×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TEZARIN tabletkalari 50mkg N50

Kategoriya:
- Gormonal vositalar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Faol modda:
Левотироксин натрия
Qadoqda soni:
- 50
Ishlab chiqaruvchi:
- Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Vakil:
- Dr.Sertus
ATX kodi:
- H03AA01
Noaniqliq haqida habar berish
O'zbekiston Respublikasi dorilar reestri ro'yxatidan o'tgan
Toshkentning 41 ta dorixonasida topildi

ico 40 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

ico 42 000 s`om dan

Bron qilish

O'xshash dorilar

DEKSAMETAZON tabletkalari 0,5mg N50 ГНЦЛС ОЗ,ООО произведено Здоровье, ФК, ООО Ukraina
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. Turkiya
40 000 s`om dan
TIROZOL tabletkalari 5mg N50 Merck KGaA Germaniya
41 990 s`om dan
PREDNIZOLON eritma 1ml 30mg/ml N3 Agio Pharmaceutical Limited Hindiston
9 000 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: таблеткалар.

Таркиби

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 25 мкг, 50 мкг ёки 100 мкг левотироксин натрий.

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, натрий кроскармеллоза, гипромеллоза, магний стеарати.

Таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 5 блистер тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Тезарин препаратида сақланувчи синтетик левотироксин таъсири бўйича, қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган тироксинга ўхшаш. У периферик аъзоларда трийодтиронинга айланади ва эндоген гормонга ўхшаб трийодтиронин рецепторларига таъсир қилади. Организм эндоген ва экзоген левотироксинни дифференциация қилиш ҳолатида эмас.

Левотироксин тўқималарни ўсиши ва ривожланишига, моддалар алмашинувига таъсир кўрсатади. Кичик дозаларда оқсил ва ёғ алмашинувига анаболик таъсирга эга. Ўртача дозаларда ўсиши ва ривожланишни рағбатлантиради, тўқималарни кислородга бўлган талабини оширади, оқсиллар, ёғлар ва углеводлар метаболизмини рағбатлантиради, юрак-қон томир тизими ва марказий нерв тизимининг функционал фаолиятини оширади. Катта дозаларда гипоталамуснинг тиреотроп-рилизинг гормони ва гипофизнинг тиреотроп гормонини ишлаб чиқарилишини бостиради.

Ичга қабул қилингандан кейин левотироксин ингичка ичакнинг юқори қисмида деярли бутунлай (препаратнинг қабул қилинган дозасининг 80% гача қисми) сўрилади. Овқатланиш левотироксиннинг сўрилишини пасайтиради. Қон зардобида максимал концентрациясига эришиш вақти 5-6 соатни ташкил этади. Клиник самараси препаратни қабул қилишни 3-5 суткасида намоён бўлишни бошланади. Сўрилганидан кейин препаратнинг 99,97% махсус транспорт оқсиллари (тироксинни боғловчи глобулин, тироксинни боғловчи преальбумин ва альбумин) билан боғланади. Метаболизми асосан жигар, буйрак, бош мия ва мушакларда левотироксинни монодейодланиши йўли билан амалга ошиб, трийодтиронин (Т3) ва нофаол маҳсулотларни ҳосил қилади. Жигарда организмга тушган левотироксиннинг тахминан 1/3 қисми сақланади, у қон плазмасидаги левотироксин билан тезда ўзаро таъсир қилади. Ярим чиқарилиш тахминан 7 кунни ташкил этади. Гипертиреозда ярим чиқарилиш даври 3-4 кунгача қисқаради, гипотиреозда эса 9-10 кунгача узаяди. Тақсимланиш ҳажми 10-12 л ташкил этади. Метаболитлари сийдик ва ахлат билан чиқарилади. Метаболик клиренси суткада 1,2 л плазмани ташкил этади.
Левотироксиннинг дозаси ошириб юборилганида, шахсий ўзлаштириладиган дозаси ошириб юборилганида ёки даволанишнинг бошланишида дозаси тез ошириб юборилганида гипертиреознинг клиник симптомлари: аритмиялар (хилпилловчи аритмия, экстрасистолия), тахикардия, юрак уришини ҳис этиш, стенокардия, бош оғриғи, мушакларни заифлиги ва тиришишлар, гиперемия, тана хароратини ошиши, қусиш, ҳайз кўриш циклини бузилиши, бош миянинг сохта ўсмалари, тремор, безовталик, уйқусизлик, кучли терлаш, тана вазнини камайиши, диарея пайдо бўлиши мумкин.

