×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

UROREK kapsulalar 8mg N10

Kategoriya:
- Urologik dorilar
Ishlab chiqarilish joyi:
- Italiya
Faol modda:
Силодозин
Qadoqda soni:
- 10
Ishlab chiqaruvchi:
- Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A.
Vakil:
- Sorrento Medical
ATX kodi:
- G04CA04
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

PERMIKSON kapsulalar 160mg N30 Pierre Fabre Medicament Production Frantsiya
ROTAPROST kapsulalar N30 Rotapharm Limited, Великобритания произведено: Kendy LTD Bolgariya
BLEMAREN tabletkalari N80 Esparma GmbH, Германия произведено: Medinsa-Laboratorios Medicamentos Internacionales,S.A. Ispaniya
352 800 s`om dan
NITROKSOLIN tabletkalari 50mg N50 Ирбитский ХФЗ,ОАО Rossiya Federatsiyasi
17 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: капсулалар

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 4 мг ёки 8 мг силодозин;

ёрдамчи моддалар: 132,4 мг (264,8 мг) маннитол, (крахмал 1500 ™) 9 мг (18 мг) желатинлаштирилган крахмал, (крахмал PCS ™ PC-10) 26 мг (52 мг) желатинлаштирилган крахмал, 1,8 мг (3,6 мг) натрий лаурилсульфати, 1,8 мг (3,6 мг) магний стеарати;

желатин капсула таркиби: 47,434 мг (98,0 мг) желатин, 0,48 мг (2,0 мг) титан диоксиди, (Е-172) 0,086 мг (фақат 4 мг учун) темир (II) оксиди бўёвчиси.

4 мг ёки 8 мг дан капсулалар.

5 ёки 10 капсулалардан ПВХ/ПВДХ ва алюмин фольгали контур уяли ўрамда.

1, 2, 3, 5, 9, 10 контур уяли ўрамдан тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан картон қутида.

Таъсир механизми

Силодозин асосан простата безида, қовуқ туби ва бўйинчасидаги тўқималарда, простата бези капсуласида ва сийдик чиқариш каналининг простатик қисмида жойлашган альфа-адренорецепторларнинг юқори селектив рақобатли антагонисти бўлиб ҳисобланади. Альфа-адренорецепторларни блоклаш бу тўқималарда силлиқ мушак тонусини пасайтиради, бу қовуқдан сийдикни чиқишини енгиллаштиради. Бир вақтда простата безининг хавфсиз гиперплазияси билан боғлиқ обструкция ва таъсирланиш симптомлари камаяди. In vitro шароитдаги тадқиқотларда силодозинни альфа-адренорецепторларга яқинлиги, уни қон томирларнинг силлиқ мушакларида жойлашган альфа-адренорецепторлар билан ўзаро таъсирлашиш қобилиятидан 162 марта юқори эканлигини намойиш қилган. Силодозин юқори даражада селективлиги туфайли, артериал босими (АБ) дастлаб нормал бўлган пациентларда АБ ни клиник аҳамиятли пасайишини чақирмайди.

Силодозин перорал қабул қилингандан кейин яхши сўрилади, сўрилиши дозага пропорционал. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 32%. Овқат максимал концентрациясига эришиш вақтини (tmax) тахминан 1 соатгача ошириб, максимал концентрациясини (Сmax) тахминан 30% га камайтиради ва концентрация-вақт эгри чизиғи остига майдонга (AUC) минимал таъсир кўрсатади. 7 кун давомида нонуштадан кейин дарҳол 8 мг кунига бир марта перорал қабул қилингандан кейин қуйидаги фармакокинетик кўрсаткичлар аниқланган: Сmax – 87±51 нг/мл (sd), tmax – 2,5 ч (диапазон 1,0–3,0), AUC – 433±286 нг•соат/мл. Силодозиннинг тақсимланиш хажми 0,81 л/кг, плазма оқсиллари билан боғланиши 96,6% ни ташкил қилади. Силодозин глюкуронизация (UGT287 иштирокида), алкогольдегидрогеназа ва альдегиддегидрогеназа иштирокида, асосан CYP3А4 иштирокида оксидланиш йўллари орқали метаболизмга учрайди. Плазмадаги асосий фаол метаболити карбамоилглюкуронид (KMD-3213G) силодозинга нисбатан плазмада 4 марта юқори концентрацияга эришади. Силодозин глюкуронидини плазма оқсиллари билан боғланиши 91% ни ташкил қилади. Силодозин цитохром Р450 изоферментларини индукция ёки ингибиция қилиш потенциалига эга эмас. Силодозиннинг 33,5% буйрак орқали ва 54,9% ичак орқали чиқарилади. Силодозиннинг клиренси тахминан 0,28 л/соат/кг. Силодозин асосан метаболитлари кўринишида ва жуда кам миқдорда ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади. Силодозин ва глюкуронидининг якуний ярим чиқарилиш даври Т1/2 мувофиқ равишда 11 соат ва 18 соатни ташкил қилади.

