×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2%

Kategoriya:
- Dori vositalari
Ishlab chiqarilish joyi:
- O'zbekiston
Faol modda:
Тиростимулин
Ishlab chiqaruvchi:
- ООО «A.B.-BIOKOM»
Vakil:
- A.B.BIOKOM OOO
Noaniqliq haqida habar berish
Toshkentning 12 ta dorixonasida topildi

ico 84 000 s`om dan

Dorixonalardan izlash

O'xshash dorilar

ALFAVIT DLYA MUJCHIN tabletkalari 550mg N60 ООО ВНЕШТОРГ ФАРМА, Россия Rossiya
30 000 s`om dan
ASTANOL tabletkalari 10mg N10 Remedy Group СП OOO O'zbekiston
LYUKODERMIN maz 30g 0,75% Lahore Chemical & Pharmaceutical Works (Pvt) Ltd Pokiston
Saqlash shartlari 25о С юқори бўлмаган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Yaroqlilik muddati (oy) 4 yil.
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Гель 0,2% 10 г ва 15 г дан тубаларда, флаконларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга
Дори шакли: сиртга қўллаш учун гел

Таркиби:

фаол модда: тиростимулин - 0,2%

ёрдамчи моддалар: карбомер (карбопол), натрий гидроокисид, тозаланган сув

Таърифи: оч феруза-яшилсимон рангли, хидсиз, бир жинсли гель

  

Препарат мис микроэлементининг альфа-кетоглутар кислотаси билан комплекс бирикмаси бўлиб, улар аламашинув жараёнларида, шу жумладан қалқонсимон безда кечадиган жараёнларида муҳим роль ўйнайдилар.

Тиростимулин таркибига кирувчи мис ӽаётий аҳамиятга эга бўлган микроэлементдир.

Мис элементи остеогенез, пигментация ва кератизация жараёнлари учун зарурдир. Бу элемент инсон организмида қон хосил қилиш тизимининг муҳим компонентидир. Бунда мис темирнинг гемм таркибига қўшилишини катализлайди ва эритроцитларнинг эрта босқичлардаги ривожини жадаллаштиради.

Мис таъсири остида организмда В гурухи ӽамда А ва Е витаминларининг тўпланиши юз беради, карбон сувлар ва ёғларнинг, шу жумладан фосфолипидларнинг алмашинуви нормаллашади, организмнинг иммунобиологик барқарорлиги ортади.

  Тиростимулин таркибига кирувчи мис қатор гормон ва ферментларнинг, шу жумладан тиреоид гормонлар синтезида муӽим рол бажарувчи трансаминазаларнинг тузилиши ва фаоллашивида иштирок этади. Қалқонсимон без гормонлари синтизида мис электрон ташучиси вазифасини бажаради. Бундан ташқари мис йодиназаларни фаоллигини ошириш орқали йодни тирозил халқасига самарали бирикишини таъминлайди. Миснинг бундай хусусияти хисобига йоднинг ўзлаштирилиши ва унинг қалқонсимон безда кечувчи гормоногенез жараёнига жалб этилиши кучаяди.

Мис ўзининг шу ва бошка қатор хусусиятлари хисобига тиреоид гормонлар синтезини жадаллаштиради.

Тиростимулиннинг таркибий қисми хисобланган альфа-кетоглутар кислотаси моддалар алмашинувида муҳим рол ўйнайди. У инсон организмининг энергия мувозанатини таъминловчи ва энергия генерациясининг асосий механизми бўлиб хисобланган Кребс циклида иштирок этади.

Альфа-кетоглутар кислотасининг аҳамиятли вазифаларидан яна бири унинг аммиак­ни транспортлаши бўлиб хисобланади. Бунда у инсон организмида амалга ошувчи ва аммиакнинг метаболитик зарарсизлантириш жараёнининг энг асосий иштирокчиларидан бири бўлиб хисобланади. Бундан ташқари, қалқонсимон без гормонларининг эндоген синтезининг асосий босқичларидан бири бўлган трансаминланиш жараёни альфа-кетоглу­тар кислотаси иштироки орқали таъминланади.

Тиростимулин ўзига хос таркиби хисобига қалқонсимон бездаги гормонлар синтезининг энг аӽамиятли жараёнларига фаоллаштирувчи таъсир кўрсатади.