Бундай ҳолатларда препаратнинг дозасини пасайтириш ёки даволанишни бир неча кунга тўхтатиш керак. Нохуш реакциялар йўқолганидан кейин даволашни давом эттириш мумкин.

Препаратнинг компонентларига сезувчанлик ошганида тери ва нафас йўллари томонидан аллергик реакциялар бўлиши мумкин. Ангионевротик шиш ҳолатлари қайд этилган.

Дори воситаси қайд этилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақидаги хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида, Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ хабар беришингизни сўраймиз.

 

Тиреоид гормонлар билан даволашни бошлашдан ёки тиреоид супрессия синамасини ўтказишдан олдин ўткир коронар етишмовчилик, стенокардия, атеросклероз, артериал гипертензия, гипофизар етишмовчилик, буйрак усти бези етишмовчилиги, қалқонсимон безни функционал автономияси каби касалликларни истисно қилиш ёки олдиндан даволаш керак.

Психотик бузилишларни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларда даволашни левотироксиннинг кичик дозалари билан бошлаш ва даволашни бошида уни аста-секин ошириш тавсия этилади. Пациентларни кузатиш тавсия этилади. Психотик бузилишларнинг белгилари аниқланганида левотироксиннинг қабул қилинадиган дозасига тузатиш киритилиши керак.

Ўткир коронар етишмовчилиги, юрак етишмовчилиги, тахиаритмияси бўлган пациентларда препаратни қўллаш билан чақирилган тиреотоксикозни ҳатто бироз намоён бўлиш эҳтимолидан сақланиш керак. Бундай пациентларни даволашда тиреоид гормонларнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.

Иккиламчи гипотиреоз ривожланганида унинг сабабини ўринбосар даволашни буюришдан олдин аниқлаш, зарурат бўлганида компенсацияланган буйрак усти бези етишмовчилигини ўринбосар даволашни бошлаш керак.

Препарат билан даволаш бошланишидан олдин қалқонсимон безнинг функционал автономияси ривожланишига шубҳа қилинганида ТРГ-синама ёки супрессив сцинтиграфияни ўтказиш тавсия этилади.

Гипотиреоз ва остеопорозни ривожланиш ҳавфи юқори бўлган постменопаузадаги аёллар учун левотироксиннинг қон плазмасидаги концентрациясини, физиологик қийматлардан ошишидан сақланиш керак. Бундай ҳолатда қалқонсимон безнинг функциясини синчиклаб назорат қилиш керак.

Гипертиреоз билан кечувчи метаболик бузилишларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди, гипертиреоз антитиреоид воситалар билан даволанганда уни ёндош қўллаш бундан мустасно.

Тиреоид гормонлар тана вазнини камайишига ёрдам бермайди. Физиологик дозаларда буюриш қалқонсимон безнинг функцияси нормал бўлган пациентларда тана вазнини камайишига олиб келмайди. Тавсия этилган дозалар ошириб юборилганида оғир даражадаги ёки ҳатто ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи нохуш кўринишлар ривожланиши мумкин.

Бир препаратдан бошқасига ўтилганида пациентнинг реакцияси ва лаборатор синамаларнинг натижаларига қараб левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади.

Орлистат ва левотироксин бир вақтда қўлланганида гипотиреоз ривожланиши ва/ёки гипотиреознинг назорати пасайиши мумкин. Тезарин қабул қилаётган пациентлар орлистат препаратини қўллашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашишлари керак, чунки орлистат ва левотироксин натрийни турли вақтларда қабул қилиш ва левотироксин натрийнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Кейинчалик қалқонсимон безнинг функциясини мониторинг қилиш тавсия этилади.