Турли гуруҳ пациентлардаги фармакокинетикаси

Кекса пациентлар: силодозин ва метаболитларнинг фармакокинетикаси ёшга аҳамиятли даражада боғлиқ эмас. 75 ёшдан ошган пациентларда силодозиннинг фармакокинетикаси ўзгармайди.

Болаларда қўлланиши: 18 ёшдан кичик пациентларда силодозинни қўллаш баҳоланмаган.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар: ўртача оғирлик даражасидаги жигар функциясини бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7-9 балл) бўлган пациентларда силодозиннинг фармакокинетикаси сезиларли ўзгармайди. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда силодозиннинг фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар: буйрак функциясини енгил даражада бузилиши (креатинин клиренси ≥50 - ≤80 мл/мин) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси ≥30 - <50 мл/мин) бўлган пациентларда паст бошланғич доза – 4 мг тавсия этилади. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда силодозинни буюриш тавсия этилмайди.

Барча клиник тадқиқотларда ва халқаро постмаркетинг қўллаш тажрибаси давомида кузатилган, сабаб оқибати мавжуд бўлган нохуш ножўя реакциялар аъзолар ва аъзолар тизимини шикастланиши ва ривожланиш тез-тезлигига мувофиқ MedDRA бўйича қуйида санаб ўтилган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10 000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10 000 дан), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди).

Иммун тизими томонидан бузилишлар

Жуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар: юз, тил ва ҳиқилдоқни ангионевротик шиши*.

Руҳиятни бузилиши

Тез-тез эмас: либидони пасайиши.

Нерв тизими томонидан бузилишлар

Тез-тез: бош айланиши, кам ҳолларда: ҳушдан кетиш*, тез-тезлиги номаълум: синкопе.

Юрак томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тахикардия*, кам ҳолларда: юрак уришини ҳис қилиш*.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар

Тез-тез: бурун битиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар

Тез-тез: диарея, тез-тез эмас: кўнгил айниши, оғизни қуриши.

Гепатобилиар тизим томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: жигар функцияси кўрсаткичларини нормадан оғиши*.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар

Тез-тез эмас: тошма*, тери қичишиши*, эшакеми*, дори дерматити*.

Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар

Жуда тез-тез: ретроград эякуляция, анэякуляция, тез-тез эмас: эректил дисфункция.

Жароҳатлар, заҳарланишлар ва муолажалар асоратлари

Тез-тезлиги номаълум: катаракта юзасидан операция вақтида “бўш” камалак парда интароперацион синдроми.

* - халқаро постмаркетинг қўллаш тажрибаси давомида қайд этилган ножўя самаралар (учраш тез-тезлиги I-IV фаза клиник тадқиқотлар ва ноинтервенцион тадқиқотлар жараёнидаги учраш тез-тезлиги бўйича ҳисобланган).

Ортостатик гипотензия: плацебо назоратланган клиник тадқиқотларда ортостатик гипотензия тез-тезлиги силодозин қабул қилаётган гуруҳда 1,2% ва плацебо қабул қилган гуруҳда 1,0% ни ташкил қилган. Ортостатик гипотензия айрим ҳолларда ҳушдан кетиш сабабчиси бўлиши мумкин.

Бўш камалак парда интраоперацион синдроми (БКПИС):

Катарактани олиб ташлаш юзасидан операция вақтида БКПИС ҳақида хабар берилган.

Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган ҳар қандай бошқа ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Бошқа альфа1-адреноблокаторларни қўллагандаги каби силодозин билан даволаганда АБ ни пасайиши, ортостатик гипотензия кузатилиши мумкин. Анамнезида ортостатик гипотензияси бўлган пациентларда силодозинни қабул қилиш тавсия этилмайди. Ортостатик гипотензиянинг биринчи белгиларида (бош айланиши, холсизлик) пациент ўтириши ёки ётиши ва ортостатик гипотензия симптомлари бартараф этилмагунча шу ҳолатда қолиши керак.

