Таркиби
1 чайналадиган таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол модда: темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплекси – 100 мг элементар темирга эквивалент, фолат кислотаси – 0,35 мг;
Ёрдамчи моддалар: маннитол, Авицел РН-102, аспартам, декстранлар, тальк, магний стеарати;
Қобиғининг таркиби: Intracoat Flavor, изопропил спирти, хлор метилени.
Темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплексини таркибига кирувчи темир оддий темир тузларига нисбатан прооксидант ҳусусиятларга эга эмас.
Темир танқислигининг яққоллиги ва унинг сўрилиш даражаси ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд (темир танқислиги қанчалик яққол бўлса, унинг сўрилиши шунчалик яхши бўлади). Энг фаол сўрилиш жараёни ўн икки бармоқ ичак ва ингичка ичакда амалга ошади.
Фолат кислотаси (В9 витамини) организмда турли метаболик жараёнлар, шу жумладан пурин ва пиримидин нуклеотидларини синтези, ва демак ДНК синтези учун кофермент ҳисобланган тетрагидрофолатгача қайтарилади. У шунингдек баъзи аминокислоталар (шу жумладан, метионин, серин) ни ҳосил бўлишида иштирок этади, эритропоэзни стимуллайди ва формиатни шаклланиши ва утилизациясида иштирок этади. Фолат кислотасининг танқислиги мегалобласт анемияга олиб келади.
Фолат кислотаси ингичка ичакнинг проксимал қисмида сўрилади. Маълумки, фолат полиглутаматлари сўрилганида моноглутаматларгача парчаланадилар. Фолат кислотаси тезда қонга ўтади, у ерда плазма оқсиллари билан боғланади. Фолат кислотасининг бироз миқдори организмнинг тўқималарига тақсимланади, бир қисми фолатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади, бир қисми эса жигарда фолат ҳолида тўпланади.
Барча темир препаратлари каби, ахлат қора рангга бўялиши мумкин, бу клиник жиҳатдан аҳамиятли омил ҳисобланмайди.
Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорликнинг I уч ойлигидан сўнг ҳомиладор аёлларда ўтказилган назоратли тадқиқотларда препаратни она ва ҳомилага нохуш таъсири кузатилмаган. Ҳомиладорликни I уч ойлигида препаратни ҳомилага нохуш таъсири юзасидан маълумотлар йўқ.
Она сути лактоферритин билан боғланган темир сақлайди. Комплекснинг таркибидаги темирнинг қанча қисми она сути орқали ўтиши номаълум. Темир (III)-гидроксидини полимальтоза комплексини гўдакларга буюриш, уларда нохуш реакцияларни чақириш эҳтимоли кам.
Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
· ҳомиладорликда, лактация даврида, туғруқ ёшидаги аёлларда, болалар, ўсмирлар ва катталарда (масалан, вегетарианлар ва кекса ёшдаги одамлар) темир танқислигини олдини олиш учун қўлланади.
· организмда темирнинг миқдорини ортиқча бўлиши (масалан, гемосидероз ва гемохроматоз);
· темирнинг утилизациясини бузилиши (масалан, қўрғошинли анемия, сидероахрестик анемия);
· темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия (масалан, гемолитик анемия ёки В12 витаминини етишмовчилиги билан боғлиқ мегалобласт анемия
Меъда ости безининг ферментларини сақловчи препаратлар темирнинг сўрилишини пасайтириши мумкин.
Фенобарбиталлар, карбамазепин, вальпроат, сульфасалазон, гормонал контрацептивлар, фолат кислотасининг антагонистлари, триметоприм бир вақтда қабул қилинганида фолат кислотасининг терапевтик фаоллиги пасаяди.
Тетрациклин гуруҳи антибиотиклари ёки пеницилламин билан бир вақтда қабул қилиш ҳам темирнинг сўрилишини пасайишига, ҳам антибиотикларнинг антимикроб фаоллигини пасайишига олиб келадиган комплекс ҳосил бўлади.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Препаратнинг суткалик дозаси темир танқислигини даражасига боғлиқ (жадвал).
Беморлар тоифаси |
Темир танқислиги анемияси |
Яширин темир танқислиги |
Профилактикаси |
Катталар (шу жумладан, эмизикли аёллар) |
1-3 таблетка |
1 таблетка |
1 таблетка |
Темирнинг миқдори |
100-300 мг |
50-100 мг |
50-100 мг |
Ҳомиладор аёллар |
2-3 таблетка |
1 таблетка |
1 таблетка |
Темирнинг миқдори |
200-300 мг |
100 мг |
100 мг |
Клиник жиҳатдан яққол темир танқислигини (темир танқислиги анемияси) даволашнинг давомийлиги гемоглобиннинг даражаси нормаллашгунича 3-5 ойни ташкил этади. Шундан сўнг, препарат қабул қилишни яширин темир танқислигини даволаш учун мўлжалланган дозада яна бир неча ой давомида, ҳомиладорлар учун эса, темирнинг заҳирасини тиклаш учун камида туғруққача давом эттириш керак.
Яширин темир танқислигини даволаш давомийлиги 1-2 ойни ташкил этади. Клиник жиҳатдан яққол темир танқислиги бўлганида, гемоглобиннинг даражасини нормаллашиши ва темирнинг заҳирасини тикланиши даволаш бошланганидан сўнг 2-3 ой ўтгач кузатилади.