Қандли диабет билан хасталанган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида Тезарин билан даволашни давом эттириш керак. Ҳомиладорлик даврида препаратнинг дозасини оширишга эҳтиёж туғилиши мумкин.

Препарат тавсия этилган терапевтик дозаларда қабул қилинганида тератогенлиги ва/ёки фетотоксиклиги юзасидан маълумотлар йўқ. Ҳомиладорлик вақтида левотироксиннинг ҳаддан ташқари юқори дозаларини қўллаш ҳомилага ва болани постнатал ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Препаратни йўлдош орқали ўтадиган ва бунинг натижасида ҳомилада гипотиреозни ривожланишини чақириши мумкин бўлган тиреостатик воситалар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Тиреоид супрессия синамаси ҳомиладорлик даврида ўтказилмайди, чунки ҳомиладор аёлларда радиофаол моддаларни қўллаш мумкин эмас.

Левотироксин эмизиш вақтида кўкрак сути билан ажралиб чиқади, бироқ препарат тавсия этилган терапевтик дозаларда қўлланганида препаратнинг кўкрак сутидаги концентрацияси гўдакда гипертиреозни ривожланиши ёки ТТГ секрециясини сусайтириши учун етарли эмас.

Педиатрияда қўлланиши

Препарат педиатрия амалиётида қўлланади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратнинг таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Шундай бўлишига қарамасдан, левотироксин натрий табиий тиреоид гормонига ўхшаш бўлганлиги туфайли, транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири кутилмайди.

•               эутиреоид буқоқ;

•               қалқонсимон безда ўтказилган жарроҳлик аралашувларидан кейин буқоқни қайталанишини олдини олиш учун ва ўринбосар даволаш сифатида;

•               гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида;

•               диффуз токсик буқоқ тиреостатиклар билан эутиреоид ҳолатга эришилганидан кейин (мажмуавий даволаш ёки монотерапия сифатида);

•               тиреоид супрессия синамаси ўтказилганида диагностик восита сифатида қўлланади.

•                    левотироксин натрийга ёки препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

•                    даволанмаган буйрак усти бези етишмовчилиги;

•                    даволанмаган гипофизар етишмовчилик;

•                    даволанмаган тиреотоксикоз;

•                    ўткир миокард инфаркти, ўткир миокардит ва ўткир панкардит;

•                    ҳомиладорлик вақтида гипертиреоидизмни даволашда левотироксин ва антитиреоид воситалар билан мажмуавий даволаш кўрсатилмаган;

•                    галактозани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси билан боғлиқ бўлган кам учрайдиган наслий касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Антидиабетик воситалар: левотироксин диабетга қарши препаратларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Шунинг учун даволашни бошланишида, шунингдек левотироксиннинг дозаси ўзгартирилганида қондаги глюкозанинг даражасини тез-тез назорат қилиш ва зарурат бўлганида диабетга қарши воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Кумарин ҳосилалари: левотироксин антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, қон қуйилиш ҳавфини, масалан, айниқса кекса ёшдаги шахсларда орқа ва бош мияга қон қуйилиши ёки меъда-ичакдан қон кетиши ҳавфини оширади. Шунинг учун коагуляция кўрсаткичларини лаборатор назоратини ўтказиш ва зарурат бўлганида антикоагулянтларнинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Протеаза ингибиторлари (масалан, ритонавир, индинавир, лопинавир) левотироксиннинг таъсирига таъсир қилиши мумкин. Қалқонсимон без гормонларининг даражасини синчиклаб мониторингини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Фенитоин левотироксиннинг таъсирига таъсир қилиб, уни плазма оқсиллари билан боғланган боғидан сиқиб чиқариши мумкин, натижада эркин тироксин (fT4) ва эркин трийодтиронин (fT3) фракциясининг даражасини оширади. Бошқа томондан, фенитоин левотироксиннинг жигардаги метаболизмини тезлаштиради. Қалқонсимон без гормонларининг даражасини синчиклаб мониторинг қилиш тавсия этилади.