Простатанинг хавфсиз гиперплазияси ва простатанинг хавфли ўсмаси ўхшаш симптомларга эгалиги ва бирга ривожланиши мумкинлиги туфайли, простатанинг хавфсиз гиперплазияси бўлган пациентларга препаратни буюришдан олдин простатанинг хавфли ўсмасини инкор этиш учун текширув ўтказиш керак.

Бармоқ билан ректал текшириш ва зарурати бўлганда простатик специфик антигенни (ПСА) аниқлаш даволашни бошлашдан олдин ва бошлангандан кейин мунтазам вақт оралиғида ўтказилиши керак.

Силодозин билан даволаш оргазм вақтида ажралиб чиқаётган уруғ суюқлигини камайишига олиб келиши мумкин, бу эркаклар фертиллигига вақтинча таъсир кўрсатиши мумкин. Силодозинни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин бу самара бартараф этилади.

Альфа1-адреноблокаторларни қабул қилаётган ёки қабул қилган пациентларда катаракта юзасидан операция вақтида “бўш” камалак парда интраоперацион синдроми (БКПИС) юзага келиши мумкин, бу операция вақтида асоратларга олиб келиши мумкин. Катаракта юзасидан операция режалаштирилган пациентларда силодозин билан даволашни бошлаш мумкин эмас. Бундай операциядан 1-2 хафта олдин альфа1-адреноблокаторлар билан даволашни тўхтатиш тавсия этилади, лекин катарактани олиб ташлаш бўйича операциядан олдин даволашни тўхтатиш афзалликлари ва давомийлиги аниқланмаган.

Дастлаб баҳоланганда жаррох ва офтальмологлар БКПИС ни олиб бориш ва назорат қилиш юзасидан тегишли чораларни кўриш учун ушбу операция режалаштирилган пациентлар силодозин қабул қилган ёки қабул қилаётганлигини эътиборга олишлари керак.

Силодозинни транспорт воситалари ва ускуналарни бошқариш қобилиятига таъсири юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Пациентларни ортостатик гипотензия билан боғлиқ кузатилиши мумкин бўлган симптомлар (масалан бош айланиши) ҳақида огоҳлантириш керак, улар юзага келганда эса транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланишлари керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Силодозин фақат эркаклар учун мўлжалланган.

Простата безининг хавфсиз гиперплазияси симптомларини даволашда қўлланади.

-         Фаол моддага ёки ҳар қандай ёрдамчи компонентларга ўта юқори сезувчанлик ёки уларни ўзлаштираолмаслик

-         18 ёшгача бўлган болалар

-         Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси 30 мл/мин дан кам)

-         Оғир жигар етишмовчилигида (клиник маълумотлар етарли эмас) қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Енгил ва ўртача буйрак етишмовчилигида (креатинин клиренси 30 дан 50 мл/мин гача) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Силодозин асосан CYP3A4, алкогольдегидрогеназа ва UGT2B7 ёрдамида фаол метаболизмга учрайди. Силодозин шунингдек Р-гликопротеин учун субстрат бўлиб ҳам ҳисобланади. Бу ферментларни ингибиция ёки индукция қилувчи моддалар ва ташувчилар силодозин ва плазмадаги унинг фаол метаболитининг концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин.

Альфа-блокаторлар

Силодозин ва бошқа альфа-адреноблокаторларни бирга қабул қилиш хавфсизлиги юзасидан етарли маълумотлар йўқ. Шунинг учун бошқа альфа-адренорецептор антагонистларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

CYP3А4 ингибиторлари

Ўзаро таъсирни ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотда CYP3A4 нинг кучли таъсир кўрсатувчи ингибитори (кетоконазол 400 мг) билан бир вақтда қўлланилганда плазмада силодозиннинг максимал концентрациясини 3,7 марта ошиши ва силодозиннинг таъсирини 3,1 марта кучайиши кузатилган. CYP3A4 нинг кучли таъсир кўрсатувчи ингибиторлари (кетоконазол, итраконазол ва ритонавир каби) билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Силодозин ва CYP3A4 нинг ўртача ингибитори, масалан дилтиазем бирга қўлланилганда силодозиннинг AUC тахминан 30% га ошиши кузатилган, лекин Сmax ва ярим чиқарилиш даврига таъсир кўрсатмаган. Бу ўзгаришлар клиник муҳим ҳисобланмайди, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

