×
×

Mahsulotning ko'rinishi saytdagi rasmdan farq qilishi mumkin.

VIADOR sirop 150ml

Kategoriya:
- Dori vositalari
Ishlab chiqarilish joyi:
- Turkiya
Ishlab chiqaruvchi:
- Rotapharm Ilaclar Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S.
Vakil:
- Rotapharm
Noaniqliq haqida habar berish

O'xshash dorilar

ASKORIL tabletkalari N20 Гленмарк Фармасьютикалз Лтд Hindiston
23 000 s`om dan
SAMBOVIN tabletkalari N30 «PRIMEA LIMITED» Buyuk Britaniya
165 000 s`om dan
DR. FLU tabletkalari 600mg N20 HIMONT Laboratories (PVT) LTD Pokiston
KRETAMIN tabletkalari N30 «GRICAR CHEMICAL S.r.l.» Turkiya
153 900 s`om dan
Mahsulot haqida tafsilotlar
Saytda e'lon qilingan ma'lumotlar mutaxassislar uchun mo'ljallangan. O'zingizni-o'zingiz davolash bilan shug'ullanmang. Sog'lig'ingizga zarar bermaslik uchun mutaxassis bilan maslahatlashishga ishonch hosil qiling!
Дори шакли: сироп

Таркиби

150 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар:

доривор Настурция ўти қуруқ экстракти                                  0,600 г;

ғадир-будир Эрбаҳо ўти қуруқ экстракти                      0,024 г;

оддий Сачратқи ўти қуруқ экстракти                               0,024 г;

марганец (марганец сульфат гидрати шаклида)              7,875 мг;

ёрдамчи моддалар: мальтитол, глицерин, калий сорбати, «Абрикос» ароматизатори, сариқ сансет, тозаланган сув.

Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан сариқ рангли шиши флаконда, бураладиган ҳимоя қопқоқчаси беркитилган.

1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.

Виадор – ўсимликлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, меъда шираси секрециясини рағбатлантириши орқали иштаҳани оширади. Таъсир механизми таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади.

Доривор Настурция, ғадир-будир Эрбаҳо ва оддий Сачратқи экстрактлари синергик таъсир кўрсатади ва шу орқали овқат ҳазм қилиш тизимининг ишини таъминлайди ва овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради.

Доривор Настурция овқат ҳазм бўлишини етишмовчилигида тавсия этиладиган олтингугуртни юқори концентрацияларда сақлайди; диспепсияда овқат ҳазм бўлишини оширади; антигистамин ҳусусиятларига эга, у иштаҳани пайдо бўлишига ёрдам беради.

Ғадир-будир Эрбаҳо иштаҳани қўзғатади, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди.

Оддий Сачратқи иштаҳани рағбатлантиради ва диспептик кўринишларни бартараф қилади; ўт ҳайдовчи ва диуретик таъсир кўрсатади. Унинг таркибида инулин сақланади, у ичак флорасининг мувозанатини тикланишига ёрдам беради.

Марганец темирни ўзлаштирилишига бошқарувчи таъсир кўрсатади. У глюкоза ва ёғларни метаболизмида асосий катализатор ҳисобланади, ушбу озуқа моддаларини энергияга айланишини таъминлайди.

Виадор препаратининг таъсири таркибидаги компонентларнинг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.

Препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида, кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратни ҳаддана ташқари юқори дозаларда қўллаш сурги самарасини чақириши мумкин.

Соябонгуллилар оиласига мансуб ўсимликларга аллергия бўлганида препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Педиатрияда қўлланиши

1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган
Виадор

-      иштаҳани йўқолиши;

-      овқат ҳазм бўлишини бузилиши

-      диспепсия

каби муаммолари бўлган болаларда қўллаш учун мўлжалланган.

 

-      препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик;

-      болаларда меъда-ичак йўлларининг, гастрит, меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси каби касалликлари;

-      ҳомиладорлик ва лактация даври;

-      1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Яроқлилик муддати

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Виадор сиропи ичга боланинг 10 кг тана вазнига 5 мл дан овқатланишдан 15 минут олдин тоза ҳолда ёки оз миқдордаги сув билан суюлтириб қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак.

Ҳар кунлик дозани 20 мл дан ошириш тавсия этилмайди.

Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади.

Даволаш курси ва даволаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

1 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш мумкин эмас.
Виадор препаратининг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволашни буюриш керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас.

Fikr qoldirish
Baho:
              
Matnni kiriting

Ismingiz
Fikr-mulohazangiz moderator tekshiruvidan so'ng nashr etiladi

Mahsulot bo'yicha savolingiz bormi?

Savol qoldirish

Mulohazalar

VIADOR sirop 150ml dori vositasi O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tganmi?
Ha, preparat O'zbekiston dori vositalari reestrida ro'yxatdan o'tgan.
VIADOR sirop 150ml dori vositasi ishlab chiqaruvchisi kim va u qaysi davlatda ishlab chiqarilgan?
VIADOR sirop 150ml dori vositasi Rotapharm Ilaclar Limited Sirketi, Турция произведено: Farmamag Ambalaj Sanayi ve Ticaret A.S. tomonidan Turkiya mamlakatida ishlab chiqarilgan.
VIADOR sirop 150ml dori vositasi resept bo’yicha sotiladimi?
VIADOR sirop 150ml dori vositasi resept bo'yicha sotilmaydi.

Ishlab chiqaruvchining dorilari
  • A
  • B
  • D
  • E
  • F
  • G
  • H
  • I
  • J
  • K
  • L
  • M
  • N
  • O
  • P
  • Q
  • R
  • S
  • T
  • U
  • V
  • X
  • Y
  • Z
  • Ch
  • Sh
  • 0-9