Колестирамин, колестипол левотироксиннинг сўрилишини тормозлаштиради. Шунинг учун левотироксин натрийни ион алмашинуви қатронларини қабул қилишдан 4-5 соат олдин қабул қилиш керак.

Алюминий сақловчи препаратлар (антацидлар, сукральфат), темир сақловчи препаратлар ва кальций карбонати левотироксиннинг самарасини пасайтиришлари мумкин. Шунинг учун Тезарин препаратини алюминий, темир сақловчи препаратлар ёки кальций карбонатни қабул қилишдан 2 соат олдин қабул қилиш керак.

Салицилатлар, дикумарол, фуросемид катта дозаларда (250 мг), клофибрат ва бошқа моддалар левотироксин натрийни плазма оқсиллари билан боғланган боғидан сиқиб чиқариши мумкин, бу fT4 фракциясини ошишига олиб келади.

Орлистат: орлистат ва левотироксин бир вақтда қўлланганида гипотиреоз ривожланиши ва/ёки гипотиреознинг назорати пасайиши мумкин. Бу ҳолат йод тузлари ва/ёки левотироксинни сўрилишини камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Севеламер левотироксиннинг сўрилишини камайтириши мумкин. Шу боисдан, ушбу препаратларни бир вақтда қабул қилишни бошида ва якунида қалқонсимон безнинг функциясини ўзгаришини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксиннинг дозасига тузатиш киритиш керак.

Тирозинкиназа ингибиторлари (масалан, иматиниб, сунитиниб) левотироксиннинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Шу сабабли, мажмуавий даволашнинг бошида ва якунида қалқонсимон безнинг функциясини ўзгаришини назорат қилиш тавсия этилади. Зарурат бўлганида левотироксиннинг дозасини тузатиш киритиш керак.

Пропилтиоурацил, глюкокортикоидлар, β-симпатолитиклар, амиодарон ва йод сақловчи препаратлар Т4 ва Т3 ни периферик ҳосил бўлишини бостирадилар.

Йоднинг миқдори юқори бўлганлиги сабабли, амиодарон ҳам гипер-, ҳам гипотиреозни ривожланишига олиб келиши мумкин. Этиологияси номаълум бўлган тугунли буқоқ билан хасталанган беморларга препаратни жуда эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Сертралин, хлорохин/прогуанил левотироксиннинг самарадорлигини пасайтирадилар ва қон плазмасида ТТГ нинг даражасини оширадилар.

Дори воситалари томонидан индукцияланадиган ферментлар (барбитуратлар, карбамазепин) левотироксиннинг жигар клиренсини оширишлари мумкин.

Эстрогенлар: эстроген сақловчи контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда, шунингдек ўринбосар гормонал даволаш олаётган постменопаузадаги аёлларда левотироксинга бўлган эҳтиёж ошиши мумкин.

Соя сақловчи маҳсулотлар ичакда левотироксин натрийни сўрилишини пасайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун айниқса соя сақловчи маҳсулотларни истеъмол қилиш бошланганида ёки тўхтатилганидан кейин Тезарин препаратининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

 

Суткалик дозаси индивидуал равишда, лаборатор кўрсаткичлар ва касалликнинг клиник манзарасига қараб, аниқланади. Тавсияларда фақат тахминий дозалари келтирилган.

Қалқонсимон без гормонлари билан даволашни кичик дозалар билан бошлаш ва тўлиқ ўринбосар дозага эришилгунича аста-секин (ҳар 2-4 ҳафтада) ошириш керак.

Терапевтик самарага тез эришиш жуда муҳим бўлган туғма гипотиреоз билан хасталанган болалар ва янги туғилган чақалоқлар учун тавсия этиладиган бошланғич дозаси суткада тана вазнига 10-15 мкг/кг ни ташкил этади, дастлабки 3 ой давомида қабул қилинади. Шундан сўнг клиник кўрсаткичлар ва қалқонсимон без гормонлари ҳамда тиреотроп гормон (ТТГ) нинг даражаларига қараб препаратнинг дозасига индивидуал равишда тузатиш киритилиши керак.