Препарат оксидаза қатори ферментларини фаоллаштириш орқали тиреоид гормон­лар синтезининг дастлабки босқичи - фенилаланинни тирозинга айланиш жараёнини жадаллаштиради. Бундан ташқари, тиростимулин придоксальфосфатга боғлиқ β–элемир­ланиш жараёнини кучайтириш орқали уч- ва тетрайодтиронинларнинг синтезига олиб келадиган моно- ва дийодтирозинларнинг конденсациясига ижобий таъсир этади. Тиростимулин тироцидларда йод алмаширувига таъсир этадиган ферментлар фаоллигини ортиради. Бунинг оқибатида тирозил халқасининг тирозин йодиназа таъсиридаги йодлашуви изчил равишда амалга ошади.

Тиростимулин ўз таркибида мис ва у билан боғланган альфа–кето­глутар кислотасини сақлагани туфайли қайта аминланиш жараёнларини самаралигини ошириш, аминогурухлар аксептори, кетогурухлар донори вазифаларини бажариш имконига эга, ва шу орқали тиреоид гормонлар синтезини жадаллаштиради.

Препарат қалқонсимон без структурасининг бутунлигини нормаллаштиради, кичик ўлчамли янги фолликулаларнинг самарали шаклланишига ва тироцитларнинг секретор фаоллигини ортишига ёрдам беради. Унинг таъсирида зич коллоид сақловчи катта ўлчамли фолликулаларнинг миқдори сезиларли камаяди.

Препарат шунингдек жигарда кечадиган биокимёвий жараёнларни рағбатлантиради. Бунинг оқибатида тироксиннинг қисқа муддатларда қалқонсимон безнинг энг фаол гормони бўлган учйодтиронинга периферик конверсиясининг пасайган кўрсаткичлари тикланади.

Препаратни қалқонсимон без касалликларида қўллаш орқали безнинг гормон хосил қилиш фаолиятини тикланиши билан качадиган эрта ва юқори терапевтик самарага эришилади.

Тиростимулин тугунли ва аралаш бўқоқларда тугунларнинг ўлчамини қисқаришига, ҳатто уларни йўқолгунича тез ва самарали ёрдам беради. Препарат иммунмодулловчи хоссаларга эга. Унинг таъсирида иммун тизимининг супрессор фаоллиги тикланади.

Препарат таъсири остида қалқонсимон бези касалликларининг асосий клиник белгиларини (бўғилиш ва тамоқда луқмани тиқилиб қолиш хисси, соч тўкилиши, ӽолсизлик, тери қопламаларининг қуриши ва бошқалар) қисқа мудаттларда йўқолиши кузатилади.

Тиростимулин қон хосил қилиш фаоллигига ҳам эга.

Гель 0,2% 10 г ва 15 г дан тубаларда, флаконларда тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга
Препарат индивидуал равишда қўлланганда ҳам, «Глутамед» препарати билан биргаликда қўллангандам ҳам яҳши ўзлаштирилади, ножўя таъсирлари аниқланмаган.

Рецепт бўйича.
Миснинг эндоген етишмовчилигида ўсиш жараёни секинлашади, гипотрофия, аорта эластинининг дегенератив ўзгаришлари, пигментация ва меъда-ичак бузилишлари, эритро­цитларнинг емирилишини тезлашиши кузатилади, организмнинг ферментатив ва гормонал фаоллиги пасаяди.

Миснинг сурункали етишмовчилигида эса скелетдаги ўзгаришлар (рахитда кузатила­диган ӽолатларга ўхшаш) билан кечувчи остеогенезнинг бузилиши, узун суякларнинг охирларини емирилиши юз беради.

Препарат йўриқномада кўрсатилган дўзаларда қўлланилганида инсон организмининг ҳаёт учун муӽим микроэлемент - мисга бўлган суткалик эхтиёжини тўлиқ қондиради.

Қалқонсимон без гормонларининг биосинтези ва ажралиб чиқишидаги бузилишлар психологик ва жисмоний равожланишларни орта қолиши, тўқималарнинг шаклланиши ва марказий нерв тизимини функционал етилишидаги бузилишларга олиб келади. Бундай ўзгаришлар натижасида организмнинг килородни ўзлаштирилишидаги орта қолишлар, брадикардия, тери сохасида мукополисахаридларни йиғилиб қолиши, қонда липидлар ва холестерин миқдорларини ортиб кетиши, гипотермия, кўпгина эндоген метаболитик жараёнларни бузилиши кузатилади.