5-тип фосфодиэстераза (ФДЭ) ингибиторлари

Силодозин ва силденафил ёки тадалафилнинг максимал дозаси ўртасида фақат минимал фармакодинамик ўзаро таъсирлар кузатилган. Плацебо назоратланган тадқиқотларда силодозин қабул қилган 45-78 ёшдаги 24 нафар одамда 100 мг силденафил ёки 20 мг тадалафилни бир вақтда буюриш систолик ёки диастолик артериал босимни клиник аҳамиятсиз бўлган пасайишини чақирган, бу ортостатик синамасини (ётган ва турган ҳолатда пульс фарқи) ўтказиш вақтида аниқланган. 65 ёшдан ошган пациентларда турли вақтда 5 ва 15 мм сим. уст. (систолик) ва 0 ва 10 мм сим.уст. (диастолик) орасида бўлган. Ортостатик синаманинг ижобий натижалари  препаратларни бир вақтда қабул қилганда кўпроқ кузатилган, лекин симптоматик ортостаз ёки бош айланиши кузатилмаган. ФДЭ-5 ингибиторлари ва препаратни бир вақтда қабул қилаётган пациентларнинг ҳолати кузатилган нохуш самаралар юзасидан назорат қилиниши керак.

Гипотензив воситалар

Клиник тадқиқотлар дастурлари бўйича кўпгина пациентлар ортостатик гипотензия тез-тезлиги ошмасдан гипотензив воситалар (асосан ренин-ангиотензин тизимига таъсир кўрсатувчи воситалар, бета-блокаторлар, кальций антагонистлари ва диуретиклар) билан ёндош даволанганлар. Шунга қарамасдан, препаратни гипотензив воситалар билан бир вақтда қўллаганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Пациентларнинг ҳолати кузатилиши мумкин бўлган нохуш реакциялар юзасидан назорат қилиниши керак.

Дигоксин

Кунига бир марта 8 мг силодозин билан бир вақтда қўллаганда Р-гликопротеин субстрати дигоксин концентрациясининг платосига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

 

Тавсия этилган доза – 8 мг бир марта, овқатланиш билан бир вақтда, сутканинг бир вақтида қабул қилган афзал. Капсулани бутунлигича ютиш керак, бир стакан сув билан қабул қилган афзал.

Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар:

Енгил буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси ≥50 - ≤80 мл/мин) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси ≥30 - <50 мл/мин) бўлган пациентлар учун биринчи ҳафта давомида суткада 4 мг бошланғич доза тавсия этилади, яхши индивидуал ўзлаштирилганда дозани суткада 8 мг гача ошириш мумкин. Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <30 мл/мин) бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар:

Енгил даражадаги жигар етишмовчилиги ва ўртача даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Маълумотлар йўқлиги туфайли, оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Кекса пациентлар:

Кекса пациентлар учун дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Болаларда қўлланиши:

Педиатрик амалиётда Урорек препаратини кўрсатмалар бўйича тегишли қўллаш кузатилмаган.

Силодозин соғлом эркакларда кунига 48 мг дозада баҳоланган. Дозага боғлиқ нохуш реакция бўлиб постурал гипотензия кузатилган. Яқинда қабул қилганда қусишни чақириш ёки меъдани ювиш мумкин. Агар Урорек препаратининг дозасини ошириб юборилиши гипотензияга олиб келса, пациентнинг юрак-қон томир тизимини тутиб-турувчи чораларни ўтказиш керак. Диализ сезиларли натижаларни беришини эҳтимоли кам, чунки силодозин қон оқсиллари билан фаол (96,6%) боғланади

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

UROREK kapsulalar 8mg N10 dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
UROREK kapsulalar 8mg N10 dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
UROREK kapsulalar 8mg N10 dori vositasi Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A. tomonidan Italiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
UROREK kapsulalar 8mg N10 dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
UROREK kapsulalar 8mg N10 dori vositasi resept bo'yicha sotiladigan dori

Analoglar
UROREK kapsulalar 4mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Силодозин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A.
Narh: 220 000 so'mdan Batafsil
UROREK kapsulalar 4mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Силодозин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A.
  • Vakil: Sorrento Medical
Ishlab chiqaruvchining dorilari
UROREK kapsulalar 4mg N30
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Силодозин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A.
Narh: 220 000 so'mdan Batafsil
UROREK kapsulalar 4mg N10
  • Ishlab chiqarilish joyi: Italiya
  • Faol modda: Силодозин ko'proq ko'rsatish
  • Ishlab chiqaruvchi: Recordati Ireland Ltd, Ирландия произведено: Recordati Industria Chimica e Farmaceutica S.p.A.
  • Vakil: Sorrento Medical
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9