Кекса ёшдаги пациентлар, юрак ишемик касаллиги бўлган пациентлар, шунингдек оғир даражадаги ёки давомли гипотиреоз билан хасталанган пациентларни даволашни жуда эҳтиёткорлик билан бошлаш керак. Даволашни кичик дозалар (масалан, суткада 12,5 мкг) билан бошлаш тавсия этилади, у қалқонсимон без гормонларининг даражасини мунтазам равишда назорати остида аста-секин (масалан, ҳар 2 ҳафтада 12,5 мкг га) оширилади. Эҳтимол, препаратни тўлиқ ўринбосар даволашни таъминлайдиган оптимал дозага нисбатан кичик дозада буюришни кўриб чиқиш керак (бундай ҳолатда ТТГ нинг даражасини бутунлай коррекция қилишга эришилмайди).

Тажрибалар шуни кўрсатдики, кичик дозалар тана вазни кичик бўлган пациентлар ва йирик тугунли буқоғи бўлган пациентлар учун етарлидир.

Суткалик дозаси эрталаб оч қоринга, овқатланишдан ярим соат олдин, кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик (масалан, ярим стакан сув) билан қабул қилинади.

Янги туғилган чақалоқларга биринчи эмизишдан ярим соат олдин бутун суткалик дозанинг ҳаммаси берилади. Препаратни бевосита қабул қилишдан олдин таблеткани сувда суюлтириш керак, тайёрланган суспензия кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичилади.

Агар битта таблеткани қабул қилиш ўтказиб юборилган бўлса, навбатдаги қабулда дозани ошириш мумкин эмас.

Тезарин гипотиреозда, жарроҳлик аралашувлари (струмэктомия ёки тиреоидэктомия) дан кейин ўринбосар даволаш сифатида, шунингдек эутиреоид буқоқ олиб ташланганидан кейин қайталанишларни олдини олиш учун бутун ҳаёти давомида қўлланади. Эутиреоид ҳолатга эришилганидан кейин гипертиреозни ёндош даволаш антитироид препарат буюрилган давр давомида кўрсатилган.

Эутиреоид буқоқда даволашнинг давомийлиги 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатни ташкил этади. Агар ушбу вақт давомида даволангандан кейин пациентнинг ҳолати яхшиланмаса, жарроҳлик аралашуви билан даволаш ёки радиофаол йод билан даволаш масаласини кўриб чиқиш керак.

Кўрсатмалар

Тавсия этилган дозалари, суткада мкг

Эутиреоид буқоқни даволаш

75-200

Қалқонсимон безда ўтказилган жарроҳлик аралашувидан кейин буқоқни қайталанишини олдини олиш учун ва ўринбосар даволаш сифатида

75-200

Катталарда гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида:

- бошланғич доза

- тутиб турувчи доза

25-50

100-200

Болаларда гипотиреозда ўринбосар даволаш сифатида:

- бошланғич доза

- тутиб турувчи доза

12,5-50

тана юзасига 100-150 мкг/м2

Қалқонсимон без ракида супрессив даволаш

150-300

Гипертиреоидизмда тиреостатикларни қабул қилиш вақтида ўринбосар даволаш сифатида

50-100

Тиреоид супрессия синамасини ўтказишда диагностик восита сифатида

Синамадан 4 ҳафта олдин

Синамадан 3 ҳафта олдин

Синамадан 2 ҳафта олдин

Синамадан 1 ҳафта олдин

-

-

200

200

75

75

150

150

Т3 нинг юқори даражаси дозани ошириб юборилишининг муҳим индикатори ҳисобланади, T4 ёки fT4 даражаларини ошишига нисбатан аниқроқ ҳисобланади.

Дозаси ошириб юборилганидан кейин моддалар алмашинувининг тезлигини аҳамиятли ошиши кузатилади. Агар левотироксин нитрийни индивидуал ўзлаштириш бўсағаси ошган бўлса, ёки даволаш бошланган вақтдан препаратнинг дозаси ҳаддан ташқари тез ошса, гипертиреознинг клиник белгилари дозаси ошириб юборилганида ривожланиши мумкин.

