиди (Е172).
- Пачка, содержащая 60 таблеток, покрытых пленочной оболочкой: 4 контурных ячейковых упаковки, содержащих по 15 таблеток, покрытых пленочной оболочкой, а также вкладыш с информацией для пациента, вложенный в картонную пачку
Не все расфасовки могут иметься в продаже.
Детралекс венадан қон оқиб чиқиш тизимига таъсир қилади:
o веноз тизими даражасида веналарни чўзилувчанлиги ва веналарда димланишини камайтиради;
o микроциркуляция даражасида капиллярлар ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва уларнинг резистентлигини оширади.
Клиник фармакологияда:
Одамда ушбу дори препаратининг фармакологик хусусиятлари веноз гемодинамикага дори моддасининг таъсирини ўрганишга имкон берувчи объектив ва миқдорий усуллардан фойдаланган ҳолда икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотларнинг, натижалари билан тасдиқланди.
o доза-самара боғлиқлиги:
Статистик яҳамиятли дозага боғлиқ самараси қуйидаги плетизмографик веноз параметрлар бўйича кўрсатилган: веналарнинг ҳажми, веналарнинг чўзилувчанлиги, веналарни бўшаш вақти. Доза ва самаранинг энг яхши нисбати 2 таблеткани қабул қилинганида кузатилади.
o венотоник фаоллик:
Вена тонусини оширади: симоб тензиометр ёрдамида ўтказилган окклюзион плетизмография веналарни бўшаш вақтини камайишини кўрсатди.
o микроциркуляцион фаоллиги:
Икки ёқлама яширин назоратли тадқиқотлар, ушбу дори препарати ва плацебо ўртасида статистик аҳамиятли фарқни намойиш этди. Капиллярлар синувчанлигининг белгилари бўлган пациентларда у капиллярларнинг резистентлигини оширади, бу ангиостереометрия ёрдамида тасдиқланади.
Клиник амалиётда:
Икки ёқлама яширин плацебо-назоратли тадқиқотлар оёқлардаги сурункали веноз етишмовчилигини (функционал ва органик) даволашда дори препаратининг терапевтик фаоллигини кўрсатди.
- препаратни чиқарилиши асосан ахлат билан юз беради; сийдик билан препаратнинг қабул қилинган дозасининг ўртача 14% чиқарилади.
Т½ 11 соатни ташкил қилади.
- препарат фаол метаболизмга учрайди, бу сийдикда турли фенол кислоталарнинг борлиги билан тасдиқланади.
Бўлиши мумкин бўлган ножўя самаралар:
Кўп тарқалган (10 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 100 тадан 1 пациентдан кўпроқ): диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш
Кам тарқалган (100 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 1000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): колит
Кам (1000 тадан 1 пациентдан камроқ, лекин 10 000 тадан 1 пациентдан кўпроқ): бош айланиши, бош оғриги, лоҳаслик, тер тошмаси, қичишиш, эшакеми
Тез -тезлиги аниқланмаган: лаб, юз ва қовоқни алоҳида шиши; қоринда оғриқ. Камдан-кам ҳолларда Квинке шиши.
Агар препаратни қабул қилишда жиддий ножўя таъсир ёки ушбу иловада келтирилмаган ҳар қандай ножўя таъсир пайдо бўлса, шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
- оёқларда оғирлик ҳисси;
- оғриқ;
- тунги тиришишлар.
Ўткир гемороидал ҳуружлар билан боғлиқ функционал симптомларни даволашда қўлланади.
Агар сизда фаол модда ёки ҳар қандай ёрдамчи моддага юқори сезувчанлик бўлса препаратни қўллаш мумкин эмас.
ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишда алоҳида эҳтиёткорликни намоён этинг
Ушбу дори препарати касалхонага ётқизилган ёки ҳаракатсиз пациентларда флебит ҳавфини олдини олиш учун етарли эмас.
Веноз етишмовчилигини даволаш учун эластик пайпоқларни қўллаш каби, махсус чоралар кўриш зарурати туғилиши мумкин.
Даволашга қарамасдан, оғриқни, анал қон кетишини тўхтамаслигини геморрой оқибатида эмас, балки бошқа касаллик оқибатида юз берган бўлиши мумкин: даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
Худди шундай, кутилмаганда анал соҳадан қон кетишини сезган 50 ёшдан ошган пациентлар даволовчи шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Ўткир геморройни симптоматик даволаш учун ушбу препаратни қабул қилиш бошқа анал касалликларни даволаш заруратини инкор этмайди. Агар симптомлар тез ўтмаса, проктологик текширувдан ўтиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш керак.
Агар сиз бошқа препаратларни, шунингдек рецептсиз бериладиганларини ҳам қабул қилаётган ёки яқинда қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида даволовчи шифокорингизга ёки фармацевтга айтинг.
Препарат болалар кўрмайдиган ва олаолмайдиган жойда сақлансин.
Ушбу препаратни ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.
Дозалаш тартиби
Веноз етишмовчилигида:
Одатдаги дозалаш:
Кунига плёнка қобиқ билан қопланган 2 таблетка, 1 таблетка тушликда ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш пайтида қабул қилинади.
Ўткир геморроидал ҳуружда:
Биринчи 4 кунда плёнка қобиқ билан қопланган 6 таблетка, сўнгра кейинги 3 кунда кунига 4 таблеткадан қабул қилинади.
Препаратни қўллаш давомийлиги
Даволаш давомийлиги хусусида сизга шифокорингиз ёки фармацевт хабар беради. Шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашмасдан даволашни тўхтатманг.
Агар сиз ДЕТРАЛЕКС ни қабул қилишни унутсангиз
Кейинги дозани оширманг.
Агар сизда ушбу препаратни қўлланилиши юзасидан қўшимча саволлар туғилса, даволовчи шифокорингиз ёки фармацевтга мурожаат қилинг.
Детралекс дозасини ошириб юбориш бўйича маълумотлар чекланган; диарея, кўнгил айниши, қорин оғриғи, қичишиш ва тери тошмаси каби симптомлар ҳақида хабарлар берилган.
Эҳтиёткорлик мақсадида, Детралексни ҳомиладорлик вақтида қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Ҳомиладорлик бу аёл ҳаётидаги шифокор маслаҳатисиз ҳеч қандай дори препаратларни қабул қилмаслик жуда муҳим бўлган давр. Шундай қилиб, агар сиз ҳомиладор бўлишни режалаштираётган бўлсангиз, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Ушбу даврда организмга ҳар қандай хавфли таъсирдан сақланиш керак.
Эмизиш: она сутига препаратнинг кириши тўғрисидаги маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизиш даврида ушбу препаратни қабул қилишдан сақланиш керак.