Хомила ва янги туғилган чақалоқларда қалқонсимон без гормонлари миқдор кўрсат­кичларининг меёрдан камлиги кўпгина бузилишлар ва ақлий ривожланишнинг қайтмас орта қолиши билан давом этувчи кретинизм касалиги келиб чиқишига олиб келади. Нисбатан катта ёшдаги болаларда гипотериоз келиб чиқиши оқибатида ақлий ривожланишга таъсир этмайдиган умумий ривожнинг орта қолиши кузатилади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Тиростимулин токсик бўлмаган препаратлар грухига мансуб бўлганлиги туфайли лактация ва хомиладорлик даврида қўлланилиши мумкин, бундан хомиладорлик тиреотокси­кози мустасно.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Тиростимулиннинг автотранспортни бошқариш ва бошқа механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган
«Тиростимулин» гели қалқонсимон безнинг йод танқислиги билан боғлиқ бўлган қуйидаги касалликларини даволаш учун қўлланади:

- енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги диффуз бўқоқ;

- аутоиммунн компонентсиз ва у билан бўлган гипо- ва эутиреоид бўқоқ;

- аралаш бўқоқ;

- тугунли/кўп тугунли коллоид пролиферацияланувчи бўқоқ.

«Тиростимулин» гели «Глутамед» препарати таблеткалари билан биргаликда қалқонсимон безнинг қуйидаги касалликларини даволаш учун қўлланади:

- турли оғлик даражасидаги диффуз бўқоқ;

- қанқонсимон без гипофункцияси;

- субклиник ва манифест гипотиреоз;

- аутоиммун компонентли диффуз бўқоқ;

- аралаш бўқоқ;

- тугунли/кўп тугунли коллоид пролиферацияланувчи бўқоқ;

- гипотиреоз билан кечадиган аутоиммун тиреодит;

- бирламчи ва спонтан гипотиреозда қўлланилади.

Қалқонсимон безнинг барча табиатли гиперфункцияси, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препаратни глутамед билан бирга қўллаш яққол клиник самарага эрта эришишга ёрдам беради, чунки бу препаратлар ўзаро синергистлар хисобланади.

Тиростимулин ва глутамед орасидаги синергистик таъсир иккала препаратни ташкил қилувчи компонентларининг қалқонсимон безида кечадиган, ўзаро боғланган эндоген гармоногенезнинг турли босқичларини рағбатлантириши билан боғлиқ.

25о С юқори бўлмаган ва болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

4 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Сиртга, қалқонсимон без соӽасидаги терига юпқа қилиб таӽминан 1 граммдан, тюбикдан сиқиб чиқаришда тахминан 3-3,5 см, кунига 1 маротаба сурилади. Енгил, хеч қандай кучсиз гел сўрилиб кетгунча ишқаланади.

Даволаш курси 15-30 кун. Зарурати бўлганда даволаш курси узайтирилиши ёки қўшимча даво курслари белгиланиши мумкин.

«Тиростимулин» препарати гелини қуйидаги схема бўйича «Глутамед» препарати таблеткалари билан биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир:

«Глутамед»нинг 1 оч-ҳаворангли ва 1 оқ рангли таблеткадан кунига 2 марта ёки 2 оч-ҳаворанг ва 2 оқ таблеткадан кунига 1 марта овқатдан 0,5-1 соат олдин буюрилади. «Глутамед» препарати билан бир вақтда «Тиростиму­лин» препарати гели юқоридаги схема бўйича қўлланади.

Иккала препарат билан олиб борилган даволаш курси 15-30 кун. Зарурати бўлганда даволаш курси узайтирилиши ёки такрорий даво курслари белгиланиши мумкин.


Тиростимулин токсик бўлмаган препаратлар грухига мансуб бўлганлиги сабабли дозани ошириб юбориш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган интоксикация ӽолати эхтимолдан йироқ.

Тиростимулин токсик бўлмаган препаратлар грухига мансуб бўлганлиги туфайли лактация ва хомиладорлик даврида қўлланилиши мумкин, бундан хомиладорлик тиреотокси­кози мустасно.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2% dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2% dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2% dori vositasi ООО «A.B.-BIOKOM» tomonidan O'zbekiston mamlakatida ishlab chiqarilgan.
TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2% dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
TIROSTIMULIN gel 15 g 0,2% dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9