Гипертиреоз учун хос бўлган симптомлар: юрак аритмиялари, тахикардия, юрак уришини ҳис этиш, стенокардия, бош оғриғи, мушакларни заифлиги ва мушакларни тортишиши, гиперемия (айниқса шахсларда), иситма, қусиш, ҳайз кўриш циклини бузилиши, ҳавфсиз бош мия гипертензияси, тремор, безовталик, уйқусизлик, кучли терлаш, тана вазнини пасайиши, диарея.

Психотик бузилишларга мойиллиги бўлган пациентларда ўткир психознинг симптомлари пайдо бўлиши мумкин.

Левотироксин натрийнинг ҳаддан ташқари юқори дозаларини кўп йиллар давомида қабул қилган пациентларда юракни тўсатдан тўхтаб колиш ҳолатлари қайд этилган.

Мойиллиги бўлган пациентларда индивидуал ўзлаштириш бўсағаси ошганида тиришишлар ривожланиши мумкин.

Даволаш: симптомларнинг яққоллигига қараб, шифокор препаратнинг суткалик дозасини камайтириши, даволашда бир неча кунга танаффус қилишни, бета-адреноблокаторларни буюришни тавсия этган бўлиши мумкин. Ҳаддан ташқари юқори дозалар қабул қилинганида плазмаферез буюрилиши мумкин. Левотироксин гемодиализда ҳам, гемоперфузияда ҳам чиқарилмайди.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 dori vositasi Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TEZARIN tabletkalari 50mkg N50 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
TEZARIN tabletkalari 100mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
L TIROKSIN 100 BERLIN XEMI tabletkalari 100mkg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
Narh: 38 100 so'mdan Batafsil
L TIROKSIN 50 BERLIN XEMI tabletkalari 50mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
L TIROKSIN 100 BERLIN XEMI tabletkalari 100mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
Narh: 21 000 so'mdan Batafsil
L TIROKSIN 50 BERLIN XEMI tabletkalari 50mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Berlin Chemie AG (Menarini Group)
Narh: 22 000 so'mdan Batafsil
EUTIROKS tabletkalari 150mkg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Мерк КГаА
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
EUTIROKS tabletkalari 125mkg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Мерк КГаА
Narh: 32 000 so'mdan Batafsil
EUTIROKS tabletkalari 75mkg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Мерк КГаА
Narh: 26 900 so'mdan Batafsil
EUTIROKS tabletkalari 100mkg N100
  • Ishlab chiqarilish joyi: Germaniya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Мерк КГаА
Narh: 21 300 so'mdan Batafsil
L TIROKSIN FARMAK tabletkalari 25mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Ukraina
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Фармак, ПАО
Ishlab chiqaruvchining dorilari
INSUFOR tabletkalari 850mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Metformin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 25 000 so'mdan Batafsil
INSUFOR tabletkalari 500mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Metformin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 32 500 so'mdan Batafsil
INSUFOR tabletkalari 1000mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Metformin ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 36 400 so'mdan Batafsil
INSUPRID tabletkalari 2mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Glimepirid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 43 100 so'mdan Batafsil
INSULIPON tabletkalari 300mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Tioktovaya kislota ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
Narh: 125 000 so'mdan Batafsil
TEZARIN tabletkalari 100mkg N50
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Левотироксин натрия ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
INSUPRID tabletkalari 3mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Faol modda: Glimepirid ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • Vakil: Dr.Sertus
PTIAGLIN tabletkalari 50mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
PTIAGLIN tabletkalari 25mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
PTIAGLIN tabletkalari 100mg N28
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
INSUTON tabletkalari 30mg N60
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
INSUTON tabletkalari 30mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
Narh: 113 008 so'mdan Batafsil
INSUPRID tabletkalari 1mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Turkiya
  • Ishlab chiqaruvchi: Insuphar Laboratories Ilacları Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilac San. ve Tic. A.S.
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9